#Сўраган_эдингиз
Савол!
- Имомга эргашувчилар (муқтадийлар) намоз ичида бўлган ҳамма зикрларни ўқийдиларми?
Жавоб!
- Йўқ, ҳаммасини эмас, балки қиёмда такбири таҳримадан сўнгра фақат Санони ўқийди. «Aъузу биллаҳ», «Бисмиллаҳ»ни ва сураларни ўқимайди, балки сукут қилади. Рукуъдан қиёмга қайтганда имом «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ»нинг ўзинигина айтади. Орқадагилар «Роббана лакал ҳамд»ни айтадилар, «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ»ни айтмаслар. Бошқа зикрларни имом ҳам айтади, эргашувчилар ҳам айтадилар. Aммо имом такбирларни ва «Самиъаллоҳ»ни, саломни овоз чиқариб айтади. Эргашувчилар зикрларни ичда айтадилар. Овоз чиқариб ўқиладиган намозларда Фотиҳа сураси тамом бўлгандан сўнг эргашувчилар ичларида «Омин», дейдилар.
"Ибодати исломия"дан.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг!
📲 MEHROB.UZ
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

КИШИ ЎЗИ УЧУН ДУО ҚИЛИШИ
715. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Ибодатнинг қай бири афзал?» деб сўрашди. «Кишининг ўзи учун қилган дуоси», дедилар».
Шарҳ: Баъзи кишиларда ўзи учун дуо қилишга унча қизиқиш бўлмаслиги ёки бошқанинг дуосидан умидворлиги кучли бўлиши мумкин. Аммо бу ҳадиси шарифдан ўзи учун дуо қилиш афзаллигини билмоқдамиз.
Ҳар бир банда ўзгалар учун дуо қилгани каби, ўзи учун ҳам дуо қилиб туриши яхши экан.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

САҲОБАЛАРНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ
Саҳобалар эришган улуғ мартабага улардан кейин ҳеч бир башар эриша олмайди. Чунки улар фосиқлик ва номуносиб ишлардан пок эканлари ҳатто текшириб ҳам ўтирилмайдиган даражадаги улуғ зотлардир. Қуръони каримда саҳобаи киромларга шундай хитоб қилинган:
“Сизлар одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдиларингиз”
(Оли Имрон сураси, 110-оят).
Яъни, ушбу ояти каримадаги васф Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барча умматларига тааллуқли бўлса-да, саҳобаи киромларнинг барчаларига мос келадиган хитоб ҳисобланади.
Ҳадиси шарифда саҳобаларнинг мартабалари бундай баён қилинган:
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саҳобаларимни таҳқирламанглар, жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, агар сизлардан бирингиз Уҳуд (тоғи) мислича олтин сарфласа ҳам, улардан бирортасининг муди*га ҳам, унинг (муднинг) ярмига ҳам эриша олмайди”, дедилар”. Термизий ривоят қилган.
*Муд 544 грамга тенг ўлчов бирлигидир.
Чунки бу зотлар пайғамбарларнинг сўнггисига саҳоба бўлишдек бахтга сазовор бўлган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олиб келган ҳидоят нурини бошқаларга етказиш йўлида молу-жонларини фидо қилган мўминлардир. Кейингилар эса фақат улар етказган нарсаларга риоя қиладиган мўминлар саналади.
Абу Заръа Розий роҳматуллоҳи алайҳ саҳобаларни улуғлаш лозимлигини таъкидлаб бундай деган: “Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бирортасини ёмонотлиқ қилаётган бирор кимсани кўрсангиз, билингки, у кимса зиндиқ (динсиз)дир. Чунки биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақ деб биламиз, (у зот олиб келган) Қуръонни ҳақ деб биламиз, бизларга эса Қуръонни ҳам, суннатларни ҳам саҳобалар етказганлар. Шунинг учун ҳам Қуръон ва суннатни ботилга чиқармоқчи бўлган кимсаларгина бу иккаласини етказган зотларни ёмонотлиқ қилишга уринадилар. Ваҳоланки, уларнинг ўзлари гувоҳликлари қабул қилинмайдиган зиндиқлардир”.
"Динимиз аҳкомлари" китобидан.
t.iss.one/mehrob_uz

Telegram
Mehrob.uz
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.
instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
#БИЛАСИЗМИ?
Энг кўп ҳадис ривоят қилган саҳобалар:
1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: 5374 та ҳадис ривоят қилган;
2. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу: 2630 та ҳадис ривоят қилган;
3. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу: 2286 та ҳадис ривоят қилган;
4. Оиша розияллоҳу анҳо: 2210 та ҳадис ривоят қилган;
5. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: 1660 та ҳадис ривоят қилган;
6. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу: 1540 та ҳадис ривоят қилган.
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга обуна бўлинг!
📲 MEHROB.UZ
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Энг кўп ҳадис ривоят қилган саҳобалар:
1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: 5374 та ҳадис ривоят қилган;
2. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу: 2630 та ҳадис ривоят қилган;
3. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу: 2286 та ҳадис ривоят қилган;
4. Оиша розияллоҳу анҳо: 2210 та ҳадис ривоят қилган;
5. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: 1660 та ҳадис ривоят қилган;
6. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу: 1540 та ҳадис ривоят қилган.
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга обуна бўлинг!
📲 MEHROB.UZ
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:
23.03.2021 й.

❤1
НАМОЗДА УНУТМОҚ
– Бир киши тўрт ракатли намозда аввалги қаъдада ўтирмай, қиёмга тура бошласа, шу орада хато қилганлиги хотирага келса, нима қилади?
– Aгар тиззаларини тўғрилаб қиём ҳолига яқинлашмаган бўлса, яъни тиззалари букилган ҳолича турган бўлса, қайтиб қаъдага ўтиради. Намоз охирида саждаи саҳв қилиши вожиб бўлмайди. Aгар тиззалари тўғриланиб қиёмга яқинлашган бўлса, қайтиб қаъдага ўтирмайди. Балки қиёмга туриб кетади ва бу ҳолда саждаи саҳв вожиб бўлади.
– Бир киши охирги қаъдага ўтирмай, қиёмга туриб кетса, ундан сўнг хато қилганлиги хотирасига келса, нима қилади?
– Хато қилгани хатога йўл қўйган ракатда сажда қилишдан олдин хотирасига келиб қолса, тезлик билан қайтиб қаъдага ўтириб ташаҳҳуд ўқиб, салом бериб, саждаи саҳв қилади. Aгар хато қилинган ракатнинг саждасини қилса, намози фарзликдан чиқиб, нафл ҳисобига ўтади. Хоҳласа, бир ракатига яна бир ракат қўшиб икки ракат қилади, хоҳласа, салом бериб ўша намоздан чиқиб, фарзни бошқатдан ўқийди.
– Бир киши охирги қаъдани аввалги қаъда, деб гумон қилиб, ташаҳҳуд ўқиб қиёмга туриб кетса, нима қилади?
– Қолган ракатнинг саждасини қилмасдан хато қилганини билиб қолса, тезлик билан қайтиб қаъдага ўтириб, салом бериб, саждаи саҳв қилиб, намозни тамом қилади. Aгар хато қилган ракатнинг саждасини қилиб қўйса, у вақт аввал бошлаган фарз намози тамом бўлади, хато билан бошлаган бир ракатга яна бир ракат қўшиб, намоз охирида саждаи саҳв қилади.
– Хато қилиниб ўқилгандан сўнгги икки ракат қанақа намоз бўлади?
– Нафл намоз бўлади.
– Уч ракатли ёки тўрт ракатли намозларда унутиб намоз тамом бўлди, деб икки тарафга салом бериб қўйса, нима бўлади?
– Салом бергандан сўнг намозни бузадиган бирор иш қилмаган бўлса, тезлик ила қиёмга туриб қолган ракатни ўқиб, намозни тамом қилади, лекин намоз охирида саждаи саҳв қилади. Aммо салом бергандан сўнг намозни бузадиган бирор иш қилиб қўйган бўлса, ўқиган намози нафл бўлади, фарзни бошқатдан ўқимоғи лозим.
– Бир киши намозда неча ракат ўқиганини унутса, ҳозир неча ракат бўлганини ҳам билмаса, у киши нима қилади?
– Aгар умрида биринчи унутиши бўлса, ўқиб турган намоздан чиқиб, намозни бошқатдан ўқийди.
– Намоздан қай тариқа чиқади?
– Қиёмда бўлса, қиёмда бўлган ҳолича, қаъдада бўлса, қаъдада бўлган ҳолича икки тарафга салом бериб намоздан чиқади.
– Aгар бир киши кўп намозда шу тариқа неча ракат ўқиганини унутган бўлса ва намози неча ракат бўлганини яна унутса, нима бўлади?
– Дилида неча ракат ўқигани яқинроқ бўлса, шуни эътиборга олиб, ушбу ҳисоб ила намозни тамом қилади.
– Дилига ҳеч бир тарафи яқинроқ бўлмаса, балки бир тарафга эҳтимол бўлса, нима қилади?
– Ўзини оз ракат ўқиган ҳисоб қилиб намозини тамом қилади. Масалан, ўқиб турган ракатнинг биринчи ракатми ёки иккинчи ракатми, деб шубҳага тушса, аввалги ракат ҳисоб қилиб намозини давом эттиради. Иккинчи ракатми ёки учинчи ракатми, деб шубҳага тушса, иккинчи ракат ҳисоб қилиб намозини давом эттиради. Учинчи ракатми ёки тўртинчи ракатми, деб шубҳага тушса, учинчи ракат ҳисоб қилиб намозини давом эттиради.
– Ушбу тариқа шубҳа қилган намозда охирги ракатга тургунча нима қилмоқ лозим?
– Ташаҳҳудни ўқиш миқдорича қаъдада ўтириб турмоқ лозимдир.
– Нима учун бундай қилмоқ лозим?
– Чунки ўша ракатнинг фақат охирги ракат бўлмоғининг эҳтимоли бор. Aгар воқеан у ракат охирги ракат бўлса, унда қаъдага ўтирмоқ фарздир. Шу фарзни тарк қилмаслик учун у ракатда ҳам қаъдага ўтириб туриш лозим.
– Шу тариқа ўқилган намознинг охирида саждаи саҳв қилиш лозим бўладими?
– Лозим бўлади, чунки бунда саломни таъхир қилган эҳтимоли бордир.
"Ибодати исломия"дан.
http://mehrob.uz/answers/189

mehrob.uz
НАМОЗДА УНУТМОҚ
– Бир киши тўрт ракатли намозда аввалги қаъдада ўтирмай, қиёмга тура бошласа, шу орада хато қилганлиги хотирага келса, нима қилади? – Aгар тиззаларини тўғрилаб қиём ҳолига яқинлашмаган бўлса, яъни тиззалари букилган ҳолича турган бўлса, қайтиб…
61. Улардан Пайғамбарга озор берадиган ва: «У қулоқдир» дейдиганлар бор. «Сизга яхшилик нарсаларга қулоқдир. Аллоҳга иймон келтирадир, мўминларга ишонадир, сизлардан иймон келтирганларга раҳматдир. Аллоҳнинг Расулига озор берадиганларга аламли азоб бордир», деб айт.
Улуғ одоб ва ахлоқ соҳиби бўлмиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамма билан яхши муомалада бўлардилар. Ҳамманинг дардига қулоқ осар эдилар. Ким у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сўзлашса, унинг гапини эьтибор билан тинглардилар. Мунофиқлар бу юксак одоб намунасидан ҳам эгри хулоса чиқариб, моғор босган қалблари ҳиқду ҳасадга тўлиб, фитна гап ўйлаб чиқардилар. Мазкур олий инсоний гўзалликни камчиликка йўйдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «қулоқ» деб лақаб қўйдилар. Яьни, нима гапирилса, эшитаверади, ёлғон гапирасанми, алдайсанми, масхара қиласанми, фарқига бормайди, дейишди.
Оятда Аллоҳ таоло уларнинг бу кирдикорларини фош этмоқда:
«Улардан Пайғамбарга озор берадиган ва: «У қулоқдир» дейдиганлар бор».
Айни чоқда, Аллоҳ таоло уларнинг беодобликларига қандай жавоб беришни ҳам Ўз Пайғамбарига ўргатмоқда:
«Сизга яхшилик нарсаларга қулоқдир».
Яьни, ҳа, у қулоқдир, лекин сизларга яхшилик бўладиган нарсаларга қулоқдир. У ўзига келган ваҳийга, Қурьонга қулоқ осади, бу эса, фақат яхшилик, сизларга яхшиликдир. Шунингдек, у сизларнинг гапингизга ҳам яхши қулоқ осувчидир. Аммо у фақат қулоқ солиш сифатигагина эга эмас. Бошқа олий сифатлари ҳам жуда кўп. Жумладан у:
«Аллоҳга иймон келтирадир».
Бу энг олий сифатдир. Барча яхши сифатларнинг онасидир.
«Мўминларга ишонадир».
Улардан кўнгли тўқ, чунки уларни иймонлари фақат яхши йўлга бошлайди. Сиз мунофиқларга ўхшаб доимо фитна қўзғаш билан машғул бўлмайдилар. Яна у:
«Сизлардан иймон келтирганларга раҳматдир».
У барча оламларга раҳматдир. Айниқса, иймон келтирганларга раҳматдир. Уларни икки дунё саодатига бошлайди.
Шундай сифатларга эга бўлган Пайғамбарни доимо эьзозлаш, эҳтиром қилиш, улуғлаш лозим. Сиз бўлса, унга озор бериб юрибсиз.
«Аллоҳнинг Расулига озор берадиганларга аламли азоб бордир».
Кейинги оятда мунофиқларнинг яна бир қабиҳ сифати ҳақида хабар берилади:
@mehrob_uz

#Гуноҳи_кабиралар
Кибр, манманлик, ғурур
Аллоҳ таоло айтади:
«Мен ерда ноҳақ кибру ҳаво қилиб юрадиган, агар барча оят- мўъжизаларни кўрсалар ҳам, уларга иймон келтирмайдиган, Тўғри йўлни кўрсалар уни (ўзлари учун) йўл қилиб олмайдиган, агар залолат – нотўғри йўлни кўрсалар, уни йўл қилиб оладиган кимсаларни Ўз оят-мўъжизаларимдан буриб юборурман (яъни, англаб етмайдиган қилиб қўюрман)» (Аъроф сураси, 146-оят).
Яъни, такаббур кимсаларни оятларимни фаҳмлаш, у ҳақда фикр юритиб, тадаббур қилишдан маҳрум қиламан ва кибру ҳаво қилганларига жазо сифатида қалбларини муҳрлаб қўяман.
«Мусо айтди: «Албатта мен, Парвардигорим ва Парвардигорингиз (бўлмиш Аллоҳ)дан ҳисоб-китоб Кунига иймон келтирмайдиган барча мутакаббир (кимсаларнинг ёмонлиги)дан паноҳ сўраганман» (Ғофир сураси, 27-оят).
«Албатта, У Зот мутакаббир кимсаларни севмас» (Наҳл сураси, 23-оят).
Яъни, ҳаққа қулоқ солиб, унга бўйсунишдан кибр қилган кимсаларни севмайди.
«Одамлардан (мутакаббирлик билан) юзингни ўгирма ва ерда кибру ҳаво билан юрма. Чунки Аллоҳ барча кибр-ҳаволи, мақтанчоқ кимсаларни суймас» (Луқмон сураси, 18-оят).
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сизлардан илгари яшаб ўтган бир кишини такаббурлик билан изорини судраб юрганида ер ютди. У қиёмат кунигача ер (қаъри)га кириб кетаверди»
Бухорий, Насоий ва бошқалар ривоят қилишган.
Амр ибн Шуъайбнинг бобосидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қиёмат кунида мутакаббир кимсалар киши суратидаги чумолиларга ўхшаш ҳолда қайта тириладилар. Уларни ҳар томондан хорлик эгаллаб олади. Улар жаҳаннамдаги «Булис» деб номланадиган зиндонга ҳайдаладилар»
Насоий, Термизий ривоят қилишган.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қалбида зарра мисқолича кибр бўлган киши жаннатга кирмайди», дедилар.
Шунда бир киши: «Бир одам кийими ва пойабзали бежирим бўлишини яхши кўради, шу нарса кибрми?» деб сўради. «Албатта, Аллоҳ гўзалдир, гўзалликни хуш кўради, у кибр эмас. Кибр ҳаққа унамаслик – рад этиш ва одамларни масхара қилиш – таҳқирлашдир», дедилар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: ». Муслим, Термизий ривоят қилишган.
Яқинларингизга ҳам улашинг!

Audio
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
ИЛМ ОЛИШДАН МАҚСАД - ЯХШИЛИКДИР
(Илм маълумдан олинади)
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
MEHROB.UZ
(Илм маълумдан олинади)
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
MEHROB.UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИЛМ ОЛИШДАН МАҚСАД - ЯХШИЛИКДИР
(Илм маълумдан олинади)
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
MEHROB.UZ
(Илм маълумдан олинади)
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
MEHROB.UZ
НАФС ТАРБИЯСИ
Аллоҳ бир оятда шундай огоҳлантиради:
— Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва ҳар бир жон эрта — Қиёмат куни учун нимани (яъни қандай эзгу амални) тақдим этганига қарасин! Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир (Ҳашр сураси, 18-оят) .
Эй инсон, билиб қўйки, доим ёмонликни хоҳлаб турадиган НАФС сенга шайтондан ҳам душманроқдир. Шайтон нафсингнинг ҳою-ҳаваси билан бўйнингга миниб олиб, сени Аллоҳнинг йўлидан чиқариши мумкин. Нафсинг эса сени беҳуда амаллар ва қуруқ хаёллар билан алдаб қўюр! Чунки НАФС табиатан тинчлик-осудаликни, лоқайдлик, ғафлат ва бепарволикни ёқтиради ва умрни танбаллик билан ўтказишни истайди. У доимо беҳуда ва ботил (бузуқ) нарсаларга ўралашади. Беҳуда кибрга берилади. Агар нафсингдан мамнун бўлиб, унинг хоҳишларига юрсанг, манзилинг фалокатдир, ўлимдир. Янглиш ҳисоблар ва хом хаёлларингдан хабардор бўлмасанг, охири чўкишинг муқаррардир.
Агар , НАФСга «тўхта!» дейишга ожизлик қилсанг,у сени ёнғинга олиб боради. У ҳолда асло яхшиликка қайтиш умиди йўқдир. НАФС балоларнинг боши, разолатларнинг манбаидир. Шайтон учун гуноҳ хазинаси бўлган НАФСни яхши кўрган одам ЯРАТГАНни таний олмайди.
Инсон Аллоҳ йўлида нималар қилгани тўғрисида, умрининг ўтган қисми устида ана шундай мулоҳаза юритса, бу мулоҳаза бир нави ўз қалбини ювиш бўлади. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) буюрадилар:
— Яхши мавзуда бир соат мулоҳаза қилмоқ, ўйламоқ бир йиллик ибодатдан яхшироқдир. Имом Абуллайснинг тафсирида ҳам шундайдир.
Батафсил: 👇👇👇
https://mehrob.uz/article/1312

Аллоҳ бир оятда шундай огоҳлантиради: — Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва ҳар бир жон эрта — Қиёмат куни учун нимани (яъни қандай эзгу амални) тақдим этганига қарасин! Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир…
ҲАДИС
Aбу Зар Ғифорий (розияллоҳу анҳу)дан:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Aллоҳ азза ва жалладан ривоят қилиб дедилар: Aллоҳ таъоло айтади:
- Эй бандаларим, Мен зулмни ўзимга ҳаром қилдим. Уни сизларнинг ўртангизда ҳам ҳаром этдим. Бас, бир-бирларингизга зулм қилмангиз.
- Эй бандаларим, барчаларингиз залолатдасизлар. Фақат Мен ҳидоят этганларгина бундай мустасно. Бас, Мендан ҳидоят тиланг, сизларни ҳидоятга йўллайман.
- Эй бандаларим, барчаларингиз очсизлар. Фақат Мен таом берганларгина (оч эмас). Бас, Мендан таом сўрангиз, сизларни таомлантираман.
- Эй бандаларим, барчаларингиз яланғочсизлар. Фақат Мен кийинтиргангина (яланғоч эмас). Бас, Мендан кийим сўранглар, сизларни кийинтираман.
- Эй бандаларим, сизлар кеча-ю кундуз хато қиласизлар. (Фақат) Мен барча гуноҳларни мағфират этаман. Бас, мендан мағфират тилангиз, сизларни мағфират қиламан.
- Эй бандаларим, сизлар Менинг зараримга (яъни Менга зарар етказиш даражасига) ҳеч қачон етолмайсизлар-ки, Менга зарар берсангизлар! Менинг фойдамга ҳам асло етолмайсизлар-ки, Менга фойда берсангизлар!
- Эй бандаларим, агар аввалингиз-у охирингиз, инсу жинларингиз орангиздаги энг тақводор инсоннинг қалбидек бўлса ҳам бу Менинг мулкимга ҳеч нарса зиёда қилмайди. Яъни бир фожир қалбда бўлсангизлар... (?!)
- Эй бандаларим, агар аввалингиз-у охирингиз, инсу жинларингиз бир жойга тўпланиб Мендан (ҳожатларини) сўрасалар ва Мен уларнинг ҳар бирига сўраган нарсасини берганимда ҳам, бу Менинг ҳузуримдаги нарсаларни игна денгизга ботирилганда (денгиз сувидан) қанчалик камайтирадиган бўлса, ўшанча миқдорда камайтиради.
- Эй бандаларим, мана шу амалларингиз, Мен уларни ҳисоблаб қўяман ва шунга қараб сизларга тўлиқ жазо-мукофот берурман. Ким яхшиликни топса, бас, Aллоҳга ҳамд айтсин. Ким бошқа нарсани топса, фақат ўзини маломат қилсин!
Муслим ривояти.