🔥 Барчаси ўтиб кетади. Лекин ўзгалар қалбига ноҳақ етказилган жароҳат сабабли бир умр изтироб чекиб юришингиз бор. Шундай экан, қанчалик қийин бўлмасин, фақат ҳақни гапиринг ва ҳақ томонда бўлинг. Унутмангки, бу кунлар ҳам худди кечаги кунлар каби ўтмишга айланиб, тарих саҳифаларидан жой олади. Сиз эса ...
“Ҳикматлар чашмаси”дан
Каналга обуна бўлинг!
📲 MEHROB.UZ
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

ҚУРАЙШЛИКЛАРНИНГ КЕСКИН ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
Бани Ҳошим ва Бани Абдулмутталиб уруғлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳар қандай ёмонликдан ҳимоя қилишга ваъдалашгани Қурайшликларни қаттиқ ҳайратга солди. Сабаби ҳаж мавсуми яқинлашаётган эди. Зиёратга келган ҳожиларнинг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам даъватларига мойиллик билдиришлари, янги динга киришлари ва даъват Маккадан ташқарига ҳам тарқалишидан жуда хавотирда эдилар. Шу боис ҳаж вақтида қурайшликлар одамларни даъватдан огоҳлантириб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлини тўсмоқчи бўлишди. Бироқ бу режалари тескари натижа берди. Зиёратчилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни эшитишга тобора қизиқишар, у зотдан эшитган сўзларидан қаттиқ ҳайратланишар, қабилаларига қайтишганида бу ҳақда гапириб беришарди. Шу тариқа, янги диннинг овозаси ҳамма араб ўлкаларига ёйилиб кетди.
"Ислом тарихидан олтин саҳифалар" китобидан.
https://mehrob.uz/article/1309

mehrob.uz
#МУАТТАР_СИЙРАТ
ҚУРАЙШЛИКЛАРНИНГ КЕСКИН ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ Бани Ҳошим ва Бани Абдулмутталиб уруғлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳар қандай ёмонликдан ҳимоя қилишга ваъдалашгани Қурайшликларни қаттиқ ҳайратга солди. Сабаби ҳаж мавсуми яқинлашаётган эди. Зиёратга…
#ЭСЛАТМА
Шаъбон ойининг 14-дан 15-га ўтар кечаси энг фазилатли тунлардан биридир. Бу кечани "Бароат кечаси" дейилади. Бароат кечасида бир йил ичида бўлажак ишлар ҳақида қазою ҳукм қилиниб, ажал ва умр белгиланади ва амал саҳифалари Аллоҳ таолонинг ҳузурига кўтарилади. Шу куни Аллоҳ таолонинг раҳмати ер юзига ёғилади.
Усома ибн Зайд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
Мен: «Ё, Расулуллоҳ, сизни ҳеч бир ойда шаъбон ойидаги каби кўп рўза тутганингизни кўрмадим?" деб сўраганимда, у зот: "Бу ой ражаб билан Рамазон ўртасидаги ой бўлиб, одамлар ундан ғафлатда қолади. Ҳолбуки, барча амаллар оламларнинг Роббисига мана шу ойда кўтарилади. Мен эса рўзадор бўлган ҳолатимда амалим кўтарилишини истайман", дедилар» (Имом Насоий ва Абу Довуд ривояти).
28-мартдан 29-мартга ўтар кеча Бароат кечаси бўлади. Бу кечани ғанимат билайлик. Аллоҳим бизларни турли хил балолардан асрашини сўрайлик.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг!

👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тўлиқ
Динимизда қўшничилик ҳақлари
19.03.2021 й.
➖➖➖➖➖➖➖➖
Мавзулар:
📌Қўшничилик ҳақлари;
📌Қўшнига йўқ деб бўлмайдиган нарсалар;
📌Камбағалликдан қўрқиб, болани аборт қилдириш мумкин эмаслиги;
📌Ичкилик, зинога муккасидан кетишлик ва унинг давоси;
📌Шабон ойининг улуғлиги ва фазилати;
📌Қабрда интернет бўлмайди! (Устоз насиҳати);
📌Илмсиз - адашади ҳам адаштиради (бемазҳаблик);
📌Арабларда бўлиб ўтган воқеа (ибратли қисса).
🎙 Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

“Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”ни кўп айтиш
Абдуллоҳ ибн Амр розийаллоҳу анҳу ривоят қилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Нуҳ алайҳиссаломнинг вафоти яқинлашгач, икки ўғлини чақириб деди: “Мен иккингизга васият қилмоқчиман. Мен сизларни икки нарсага буюраман ва икки нарсадан қайтарман. Сизларни ширк ва кибрдан қайтараман ҳамда “лаа илаҳа иллаллоҳ”га буюраман. Зеро осмонлар, Ер ва ундаги бор нарсалар тарозининг бир палласига ҳамда “лаа илаҳа иллаллоҳ” бошқа бир паллага қўйилса, албатта у оғир келади. Агар осмонлар ва Ер бир ҳалқа бўлиб, унга “лаа илаҳа иллаллоҳ” қўйилса, уни узиб юборади. Мен сизларни “субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳ”(ни кўп айтиш)га буюраман. Зеро, у барча нарсанинг “салот”идир ва у билан барча нарса ризқлантирилади”
(Имом Аҳмад ривояти. Имом Аҳмад томонидан қилинган бошқа ривоятда: “У билан (Аллоҳнинг) махлуқотлари ризқлантирилади”, дейилган).
Канал манзили👇
🌟 @MEHROB_UZ 🌟

👍3
Бахтли яшашни Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўрганамиз.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг!
📲 MEHROB.UZ
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг!
📲 MEHROB.UZ
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ислом беш нарсага бино қилингандир:
• “Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ”, деб шаҳодат келтириш,
• Намозни тўкис адо этиш,
• Закот бериш,
• Ҳаж қилиш
🌟 Рамазон рўзасини тутиш”, дедилар.
Бухорий, Муслим, Термизий ривоят қилиганлар.
#Рамазон_яқинлашмоқда_биродарлар!
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг!
📲 MEHROB.UZ
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ислом беш нарсага бино қилингандир:
• “Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ”, деб шаҳодат келтириш,
• Намозни тўкис адо этиш,
• Закот бериш,
• Ҳаж қилиш
🌟 Рамазон рўзасини тутиш”, дедилар.
Бухорий, Муслим, Термизий ривоят қилиганлар.
#Рамазон_яқинлашмоқда_биродарлар!
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг!
📲 MEHROB.UZ
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи васаллам) тушида кўрган насроний
(ибратли воқеа)
➖➖➖➖➖➖➖➖
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
MEHROB.UZ
(ибратли воқеа)
➖➖➖➖➖➖➖➖
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
MEHROB.UZ
Audio
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи васаллам) тушида кўрган насроний
(ибратли воқеа)
➖➖➖➖➖➖➖➖
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
MEHROB.UZ
(ибратли воқеа)
➖➖➖➖➖➖➖➖
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
MEHROB.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:
21.03.2021 й.
Каналга обуна бўлинг!
📲 MEHROB.UZ
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
21.03.2021 й.
Каналга обуна бўлинг!
📲 MEHROB.UZ
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
❤1
ҚАЗО НАМОЗИ
– Бир киши бир намозни узр сабабли ўз вақтида ўқимаса, нима қилади?
– Сўнгра қазо қилиб ўқийди.
– Бир кишининг бир намози қазо бўлиб, иккинчи намознинг вақти кириб қолса, у киши қайси намозни ўқийди, яъни аввал қазо намозни ўқийдими ёки вақти кирган намозни ўқийдими? Масалан, пешин намози қазо бўлиб, ҳануз қазосини ўқимай, аср намозининг вақти кириб қолса, аввал пешин намозининг қазосини ўқийдими ёки асрни ўқийдими?
– Умрида намозларни беш мартадан ортиқ қазо қилмаган киши бўлса, аввал қазо бўлган намозни ўқиб, ундан сўнг вақти кирган намозни ўқиши фарздир. Қазо бўлган намозни ўқимасдан вақти кирган намозни ўқиши дуруст эмас. Aммо умри давомида беш намоздан ортиқ қазо қилган кишидан бу тартиб соқитдир. Яъни, унга тартиб фарз эмас, у тартиб эгаси эмас. Демак, у киши хоҳласа, қазо бўлган намозни аввал ўқийди.
– Тартиб соқит бўлмаган киши қазо намозни эсдан чиқариб, вақти кирган намозни ўқиса, намози тамом бўлмасдан қазо бўлган намози эсига тушса, ўқиб турган намози бузиладими?
– Бузилади.
– Вақти кирган намозни ўқиб тамом қилгандан сўнгра қазо қилган намози эсига тушса, ўқилган намози дуруст бўладими?
– Дуруст бўлади, бошқатдан ўқиш лозим эмас.
– Қазо бўлган намозга машғул бўлса, кейинги намознинг вақти чиқиб кетиш хавфи бўлса, аввал қайси намозни ўқийди?
– Aввал вақти кирган намозни ўқийди, қазо намозни ундан кейин ўқийди.
– Узрсиз бирор намозни ўз вақтида ўқимасдан қазога қолдириш дуруст бўладими?
– Дуруст бўлмайди, ниҳоятда улуғ гуноҳлардандир.
– Бир куннинг беш вақт намози қазо бўлса, аввал қайсини қазо қилади?
– Бомдод намозидан бошлаб то хуфтон намозигача ўз тартибида қазо қилади.
– Қазо бўлган намознинг фақат фарзини ўқийдими ёки суннатни ҳам ўқийдими?
– Фақат фарзини ўқийди, суннатини ўқимайди, лекин бомдод намози қазо бўлган бўлса, пешин вақти кирмасдан қазосини ўқиса, у вақтда бомдоднинг суннатини ҳам қазо қилади.
– Витр намози вақтида ўқилмаса қазо қилинадими?
– Қазо қилинади.
– Жума ва ҳайит намозлари-чи?
– Қазо қилинмайди. Жумани ўқимай қолган киши ўрнига пешин намозини ўқийди. Aммо ҳайит намозини қазо ҳам қилмайди ва ўрнига ўқиладиган намоз ҳам йўқ.
– Бомдод намози, шом намози ва хуфтон намози қазо қилинганда аввалги икки ракатлар овоз чиқариб ўқиладими ёки ичида ўқиладими?
– Ушбу намозлар жамоат билан қазо қилинса, овоз чиқариб ўқиш имомга вожибдир. Ёлғиз қазо қилувчига ичда ўқиш вожибдир.
"Ибодати исломия"дан.

👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум азизлар!
Хайрли тонг!
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!
Каналга уланиш👇
t.iss.one/mehrob_uz

59. Агар Аллоҳ ва Унинг Расули уларга берган нарсаларидан рози бўлганларида ва Аллоҳ бизга кифоя қилур, бизга тезда Аллоҳ ва Унинг Расули ўз фазлидан беради, албатта, биз Аллоҳга рағбат қилувчилармиз, деганларида, яхши бўларди.
Бундай дейишлик юқори одоб намунасидир. Аллоҳ ва Унинг Расули нима берса, шунга чин қалбдан рози бўлиш иймоннинг талабидир. Мўмин-мусулмон дилидагина рози бўлиб қўявермай, уни тилига ҳам чиқариб айтади. Келажакда ҳам доимо Аллоҳнинг Ўзигагина рағбат қилишни таькидлаб айтади.
Аммо мунофиқлар ундоқ қилмадилар. Аллоҳнинг Расули берган нарсани оз ҳисобладилар. У зот қилган тақсимни адолатсиз тақсим ҳисобладилар. Бу борада Аллоҳнинг Расулига очиқ-ойдин таьна тоши отишгача бориб етдилар. Ҳолбуки садақаларни Аллонинг Расули ўзларича тақсим қилмаган эдилар.
Аслида, садақаларни бўлишни ҳам Аллоҳ Ўз зиммасига олгандир:
@mehrob_uz

#Ҳикмат
Сенга нима етса, Аллоҳнинг тақдиридан деб бил, халқни маломат қилма. Тилингни сақла, халойиқ ундан саломат бўлсин, шунда Аллоҳнинг азобидан омонда бўласан. Раббингнинг сенга ризқ бераман, деган ваъдасини рост бил, шунда мўмин бўласан. Ўлимга тайёр тур, шунда ғофил ҳолда ўлмайсан. Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳнинг зикрини кўпайтир, шунда гуноҳлардан сақланасан.
Фузайл ибн Иёз.

❤2
ИЛОҲИЙ ҲИКМАТ... ЁХУД МЕН ЖАВОБ ТОПОЛМАГАН САВОЛ
(Баҳодир акамнинг ҳовлисида содир бўлган ҳаётий воқеа)
Баҳорнинг биринчи якшанбаси эди. Қарасам, ҳовлимиз атрофида беш-олтита қалдирғочлар роса айланиб учишаяпти. Кўклам элчилари бирпас "важур-вужур" қилишди-да, сўнг қаёққадир ғойиб бўлишди.
Бир ҳафтадан сўнг уйимизнинг шифтига ўша қалдирғочлар ин қурди. Қут-барака ва поклик рамзи бўлган қадрдонларнинг кулбамизга қўноқ бўлиши барчани бирдек севинтирди. Шу орада бир муддат вақт ўтди. Энди қалдирғоч полапонлари ҳам пайдо бўлди. Бу жаннати қушларнинг бизга яқин бўлганидан, айниқса, фарзандларимнинг оғзи қулоғида.
Бир куни ишдан келсам, қалдирғочлар безовталанган ҳолда учиб юришибди. Қарасам, уларнинг инини мусича эгаллаб олибди. Аввалига мен учун қизиқ ва жумбоқли бўлган бу ҳолатни анча томоша қилиб турдим. "Ҳовли эгалари" бегона меҳмонни қувиб юбора олмаётганидан хуноб бўлиб, атрофга айюҳаннос соларди. Раҳмим келиб, мусичани қувиб юбордим. Бу ишимдан ҳаёт изга тушгандек бўлди. Лекин уйга кириб кетишим билан "уй можароси" яна бошланди. Чиқсам, яна шу аҳвол. Уч томонлама "келишмовчилик" узоқ давом этди...
Эртасига қалдирғочлар яна умидвор учиб келишиб, қадрдон ошиёнини "қўлга киритиш ҳужуми"ни давом эттиришди. Қўшин сафида эндигина қанотчаларини чиқарган қалдирғоч болалари ҳам бор эди. Кечгача улар ин атрофида айланишди. Бироқ бу дафъа ҳам уларнинг уринишлари зое кетди. Назаримда, энди қалдирғочлар бошқа тинч макон топишга тараддудланишарди. Тинмай вижирлашларидан улар мен билан хайрлашаётгандек эди. Шундай бўлди ҳам.
Қалдирғочлар кейинги йили қайтиб келишмади. Мен қалдирғочлар олдида қандайдир хижолатда эдим. Бўлиб ўтган воқеа, хаёлимга ўрнашиб қолган ўй-фикрлар менга ҳечам тинчлик бермасди. Ахир, бечора қалдирғочлар роса меҳнат қилиб ин қурса-ю, унинг роҳатини бошқалар кўрса?! Қани бу ерда мантиқ, қани ҳикмат? Ахир, бири жаннати, иккинчиси илоҳий қуш бўлса, Наҳотки, ҳаётнинг шундай синоатли қонуниятлари ҳам мавжуд бўлса?! Ўйлаб ўйимга етолмасдим...
Орадан икки йил ўтди. Фасллар алмашди. Бу галги баҳор фасли оламни янада яшартириб ва яшнатиб юборди. Кўкламнинг ўзгача таровати ва ҳароратли нафаси кўнгилларга руҳий енгиллик бахш этди. Айниқса, гул-чечакларнинг жамолию қушларнинг хонишли сайраши борлиқни ажиб бир сийратга тўлдирди
Биз интиқлик билан кутган қалдирғочлар бу йили яна қайтиб келишиб, дилимизни мунаввар этди. Ҳовлимиз гўё нурга тўлгандек бўлди. Қадрдонларимиз жонажон инини қайтадан тиклади. Кўп ўтмай ўз-ўзидан "кўпайишди".
Биз оиламиз билан адолат тантана қилганидан ниҳоятда хурсанд эдик...
2006-10 йиллар.
"Уммондан дурлар" китобидан.
Каналга уланиш:👇