Mehrob.uz
241K subscribers
20.3K photos
6.3K videos
15 files
16.8K links
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.

instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz

ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
Download Telegram
Forwarded from Mehrob.uz
#Хушхабар

Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган Халқаро мавлид конференция.

Ҳиндистоннинг Керала штатида жойлашган «Сунний маданият маркази»да ҳар йили Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлидларини кенг нишонланади.

Бутун дунё уламолари йиғилишади, юз минглаб кишилар қатнашадилар, тадбир юқори даражада ташкил қилинади.

Бу йилги тадбир ҳар йилгидан бошқача ўтмоқда. Қувонарлиси ушбу конференцияда
Устозимиз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳу бутун дунё уламолар орасида Ўзбекистон номидан иштирок этадилар.

Халқаро конференцияга дунёнинг қуйидаги уламолари қатнашадилар:

Шайх Aбубакр Aҳмад, Ҳиндистон

Шайх Муҳаммад Aввома, Сурия

Шайх Абдул Азиз ал-Ҳатиб, Сурия

Шайх Усама Aл-Рифа, Ливан

Шайх Салоҳ Межиев, Чеченистон

Доктор Хишам Хариса, Тунис

Шайх Усама Мунси Aл Ҳасани, Макка

Шайх Муҳаммад Aл-Ёқуби, Марокаш

Шайх Муҳаммад Ратеб ал-Набулси, Туркия

Шайх Aбдул Рауф Яманий, Хитой

Шайх Умар Ҳусайн Хатиб, Яман

Шайх Aвн Aл-Қаддуми, Иордания

Шайх Файзал Aбдур-Разоқ, Канада

Шайх Aбу Ислом Aлжунаиди, Швеция

Шайх Муҳаммад Aбдуллоҳ, Бразилия

Шайх Маҳмуд Aбдул Бари, Сомали

Шайх Муҳаммад Б. Ситари, Aлбания

Шайх Раҳматуллоҳ Термизий, 🇺🇿Ўзбекистон

Шайх Aбдул Воҳид Педерсон, Дания

Шайх Aҳмед Наоки Маено, Япония

Шайх Муҳаммад Aбдул Раҳмат, Таиланд

Халқаро мавлид конференцияда
Устозимиз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳу
"Одамлар орасида унсу-улфат ҳосил қилиш йўли ва бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай таълим берганлар" мавзусида маъруза қиладилар.

Онлайн Халқаро мавлид конференция 13 ноябр жума куни соат 14:00 да бошланади. Иншааллоҳ ушбу тадбирни онлайн кўриш имкони бўлади. Мухлисларимиз онлайн кузатишлари мумкин.

@Mehrob_uz матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар

@Hidoyat_taqvim_bot Рамазон ойида сизга саҳарлик, ифторлик вақтларидан хабар бериб боради ҳамда ушбу ойда қилинадиган савоби кўп амалларни ва дуоларни топишингизда ёрдамчи бўлади. Бунда ҳар бир киши ўзи яшаётган шаҳар, қишлоқдаги саҳарлик ва ифторлик вақтини аниқ кўра олади.

Каналимизга қўшилинг ва ундан фойда олинг!

Улашинг ↘️
Telegram_bot | Тelegram
#Хушхабар: РАМАЗОН ОЙИДА 1370 ДАН ЗИЁД МАСЖИДДА ХАТМИ ҚУРЪОН БЎЛАДИ

Ҳар йили Рамазони шариф кириб келиши билан юртимиз масжидлари хатми Қуръон садолари ила бурканади. Намозхонлар жомелардаги таровеҳ намозларида ўқиладиган Қуръон тиловатига бутун вужуди билан соме бўлиб, улкан ажру савобга эга бўлади ва руҳий-маънавий озуқа олади.

Бу йилги таровеҳ намози ва Қуръон хатми лаззатини мўмин-мусулмон халқимиз ўзгача соғинч, интизорлик ва шавқ билан кутмоқда. Боиси, ўтган йили коронавирус пандемияси сабаби бу улуғ неъматдан бахраманд бўлолмадилар.

🌙 🕌 Инша Аллоҳ, бу йил юртимиз масжидларида таровеҳ намози ўқилади. Қувонарлиси, 1370 дан зиёд масжидда хатми Қуръон ўтказилади.

Маълумки,
2020 йил коронавирус пандемияси сабаб юртимиздаги масжидлар фаолияти тўхтаб, халқимиз кундалик беш вақт намоз, жума, ҳайит ва таровеҳ намозларини жамоат ила адо этолмаган эди. Алҳамдулиллаҳ, бу йил таровеҳдаги хатми Қуръон файзидан баҳраманд бўламиз.

Таъкидлаш жоизки, йилдан-йилга масжидларимизда хатми Қуръонлар зиёда бўлиб, тартиб ва ўзгача тароватда ўтмоқда. Мисол учун, 2019 йил 1220 масжидда, 2018 йил 1149 масжидда хатми Қуръон ўтказилган эди.

🔸Қуръон ўқиладиган юртда фаровонлик бўлади. Бу жойга Аллоҳнинг раҳмати, баракаси ёғилади, бало-офатлар арийди. Ҳазрати Пайғамбаримиз алайҳиссалом «Бир қавм жамланса, баъзиси дуо қилса ва қолганлари “омин”, деса, албатта, Аллоҳ таоло уларни ижобат қилади», деганлар (Имом Табароний ривояти).

🤲 Рамазон ойида масжидлардаги таровеҳ намозлари ва хатми Қуръонларда мўмин-мусулмон халқимиз жамоат бўлиб қилинадиган дуолар Ҳақ таоло даргоҳида мустажоб бўлиб, ўлкамизга осудалик, барака, келади, беморларга шифои комил топиб, коронавирус касаллиги арийди, иншa Аллоҳ.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда юртимиз масжидларида Рамазон ойи ва таровеҳ намозларига тайёргарлик бошлангани ҳақида хабар бергандик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.
MEHROB.UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар

@Hidoyat_taqvim_bot Рамазон ойида сизга саҳарлик, ифторлик вақтларидан хабар бериб боради ҳамда ушбу ойда қилинадиган савоби кўп амалларни ва дуоларни топишингизда ёрдамчи бўлади. Бунда ҳар бир киши ўзи яшаётган шаҳар, қишлоқдаги саҳарлик ва ифторлик вақтини аниқ кўра олади.

Каналимизга қўшилинг ва ундан фойда олинг!

Улашинг ↘️
Telegram_bot | Тelegram
#ХУШХАБАР

Мактабга рўмол ўраб боришга рухсат берилди

Бугун халқ таълими вазири Шерзод Шерматов билан онлайн шаклда очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бунда 2021-2022 ўқув йилига доир бир қатор муоммолар кўриб чиқилди. Жумладан, мактаб формаси ва рўмол масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган сўровномада беш миллиондан кўпроқ юртдошларимиз қатнашган. Сўровнома натижаларига кўра 90 фоиздан кўпроқ киши бу йилги ўқув жараёнлари анъанавий таъризда ўтишини танлашган. Очиқ мулоқот давомида Шерзод Шерматов мактаб формасига ҳам тўхталиб ўтди. 
“Юртбошимиз ташаббуси билан бу йилги ўқув йилидан бошлаб кўпчилик ота-оналарнинг фикрларини инобатга олиб, миллий қадриятларни тиклаш мақсадида қизларимизнинг оч рангли рўмолда, йигитларимизнинг дўппида мактабга, дарс жараёнларига келишига рухсат берилди. Бундан кўзланган мақсад – қизларимиз ўқисин, уларни рўмол деб ўқишдан четлатиб қўйиш керак эмас. Шунинг учун бу тўхтамга келди. Шунинг учун, ҳурматли ўқитувчилар, бу борада ортиқча гап-сўз бўлмаслиги керак”, – деди Шерзод Шерматов.
Шунингдек, кийимлари ҳам узунроқ бўлиши, кўйлагининг ёқаси бўйнини ёпиб туришига ҳам рухсат бор. Агар қизлар қора рўмол ва кийимда келса, мактаб маъмурияти жанжал қилмасдан дарсга киритиб, келаси сафар кийим ва рўмоли оч рангда бўлишини тушунтириши кераклиги айтиб ўтилди.
Бу орқали рўмол ўрамай юрган қизларни ҳам рўмол ўрайсан, деб мажбурлаш керак эмас. Aсосий мақсад фарзандларимизни ўқитишдир.

Каналга аъзо бўлинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар

Азиз обуначилар!
Сизларга мамнуният билан шуни маълум қиламизки, 2022 йилдан "Мўминалар" журнали ҳам ҳар ойда чоп этилади.
Обуна бўлишга шошилинг! "Обуна–2022" мавсуми бошланди.

Обуна бўлиш учун:

obuna.hidoyat.uz

(0 371) 202-34-30

Улашинг
↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт | Tik Tok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХУШХАБАР
Бисмиллаҳир-роҳманир-роҳийм!
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ҳурматли обуначиларимизга шуни мамнуният ила маълум қиламизки, бугундан Mehrob.uz саҳифаси муассиси Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ташаббуси билан MEHROB HIMMATI хайрия фонди ўз фаолиятини бошлади!

Лойиҳамизнинг бошқа фондлардан фарқли жиҳатлари шундаки фондга тушган хайрияларнинг барчаси муҳтож аҳли илмларга йўналтирилади!

«Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг» (Моида сураси, 2-оятдан).

Ушбу лойиҳага ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлганлар учун:

Қуйидаги ҳисоб рақамларга ўз хайриянгизни ўтказишингиз мумкин!

Хайрсеварлар учун:👇
UZCARD: 6262720197332284
BOBOSHER JUMAYEV

HUMO: 9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV

VISA: 4685970178005318
BOBOSHER JUMAYEV

Payme: MEHROB HIMMATI
Click: MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI

Asia Alliance bank: "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI 20212000905392419001
(МФО 01102)
ИНН 207339666

Ҳамкорлик учун: 903243373
Instagram | Telegram
🤲 ОРЗИҚИБ КУТИЛГАН #ХУШХАБАР:
🕋 УМРА САФАРИ БОШЛАНМОҚДА!

Шу йил 5 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Саудия Арабистонидаги “Abu Sarhad” ҳамкор ширкати раҳбари Абусарҳад Носир Абдуллоҳ жаноблари билан “Умра – 2022” мавсумини амалга ошириш бўйича шартнома имзоладилар.

🔸Юртимизда умра сафарини ташкил этиш чораларини кўриш, ҳудудларда COVID пандемиясидан аввал навбатда турган фуқароларнинг имкониятларини ўрганиш, рўйхатларни қайта шакллантириш, авиақатновлар жадвалини ишлаб чиқиш ва зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари бошланди.

🔸Шунингдек, умра зиёратини юқори даражада ташкил этиш учун кўп йиллик тажриба эга бўлган “Abu Sarhad” ҳамкор ширкати орқали Мадина ва Макка шаҳарларида зиёратчилар учун қулай шароитларни ҳозирлаш, Икки Ҳарам масжидига яқин бўлган меҳмонхоналарни танлаш, замонавий транспорт ва бошқа хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш каби ишлар амалга оширилади.

❗️Таъкидлаш зарурки, шу кунларда Тошкент халқаро аэропортида норасмий шахслар алдовига учиб, ноқонуний йўллар орқали сафарга отланган кишиларнинг сохта ҳужжатлари сабабли муборак сафар охирига етмай қолган ҳолатлари аниқланмоқда. Шу боис, мўмин-мусулмонларни умра каби ибодат масалаларида жуда эҳтиёт бўлишлари ва бу борада ваколатли ташкилот бўлган Ўзбекистон мусулмонлари идораси орқали муборак сафарларни адо этишларига чақирамиз.

Қисқа фурсатларда умра сафарлари бошланиб, ҳудудлардаги навбатлар асосида белгиланган тўловларни амалга оширган, тегишли вакцинани олган ва Саудия Арабистонининг карантин талабларини бажарган фуқаролар тартиб билан муборак сафарга жўнатилади, инша Аллоҳ.

🔸Умра сафарларининг бошланиш санаси ва биринчи рейснинг учиш вақти ҳақида қўшимча хабар қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@mehrob_uz
photo_2022-01-25_00-05-47.jpg
102.7 KB
#ХУШХАБАР: УМРА РЕЙСЛАРИ ҲАР КУНИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ!

🔸 Аввал, 2022 йил 22, 25 ва 28 январь кунлари Тошкент шаҳридан Саудия Арабистонидаги Жидда шаҳрига ўзбекистонлик зиёратчиларни умра ибодатларини адо этиш учун рейслар амалга оширилиши ҳақида хабар берилган эди. Аллоҳга шукрки, 22 январь куни 1-рейс парвози Саудия Арабистонига муваффақиятли амалга оширилди.

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов томонидан “Ўзбекистон 24” телеканалига берилган интервьюда умра зиёрати учун 2022 йил 1 февралдан Саудия Арабистонига ҳар куни биттадан рейс, 10 февралдан эса ҳар куни 2 та рейс ва Рамазон ойи давомида ҳар куни 3 тадан рейс амалга оширилиши маълум қилинди.

🤲 Аллоҳ таоло неъматларини бундан-да зиёда этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@MEHROB_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХУШХАБАР: 🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИНИНГ ҲАЖ ҲАҚИДАГИ КИТОБЛАРИ НАШРДАН ЧИҚДИ!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ХУШХАБАР
Аллоҳ кимларни яхши кўради?

🍃 “Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг йўлини очиб қўюр. Ва ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур”.
(Талоқ-2-3)

🍃 “Ва тақво қилганларга: “Роббингиз нимани нозил қилди?” дейилди. Улар: “Яхшиликни”, дедилар. Чиройли амаллар қилганлар учун бу дунёда чиройли (мукофот) бордир. Албатта, охират диёри яхшироқдир. Роббиларининг диёри нақадар яхшидир. У адн жаннатидир. Унга кирганларида остидан анҳорлар оқиб турар, улар учун у ерда истаган нарсалари бор. Аллоҳ тақводорларни ана шундай мукофотлар”. (Наҳл-30,31)

🍃 “Бас, Аллоҳ тақводорларни хуш кўради”. (Оли Имрон,76)
🍃 “Албатта Аллоҳ тақводорларни севадир”. (Тавба,7)
🍃 “Ва Аллоҳга тақво қилинг ҳамда билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар биландир” (Бақара, 194)

🍃 “Ва билингки, албатта Аллоҳ тақводорлар биландир”. (Тавба-36, 123)
🍃 “Албатта, Аллоҳ тақво қилганлар ва гўзал ишлар қилганлар биландир”. (Наҳл-128)
🍃 “Аллоҳ тақводорларни яхши билувчи Зотдир”. (Оли Имрон-115, Тавба-44)

🍃 “Аллоҳ тақводорларнинг дўстидир”. (Жосия-19)
🍃 “Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир”. (Ҳужурот-13)
🍃 “Агар қишлоқлар аҳллари иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, Биз албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик”. (Аъроф-96)

🍃 “Бас, албатта, тақводорларга хушхабар беришинг ва у билан саркаш қавмларни огоҳлантиришинг учун у (Қуръон)ни тилингга осон қилдик”. (Марям-97)
🍃 “Ва албатта, у (Қуръон) тақводорлар учун эслатмадир”. (Ал-Ҳаққа-48)
🍃 “Ва оқибат тақводорларникидир”. (Аъроф-128, Қасос-83)

🍃 “Бас, сабр қил, албатта оқибат тақводорларникидир”. (Ҳуд-49)
🍃 “Охират эса, Роббинг наздида тақводорлар учундир”. (Зухруф-35)
🍃 “Ва жаннат тақводорларга яқинлаштирилди”. (Шуаро-90)

🍃 “Ўша кунда тақводорлардан бошқа дўстлар бир-бирларига душмандир”. (Зухруф-67)
🍃“Бу китобда шак-шубҳа йўқ, у тақводорларга ҳидоятдир. Улар ғайбга иймон келтирурлар, намоз ўқирлар ва Биз уларга берган ризқдан нафақа қилурлар”. (Бақара-2-3)
🍃 “Албатта, тақводорлар жаннатлар ва булоқлардадир. Роббилари берган нарсани олувчилардир. Чунки улар бундан олдин эҳсон қилувчилардан бўлганлардир .Улар кечалари оз ухлар эдилар. Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар. Ва мол мулкларида сўровчи ва бечораларнинг ҳақи бордир”. (Зорият-15-19)

🍃“Албатта, тақводорлар жаннатлар ва чашмалардадир”. (Ҳижр-46)
🍃 “Бу эслатмадир. Албатта, тақводорлар учун гўзал оқибат. Улар учун эшиклари очиқ адн жаннатлари бордир. У ерда ёнбошлаган ҳолларида ундаги кўплаб мевалар ва шароблардан чақирарлар. Уларнинг ҳузурида кўзларини (номаҳрамдан) тийган тенгдош (ҳур)лар бор. Бу сизга ҳисоб куни учун ваъда этилган нарсалардир.”. (Сод-49,50,51,52,53)
🍃 “Албатта, тақводорлар омонлик жойида, боғу роғлар ва булоқларда бўлурлар. Улар шойи ипак киюрлар, бир-бирларига юзма-юз ҳолда (ўлтирурлар). Ана шундай! Ва Биз уларни ҳури ийнларга уйлантирдик. Улар у ерда омонлик ҳолларида турли меваларни чақирурлар. Улар у ерда биринчи ўлимдан бошқа ўлимни тотмаслар. У зот уларни жаҳийм азобидан сақлар. Бу Роббингдан бўлган фазлдир. Ана шу улкан ютуқдир”. (Духон-51-57)

🍃 “Албатта, тақводорлар жаннатлар ва нозу неъматлар ичидадирлар. Роббилари уларга берган нарсалардан лаззатдадирлар. Роббилари уларни жаҳаннам азобидан сақлар”. (Тур-17-18)
🍃 “Албатта, тақводорлар жаннату анҳорларда. Сидқ ўриндиқда, қудратли Подшоҳ ҳузуридадирлар”. (Қамар-54-55)
🍃 “Албатта тақводорлар учун Роббилари ҳузурида наъийм жаннатлари бордир”. (Қалам-34)

🍃 “Албатта, тақводорлар соялар ва булоқлардадир. Ва ўзлари хоҳлаган мевалардадир. Енглар ва ичинглар, ош бўлсин. Қилган амалларингиз сабабидандир. Албатта, Биз муҳсинларни шундай мукофотлармиз”. (Мурсалат-41-44)
🍃 “Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг ишида осонлик қилиб берадир”. (Талоқ-4)
🍃 “Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг гуноҳларини кечирур ва ажрини кўпайтириб берур”. (Талоқ-5)
@mehrob_uz
#Хушхабар
🌙 Рамазон ойи 23 мартдан бошланади

📝 Ўзбекистон Республикаси Президенти “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорини имзолади. Унга кўра, 2023 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 23 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгаши томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2023 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 23 март, пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@mehrob_uz
#Хушхабар
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ХАЛҚАРО МУСУЛМОН УЛАМОЛАР КЕНГАШИГА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИЛАР

2023 йил 22 июнь юртимиз мўмин-мусулмонлари ҳаётида қувончли ва тарихий кун бўлди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Халқаро мусулмон уламолар кенгаши аъзоси сифатида қабул қилинганлари эълон қилинди.

🔸Бу фарахбахш воқеа диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг халқаро эътирофи бўлиб, юртимиз уламоларининг динимиз ривожига қўшаётган ҳиссаларига берилган юксак баҳодир.

🔹Халқаро мусулмон уламолар кенгаши раиси, профессор доктор Алий Муҳйиддин Қорадоғий томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идорасига йўлланган хатда, жумладан, шундай дейилади:

📝 Халқаро мусулмон уламолар кенгаши Сизга ўзининг юксак эҳтиромини ифода этиб, доимий соғлик-саломатлик ва муваффақият тилайди. Сизга ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасига самимий саломларим ва юксак эҳтиромимни йўллайман...

🟢 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназаров ҳазратларининг Халқаро мусулмон уламолар кенгашига аъзо этиб қабул қилинганини мамнуният билан маълум қиламан.

🕌 Биз ишонамизки, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназаров ҳазратларининг Халқаро мусулмон уламолар кенгаши сафига қўшилишлари бутун дунёда Ислом ва мусулмонлар хизматидаги муштарак саъй-ҳаракатларимизни янада ривожлантиради...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар
МУФТИЙ ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИ ХАЛҚАРО МУСУЛМОН ДОНИШМАНДЛАР КЕНГАШИГА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИЛАР

🌐
https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook