XORIJDA ISH
278K subscribers
10.2K photos
2.3K videos
6 files
8.74K links
Migratsiya agentligining eʼlonlar kanali

☎️ 71 200 00 61, 71 202 33 55, 1282

📍Toshkent shahri Olmazor tumani Qamarniso ko'chasi 1-uy

Website: www.migration.uz
Download Telegram
Россия Федерациясида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Жорий йилнинг 15-31 январь кунлари Россия Федерациясининг «ПИК Индустрия» АЖ ва «Техстрой» МЧЖ қурилиш корхоналари вакиллари ушбу давлатда ишлаш истагида бўлган фуқароларни танлов асосида суҳбатдан ўтказиши режалаштирилган.

Суҳбатда биринчи навбатда 2020 йил 10-27 ноябрь кунлари дастлабки саралашдан ўтган фуқаролар ҳамда танловларда иштирок этмаганлар ҳам қатнашиши мумкин.

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролардан мазкур танловларда хорижга чиқиш биометрик паспорти (қизил паспорт) билан иштирок этишларини сўраймиз.

Бўш иш ўринлари:

- Монтажчи (монтажник-сантехник);
- Электр пайвандчи (электросварщик);
- Электр монтажчи (электромонтажник);
- Ғишт териш (каменщик);
- Арматура (арматурщик);
- Қолиплаш (формовщик);
- Бетон плиталарни жойлаш (стропальщик);
- Ички пардозлаш (отделочник).

Танлов ўтказиладиган ҳудудлар:

15-19 январь кунлари
- Фарғона шаҳри, Соҳибқирон Темур кўчаси 245-уй. “Ишга марҳамат” мономаркази биноси (Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари аҳолиси учун).

20-23 январь кунлари - Урганч шаҳри, Ёшлик кўчаси 24-уй. Урганч хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми биноси (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолиси учун).

25-31 январь кунлари - Самарқанд шаҳри, Спитамен шоҳ кўчаси 270-уй. Самарқанд транспорт коллежи биноси (Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри аҳолиси учун).

Мурожаат учун: 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282.

Қорақалпоғистон – 61 222-53-32, 61 222-53-34;
Андижон – 95 202-33-55;
Бухоро – 99 708-49-98;
Жиззах – 72 226-91-97, 72 226-91-87;
Қашқадарё – 75 224-05-25, 99 130-07-34, 97 770-04-92;
Навоий – 79 224-11-60;
Наманган – 69 227-94-64, 69 227-97-27;
Самарқанд – 66 233-24-00, 66 233-53-00;
Сирдарё – 67 225-55-59;
Сурхондарё – 76 222-45-22;
Тошкент вил. – 55 900-33-10;
Фарғона – 73 244-56-69;
Хоразм – 62 224-12-35;
Тошкент ш. – 71 202-33-55 (ички рақам 39).

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Ўзбекистон фуқаролигидан чиқмаган ҳолда бошқа давлат фуқароси бўлиш мумкинми?

Ўзбекистон Республикаси ИИВ вакили Ўзбекистон фуқаролигидан воз кечмаган ҳолда Россия паспортини олган фуқаролар юзасидан берган маълумотларига қўшимча изоҳ берди.

Маълум қилинишича, чет элга чиқиб кетган Ўзбекистон фуқароси фуқароликдан чиқмаган ҳолда чегарадан чет давлат паспорти билан кириб келса, унинг фақат Ўзбекистон фуқаролиги тан олинади.

Аммо бу – шахснинг доимий равишда ҳам Ўзбекистон, ҳам бошқа давлат фуқаролигида юриши мумкинлигини англатмайди. Яъни ички ишлар органлари шахснинг бошқа давлат фуқаролигини олганини эшитиши ёки ундаги бошқа давлат паспортини кўриши ҳамон Ўзбекистон фуқаролигидан автоматик тарзда чиқариб юбориш масаласини кўрмайди.

Бунда, дастлаб ушбу шахснинг ростдан ҳам бошқа давлат фуқаролигини олганига тегишли ташкилотлар ёрдамида аниқлик киритилади. Шундан сўнг, ушбу шахсдан агарда бошқа давлат фуқаролигидан ўз вақтида воз кечмаса, Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум қилиниши ҳақида тилхат олинади.

Бунда, шахсга фуқаролик тўғрисидаги қонунчилик батафсил тушунтирилади ва чет эл фуқаролигидан воз кечмаслик оқибатларидан огоҳлантирилади.

Берилган муддат давомида шахс чет эл фуқаролигидан воз кечмаса, унинг Ўзбекистон фуқаролиги президент фармони билан тугатилади. Ушбу ҳолатда шахс ҳеч қандай маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилмайди.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хорижда ишлаш учун кетаётганларга 10 миллион сўм миқдорида микроқарз берилади

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хорижда ишга жойлаштириш ваколатига эга бўлмаган ташкилотлар билан шартнома тузманг!

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
#Sarhisob_2020

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Новосибирск, Екатеринбург, Самара ва Уфа шаҳарларида ваколатхоналари ўз фаолиятини бошлади.

Ташқи меҳнат бозоридаги 265 та йирик иш берувчилар ва рекрутинг агентликлари билан музокаралар ўтказилиб, уларнинг 88 таси билан келишувларга эришилди.

Музокаралар натижасида хориж меҳнат бозоридаги 141 та корхона ва ташкилотларда 67 124 та бўш иш ўринлари аниқланди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 9 558 нафар фуқаролар хорижий давлатларда ишга жойлаштирилди. Шундан:

🇷🇺 7876 нафари Россия Федерациясига;
🇰🇿 1419 нафари Қозоғистон Республикасига;
🇰🇷 242 нафари Жанубий Кореяга;
🇦🇪 13 нафари БААга ва ҳ.к.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
#2021_yil_dasturi

2021 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасида меҳнат миграцияси соҳасида қуйидагилар кўзда тутилмоқда:

Хорижга ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган ва хорижий тил ҳамда касблар бўйича малака имтиҳонларини муваффақиятли топширган фуқароларни рағбатлантириш тизимини жорий қилиш:

👉 “Labor-migration” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган, хорижий тиллар ёки касбларга ўқиган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга хорижий тиллар ёки касб бўйича муваффақиятли топширилган малака имтиҳони харажатларини тўлаб бериш, хорижга кетиш учун йўл транспорт чиптасини харид қилишга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида субсидия бериш;

👉 ривожланган давлатларга (Европа мамлакатлари, Япония, Шимолий Америка давлатлари, Австралия ва бошқалар) ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга мазкур мамлакатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун “ишчи виза”ни расмийлаштириш харажатларини қоплаб бериш.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
#Sarhisob_2020

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Россия Халқлар дўстлиги университети ва “WorldSkills Russia” иттифоқи ўртасида уч томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россия Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Паспорт-виза хизмати” ҳамда Москва шаҳрининг “Кўп тармоқли миграция маркази” ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишувлар имзоланди.

Россия Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Қозон, Томск, Екатеринбург ва Челябинск шаҳарларида Ўзбекистон фуқароларини касб-ҳунар ва рус тилига ўқитиш амалиёти жорий этилди, ўтган даврда 500 нафардан ортиқ фуқаро ўқитилди;

Шунингдек, Ўзбекистонда хорижда ишлаш истагидаги 21 437 нафар юртдошларимиз турли касблар ва чет тилларига ўқитилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
#2021_yil_dasturi

2021 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасида меҳнат миграцияси соҳасида қуйидагилар кўзда тутилмоқда:

👉 70 минг нафар ишсиз фуқарони 40 та касб-ҳунар бўйича ўқитиш;

👉 50 минг фуқароларни ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси учун чет тилларга ўқитиш;

👉 ишсиз фуқаролар, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар, қайтиб келган меҳнат мигрантларини маҳалла даражасида касб-ҳунарга, тадбиркорликка ўқитиш кўламини кенгайтириш мақсадида маҳалла касб-ҳунарга ўқитиш масканлари тармоғини кенгайтириш;

👉 Тошкентда Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) ваколатхонаси очилишини ташкил қилиш.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
#Sarhisob_2020

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 1 388 нафар меҳнат мигрантига ҳуқуқий ёрдам, 77 841 нафар меҳнат мигрантига ахборот-маслаҳат хизматилари, 2 420 нафар меҳнат мигрантига ижтимоий ёрдам, 4 511 нафар меҳнат мигрантига моддий ёрдам кўрсатилди;

187 нафар меҳнат мигрантларига “Микрокредитбанк” томонидан 373 миллион сўм миқдорида микроқарзлар ажратилиши таъминланди;

8 779 нафар меҳнат мигранти суғурта хизматларидан фойдаланган;

Ташкил этилган ихтисослаштирилган кассалар томонидан 4 917 нафар фуқарога имтиёзли чипталар (4 482 та авиа ва 435 та темирйўл) сотилган;

474 нафар меҳнат мигрантларининг иш берувчилар томонидан тўланмай турган 750 минг АҚШ долларидан ортиқ миқдоридаги иш ҳақи ва пуллик компенсациялари ундириб берилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
#2021_yil_dasturi

2021 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасида меҳнат миграцияси соҳасида қуйидагилар кўзда тутилмоқда:

Хорижий мамлакатлардаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига хизмат кўрсатиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилиш тизимини тубдан ривожлантириш:

👉 Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий мамлакатларда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қулай шароитларни яратиб бериш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, соғлиғи ва ҳаётини суғурталаш;

👉 ваколатли давлат бошқарув органлари ўртасида идоралараро меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат имзолаш;

👉 Ўзбекистоннинг чет элдаги консуллик идоралари фаолиятини такомиллаштириш, хусусан фуқароларга кўрсатиладиган онлайн консуллик хизматларини кенгайтириш;

👉 меҳнат мигрантлари кўп бўлган давлатларда консулхоналар ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналарини очиш.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
#Sarhisob_2020

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Birgamiz.com платформаси орқали хориждаги 1 358 нафар меҳнат мигрантига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди, 175 нафар фуқаро вақтинчалик яшаш жойи, 988 нафар фуқаро озиқ-овқат билан таъминланди;

Хорижда оғир ҳаётий вазиятларга тушиб қолган 116 нафар, Россия Федерацияси ИИВнинг Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказларидан 627 нафар юртдошларимиз Ўзбекистонга олиб келинди;

Оғир тан жароҳат олган 3 нафар фуқарога тиббий ташиш хизмати кўрсатилган, 2 нафар фуқаронинг тиббий хизмат харажатлари қоплаб берилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ишлаш мақсадида Россия Федерациясига бориш учун нима қилиш керак?

Батафсил: https://t.iss.one/migrantuzb


Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
#Sarhisob_2020

Чет элларда орттирган тажрибалари бўйича мамлакатимизда ўз ишини бошлаган фуқаролар – 18 248 нафар;
Субсидия олган фуқаролар – 3 487 нафар;
Ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган фуқаролар – 16 305 нафар;

3 687 нафар меҳнат мигранти оилалари “labor-migration” дастурий мажмуасидан рўйхатдан ўтказилиб, уй-жой ажратилиши бўйича маҳаллий ҳокимлик комиссияларига тақдимномалар киритилди. Шундан, 790 нафари бошланғич тўловларни амалга оширган;

Хорижда ишлаб Ўзбекистонга қайтиб келган меҳнат мигрантларини тадбиркорликка ўқитиш, ички меҳнат бозорига мослаштириш мақсадида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда 71 нафар меҳнат мигранти ва 60 нафар меҳнат инспектори қисқа ўқув курсларига жалб этилиб, сертификатларни қўлга киритди;

Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда 212 нафар меҳнат мигранти ўқитилди. 2021 йилда яна 4 500 дан ортиқ меҳнат мигрантини тадбиркорликка ўқитиш режалаштирилган.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Бепул рус тили курси йўлга қўйилди

Россия Федерациясида ишлашни режалаштирётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун Россия халқлар дўстлиги университети томонидан рус тилини “касблар тили” сифатида ўргатиш бўйича ихтисослаштирилган ўқув курслари ишлаб чиқилди.

Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Россия Федерациясида ишсиз қолган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Россияда ишсиз қолган Ўзбекистон фуқароларини бошқа ишга жалб қилиш тизими йўлга қўйилган.

Россияда иш излаётган фуқаролар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиб, мурожаат қилиши лозим бўлади.

👉 https://www.birgamiz.com/help/

Шунингдек, ушбу масалада меҳнат мигрантлари номидан уларнинг оила аъзолари ҳам мурожаат қилишлари мумкин.

Қўшимча маълумот учун: 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақам.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Россияда ишлаш истагидаги фуқаролар учун янги мобил илова

Россия Федерациясида чет эл ишчи кучининг етишмовчилиги сабабли Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркиядан меҳнат мигрантларини жалб қилишнинг янги механизми жорий этилди.

«Қўлда бошқариш» тартибида ишлайдиган янги механизмга кўра, эндиликда қурилиш компаниялари ёки вилоятлар раҳбарияти маълум бир объект учун мигрантларни чақириш юзасидан Россия Қурилиш вазирлигига мурожаат қилади.

Шу муносабат билан, хорижий фуқароларнинг Россия Федерациясида қулай рўйхатдан ўтиши ва солиқ тўлаши учун «МИГРАНТ СЕРВИС» мобил иловаси ишлаб чиқилди.

Вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Россияга бораётган фуқароларнинг мобил иловадан фойдаланиши мақсадга мувофиқ.

Мобил илованинг ўзбек тили версияси ҳам мавжуд.

👉 Мобил иловани юклаб олиш

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Корея Республикасидан Ўзбекистонга таътилга келган фуқаролар диққатига

Корея Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси тақдим этган маълумотга асосан, меҳнат таътили олиб Ўзбекистонга кириб келганлигига 1 йил тўлишига яқин қолган фуқаролар, ўрнатилган тартибда элчихонага мурожаат қилиши лозим.

Аммо таътилга келган фуқаролар орасида бугунги кунга қадар ушбу хабар ҳақида маълумотга эга бўлмаганлар борлигини инобатга олиб, қуйидагиларни маълум қиламиз.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Коронавирус билан касалланганлар сони 100 миллиондан ошди

Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 2021 йил 27 январь соат 09:00 ҳолатига кўра, 100 243 101 га етди. Шундан 72 844 940 нафари соғайган.

Ҳозирги вақтда АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия, Россия, Буюк Британия, Франция, Испания, Италия, Туркия ва Германия вирус энг кўп тарқалган давлатлар ўнталигига кирмоқда.

Пандемия бошлангандан бери 2 156 850 бемор вафот этган.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78 471 нафарни, соғайганлар 76 912 нафарни, вафот этганлар эса 621 нафарни ташкил этмоқда.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
187 нафар юртдошларимиз ишлаш учун Санкт-Петербург ва Қозонга кетди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан пандемия сабабли чет элга ишга кетолмаган фуқароларни турли хорижий давлатларга ишга жалб қилиш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда.

25-26 январь кунлари Россия Федерациясининг “ЭНКА ИНШААТ ВЕ САНАЙИ АНОНИМ ШИРКЕТИ” қурилиш компаниясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Тошкент-Санкт-Петербург ҳамда Тошкент-Қозон йўналиши бўйича 187 нафар фуқаролар чартер рейс орқали жўнаб кетди.

Уларнинг транспорт, овқатланиш, патент ва яшаш харажатлари, агарда ишчида касаллик аниқланса, унинг даволаниши иш берувчи компаниялар томонидан таъминланиши, шунингдек, ойлик иш ҳақи ўртача 40-50 минг рублни ташкил этиши белгиланган.

Юртдошларимиз белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда қурилиш объектларида иш бошлайди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi