Mehrob.uz
236K subscribers
21.8K photos
6.6K videos
15 files
17.9K links
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.

instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz

ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
Download Telegram
Кўзингизни фақат қарши жинс вакилидан эмас, ўзгалар хатосидан ҳам тийинг. Сизга дахлдор бўлмаган нарсадан кўзингизни тийинг. Инсонлар сирлигича қолишни истаган нарсадан кўзингизни тийинг. Қаҳрингизни келтирадиган нарсадан кўзингизни тийинг. Ҳасадингизни келтирадиган нарсадан кўзингизни тийинг.

Муҳаммад Элшинави
@mehrob_uz
👍546212😢75🔥30👏19🕊16💯12🤩10😍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

🌷ХАЙРЛИ ТОНГ🌷

Саййидул истиғфор

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳумма анта роббии лаа илаҳа илла анта холақтании ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абуʼу лака биниъматика ъалаййа ва абуʼу бизамбии фағфирлии фаиннаҳу лаа йағфируз зунуба илла анта»ни кечки пайт айтиб, тонг отгунича вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.

(Маъноси: «Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди».)
Имом Бухорий ривоятлари.
@mehrob_uz
👍275119😢35🔥16🕊12👏3💯2
МУСИБАТГА УЧРАГАН КИШИ
ЎҚИЙДИГАН ДУО


Агар кишининг бошига мусибат тушса, қуйидаги сўзлар билан истиржоъ айтади:

“Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун”

“Албатта, биз Аллоҳнинг ихтиёридамиз ва, албатта, биз Унинг ҳузурига қайтувчилармиз” (Бақара сураси, 156-оят).

Аллоҳ таолога қуйидаги калималар билан дуо қилади:

“Аллоҳумма журни фи мусибати ваахлиф ли хойрон минҳа”.

Маъноси: “Эй Аллоҳ! Мусибатимда менга ажру мукофот бер. Мусибатим эвазига яхшиликни ўринбосар эт”.

Ким буларни айтиб дуо қилса, Аллоҳ таоло унинг бу синовида ажр бериб, мусибат ўрнига яхшилик беради (иншааллоҳ).

«Шифо оятлари ва маъсур дуолар» китобидан.
@mehrob_uz
👍290118🔥13😍9🕊6😢5👏3🎉2💯2🤩1
67. Қачон сизни денгизда фалокат тутса, Ундан ўзга илтижо қиладиганларингиз ғойиб бўлур. Қачонки сизга нажот бериб қуруқликка чиқарса, юз ўгирасиз. Инсон ўзи куфрон(и неъмат) қилгувчидир.
Аллоҳ таоло бандаларга ҳаёт кечириш осон бўлсин учун меҳрибонлик ила денгизда кема юргизиши катта неъмат эди. Бандалар бу неъматга қанчалар шукр қилсалар, шунча оз эди. Аммо улардан баъзилари ношукр бўлиб, Аллоҳнинг йўлидан тойиб, шайтоннинг йўлидан юрадилар. Ўзларига Аллоҳдан ўзгани валинеъмат тутадилар. Энди, бордию Аллоҳ берган неъматдан фойдаланиб, денгизда кемага миниб кетаётганларида фалокат юз бериб қолса, ўзларини бошқача тутадилар.
«Қачон сизни денгизда фалокат тутса, Ундан ўзга илтижо қиладиганларингиз ғойиб бўлур».
Денгизда фалокатга йўлиқиш қуруқликдаги фалокатга қараганда таҳликалироқ бўлади. Ўзига хос қўрқинч ва талвасалари бор. Шунинг учун ҳам денгизда фалокатга йўлиққан одам, ким бўлишидан қатъи назар, дарҳол бевосита Аллоҳ таолога илтижо қила бошлайди. Агар кофир бўлса ҳам, Аллоҳга ёлбориб мадад сўрайди. Мушрик бўлса, сохта худоларини қўйиб, биру бор Аллоҳнинг Ўзига ёлборади.
«Қачонки сизга нажот бериб қуруқликка чиқарса, юз ўгирасиз».
Фалокат вақтида ёлғиз Аллоҳга илтижо қилган банданинг ношукрлиги фалокатдан қутулгандан кейин юзага чиқади. Аллоҳ таоло унга нажот бериб, фалокатдан қутқариб, қуруқликка чиқарса, банда ҳеч нарса бўлмагандай, аввалги ҳолича қолиб, Аллоҳнинг йўлидан юз ўгириб кетаверади. Фалокатдан қутулгандан кейин қўрқинчли ҳолини унутади. Аллоҳни ҳам ёддан чиқаради.
«Инсон ўзи куфрон(и неъмат) қилгувчидир».
Булардан иймони борлар мустасно, улар доимо Аллоҳнинг неъматига шукр этиб, доимо ибодатида собит қадам бўладилар. Кофирлар кофирлигича қоладики, келаси оятда ана шундай ношукрларга хитоб қилинади:
@mehrob_uz
132👍112😢34🕊8🎉3👏1💯1
Audio
mehrob.uz
90👍33🕊9😢5👏1
ЮРАК УРИШИ

Аллоҳ сизга бир иш қилишни амр этади-да, кейин у ишни қилишингизда сизга Ўзи ёрдам беради. Уни бажаришингиз учун етарли даражада куч-қувват, иштиёқ ҳам беради. Лекин Аллоҳнинг марҳаматини қарангки, сиз учун осон қилиб қўйган иши сабабидан ҳам сизга катта мукофот инъом этади. Аслида шу савобли ишни қилишингиз учун ҳаракатни ҳам, иштиёқни ҳам Ўзи берганди! Шу ила сиз ҳаёт билан тўлақонли боғлиқ эканингизни ҳис этасиз. Чунки яхши ишнинг этагини тутганингизда худди воқеа-ҳодисалар ҳам ўша ишни бажаришингизда кўмаклашаётгандек туюлади. Бу ўзгача ҳиссиёт!

Энди бунинг акси – Аллоҳ сизни бирор ёмон ишни қилишдан ман этади, кейин сизга шу ишни кийин қилиб қўяди, унга олиб борадиган йўлларни ёпиб ташлайди. Мабодо ўша гуноҳ ишга яқинлашгудек бўлсангиз, қалбингизга нотинчлик солади, ич-ичингиздан "Бу ишни қилма!" деган нидони эшитасиз. Шу босқичлар ҳам сизга фойда бермай, гуноҳга қўл уриб қўйдингиз, дейлик. Аллоҳ шу ҳолатда ҳам сизга дўстлик қилади: қалбингизга шу қадар афсус-надомат солиб қўядики, қайтиб ўша гуноҳга яқин бормайсиз. Гуноҳ ишга қўл урсангиз, Аллоҳ сизни ҳар хил ташқи омиллар билан огоҳлантириши ҳам Унинг сизга ёрдамидир! Масалан, гуноҳ ишингиз кетидан дарров бошингизга бирор мусибат тушади. Бу Аллоҳ томонидан огоҳлантириш бўлади. Ёки шунга ўхшаш бошқа йўллар билан сизни гуноҳдан тийилишга ундаб қўяди. Ҳа, Аллоҳ дўстдир! Мақтовга сазовор зотдир! Ҳаётингизни қуршаб оладиган бу ёрдам Унинг дўстлигининг белгилари эрур!

«Чунки Сен Аллоҳсан» китобидан.
@mehrob_uz
355👍191😢82🕊18💯13🔥10🤩3👏2
«ЛАА ИЛААҲА ИЛЛАА АНТА СУБҲААНАКА ИННИИ КУНТУ МИНАЗ ЗОЛИМИЙН» ДУОСИ

وَذَا النُّونِ إِذ ذَّهَبَ مُغَاضِبًا فَظَنَّ أَن لَّن نَّقْدِرَ عَلَيْهِ فَنَادَى فِي الظُّلُمَاتِ أَن لَّا إِلَهَ إِلَّا أَنتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنتُ مِنَ الظَّالِمِينَ

«Зуннунни (эсла). Ўшанда у ғазабланган ҳолда чиқиб кетган эди. Бас, у Бизни ўзига (эр юзини) тор этмас, деб гумон қилди. Зулматларда туриб: «Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Ўзинг поксан! Албатта, мен золимлардан бўлдим», – деб нидо қилди». (Анбиё сураси 87-оят)

Ғам-ташвишларни кеткизиш, ҳар қандай хафаликдан халос бўлиш ва ҳар қандай ёмонликдан нажот топиш учун ушбу дуо жуда ҳам фойдалидир. Абул Ҳасан Шозилий раҳимаҳуллоҳ шундай деган: «Бир кечаси қаттиқ ғам ичида қолдим. Шунда қалбимга ушбу дуоларни ўқиш илҳом қилинди: Эй, Аллоҳим! Менга имон, муҳаббат, тоат ва тавҳидни ато этдинг. Ғафлат, шаҳват ва маъсият мени ўраб олди. Нафс мени ҳой-ҳавас уммонига улоқтирдики, мен зулмат ичидаман. Сенинг банданг маҳзун, ғамгин ва қайғу ичида қолган. Уни ҳой-ҳавас балиғи ютиб юборган. У сенга Ўзингнинг суюкли, маъсум пайғамбаринг ва банданг бўлмиш Юнус ибн Матаа алайҳиссаломнинг нидоси билан нидо қилиб: «Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) ) зулм қилувчилардан бўлдим», демоқда.

Шундай экан, Сен унинг дуосини қабул этганинг каби менинг дуоимни ҳам қабул эт. Ёлғизлик ва яккалик ҳолимда мени муҳаббат билан қўллаб-қувватла. Менинг устимга лутф ва меҳрибонлик дарахтларини ўстириб қўй. Зеро, Сен Аллоҳсан, Подшоҳсан, Меҳрибонсан. Менинг Сендан бошқа ҳеч кимим йўқдир. Фақатгина ҳеч бир шериги йўқ бўлган Ўзинг борсан. Сен Ceнга имон келтирган кишиларга берган ўз ваъдангга хилоф қилгувчи эмассан. Чунки, Сен шундай дегансан ва деганинг ҳақдир: «Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик ва уни ғамдан қутқардик. Биз мўминларга мана шундай нажот берурмиз»».

«Кушойиш калитлари» китобидан.
@mehrob_uz
👍359188😢68👏11🕊9🔥7💯2🤩1
567👍156🔥63💯54👏17🕊15😢9🎉4😍4🤩2
МАШАҚҚАТЛАР НЕЪМАТДИР

Бир куни бир киши Аҳмад Яссавийга шундай деди:
— Устоз, менинг ҳаётим машаққатлар билан тўла. Дуо қилинг, енгил ҳаётга эришайин.
Аҳмад Яссавий жавоб берибди:
— Оллоҳнинг ёрдами ва раҳмати энг кўп машаққатли дамларда намоён бўлади. Машаққат - бу сени тарбиялаш учун берилган неъматдир. Уни қабул қил ва шукр қил.
@mehrob_uz
386👍178😢75🕊24💯6🔥3👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Milliy mahsulot – xalqaro sifat.

Milliy brend, Milliy mahsulot!

Milliy cola
@mehrob_uz
👍101😢9225😱13👏8🤩8🕊6😍1
СУРАЛАРНИНГ ФОЙДАЛАРИ

1. Фотиҳа сураси Аллоҳнинг ғазабидан сақлайди.
2. Ёсин сураси қиёматнинг чанқоғидан сақлайди.
3. Духон сураси қиёматнинг шиддатидан асрайди.
4. Воқеа сураси фақирликдан сақлайди.
5. Мулк сураси қабр азобидан сақлайди.
6. Кавсар сураси хусуматдан сақлайди.
7. Кофирун сураси ўлим пайти куфрдан сақлайди.
8. Ихлос сураси мунофиқликдан сақлайди.
9. Фалақ сураси ҳасаддан сақлайди.
10. Нас сураси васвасалардан сақлайди.
@mehrob_uz
531👍257🕊34😢32🔥22😍13👏9🤩5🎉2😱1
Намоз вақтлари:
09.04.2025 - ЧОРШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍14785🕊15🎉5😢2🤩2
ҚАЛБИНГИЗГА ЭЪТИБОР БЕРИНГ!

Нега биз қалбга бу қадар эътибор берамиз? Нега қалб илмлари илмларнинг энг устуни ҳисобланади? Чунки қалбнинг даражаси ва инсонга унинг таъсири улуғ бўлганлиги учундир. Амр Ҳамза розияллоҳу анҳу “Шаҳидларнинг саййиди” номини олган зот ҳисобланадилар. Бу киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амакилари, ҳомийлари энг ишончли қўриқчилари бўлган зот. Амр Ҳамзанинг Исломдан олдинги ва Исломдан кейин ҳаётини кўзингиз олдига келтиринг. Исломдан олдин Амр Ҳамза овчи эди. Саҳроларда арслон, бўри, ёввойи эчки, қуёнларни овлаб юрар эди. Бут ва санамларга ибодат қилар эди. Аллоҳдан бошқасига жонлиқ сўяр эди. Яъни мушрикларга хос ҳаёт кечирар эди. Исломни қабул қилгандан кейин эса “Шаҳидларнинг саййиди” деган номга сазовор бўлдилар. Қандай қилиб бу даражага етишдилар? Пайғамбар алайҳиссалом Ҳамза розияллоҳу анҳунинг нимасини ўзгартирдилар? Қулоғиними? Кўзиними? Бирор бир аъзосиними? Пайғамбар алайҳиссалом Амр Ҳамзанинг қалбини ўзгартирдилар. Қалбнинг ўзгариши инсоннинг ҳаётини буткул ўзгартириб юборади. Шунинг учун доим Ислом душманлари қалб билимдонларига, руҳий тарбия устозларига қарши курашиб келади. Уларнинг энг катта қўрқуви қалб билимдонлари ҳисобланади. Чунки руҳий тарбия устозлари инсоннинг қалби билан ишлайди ва уни дарров тарбиялаб қўяди.

Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ ТЕРМИЗИЙ
@mehrob_uz
👍357163😢47👏17🕊12💯6🤩2😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

🌷ХАЙРЛИ ТОНГ🌷

Аллоҳдан ёрдам сўраш дуоси

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ алайҳиссалом Фотима розияллоҳу анҳога: «Васият қилган нарсамни эшитишдан сени нима тўсади? Ҳар тонг ва кечқурун: «Йа ҳаййу йа қоййуму бироҳматика астағиису аслиҳ лии ша'нии куллаҳу ва лаа такилнии ила нафсии торфата ъайн», деб айт», дедилар.

(Маъноси: «Эй ҳай-тирик ва қаййум сифатига эга бўлган Зот, Сендан ёрдам сўрайман. Шаънимни ҳар бир нарсада ислоҳ эт ва кўз юмиб очгунчалик муддат ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма».)
Ибн Сунний ривоятлари.
@mehrob_uz
👍280151😢24👏8🕊7🔥4😱2
Дўзахдан паноҳ сўраш

Ҳорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар: «Бомдод намозини ўқиб бўлганингдан кейин ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар» (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин), дегин. Агар ўша куни вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишингни битиб қўяди. Шомни ўқиб бўлганингда кейин ҳам ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар», дегин. Агар ўша кеча вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишингни битиб қўяди», дедилар».
@mehrob_uz
👍355164😢76👏14🕊12🔥9🤩3
68. Сизни қуруқликнинг бир томонига ютқазиб юборишидан ёки устингиздан тошли шамол юборишидан, сўнгра ўзингизга қутқарувчи топа олмай қолишингиздан хотиржаммисиз?!
Эй ношукр бандалар, денгизда фалокатга учраганингизда қўрқиб кетиб, фақат Аллоҳга илтижо қилган эдингиз. Энди У сизни қутқарганидан кейин қуруқликка чиқиб олиб, юз ўгириб кетишингиз нимаси? Ёки, ер юзида Аллоҳнинг фалокатига учрамайман, деб хотиржаммисиз?! Сувда фалокатга учратган Аллоҳ, қуруқликда ҳам фалокатга учратишга қодир. Ёки У:
«Сизни қуруқликнинг бир томонига ютқазиб юборишидан» хотиржаммисиз?!
Ерга ютқазмаса, бошқа фалокатга ҳам учратиши мумкин. Ана ўшандай фалокатларга учрашдан ҳам хотиржаммисиз?! Мисол учун, Аллоҳ устингизга шамол йўллаб, тош ёғдира олмайдими?! Хотиржам бўлишга асло ҳаққингиз йўқ. Аллоҳ фалокатларини юборганида, сиз ўзингиз учун қутқарувчи топа олмай қоласиз. Аллоҳ таоло учун сизни фалокатга учратиш ҳеч гап эмас.
@mehrob_uz
133👍96😢53🕊13💯10👏3🔥1🎉1
Audio
mehrob.uz
89👍44👏6
МИСВОКНИНГ АҚЛБОВАР ҚИЛМАС ХУСУСИЯТЛАРИ

Арок дарахти шохчаларидан тайёрланадиган мисвокнинг фойдалари, шифобахш хоссаларини қадимда яхши билишган. Ҳофиз Ибн Ҳажар розияллоҳу анҳу ҳамда Ибн Қайюм мисвокнинг ўттиздан ортиқ фойда ва хусусиятларини санаб ўтишган. Қуйида шулардан айримларини келтирамиз:
1. Мисвок Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асло тарк этмаган суннатлари.
2. Аллоҳнинг розилигига эриштиради.
3. Оғиздаги бадбўйларни хушбўйлаштиради.
4. Тишларнинг чириши ва дарз кетишининг олдини олади.
5. Милкларни мустаҳкамлаб, қонаши ва йиринглашини йўқотади.
6. Оғиз сувини юмшатади, балғамни кўчиради, овозни тиниқлаштиради, нутқ талаффузини енгиллаштиради.
7. Ошқозон фаолиятини яхшилаб, овқат ҳазмига ёрдам беради.
8. Юрак, меъда, кўз асабларини мустаҳкамлайди.
9. Кўзни равшан, назарни ўткир қилади, кўз оғришини тўхтатади.
10. Уйқуни қочириб, юзни гўзаллаштиради, кексайишни кечиктиради.
11. Ўлимдан бошқа кўплаб хасталикларга даво бўлади.
12. Фаришталарни мамнун-хурсанд, шайтонни хафа қилади.
13. Ҳасанотларни кўпайтиради.
14. Хотирани кучайтиради, заковатни орттиради, зеҳнни очади.
15. Шаҳодат калимасини эслаттиради, ёдга туширади.
16. Жон беришни осонлаштиради.
17. Иймон билан кетишга сабаб бўлади.

«Мўминнинг меърожи» китобидан.
@mehrob_uz
334👍234😍38🤩10🕊10👏4🎉3💯3
ГУНОҲЛАРДАН УЗОҚ БЎЛИШ ТЎҒРИСИДА

Билгинки, дин икки қисмдир:
1. Қайтарилган нарсаларни тарк қилиш.
2. Тоатларни бажариш.
Қайтарилган нарсаларни тарк қилиш энг оғиридир. Тоатлар ҳамманинг ҳам қўлидан келаверади. Шаҳватларни тарк қилиш эса фақат сиддиқларнинг қўлидан келади. Шунинг учун, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Муҳожир ёмонликни тарк қилган кишидир. Мужоҳид ўз нафсига қарши уришган кишидир", деганлар. Билгинки, сен Аллоҳ таолога аъзоларинг билан гуноҳ қиласан. Аъзоларинг эса Аллоҳ сенга берган неъмат ва омонатдир. Аллоҳнинг неъматини унга гуноҳ қилишга ишлатишинг ношукурликнинг чўққисидир. Аллоҳ сенга берган омонатга хиёнат қилишинг ўта ҳаддан ошишдир. Аъзоларинг сенинг қарамоғингда қилинди. Уларга қандай бошлиқ эканингга боқ. "Барчангиз бошлиқсиз ва барчангиз қўл остингиздагилардан сўралурсиз" (Муттафақун алайҳ).

Билгинки, барча аъзоларинг қиёмат майдонларида бурро ва равон тилда зиддингга гувоҳлик бериб, барчанинг кўз ўнгида сени шарманда қилади. Аллоҳ таоло айтади: "(У кун) уларнинг қилиб ўтган иш (бўҳтон)лари билан тиллари, қўл ва оёқлари уларга гувоҳлик берадиган кундир” (Нур сураси, 24-оят).
Яна Аллоҳ айтади: "Бугун Биз уларнинг оғизларини муҳрлаб қўйгаймиз. Бизга уларнинг қилиб ўтган ишлари ҳақида қўллари сўзлаб, оёқлари гувоҳлик берур" (Ёсин сураси, 65-оят). Шу сабабли бутун танангни, хусусан, етти аъзоингни гуноҳдан сақла. Албатта, жаҳаннамнинг етти эшиги бор, ҳар бир эшикдан кирадиганлар ҳам тақсим қилингандир. Ушбу эшиклардан Аллоҳ таолога етти аъзоси билан гуноҳ қилганлар киради. Бу аъзолар:
1. Кўз.
2.Қулоқ.
3.Қорин.
4.Тил.
5. Фарж.
6. Қўл.
7 Оёқ.

«Бидоятул Ҳидоя» китобидан.
@mehrob_uz
😢263👍18065💯10😱9👏5🕊4😍4🔥2🤩1
Инсонлар яратганни самоларда, тепа бир ерларда деб ўйлайдилар. Кимлардир Уни Маккада, Мадинада излайдилар ёки маҳалласининг масжидида. Оллоҳ таоло бир маконга сиғармиди? Нақадар ғафлат. У биргина жойдадир, фақатгина Ошиқларнинг кўнгилларида...

Шамс Табризий
@mehrob_uz
524😢170👍106💯21🕊15👏9🔥6