#Расулуллоҳ_мўъжизалари
152-мўъжиза
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тупуклари баракаси ҳақида
Абу Убайда Наҳвийдан ривоят қилинади:
Омир ибн Курайз беш-олти ёшли ўғилчасини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига олиб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оғзига тупурган эдилар, бола тупукни қайт қилди (тили билан чиқариб ташлади). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Бу ўғлинг суғорувчими?”, деб сўрадилар.
Абу Убайда айтди: “Омир доим айтадики, ўғлим Абдуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг баракалари туфайли йўлида учраган тошдан ҳам сув чиқарарди”.
@mehrob_uz

153-мўъжиза
Ҳанзала ибн Ҳузаймнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг баракалари сабабли касалларни тузатгани ҳақида
Ҳанзала ибн Ҳузайм ибн Ҳанифадан розияллоҳу анҳум ривоят қилинади:
«Бобом Ҳанифа билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зиёратларига келдик. Бобом: “Эй Аллоҳнинг расули, менинг ёши катта, соқолли ўғилларим бор, бу – энг кичиги”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени яқинларига олиб, бошимни силадилар ва:
“Барокаллоҳу фийка”, дедилар».
Ҳадис ровийларидан бири Зиёл ибн Абид айтди:
“Ҳанзаланинг олдига бирор жойида шиши бор одам ёки ҳайвон келганида қўлига туфлаб, “Бисмиллаҳ”, деб қўлини бошига қўйиб “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кафтларининг ўрнига”, деб, шишган жойига қўяр, шиш йўқолар эди. Буларнинг ҳаммаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Ҳанзала ҳаққига қилган дуолари туфайли эди”.

154-мўъжиза
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўллари теккан жойдаги сочлар оқармагани ҳақида
Абу Суфёндан (Унинг исми Мадлул эди) ривоят қилинади: У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб, Исломни қабул қилди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг ҳаққига дуо қилиб, бошини силадилар ва барака тиладилар. Абу Суфённинг олд сочи қоп-қора ва қолган жойлари оқариб қолди.

155-мўъжиза
Юзга кирганда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини қўйган соч оқармагани ҳақида
Амр ибн Саълаба Жуҳанийдан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Сайёла деган жойда дуч келиб қолдим ва Исломни қабул қилдим. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошим ва юзимни силаб қўйдилар”.
Амр ибн Саълаба юз ёшида вафот этди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам силаган сочлари ҳечам оқармаган эди.

156-мўъжиза
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини қўйган соч оқармагани, силамаганлари эса оқаргани ҳақида
Шоир Молик ибн Умайрдан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини бошига, юзига, кўкрагига ва қорнига қўйиб, унга узоқ умр тиладилар. Моликнинг соч-соқоли оқарди, бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам силаган жойларидаги сочлар оқармади.

157-мўъжиза
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг силашлари билан юздаги ажиннинг кетгани
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг силаганлари тўғрисидаги мўъжиза содир бўлган, бу саҳоба кексайганда ҳам юзи худди ойнадек ялтираб турарди.
Абу Ало розияллоҳу анҳу ривоят қилиб, бундай дейди: “Мен Қатода ибн Милҳон розияллоҳу анҳуникида эдим, ҳовлисининг у чеккасидан ўтаётган кишини (аксини) Қатоданинг юзидан кўрдим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг юзини силаган эдилар. Ўлимидан олдин кўрганимда гўё мой суртилган каби юзи ялтираб турар эди”.
Ҳайён ибн Умайр розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қатода ибн Милҳон розияллоҳу анҳунинг юзини силадилар, ўзи қариса ҳам, юзи қаримас эди. Вафот қилганида олдига келдим ва бир аёлнинг бошқа томондан ўтиб кетганини ойнадан аксини кўргандек Қатоданинг юзидан кўрдим”.

158-мўъжиза
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кишининг бошини силашлари билан у юз йилдан кўпроқ умр кўрди, сочига биронта ҳам оқ тушмади
Абу Зайд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бошингни мен томонга эг”, дедилар ва бошимни силаб: “Эй Аллоҳим уни чиройли қил ва чиройини давомли эт”, деб дуо қилдилар.
У киши ёши юздан ошганида соч ва соқолининг озгинаси оқарган эди. Вафот қилгунича ҳам юзи тиришмаган, ёш кўринарди.
У кишидан қилинган бошқа ривоятда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сув сўрадилар, мен бир идишда сув олиб бордим. Идишни ичига соч толаси тушган экан, уни олдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Аллоҳим, уни чиройли қил”, дедилар», дейилади.
Ровий Абу Наҳик айтади: “Уни тўқсон тўрт ёшида кўрганимда ҳам сочига оқ тушмаган эди”.
Бошқа ривоятда Абу Наҳик дейди: “Уни тўқсон уч ёшида кўрдим, соч ва соқолига биронта оқ тушмаган эди”.

159-мўъжиза
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ким иффат истаса, шунга эришишини ваъда қилишлари, бунинг Абу Саидда амалга ошиши
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ким иффат истаса, шунга эришишини ваъда қилишлари, бунинг Абу Саидда амалга ошиши Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бизга на жоҳилият пайтида ва на Ислом даврида етмаган очлик етди. Синглим Фариъа “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига бориб сўра, Аллоҳга қасам, у киши сўрагувчини хафа қилмайдилар. Иккита ишдан бири бўлади, ўзларида бўлса, берадилар, бўлмаса,
“Биродарингизга ёрдам беринглар”, деб айтадилар ва ишинг бажарилади”, деди. Бу менга маъқул кўринди.
Масжидга яқинлашганимда (у пайтда ҳали масжид девори йўқ эди) Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг овозларини эшитиб қолдим ва ўзимга: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ваъз қиляптилар”, дедим. У кишининг сўзларидан аввал тушунган нарсам шу бўлдики:
“Ким иффат истаса, Аллоҳ уни иффатли қилади ва ким бойлик сўраса, Аллоҳ уни бой қилади”. “Эй Саъд ибн Молик, онанг йўқотгур, шуни истаганмидинг, сизни ҳақ билан юборган Зотга қасам, эй Расулуллоҳ, сиздан бу эшитганимдан кейин ҳеч нарса сўрамайман”, дедим.
Ваъз тугагандан кейин қайтиб келганимда Фариъа эшикнинг олдига дарахт ёғочларини тахлаётган, лекин ҳали-ҳануз оч эди. Зубайрнинг ҳовлиси олдига келганимда ҳам менда ҳеч нарса йўқ эди. Фариъа: “Нима қилдинг?” деб сўради, Аллоҳга қасам, сўрагувчини хафа қилмас, деб эшитган нарсамни айтдим. “Бундан кейин сўрадингми?” деди. Мен: “Йўқ”, дедим. Синглим менга: “Яхши қилибсан”, деди.
Эртаси куни дарахтлар тагида қийналиб ётган эдим, у ердан яҳудийларнинг дирҳамларини топиб олдим.
Бу пулга нарсалар сотиб олдик ва едик. Аллоҳга қасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам доим эҳсон қилардилар».
Бошқа ривоятда: “Қайтиб келиб ҳеч кимдан бирор нарса сўрамадим, дунёнинг ўзи менга келди, ҳатто ансорийлардан бирортасининг хонадони бизчалик молга эга эмас эди”, дейилади.

161-мўъжиза
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуолари билан тутқаноқнинг шифо топиши ва Жобирга дарахтга нидо қилишни буюрганларида, дарахтнинг итоат этиши
Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга сафарга чиқдим. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам агар ҳожатга бормоқчи бўлсалар, одатда, узоққа, ҳеч ким кўрмайдиган жойга кетардилар.
Биз чўлда бир жойга тушдик. У ерда тепалик ҳам, дарахт ҳам йўқ эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга: “Эй Жобир, идишни олиб мен билан юр”, дедилар. Мен идишни сув билан тўлдириб олдим. Кейин ҳеч ким кўрмайдиган жойгача бордик. У ерда иккита дарахт бўлиб, орасида бир неча зироъ масофа бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга: “Бориб, у дарахтга: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёнингдаги дарахт ёнига боришингни буюрдилар. Сизларнинг орқаларингда ҳожат чиқарар эканлар, деб айт”, дедилар. Мен шундай қилдим. Дарахт ёнидагисининг олдига борди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу икки дарахт орқасига ўтиб, ҳожат чиқардилар. Кейин қайтиб, уловларимизга миндик. Сўнг гўё устимизда қуш соя қилгандек юришимизда давом этдик. Йўлда бола кўтариб олган аёл дуч келди. У: “Эй Аллоҳнинг расули, бу ўғлимни шайтон ҳар куни уч марта ушлаб олиб, қўйиб юбормайди”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, унинг қўлидан боласини олдилар. Уни ўзлари ва эгарнинг олдига қўйиб: “Йўқол, Аллоҳнинг душмани! Мен Расулуллоҳман!” дедилар. Бу гапни уч марта қайтардилар. Кейин болани аёлга бердилар.
Биз қайтганимизда ҳам идишдаги ўша сувни ишлатар эдик. Бир аёл қаршимиздан чиқди. Унинг икки қўчқори бор эди. Уларни ҳайдаб кетар, ўзи бола кўтариб олган эди. Аёл: “Эй, Аллоҳнинг расули, сизни ҳақ билан жўнатган Зотга қасам, менинг ҳадямни қабул қилинг”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Унинг битта қўчқорини олинглар, иккинчисини қайтариб беринглар”, деди. Кейин яна йўлимизда давом этдик. Шунда бир туя бўкириб келди. Бизга яқинлашгач, сажда қилиб йиқилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй одамлар! Бу туянинг эгаси ким?” деб сўрадилар. Ансорлардан бир йигит: “Эй Расулуллоҳ, туя бизники”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Туя нима учун бундай қиляпти?” дедилар. Йигит: “Йигирма йилдан бери хизматимизда бўлди, энди ёши катталиги, ёғи борлиги учун, болаларимизга бериш мақсадида сўймоқчимиз”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Уни менга сотинглар”, дедилар. “Эй Расулуллоҳ, у сизга”, деб айтишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ажали етгунича унга яхши қаранглар”, деб тайинладилар. Улар: “Эй Расулуллоҳ, биз сизга сажда қилишга ҳайвонлардан кўра ҳақлироқмиз”, дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Одамга сажда қилиш мумкин эмас. Агар одамга сажда қилиш мумкин бўлганида, аёллар эрларига сажда қилган бўлардилар”, дедилар».

162-мўъжиза
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуолари билан саҳобалардан совуқнинг кетиши
Билол розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир совуқ кечада бомдод намозига азон айтдим, ҳеч ким келмади. Кейин яна азон айтдим, ҳеч ким келмади. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Уларга нима бўлди, эй Билол?” деб сўрадилар. Мен: “Ота-онам сизга фидо бўлсин, уларни совуқ ташвишлантирган кўринади”, дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳим, улардан совуқни кетказгин”, деб дуо қилдилар».
Билол: “Уларни субҳ ёки бомдод намозига иссиқдан елпиниб келаётганларини кўрдим”, дейди.
Шундай қилиб, Аллоҳ таоло Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуолари билан қаттиқ совуқни иссиққа алмаштирди.