#МУАТТАР_СИЙРАТ
ИСЛОМДА ИЛК ҲИЖРАТ
Қурайшнинг даъватга қарши ҳаракатлари ҳар гал чиппакка чиқавергач, мусулмонларни азоблашни янада кучайтиришди. Имон таъмини тотган кишиларни ҳимоя қилишга ожизликларини англаган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маслаҳатлашиб олиш учун уларни бир ерга тўпладилар. Мусулмонлар қийноқлардан қутулиш ва динларини асраш учун Маккани ташлаб кетишга ҳам рози эдилар. Лекин улар қочиб бора оладиган юрт борми? Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда узоқ ўйланиб, араб ўлкаларини мусулмонлар кўчиб ўтиши учун номуносиб деб топдилар. Чунки улар ҳаж мавсумида Қурайшга ён босиб ёки ўз динларида қолишни афзал кўриб, даъватга қарши чиқишган эди. Шунингдек, аҳли китоблардан яҳудийлар ҳамда масиҳийлар яшаётган Ясриб ва Нажрон ҳам талабга жавоб бермасди. Сабаби улар доимо ўзаро нуфуз талашар, учинчи рақибни истамасликлари ўз-ўзидан маълум эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Яман ўлкасини ҳам тинч жой деб билмасдилар. Чунки у илгари форсларнинг мустамлакаси бўлиб, аҳолиси самовий динлардан бирортасига ҳам эргашмаган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Шом ва Ироқдаги Ҳийрага боришни ҳам икки сабаб билан маслаҳат бермадилар. Биринчидан, бу ўлкалар Маккадан жуда йироқ, иккинчидан, у ердаги бозорларни қурайшликлар аллақачон эгаллаб олишган. Улар маҳаллий аҳоли билан ўзаро манфаат асосида иш кўрар ва борди-келди қилишарди. Агар бу ўлкаларда мусулмонлар борлигини билиб қолишса (бу жуда осон эди), дарҳол шу ерлик аҳолидан уларни изларига жўнатиб юборишни талаб этишарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барча қўшни ўлкалар ҳақида бирма-бир мулоҳаза юритдилар ва Ҳабашистондан бўлак жой у зотга маъқул келмади. Бу ҳақда шундай дедилар:
— Ҳабашистонга борсангиз, у ерда шундай подшоҳ бор, унинг даргоҳида ҳеч ким ҳеч кимга зулм қилмайди, бу садоқатли юртда Аллоҳ сизга шоду хуррамлик ато этажак.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларини ҳижрат учун ижозат деб қабул қилган биринчи жамоа дарҳол йўлга тушди. Улар Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу бошчилигида Қизил денгизни сузиб ўтишди. Усмон ибн Аффон билан бирга хотинлари, яъни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг қизлари Руқайя, Хузайфа ибн Атаба ибн Робиа ва аёли, Зубайр ибн Аввом ва бошқалар ҳижрат қилишди.
Биринчи жамоа ўн икки нафар эркак ва тўрт аёлдан иборат эди. Бу воқеа даъватнинг бешинчи йили ражаб ойида юз берди.
"Ислом тарихидан олтин саҳифалар" китобидан.
https://mehrob.uz/article/1311

mehrob.uz
#МУАТТАР_СИЙРАТ ИСЛОМДА ИЛК ҲИЖРАТ
Қурайшнинг даъватга қарши ҳаракатлари ҳар гал чиппакка чиқавергач, мусулмонларни азоблашни янада кучайтиришди. Имон таъмини тотган кишиларни ҳимоя қилишга ожизликларини англаган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маслаҳатлашиб олиш учун уларни бир ерга…
👍1
Савол-жавоблар.
“Оғриқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сабр” дедим.
“Муваффақиятсизликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўша ишни такроран бажариб кўриш” дедим.
“Ҳасаднинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўзини билмаганга олиш” дедим.
“Фақирликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – қаноат” дедим.
“Заифликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – иймон” дедим.
“Ҳунукликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – гўзал ахлоқ” дедим.
“Жоҳилликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – илм ўрганиш” дедим.
“Аҳмоқликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сукут сақлаш” дедим.
“Душманликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш” дедим.
“Ёқтирмасликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – муҳаббат” дедим.
“Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – табассум” дедим.
“Мусибатнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – истиғфор айтиш” дедим.
“Нафснинг гуноҳ бўлган истакларининг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уни ўша истаклардан маҳрум этиш” дедим.
“Чарчоқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уйқу” дедим.
“Юқоридаги саволлардаги ҳолатларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – “Эй Роббим!” деб дуога қўл очмоқдир” дедим.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга обуна бўлинг!
📲 MEHROB.UZ
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

БАХТСИЗ ҲАЁТНИНГ ЭНГ АСОСИЙ САБАБИ
Тоҳа сурасининг бошланишидаги Аллоҳнинг сўзи устида фикр юритсак.
Маълумки, Қуръон бахт-саодатнинг сабаби ва бахтсизликдан узоқлаштирувчидир.
«Тоҳа. Сенга Қуръонни бахтсиз бўлишинг учун нозил қилганимиз йўқ»
(Тоҳа сураси, 1-2-оятлар)
Биламизки, тангликнинг, бахтсиз ҳаётнинг энг асосий сабаби Аллоҳнинг Китобидан ва Аллоҳнинг зикридан йироқ бўлишдадир.
«Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, ҳаёт унга тор бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз»
(Тоҳа сураси, 124-оят).
"Ҳикматлар саодатга етаклар" китобидан.
@mehrob_uz

❤1
ДУО ҚИЛУВЧИГА САҚЛАБ ҚЎЙИЛАДИГАН АЖРУ САВОБ
711. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қай бир мўмин банда Аллоҳга юзланиб, бирор нарса сўраса, албатта унга ўшани беради. Ё унга дунёда тезда беради. Ёки унинг учун охиратга олиб қўяди. Модомики шошилмаса», дедилар.
Шунда одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули! Шошилиши нима?» дейишди.
«Дуо қилдим. Дуо қилдим. Лекин ижобат бўлмаяпти», дейиши», дедилар».
Шарҳ: Дуо қилган киши дуосининг тез ижобат бўлмаганидан шикоят қилавермаслиги керак экан. Сабр қилиб, умидвор бўлса, дуоси шу икки йўлдан бири билан ижобат бўлар экан: ё шу дунёда сўраган нарсаси берилади, ёки ўшанча яхшилик охиратда унинг учун захира бўлиб қолади. Аллоҳ таоло бу бандадан ўшанча ёмонликни даф қилиши ҳам мумкин.
Шунинг учун мўмин-мусулмон банда дуосининг тез ижобат бўлмаганидан шикоят қилмаслиги керак.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:
22.03.2021 й.
Каналга обуна бўлинг!
📲 MEHROB.UZ
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
22.03.2021 й.
Каналга обуна бўлинг!
📲 MEHROB.UZ
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
❤1
САЖДАИ САҲВ
(Хатони тузатадиган сажда)
– Бир киши намозда унутиб бирор фарзни қолдирса, намози дуруст бўладими?
– Дуруст бўлмайди.
– Aгар намозда унутиб бирор вожибни қолдирса, намози бузиладими?
– Бузилмайди, лекин у киши намоз охирида саждаи саҳв (хатони тузатадиган сажда), деган саждани қилиши вожиб бўлади.
– Саждаи саҳв қандай адо қилинади?
– Саждаи саҳв қиладиган киши охирги қаъдада ўтирганда ташаҳҳуддан сўнг саловот дуосини ўқимайди. Ёлғиз ўқийдиган киши бўлса, икки тарафга салом беради. Имом бўлиб ўқийдиган киши бўлса, бир тарафга салом беради. Салом бергандан кейин намознинг саждасига ўхшаш икки маротаба сажда қилиб, ҳар саждада камида уч мартаба «Субҳана роббиал ъала», дейди ва қаъдага ўтириб ташаҳҳуд, саловот ва дуони ўқиб, икки тарафга салом бериб намозни тамом қилади.
– Имом нима учун бир тарафга салом беради?
– Имом икки тарафга салом берса, ортида эргашувчилар намоз тамом бўлди, деб ўринларидан қўзғалиб қолишлари мумкин. Шунинг олдини олиш учун.
– Имом унутиб бирор вожибни ўқимаса, эргашувчи ҳам имомга бўйсуниб сажда қилиши вожибми?
– Вожиб бўлади.
– Имом саждаи саҳв қилса, масбуқ ҳам саждаи саҳв қиладими?
– Имомга тобеъ бўлиб саждаи саҳв қилгандан сўнг қолган ракатларни ўқийди, шунинг учун масбуқ имомнинг саломини кутиб туриши лозим.
– Эргашувчи унутиб намознинг бирор вожибини ташлаб кетса, саждаи саҳв вожиб бўладими?
– Имомга ҳам, эргашувчига ҳам вожиб бўлмайди. Имом сажда қилмаган ҳолда эргашувчи танҳо ўзи, албатта, сажда қилмайди.
– Бир киши вожибни қасддан, ўз ихтиёри билан ташлаб кетса, саждаи саҳв вожиб бўладими?
– Вожиб бўлмайди, лекин вожибни тарк қилгани учун гуноҳкор бўлади.
– Бир киши намозда суннат ёки мустаҳаблардан бирини ташлаб кетса, саждаи саҳв вожиб бўладими?
– Вожиб бўлмайди.
– Унутиб икки-уч вожибни ташлаб кетса, неча марта саждаи саҳв қилади?
– Неча вожиб ташлаб кетилган бўлса ҳам, бир марта саждаи саҳв қилади.
– Унутиб қайси ишларни қилса, саждаи саҳв вожиб бўлади?
– Ушбу ўн тўрт тур ишнинг бирини қилса, саждаи саҳв вожиб бўлади:
1) фарз намозининг аввалги биринчи ракатида Фотиҳа сурасини ўқимасдан бошқа бир сура ўқиса;
2) аввалги икки ракатда Фотиҳа сурасидан сўнг бирор сура ёки бирор узун оят ўқимаса;
3) уч ракатли ёки тўрт ракатли намозларда аввалги қаъдада ўтирмаса;
4) бирор қаъдада ташаҳҳуд ўқимаса;
5) аввалги қаъдада ташаҳҳуддан сўнг саловот ўқиса;
6) аввалги қаъдада салом бериб қўйса;
7) овоз чиқариб ўқийдиган намозларни ичида ўқиб қўйса;
8) ичида ўқиладиган намозларни овоз чиқариб ўқиса;
9) витр намозида Қунут дуосини ўқимаса;
10) қироатдан илгари рукуъ қилса;
11) икки марта рукуъ қилса;
12) уч марта сажда қилса;
13) охирги қаъдадан қиёмга туриб кетса;
14) ташаҳҳуддан сўнг қайси ракат, нечанчи ракат эканини ўйлаб қолиб, салом беришни чўзиб юборса.
"Ибодати исломия"дан.
http://mehrob.uz/answers/185

👍3
Қуш тирик пайтида чумоли ейди. Қуш ўлса, чумолилар уни ейди. Демак, ҳолат бир лаҳзада ўзгариб қолиши мумкин. Шундай экан, ҳеч кимни паст санама! Эҳтимол, бугун кучлидирсан. Лекин унутма, вақт сендан кучли!!!
Каналга обуна бўлинг!
📲 MEHROB.UZ
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Каналга обуна бўлинг!
📲 MEHROB.UZ
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
ИСМИ УЛУҒ ВА ШОНИ ЮКСАК АЛЛОҲНИНГ ҲАР КЕЧА ДУНЁ ОСМОНИГА «ТУШМОҒИ»
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ таборак ва таъало ҳар кеча - туннинг илк учдан бир қисми келганида дунё осмонига тушади ва бундай дейди: «Мен Маликдурман (мулк соҳибидурман)! Кимки Менга дуо қилса, уни ижобат этгайдурман; кимки Мендан сўраса, унга ато этгайдурман; кимки Менга истиғфор айтса, уни мағфират қилгайдурман!» Ва токи тонг отгунича шундоқ давом этар».
“Сунани Термизий”дан.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга уланиш:👇
📲 t.iss.one/mehrob_uz

👍3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍀🤲💐🌙АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!💐🌙🌺
🤲 Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
🌻🍀 Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌻🍀 Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌻🍀 Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🌻🍀 Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
🌻🍀 Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
🌻🍀 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌻🍀 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌻🍀 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!
🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!
🌹💐🌞XАЙРЛИ КУН!😊💐🌹
☝️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!
@MEHROB_UZ

60. Албатта, садақалар фақирларга, мискинларга, садақа ишида ишловчиларга, кўнгилларини улфат қилинадиганларга, қул озод қилишга, қарздорларга, Аллоҳнинг йўлига ва йўл ўғлиларига берилиши Аллоҳ томонидан фарз қилингандир. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли зотдир.
«Садақалар» деганда «закот» назарда тутилгандир. Бу ояти карима Аллоҳ таоло бойларга, яьни, моли нисобга етган мусулмонларга фарз қилган закотга кимлар ҳақли эканлигини баён қилади. Демак, садақаларни ҳар ким ҳам олавермайди, балки Аллоҳ таоло Ўзи тайинлаган кишиларгина оладилар. Бошқаларга закот олиш ҳаромдир. Закотга ҳақдор тоифалар ушбу ояти каримага асосан саккизтадир:
Биринчи тоифа:
«фақирлар»–бир оз молга эга-ю, лекин мулки закот берадиган даражада нисобга етмаган камбағал одам.
Иккинчи тоифа:
«мискинлар»–ҳеч нарсаси йўқ, жуда ҳам камбағал одам.
Учинчи тоифа:
«садақа ишида ишловчилар»–уларни «Омили закот» дейилади. Ислом давлатида закот ҳукумат томонидан йиғилади. Закот йиғиш ва унга боғлиқ бошқа ишларни бажариш учун ҳукумат қўйган одам «Омили закот» бўлади. Ана ўша ишда ишловчиларнинг маоши ҳам закотдан берилади.
Тўртинчи тоифа:
«кўнгилларини улфат қилинадиганлар».
Яьни, баьзи кишиларнинг кўнгилларини Исломга моил қилиш учун ҳам закотдан тушган молдан берилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам баьзи одамларга, Исломга кириб қолса ажаб эмас, деган маьнода ҳам закот улашганлар. Исломга янги кирган баьзи кишиларга улар динда собит қолсинлар учун, кўнгилларини Исломга янада қизиқтириш учун закотдан берилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Уйайна ибн Хисн, Ақраь ибн Ҳобис ва Аббос ибн Мирдас ал-Силмийларга шу маьнода закотдан берганлари маьлум. Яна баьзи кишилар борки, закотдан олсалар, Исломга, мусулмонларга ёмонлик қилмай турадилар, ўшаларга ҳам, тўғри деб топилса, закотдан берилади. Кўпчилик уламолар, жумладан, ҳанафий мазҳаби уламолари бу тоифадаги одамларга ҳозир закот тақсим этилмайди, деганлар. Замондош уламоларимиздан баьзилари бу фикрни айтган улуғларимиз даврида Ислом қувватли бўлиб, кишиларнинг қалбларини моил қилишга ҳожат йўқ, деган фикрга келганлар, аммо ҳозир вазият ўзгарди, шунинг учун бу тоифадагилар закотдан олса жоиз, дейдилар.
Бешинчи тоифа:
«қул озод қилишга»–маьлумки, ушбу оят нозил бўлган пайтда дунёда қулдорлик тузуми мавжуд эди. Ислом қулдорликка қарши кураш бошлади. Турли услублар билан инсонларни қулликдан озод қилиш чораларини кўрди. Жумладан, бу ишни ибодат даражасига кўтарди. Закот молиявий ибодат ҳисобланиб, Исломнинг беш рукнидан биридир. Бой мусулмонлардан йиғилган закотдан бир қисмини қул озод этиш ишига сарфлашга амр қилинди. Хусусан, закот қулларнинг «мукотаб» деб номланадиган турига бериладиган бўлди. Қул одам ўз хожаси билан маьлум миқдор мол эвазига озод бўлишга келишса, бунга «мукотаб» дейилади. Демак, ўша мукотабга озод бўлиши учун келишилган молни тўлашга ёрдам тариқасида закотдан берилади.
Олтинчи тоифа:
«қарздорларга»–турли сабабларга кўра қарз бўлиб қолган одамга уни узиш учун ёрдам тариқасида закотдан берилади.
Еттинчи тоифа:
«Аллоҳнинг йўлига»–энг аввало, Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилаётганларни, қолаверса, дину диёнат, мусулмонлар оммаси фойдаси учун бўладиган ишларни ичига олади.
Саккизинчи тоифа:
«йўл ўғли»–яьни, сафарда, ватанидан узоқда оғир иқтисодий ҳолга тушиб қолган шахс, гарчи ўз юртида бой бўлса ҳам, ночор аҳволига кўра, закот олишга ҳақдор бўлади.
Ушбу саккиз тоифадан бошқаларга закот бериб бўлмайди. Агар берилса, закот ўрнига ўтмайди. Олган учун ҳам ҳаром бўлади.
Баьзи кишилар ўйлаганидек, закот олиш тиланчилик эмас, закот бериш тиланчини рози қилиш ҳам эмас, балки Аллоҳ буюрган молиявий ибодатдир. Закот бой шахснинг бўйнидаги фарздир. У закотни «Ма, ол, ялангоёқ» қабилида эмас, такаббурлик ҳолида эмас, аксинча, тавозуь билан, олувчига ширин муомала қилиб, раҳмат айтиб бериши керак. Олувчи ҳам тиланчидек эмас, балки Аллоҳ ажратиб берган ҳақни олаётгандек ҳис этиб олиши керак.

#ДОЛЗАРБ
АФСУС
Бизнинг доимий орзуимиз:
мўмин-мусулмонлар орасида ихтилоф чиқмасин ва баъзи чиққан ихтилофлар ҳам тезроқ барҳам топсин.
Аммо ҳамма нарса ҳар доим биз орзу қилганимиздек бўлавермаслиги ҳам маълум...
Бир куни баъзи зиёратчиларнинг саволларига жавоб бериб, суҳбатлашиб ўтирган эдик. Уч киши киришга рухсат сўраётганларини айтишди. Суҳбатдошларнинг розилиги билан уларнинг ҳам киришларига изн бердим. Салом-аликдан сўнг уч кишининг етакчиси зиёрат баҳона ташаккур айтгани келганларини изҳор қилди ва «Ихтилофлар ҳақида» китоби учун самимий ташаккурлар айтиб, суҳбатининг якунида жумладан шундай деди:
«Бу китоб бизни ўйлантириб юрган кўпгина муаммоларни ечиб берди. Аллоҳ таоло кўпгина ихтилофларнинг барҳам топишига айнан шу китобни сабабчи қилди. Аммо Аллоҳнинг Ўзи ҳидоят бермаса, қийин экан. Баъзи бир одамлар ҳали ҳам тан берганлари йўқ. Жоҳилликларига ёпишиб олганларича юрибдилар. Биз ўшаларнинг катталаридан бирининг олдига бордик.
«Оғайни, бизнинг бошимизни ёлғон-яшиқ билан айлантириб юрган экансизлар-ку?! «Ҳанафий мазҳабининг айтганларига Қуръон ва Суннатдан бирорта ҳам далил йўқ», дер эдингиз. Мана, кўринг, бу мазҳабнинг далилсиз гапи йўқ экан. Ҳар бир гапнинг Қуръондан ёки Суннатдан далили турибди», дедик. У эса ўзининг эски сафсатасини такрорлашдан нарига ўтмади.
Шунда мен унга:
«Ҳозир-ку, мусиқа эшитиш ҳаром деб, «тиринг» этган товушни эшитмайсан. Аммо авваллари биргаликда эшитар эдик, эсингдами?» дедим.
«Ҳа, у вақтда жоҳилиятда эдик-да», деди.
«Нимада бўлсак ҳам маза қилиб эшитардинг, тўғрими?! Мен ҳозир сендан буни эмас, бошқа нарсани сўрамоқчиман.
Айт-чи, мусиқанинг қанақасини эшитар эдинг?» дедим.
«Қўйсанг-чи, ўтиб кетган ишларни қўзғама», деди.
«Сен айтмасанг, мен айтаман. Ўшанда ҳам сен чет элнинг мусиқасини эшитар эдинг. Ҳа, маъносини тушунмасанг ҳам, чет элникини излаб юриб, эшитар эдинг. Ўзимизники сенга ёқмас эди. Ҳозир ҳам ўша эски ҳолингдасан. Ислом ҳақидаги гапларнинг ҳам фақат чет элдан келгани сенга ёқади. Нималигини билмасанг ҳам, чет элдан келгани бўлса, бўлди», деб айтдим унга».
Ўтирганларнинг барчаси унинг оқилона гапларини қўлладилар. Мен эса динимизни қунт билан ўрганиб бораверсак, ихтилофлар ўз-ўзидан барҳам топишини айтдим. Шу билан бирга, баъзи кишилар ихтилофнинг тузалмас хасталигига учраган бўлишади. Улар «хилоф қилсанг, таниласан» қоидасига биноан, танилиш учун хилоф қилишни ўзларига касб қилиб олишларини айтиб ўтдим. «Лекин мусулмонлар ундай нусхаларни таниб оладилар ва гапларига қулоқ солмай қўядилар», дедим.
Худди мана шу тоифадаги ихтилофнинг тузалмас хасталигига учраган бемазҳаблар кейинчалик ҳам ўзларининг ихтилоф қилиш фаолиятларини давом эттиришди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.
"Ушбу китобни сиз азизларга тавсия этиб қоламиз"👇👇👇
"Ихтилофлар: сабаблар, ечимлар" китобидан.

ИЙМОНГA МОС КЕЛМAГAН КИЙИМ ТЎҒРИСИДA
Давримиз аёлининг диндорлик, ахлоқ, номус ҳақидаги тушунчалари билан бирга ёқаси очиқ кўйлаклар кийиши, очиқ-сочиқ юриши ички дунёси билан зидлашади. Уйида эрларига ҳокисорона муомала ва кўринишда бўлиб, ташқарида бегона кўзларга гўзал кўриниш эҳтиёжини ҳис этган аёллар бошқаларга нисбатан ҳар қанча яхши ниятли, холис, пок қалбли эканликларини сўзласалар-да, бу ишлари ўз қадр-қимматларига қарорларига мувофиқ ҳаракат эмаслигини ўзлари ҳам жуда яхши тушунмоқдалар.
Исломда кийим одам танасини кўз-кўз ёки намойиш қилиш учун эмас, ўраниш, беркитиш учун кийилади. Кийим жинсий майлни кучайтирмоқ, уйғотмоқ учун эмас, аксинча тинчлантирмоқ, камайтирмоқ учундир. Маънавий юксалиш инсонни моддий машаққатга ташламайди. Ислом фақат моддиятга йўл кўрсатиб, уни назорат қилади.
Диннинг ғояси жисмга беэътиборлик ёки инсонни дунёдан узоқлаштириш эмас, Ислом инсон ҳиссиётларининг мўътадиллигини сақлайди. Ўзини фақат танадан иборат деб билиб, жисмдан фойдаланишдан бошқа нарсани ўйламайдиганлардан бўлмаслиги учун ўлчов, чегара қўяди.
Эркак ҳар жойда, дуч келган аёлдан хоҳлаганча фойдаланишини дин таъқиқлаган. Ислом бу борада аёллар учун исломий кийиниш қоидаларини кўрсатиб, аёллар зиммасига мажбурият юклаган.
Ислом буюрган шаклда кийинмаганлар ўзларини қанчалик яланғоч эканликларини билмасалар ҳам, кийинганмиз дея ўйласалар ҳам, ҳазрат Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ифодалаганларидек “кийинган яланғочлар”дир.
Батафсил: 👇👇👇
https://mehrob.uz/article/1310

Давримиз аёлининг диндорлик, ахлоқ, номус ҳақидаги тушунчалари билан бирга ёқаси очиқ кўйлаклар кийиши, очиқ-сочиқ юриши ички дунёси билан зидлашади. Уйида эрларига ҳокисорона муомала ва кўринишда бўлиб, ташқарида бегона кўзларга гўзал кўриниш эҳтиёжини ҳис…