Mehrob.uz
241K subscribers
20.4K photos
6.3K videos
15 files
16.9K links
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.

instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz

ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат
#насиҳат

Эй кўзлари соғлом ва тиллари равон ёшлар! Нима узрингиз қолди?!

Эй ёшлар! Албатта бизларга ҳеч узр ва баҳона қолмади!

Каналимизга обуна бўлинг!
👇
@MEHROB_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат
Чивин - Аллоҳнинг мўъжизасидир!

400 минг марта катталаштириб кўрсатадиган электрон микроскопда кўрилганда маълум бўлдики, чивиннинг бошида юзта кўзи, оғзида 48 та тиши, кўксида 3 та юраги, марказий юрак, ҳар бир аъзо учун юрак бор экан. Чивин қушларда мавжуд бўлмаган аъзолар билан жиҳозланган экан. Чивинда ҳароратни ўлчовчи асбоб бор экан. У атрофидаги нарсаларни рангидан, шаклидан эмас, фақатгина ҳароратидан таниб олар экан. Чивиннинг қонни таҳлил қилиш асбоби бор экан. У шу асбоб орқали қайси танага қўниш, қайси танадан қон олишни ҳал этар экан. Шунинг учун ҳам у ҳаммадан қон сўравермайди. Чивиннинг хартумида 6 та йўлак бўлиб, ҳар бирининг ўз вазифаси бор экан. Чивиннинг оёқларида тирноқлари бўлиб, уларни силлиқ терига қўнган пайтларда ишга солар экан.

Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деб марҳамат қилган:

"Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар" (Луқмон сураси, 11-оят).

@MEHROB_UZ
#ибрат
Аъробийга ҳавасим келди

Асмоий ҳикоя қилади: Бир куни Басра масжидларининг биридан қайтаётганимда, бир аъробийни учратдим. У четроқда ўтирган кўйи:

— Ҳой, кимлардансан?
— Бани Асмоъданман.
— Қаердан келяпсан?
— Раҳмоннинг сўзлари ўқиладиган жойдан.
— Менга ҳам ундан айтиб бер-чи.
Мен Зориёт сурасидан ўқий бошладим.
Давоми...👇
https://mehrob.uz/article/1470
#Ибрат
ҲИКОЯ

Дунёнинг матоҳи

Басранинг обрўли кишиларидан бири жория сотиб олди. У жуда гўзал, чиройли рақсга тушар, ашула айтар ва уд (мусиқа асбоби)ни чаларди. Уни олиб Басрага борадиган кемага чиқди. Кеч тушди. Шамол сокин эсарди. Ҳалиги киши туриб ҳаммага май тарқатди. Жориясига:
- Яхшисидан чал, - деди. Аёл ашула айтиб рақсга туша бошлади. Уд чалди. Кема аҳли сархуш бўлиб уни томоша қилишди.
Кеманинг бир бурчагида ёш йигит ўтириб Қуръон ўқирди. Исён мажлисидан ўзини олганди. Жориянинг соҳиби келиб, мазахомуз деди:
- Эй йигитча, сен бунданам яхшисини эшитганмисан? Қалай? - деди.
Йигит:
-Ҳа, -деди.
Киши жорияга қараб:
-Бўлди, тўхтаб тур! - деди. Йигитга юзланиб: -Қани, сенда нима бор? Эшитайлик -чи! - деди.
Йигит чиройли овозда:
- «Дунёнинг матоҳи оз, охират эса, тақво қилганларга яхшидир. Ва қилчалик зулм қилинмассизлар», деб айт. Қаерда бўлсангиз ҳам, ҳаттоки мустаҳкам қалъаларда бўлсангиз ҳам, ўлим сизни топадир»! (Нисо: 77-78) оятиларни ўқиди. Оят кишининг қалбини парчалади. Қўлидаги майни тўкиб юборди. Ва:
- Қасам ичаман! Бу мен жориядан эшитганимдан кўра афзал. Яна қанақаси бор? Ўқи!? - деди.
Йигит:
- «Сен: «Бу ҳақ Роббингиз томонидандир. Бас, ким хоҳласа, иймон келтирсин, ким хоҳласа, куфр келтирсин», дегин. Албатта, Биз золимларга деворлари уларни ўраб оладиган оловни тайёрлаб қўйганмиз. Агар ёрдам сўрасалар, эритилган маъдан каби юзларни қовирувчи сув билан «ёрдам» берилади. Нақадар ёмон шароб ва нақадар ёмон жой!» (Каҳф: 29) ни ўқиди.
Кишининг вужуди титраб кетди. Кемадаги барча майларни денгизга тўкиб юборди. Жориядан чолғу асбобини олиб синдирди. Ва:
- Эй жория, сен озодсан, бор, кеманинг бир четида ўтир, -деди. Ва такрор - такрор:
- Астағфируллоҳ - астағфируллоҳ, - деб: Аллоҳга қасам, мен яшаб юрган ҳаётимдан кўра бу афзал! - деди.
Йигитга қараб:
- Эй йигитча! Мендек фосиққа нажот борми? Аллоҳ мени кечирадими? - деди. Унинг нигоҳи синиқ, қалби юмшоқ, юзида қўрқув акс этганини кўрган йигит:
- «Сен менинг тарафимдан: «Эй ўз жонларига исроф (жабр) қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, унинг ўзи ўта мағфиратли ва ўта раҳмли зотдир», деб айт» (Зумар: 53-оят) оятини ўқиди.
Кишининг вужуди қақшади, ранги оқарди, ва:
- Аллоҳга қасам, гувоҳлик бераманки, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи - ҒОФУР, ва меҳрибон - РOҲИЙМ Зотдир! - деди - ю жони узилди. Воқеани баён қилувчи:
- Аллоҳга қасам, кема Басрага бир неча кундан сўнг етиб борди. Лекин у кишининг жисмидан бирорта ҳам нохуш ҳид чиқмади, - деди.😢😢

Хулоса сиздан.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат
УСТОЗГА ЭҲТИРОМ

Шогирдлар берилган илмнинг қадри ва ҳурмати ўлароқ Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Беминнат берилган таълим учун раҳмат сизга Устоз!!!

Дўстларингизга ҳам эслатинг!
Каналга уланиш !👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmd7IsOe25QCpg
#ибрат
ҚЎШНИЛАР НЕГА БАХТЛИ ЯШАЯПТИ

💐☺️🌸☺️🌸☺️🌸☺️🌸
Қўшни уйларда икки оила турарди. Бирлари доимо жанжал, бошқасида сокинлик ва ҳамжиҳатлик ҳукмрон.
Бир куни олдинги уйдаги хотин қўшниларникидаги тинчликка ҳасад қилиб, эрига айтди:
- Бориб қарангчи, нима қилишяптики, уларникида ҳамиша осойишталик.
Эр қўшниларникига ўтиб уйдаги аҳволни кузатди: аёл пол ювяпти, эри ташқаридан келаяпти. Хотини ошхонага шошилди, сув тўла челакни кўрмади, унга қоқилди, сув тўкилди. У эридан кечирим сўради:
- Кечиринг, азизим, мен айбдорман.
- Йўқ, сен мени кечир, айбдор менман.
Қўшни эркак ҳайрон бўлди ва уйига келди. Уйда хотини сўради:
- Хўш, билдингизми?
- Ҳа, тушундим: Бизда ҲАММА ҲАҚ, уларда эса ҲАММА АЙБДОР.

“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 t.iss.one/Mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат
РАСУЛУЛЛОҲ ОДОБЛАРИ
(соллаллоҳу алайҳи васаллам)
__
🎙 Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
〰️〰️🔸@mehrob_uz🔸〰️〰️
#Ибрат
😢 ҲИКОЯ

Дунёнинг матоҳи

Басранинг обрўли кишиларидан бири жория сотиб олди. У жуда гўзал, чиройли рақсга тушар, ашула айтар ва уд (мусиқа асбоби)ни чаларди. Уни олиб Басрага борадиган кемага чиқди. Кеч тушди. Шамол сокин эсарди. Ҳалиги киши туриб ҳаммага май тарқатди. Жориясига:
- Яхшисидан чал, - деди. Аёл ашула айтиб рақсга туша бошлади. Уд чалди. Кема аҳли сархуш бўлиб уни томоша қилишди.
Кеманинг бир бурчагида ёш йигит ўтириб Қуръон ўқирди. Исён мажлисидан ўзини олганди. Жориянинг соҳиби келиб, мазахомуз деди:
- Эй йигитча, сен бунданам яхшисини эшитганмисан? Қалай? - деди.
Йигит:
-Ҳа, -деди.
Киши жорияга қараб:
-Бўлди, тўхтаб тур! - деди. Йигитга юзланиб: -Қани, сенда нима бор? Эшитайлик -чи! - деди.
Йигит чиройли овозда:
- «Дунёнинг матоҳи оз, охират эса, тақво қилганларга яхшидир. Ва қилчалик зулм қилинмассизлар», деб айт. Қаерда бўлсангиз ҳам, ҳаттоки мустаҳкам қалъаларда бўлсангиз ҳам, ўлим сизни топадир»! (Нисо: 77-78) оятиларни ўқиди. Оят кишининг қалбини парчалади. Қўлидаги майни тўкиб юборди. Ва:
- Қасам ичаман! Бу мен жориядан эшитганимдан кўра афзал. Яна қанақаси бор? Ўқи!? - деди.
Йигит:
- «Сен: «Бу ҳақ Роббингиз томонидандир. Бас, ким хоҳласа, иймон келтирсин, ким хоҳласа, куфр келтирсин», дегин. Албатта, Биз золимларга деворлари уларни ўраб оладиган оловни тайёрлаб қўйганмиз. Агар ёрдам сўрасалар, эритилган маъдан каби юзларни қовирувчи сув билан «ёрдам» берилади. Нақадар ёмон шароб ва нақадар ёмон жой!» (Каҳф: 29) ни ўқиди.
Кишининг вужуди титраб кетди. Кемадаги барча майларни денгизга тўкиб юборди. Жориядан чолғу асбобини олиб синдирди. Ва:
- Эй жория, сен озодсан, бор, кеманинг бир четида ўтир, -деди. Ва такрор - такрор:
- Астағфируллоҳ - астағфируллоҳ, - деб: Аллоҳга қасам, мен яшаб юрган ҳаётимдан кўра бу афзал! - деди.
Йигитга қараб:
- Эй йигитча! Мендек фосиққа нажот борми? Аллоҳ мени кечирадими? - деди. Унинг нигоҳи синиқ, қалби юмшоқ, юзида қўрқув акс этганини кўрган йигит:
- «Сен менинг тарафимдан: «Эй ўз жонларига исроф (жабр) қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, унинг ўзи ўта мағфиратли ва ўта раҳмли зотдир», деб айт» (Зумар: 53-оят) оятини ўқиди.
Кишининг вужуди қақшади, ранги оқарди, ва:
- Аллоҳга қасам, гувоҳлик бераманки, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи - ҒОФУР, ва меҳрибон - РOҲИЙМ Зотдир! - деди - ю жони узилди. Воқеани баён қилувчи:
- Аллоҳга қасам, кема Басрага бир неча кундан сўнг етиб борди. Лекин у кишининг жисмидан бирорта ҳам нохуш ҳид чиқмади, - деди.😢😢

Хулоса сиздан.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Audio
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
#Ибрат_қисса
°•°•°•°•°•°•°•°•°•°•°•°•°•°•°•°•°•°
Умар ибн Хаттобнинг дўстига мактуби
•°•°•°•°•°•°•°•°•°•°•°•°•°•°•°•°•°•
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
MEHROB.UZ
#Ибрат
"Ал-Азҳар" мударриси Шайх Абдуллоҳ Ҳусайн Шаълон Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳақларида дуо йўлладилар

Аллоҳ таоло бандасига офият неъматини бергани қандай ҳам яхши!
Кимнинг тани ва жисми соғ бўлса, у розилик ҳаёти ичрадир.

Зикр қилувчи тил, қўрқувчи қалб ила хокисор ва тазарру билан осмонлар ва Ернинг Раббиси даргоҳига қўлимни кўтариб, Ўзбекистон Республикаси пойтахти Тошкент шаҳри бош имом-хатиби, Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳазратларига комил шифо ва ожил офият сўраб, дуо қиламан.
Менга у кишининг соғлиги ёмонлашгани ва шу сабабли шифохонага ётгани ҳақида хабар етиб келди.
Улуғ ва ҳар нарсага қодир Зот бўлган Аллоҳ таолодан Шайхимизга ожил ва комил шифо беришини сўрайман.
Тез орада Шайхимиз оиласи бағрига, шогирдлари ва мухлислари даврасига соғлом ҳолда қайтишини илтижо қиламан.
Ё Аллоҳим! Шайхимизга касалликнинг асоратини қолдирмайдиган шифо бер. Аллоҳим, унга кўмак бер, ҳимоя қил, асра!
Ё Аллоҳим! Шайхимиз чекаётган дардни офиятинг ила арит.

Ё Аллоҳим! Шайхимизга касаликнинг асоратини қолдирмайдиган шифо бер!
Раббимнинг изни ила (касалликлардан) покла!
«Касал бўлганимда, Унинг Ўзи менга шифо берур» (Шуаро сураси, 80-оят).
«(Биз) Қуръондан мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган (оят)ларни нозил қилурмиз» (Исро сураси, 82-оят).
АЛЛОҲИМ! ШИФО НЕЪМАТИНГДАН УМИДВОРМИЗ. Шайхимизга касаликнинг асоратини қолдирмайдиган шифо бер!
Омин, ё Роббал оламийн!

Давоми... 👇
https://mehrob.uz/article/1683
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат
Биз ёшликда бу аъзоларни гуноҳлардан асраган эдик...


🎙 Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
〰️〰️🔸mehrob.uz🔸〰️〰️
#ибрат_вақти
ҲEЧ КИМ

Даврада таркидунёчилик, охир-оқибат одамни наҳсга ботирувчи нафсни тийиш ҳақида бахс кетаётган эди...
Бир киши шундай ривоят бошлади:
"Бир сержант йўлда дарвешни учратиб қолибди, қараса ҳоли паришон... Ачиниб сўрабди:
- Сен кимсан?
- Ҳеч ким...
- Шунақасиям бўладими?
- Бўлади. Ўзинг кимсан?
- Сержант.
- Кейин ким бўласан?
- Лейтенат.
- Кейинчи?
- Майёр.
- Ундан кейинчи?
- Полковник.
- Яна?
- Генерал.
- Хўп, ундан кейин?
- Маршал!
- Маршал ҳам бўлдинг дейлик, ундан кейин ким бўласан?
Сержант ундан кейин келадиган ўлимни ўйлабди.
- Ҳеч ким.
- Қара-я, - дебди дарвеш, менинг рутбам ҳозирданоқ сеникидан баланд экан!.."

«Шарқ ҳикоят ва ривоятлари» китобидан.👇
Дўстларга ҳам улашинг!

@Mehrob_uz