КАМБАҒАЛЛИКНИ ДАФ ҚИЛИШ ВА ОСОН РИЗҚ ТОПИШ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ОЯТЛАР
Абу Мусо Мадиний "Жалаул афҳом" номли китобида шундай ривоят қилган: Бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайхи васалламнинг келиб камбағаллиги олдиларига ва аҳволи оғирлигидан шикоят қилди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайхи васаллам унга: "Манзилингга кирган вақтинг у ерда бирор киши бор бўлса ҳам, ҳеч ким бўлмаса ҳам салом бер. Сўнг менга салавот ва салом айт хамда бир марта "Ихлос" сурасини ўки" дедилар. (Суютий "Ад дуррул мансур"да зикр қилган)
Бояги одам бир муддат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрганларидек иш тутди. Шундан сўнг Аллох таоло унга ризқни мўл-кўл қилиб берди. Ҳатто қўшнилари ва қариндошларига ҳам улашди".
Ибн Мардавайҳ Анас розияллоҳу анҳудан ривоят килади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Воқеа" сураси бойлик келтирадиган сурадир. Бас, уни ўқинг ва болаларингизга ҳам ўргатинг" дедилар".
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: "Ҳар кеча "Воқеа" сурасини ўқиган одамга камбағаллик етмайди", деди.
«Кушойиш калитлари» китобидан.
@mehrob_uz

❤310👍221😢31👏28🕊14🔥7💯2
ЎТТИЗ ЙИЛ ФАЛАЖ ЁТГАН САҲОБА
Имрон ибни Ҳусайн деган саҳоба бўлган. Бу саҳоба ўттиз йил фалаж бўлиб ётганлар. Доим осмонга қараб ётганлар. У ёки бу томонга ўгирила олмасдилар. Саҳобалар орқалари ботиб кетмасин деб у ёки бу томонга ўгириб қўйишаркан. У кишига хурмо баргларидан ётиш учун жой қилиб беришган. Таҳоратларини ётган жойларида олардилар. Шу даражада шароитларини қилиб беришган эди. Осмонга қараб ўттиз йил ётдилар. Аммо бу даврда бекор ётмадилар. Бирор марта ҳам шикоят қилмадилар. Аксинча ўттиз йил шогиртларига ҳадис ривоят қилдилар. Бир куни у кишининг катта шогиртлари устозининг зиёратига укаларини олиб келади. Имрон ибни Ҳусайннинг олдига келган шогиртнинг укаси саҳобанинг аҳволини кўриб, унга раҳми келганидан йиғлаб юборади. Шунда Имрон ибни Ҳусайн розияллоҳу анҳу:
- Нега йиғлаяпсан? – дедилар. Йиғлаб турган болани олдиларига чақирдилар. Ва айтдиларки:
- Аллоҳ таолога маҳбуб бўлган амал мен учун маҳбубдир. Шундай ётишимни Аллоҳ ирода қилдими демак бу амал мен учун маҳбубдир. Мен бунга розиман. Ҳозир сенга бир гап айтаман фақат буни ҳеч кимга айтма. Мана шу ётишимда ҳузуримга фаришталар келади. Менга салом берадилар ва улар билан гаплашаман – дедилар.
Уламоларимиз айтадиларки: «Имрон ибни Ҳусайн ўттиз йил бу дардга кўниб, шикоят қилмаганлари учун Аллоҳ таоло у кишига бу фазлни берди. Қиёматгача Имрон ибни Ҳусайннинг номи зикр қилинса фаришталар унга салом айтишади». Фаришталарни фақат пайғамбарлар кўришган. Аммо оддий одамлар орасидан Имрон ибни Ҳусайн фаришталар билан гаплашдилар. Бу улкан даражадир. Бу даражага Имрон ибни Ҳусайн розияллоҳу анҳу дардларига сабр қилиш билан эришдилар.
Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ ТЕРМИЗИЙ

👍469😢246❤157🕊20👏14🎉5😍5😱2💯2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
🌷ХАЙРЛИ ТОНГ🌷
Аллоҳга ҳамд айтиш
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким эрталаб ёки кечқурун:
(Имом Муслим ривоятлари).

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман) ёки «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳоналлоҳил ъазийм», деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
(Имом Муслим ривоятлари).
@mehrob_uz
❤263👍147🕊16😍10👏6😱3🤩2
ДАРВЕШНИНГ МУҲАББАТИ
Бир дарвешдан: “Сиз кимни пасткаш, нафратга лойиқ деб ҳисоблайсиз”, - деб сўрабдилар. Дарвеш жавоб берибди: Худога қўрққанидан ёки бирон нарса ундириш умидида ибодат қилувчиларни.
- Сен ўзинг нима учун ибодат қилурсан, - деб сўрабдилар.
- Менинг тақвойим менинг Унга, Унинг эса менга муҳаббатимизга асосланади, - деб жавоб берган экан дарвеш.
Алишер Навоий

👍293❤167😢110🕊11🤩9👏4🔥1
69. Ёки сизни у(денгиз)га яна бир марта қайтариб, устингиздан шиддатли шамол юбориб, куфр қилган нарсангиз сабабли ғарқ қилиб юборишидан ва сиз ўзингизга Биздан ўч олувчи топа олмай қолишингиздан хотиржаммисиз?!
Эй кофир бандалар! Сиз фақат денгиздаги фалокатдан қўрқадиган бўлсангиз, билиб қўйинг, Аллоҳ сизни яна бир бор денгизга қайтариб, кемага миндириб туриб, сўнгра ношукр бўлганингиз сабабли ҳалок қилиши мумкин. Бу жуда ҳам осон. Ҳа, осонгина ҳалок бўлиб кетаверасиз. Сизнинг орқангиздан хун сўровчи ҳам бўлмайди. Ўч олувчи ҳам.
Ҳа, Аллоҳ таоло одам боласини азизу мукаррам қилиб қўйган-у, аммо кўпгина ношукр инсон бунинг қадрига етмайди.

❤131👍78😢39🕊6💯6🤩2
ҚАБРДА ЁТГАН ИЛОНЛАР
Aбдулҳамид ибн Маҳмуд Муғилий айтади: “Ҳазрати ибн Aббоснинг олдида ўтирган эдим. Бир қавм келди. Aйтишди: “Биз ҳажга чиққан эдик. Зоти Сафох маҳалласида тўхтадик. Бир дўстимиз ўша жойда вафот қилди. Биз уни дафн қилиш учун зарур нарсаларни тайёрладик, кейин унга қабр кавладик. Лаҳадда бир қоп-қора нарса бор эди, яъни илон ётарди. Кейин у ерни қўйиб, бошқа жойни кавладик, у ерда ҳам ўшандай илон ётар эди, у ерни ҳам ташлаб, учинчи жойни кавладик, у ерда лаҳадни тўлдириб илонлар ётар эди, кейин олдингизга келдик”. Ибн Aббос (Aллоҳ иккалаларидан рози бўлсин) айтди: “Бу ҳол унинг қилган ёмон ишидандир. Боринглар, уни қабрнинг бир томонига кўмаверинглар. Aллоҳга қасамки, агар ернинг ҳамма жойини кавласаларингиз ҳам, ўша илон чиқиб келаверади. Бу гапни унинг қавмига хабар қилинглар”. Сўнгра у кишининг олдидан жўнадик, уни ўша қабрнинг бир томонига дафн қилдик. Уйга қайтгандан кейин унинг бизларда қолган баъзи матолари бор эди, ўшаларни оиласига келтирдик ва хотиннидан сўрадик: “У нима иш қиларди?” Хотини айтди: “У буғдой сотарди, у ҳар куни ўзига етарли миқдордаги овқатликни оларди-да, кейин қора буғдой похолини унинг ўрнига ташлаб, аралаштириб сотарди”.
Фақиҳ раҳималлоҳу айтади: Бу хабар хиёнатлик иш қабр азобига сабаб бўлишига далилдир. Бу ерда тириклар учун ибрат шуки, хиёнатдан тийилмоқлари керакдир. Aйтиладики, албатта, ер ҳар куни беш марта нидо қилади. Биринчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда юрасан ва ичимга қайтасан!” Иккинчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда хилма-хил нарсаларни ейсан ва ичимда сени қуртлар ейди”. Учинчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда кулиб юрасан, ичимда ҳадемай йиғлайсан”. Тўртинчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда шоду хурсанд юрасан, яқинда ичимда хафа бўласан”. Бешинчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда гуноҳ қиласан, яқинда ичимда азобланасан”.
"Танбеҳул ғофилийн" китобидан.

😢547👍206❤73😱14👏5🕊4🎉2😍1
Нима учун бомдод намози суннатининг қазоси ўқилади?
❓ Савол: Бомдод намози суннатининг қазоси нима учун ўқилади?
📥 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фиқҳий китобларимизда баён қилинишича, қазо бўлган намозларнинг суннатлари ўқилмайди. Фақат бугунги бомдод намозининг қазосини қуёш тиккага келгунича ўқиган киши суннатини ҳам фарзи билан бирга қазо қилиб ўқийди. Аммо қуёш тиккага келгунча бугунги бомдоднинг қазоси ўқилмаса, бомдодни ҳам фақат фарзи қазо қилинади. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом бундай қилганлар.
Бу ҳақда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадис ривоят қилинган:
Яъни: «(Сафарда) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан кечанинг охирида бир жойга дам олиш учун тушдик. (Қаттиқ чарчаганимиздан) Қуёш чиққан пайтда уйғондик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳамма бу жойдан бошқа жойга кўчсин! Чунки бу ерда шайтон ҳозир бўлди”, дедилар. Биз шундай қилдик.
Кейин Расулуллоҳ алайҳиссалом сув сўрадилар ва таҳорат қилдилар. Сўнгра икки ракат намоз ўқидилар. Кейин такбир айтилди ва бомдод намозининг фарзини ўқидилар» (Имом Муслим ривояти).
Уламолар ушбу ривоятдаги “Сўнгра икки ракат намоз ўқидилар” жумласини бомдоднинг суннатини қазо қилиб ўқилишига далил қилганлар. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤271👍242😢43👏9😱2🎉2
«Аёлларнинг қалблари қулоқларида бўлади.
Агар бир аёл тоғни бу ердан у ерга кўчирган бўлса, унга: "Қўлларингиз дард кўрмасин!" десангиз, унинг чарчоқлари чиқиб кетади».

❤551👍228😢75💯39🤩26👏16🕊11🔥7😱6🎉3
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларга амал қилишимизни буюрадилар:
- Доимо тоза овқатларни енг.
- Жуда иссиқ ва жуда совуқ еманг.
- Кўп чайнаб, секин енг.
- Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг.
- Доимо овқатдан иштаҳали бўлиб туринг, кўп еманг.
- Овқат ейиш давомида кўп сув ичманг.
- Қишда бироз кўпроқ ёғли овқатлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва кўкатлардан енг.
- Овқатларингиздан хурмони кам этманг.
- Узум, хурмо ва зайтун. Аллоҳга шукур этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради.
- Чарчаган вақтингизда ширинликларни енг.
- Синиқ косаларда овқат еманг, бундай идишда сув ҳам ичманг.
- Овқатланаётганда доимо яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқат еманг.
- Доимо овқатдан сўнг дуо ўқиб, шукр қилинг.
- Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, вужудингиз дам олсин.
- Асал еб туринг, у минг дардга даводир.
«Илоҳий мўъжизалар» китобидан

❤453👍274😍28🕊22🔥14👏6🤩5💯3😱2😢2
ДУО ИЖОБАТ БЎЛИШИ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР
«Фотиҳа» сураси. «Мунжия» (нажот келтирувчи) деб ҳам аталади. Зеро, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сура ҳақида: «У нима учун ўқилса, шунгадир», деганлар. Бу сурада бешта исм борки, уларнинг қадри олий, асли буюкдир. Унда Аллоҳнинг улуғ ва буюк исми борки, уни васила қилиб дуо қилинса, ижобат бўлади. Уни васила қилиб сўралса, сўралган нарса берилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Зуннуннинг наҳанг қорнида ўқиган дуоси
"Лаа илааҳа иллаа анта субҳаанака
инни кунту миназ-золимийн" деб мусулмон киши бирор нарса ҳақида дуо қиладиган бўлса, албатта ижобат бўлади» дедилар. (Ҳоким ривояти)
Саид ибн Жубайр розияллоҳу анҳу шундай деган: «Ҳақиқатан, мен шундай бир оятни биламанки, ким уни ўқиб, Аллоҳдан бирор нарса сўрайдиган бўлса, Аллоҳ албатта унинг сўраганини беради:
"Қулиллааҳумма фаатирос самааваати вал ардзи ъаалимал ғойби ваш шаҳаадати анта таҳкуму байна ибаадика фий маа каанув фийҳи яхталифувн" (Зумар сураси 46-оят)
Мазмуни: «Айтинг: «Аллоҳим! Эй, осмонлар ва Ернинг илк яратувчиси, яширин ва ошкор нарсаларни билувчи зот! Ёлғиз Ўзинггина бандаларинг ўртасида улар ихтилоф қилган нарсалар хусусида ҳукм қилурсан».
Орифлардан бири шундай деган: «Қиблага юзлан ва Уммул Қуръон (Фотиҳа), Оятал Курсий, Қадр ва Ихлос сураларини ўқи. Сўнг ўзинг истаган нарсани сўраб дуо килсанг Аллоҳ сенинг дуойингни ижобат қилади».

👍404❤160😢38🕊14😍11🎉6👏5
Қадр-қимматинг қачон тушади?
Хўш, қадр-қимматинг қачон тушади? Қачонки, сени тарбия қилишда машаққат чеккан зотларга овозингни баланд кўтарсанг, ўшанда тушади. Фарзанд, ўзини минг машаққат билан тарбия қилган, ювиб-тараган, ўқитган, меҳр берган ота-онасини доим ҳурмат қилиши, уларнинг хизматларида шай туриши, асло уларга овозини баланд кўтармаслиги, қўпол гапирмаслиги керак. Ёши тўқсондан ошган бир онахон бор эди. Онахоннинг ўғли ҳикояни шундай давом эттиради: “Кунлардан бир куни бизникига қариндошларимиздан бири келди. Онам менинг ҳузуримда (уйимда) эдилар. Уйга кириши биланоқ онамни кўриб: “Машааллоҳ! Онангиз ҳузурингиздаларми?” деди. Яъни сизнинг уйингиздаларми”, деди. Мен унга: “Йўқ, аксинча, мен у кишининг ҳузурларидаман” дедим. Шунда онажоним: “Йўқ, ўғлим. Кичкиналигингизда сиз бизнинг ҳузуримизда эдингиз. Биз кексайдик. Шунинг учун энди биз сизнинг ҳузурингиздамиз. Ахир сиз Аллоҳ таолонинг “Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар...” деганини ўқимаганмисиз?!” дедилар. Мен онамга: “Гўёки мен бу оятни биринчи марта эшитаётгандекман, онажон” дедим”.
Ҳа, азизлар, ота-она кексайгани сайин улардаги ҳар бир нарса заифлашиб боради. Тана аъзолари, суяклари мўртлашади, заифлашади, кўнгиллари ҳам нозиклашиб боради. Аммо оталик, оналик муҳаббатлари, туйғулари, меҳрлари асло заифлашмайди. Сиз эса дўстим, борган сари қувватга тўлиб борасиз. Шундай экан, ўзингизнинг совуқ муомалангиз билан улардаги бу туйғуни сўндириб қўйманг! Бундан жуда ҳам эҳтиёт бўлинг! Аллоҳ таоло барча ўтган ота-оналарни раҳматига олсин! Борларининг умрларига, ризқларига барака берсин! Ҳар биримизга ота-онамизнинг хизматларини қилиб, дуоларини олиб, икки дунёнинг бахту саодатига эришишимизни насиб айласин!

👍407❤146😢70💯19👏9🕊5🔥2😍2
Forwarded from MEHROB HIMMATI
Жума фазилатли кун
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Жума кунида садақа беришнинг ҳафтанинг бошқа кунларига нисбатан фазли, Рамазон ойида садақа беришнинг бошқа ойларда садақа беришга нисбатан фазли кабидир”, деди.
Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг👇 👇 👇
Хайрия қилиш учун устига босинг👇
Clic | Payme | Paynet
✅ Яқинларингизга ҳам эслатинг!
@mehrob_himmati
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Жума кунида садақа беришнинг ҳафтанинг бошқа кунларига нисбатан фазли, Рамазон ойида садақа беришнинг бошқа ойларда садақа беришга нисбатан фазли кабидир”, деди.
Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг
Эҳсон қилиш учун:🌙
HUMO: 9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV
UZCARD: 6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV
VISA: 4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV
Payme: MEHROB HIMMATI
Click: MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI
"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666
Хайрия қилиш учун устига босинг
Clic | Payme | Paynet
@mehrob_himmati
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤121👍89🎉3😍3👏2🤩1
Audio
КАҲФ СУРАСИ.
🎙 Абдулқодир қори Ҳусанов
➡️➡️➡️ ⬅️⬅️⬅️
@mehrob_uz
➡️➡️➡️ ⬅️⬅️⬅️
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, икки оёғи остидан осмонга қадар нур чарақлаб туради, бу нур Қиёмат куни ҳам уни нурлантириб туради, икки жума оралиғида қилган хато-камчиликлари, гуноҳлари кечирилади» (Имом Ибн Мордувайҳ ривояти).
@mehrob_uz
❤110👍54👏5🤩3
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
✨ Жума учун ғусл қилиш.
✨ Хушбўй нарсалар суртиш.
✨ Чиройли кийимлар кийиш.
✨ Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
✨ Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
✨ Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
✨ Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
✨ Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
✨ Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
✨ Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
✨ Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
✨ Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
✅ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇 👇 👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤89👍65💯4🕊3🔥1
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
Каналга аъзо бўлиш:👇
📲 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Каналга аъзо бўлиш:
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤67👍33😢6🕊3👏1

❤67👍37😢4🕊3😍2🔥1