Mehrob.uz
241K subscribers
20.3K photos
6.3K videos
15 files
16.8K links
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.

instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz

ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
Download Telegram
Аллоҳга тақво қилиш ҳамма яхшиликни ўз ичига олувчи кўп маъноли калимадир, унинг маъноси Аллоҳ таолога итоат қилиш, гуноҳ ишлардан қочиш. Яратганнинг зикрини доимо қилиш, берган неъматларига шукр айтишдир.

Абу Лайс Самарқандий.
@mehrob_uz
Намоз вақтлари:
10.12.2022 - ШАНБА


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | tiktok
КАҲФДАН ПАНОҲ ЖОЙ ОЛИНГИЗ.
РОББИНГИЗ СИЗГА ЎЗ РАҲМАТИНИ
ТАРАТУР

Айрим муаммоларни ҳал қилиш учун чекка қишлоқлардан бирига бордим. У ерда икки тарафнинг бир-бирига айтган қалбимни оғритадиган, юрагимни сиқадиган гаплари, жанжаллари ва қасамларини эшитдим. Ваъз-насиҳат ёки вақтдан унумли фойдаланишнинг нишонаси ҳам бўлмаган бу йиғиндан юрагим сиқилди. Чунки жанжаллашаётганларнинг аксарияти қонун-қоида ва тартиб нималигини билмайдиган авом кишилар эди. Буниси наригининг гапини бўлади, бири бошқасига эътироз қилади. Бу ишга мени ижтимоий ёрдам ташкилоти юборган эди. Мазкур мажлисдан юрагим сиқилгани учун маҳаллий масжидни қидирдим ва у ерда Аллоҳ таолони зикр қилган ва Қуръон ўқиган ҳолда ором олдим. Шу аснода Аллоҳ таолонинг: "Модомики улардан ва улар Аллоҳдан бошқа ибодат қилаётган нарсадан узоқлашмоқчи бўлсангиз, каҳфдан паноҳ жой олингиз. Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур ва сизга ишингизда осонлик яратур” (Каҳф сураси, 16-оят).

Мен ушбу оятни эсга олдим. Шунинг учун ҳам сизга гоҳ-гоҳида бақир-чақир, ғалаёнлардан бироз узлатга чиқишни маслаҳат бераман. Шунда динингизни сақлаб, қалбингизни ўзингизга қайтарасиз, ўзлигингизни англайсиз. Аммо турли йиғинлар, маросим ва тадбирлардан бўшамай, ҳар кишининг сўзига қулоқ тутавериб, одамларнинг ортиқча вақтларини олсангиз динингиз, қалбий хотиржамлигингиз ва руҳий оромингиз борасида Аллоҳга таъзиянгизни гўзал қилаверинг. Айрим вақтларда Аллоҳнинг Китоби ва зикри ила шаръий хилватга қочинг. Шунда сакинат, хотиржамлик, саломатлик топасиз. Ким буни синаб кўрган бўлса, билади.

“Ниҳоят саодатни топдим“ китобидан.
@mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

☘️❄️ХАЙРЛИ ТОНГ! ❄️☘️

🤲 Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очканинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
☘️ Дунё тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилгин!

🌷Амин йа роббал аламин!
Каналга аъзо бўлинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Эй Одам фарзанди!
Агар сени соқов қилиб яратганимда тил учун, кўр қилиб яратганимда кўз учун, кар қилиб яратганимда қулоқ учун ҳасрат чеккан бўлардинг. Бас, берган неъматимнинг қадрига ет, Менга шукр қил, куфр келтирма, чунки Менга қайтажаксан.
Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан.
@mehrob_uz
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли аёлларига муносабатлари

🌷 «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Бутун дунё (инсонга) берилган неъматдир ва дунё матоҳларининг энг яхшиси солиҳа аёлдир», дея марҳамат қилдилар».

🌷 Гўзал ахлоқ ва хушмуомала соҳиби бўлмиш Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) баъзан мўъминлар онаси Ойшани (розияллоҳу анҳо) эркалаб, исмларини қисқартириб зикр қилар эдилар. Қуйидаги ҳадиси шарифда: «Эй Оиш», дея чақириб, у кишига
севинчли хабар берганлари ривоят қилинади. Ойша(розияллоҳу анҳо) дедилар: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) кунларнинг бирида: «Эй Оиш, Жаброил сизга салом айтяпти!» дедилар»
(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

🌷 «Ойша (розияллоҳу анҳо) дедилар: «Мен ҳайз кўрган кунларимда (бирон нарсани) ичиб, (косани) Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) узатар эдим. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) лабларимни қўйган жойга лабларини қўйиб ичар эдилар. Суякдаги гўштдан тишлар эдим, кейин Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) суякни олардилар ва лабларимни қўйган жойга лабларини қўйиб, ер эдилар» (Имом Муслим ривояти)

🌷 Ойшадан (розияллоҳу анҳо) ривоят қилинади: «Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) завжаларидан бирини ўпдилар, сўнгра намозга чиқдилар. Таҳорат қилмадилар» (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).

🌷 Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) аёллари қалбига севинч киритиш ва унга бахтиёрликни ҳис эттириш учун ҳар бир мубоҳ фурсатни ғанимат билар эдилар! Ойшадан (розияллоҳу анҳо) ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан мусобақалашдим. Мен у зотдан ўзиб кетдим. Бир муддатдан сўнг, сал тўлишганимда, яна мен билан мусобақалашиб, мендан ўзиб кетдилар ва: «Аввалгиси билан биру бир» , дедилар» (Аҳмад, Абу Довуд, Насоий ва Ибн Ҳиббон)

🌷 «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Хайбар жангидан қайтар эканлар, Сафийя бинт Ҳуяйга уйландилар. У зот (соллаллоҳу алайҳи васаллам) онамиз Сафийя (розияллоҳу анҳо) минадиган туя атрофини мато айлантириб ўраб, онамизни тўсардилар. Сўнгра бир тиззаларига чўкка тушардилар, Сафийя онамиз ул зотнинг тиззаларига оёқларини қўйиб, туяга минардилар» (Имом Бухорий ривояти).

🌷 Бу Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) камтарликларига далолат қиладиган ажойиб бир ҳолатдир. У зот музаффар саркарда ва Пайғамбар бўлганлари ҳолда, ниҳоятда камтарликлари сабабли аёллари учун тиззаларини ерга қўйиб, ёрдам бердилар, унга нисбатан ҳурматларини, муҳаббатларини изҳор қилдилар. Бу билан аҳли аёли учун қилинган яхшилик, ҳурмат, эътибор кишининг обрўсига заррача путур етказмаслигини бутун умматларига намойиш этдилар.

🌷 Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) умматларига қилган васиятлардан бири қуйидаги ҳадиси шарифда зикр этилади. Амр ибн Аҳваздан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар: «Огоҳ бўлинглар, аёлларга доимо яхши муносабат кўрсатинглар!» (Имом Термизий ривояти).

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
«Ибратли хонадон» китобидан.

t.iss.one/mehrob_uz
Audio
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
#кеча_ва_бугун
ҚАЛБ КАСАЛЛИГИ БЎЛГАН ҲАСАД ҳақида
____
🎙 Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

Давомийлиги: 06:56 дақиқа.
📲 t.iss.one/mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кеча_ва_бугун
ҚАЛБ КАСАЛЛИГИ БЎЛГАН ҲАСАД ҳақида
____
🎙 Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

Давомийлиги: 04:18 дақиқа.
📲 t.iss.one/mehrob_uz
#Расулуллоҳ_мўъжизалари
107-мўъжиза
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар қилиб юборилган кунда бут-санамларнинг ерга қулаб тушиши

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар бўлган кунларида барча санамлар ерга қулаб тушди”, деди. Барча шайтонлар иблиснинг олдига келди. Шайтонлар иблисга: “Ерда нима бўлди, барча санамлар ерга қулаб тушди”, дейишди. Иблис уларга: “Бу нубувватлик. Ерга пайғамбар юборилди. Уни қишлоқлардан ахтаринглар”, деди. Шайтонлар ахтариб тополмаганларини айтишди. Шундан сўнг Иблиснинг ўзи ахтара бошлаган эди, унга Макка атрофидан қидириши нидо қилинди. Иблис ахтариб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни Маккада кўрди. У киши билан бирга Жаброил алайҳиссалом борлигини айтди ва: “Энди нима қиламиз?” деб сўради. Шайтонлар: “Унинг асҳобларига дунё шаҳватларини зийнатлаб кўрсатамиз ва дунёга бўлган муҳаббатини оширамиз”, дейишди. Иблис: “Ундай қилсаларинг, ҳеч нарса бўлмайди”, деди.

📍 https://mehrob.uz/article/1676
Audio
#Долзарб
Ҳовлиқманг!
(Ток ҳам газ ҳам бўлади)

-------------------
🎙 Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

Давомийлиги: 07:51 дақиқа.
📲 t.iss.one/mehrob_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб
Ҳовлиқманг!
(Ток ҳам газ ҳам бўлади)

-------------------
🎙 Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

Давомийлиги: 07:51 дақиқа.
📲 t.iss.one/mehrob_uz
Audio
#Долзарб
Ҳақ ҳадеб даъво қилинмас - ундан устун фазл бор !

------------------
🎙 Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

Давомийлиги: 02:44 дақиқа.
📲   t.iss.one/mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб
Ҳақ ҳадеб даъво қилинмас - ундан устун фазл бор!

------------------
🎙 Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

Давомийлиги: 02:44 дақиқа.
📲 t.iss.one/mehrob_uz
Намоз вақтлари:
11.12.2022 - ЯКШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | tiktok
#ХУШХАБАР
Аллоҳ кимларни яхши кўради?

🍃 “Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг йўлини очиб қўюр. Ва ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур”.
(Талоқ-2-3)

🍃 “Ва тақво қилганларга: “Роббингиз нимани нозил қилди?” дейилди. Улар: “Яхшиликни”, дедилар. Чиройли амаллар қилганлар учун бу дунёда чиройли (мукофот) бордир. Албатта, охират диёри яхшироқдир. Роббиларининг диёри нақадар яхшидир. У адн жаннатидир. Унга кирганларида остидан анҳорлар оқиб турар, улар учун у ерда истаган нарсалари бор. Аллоҳ тақводорларни ана шундай мукофотлар”. (Наҳл-30,31)

🍃 “Бас, Аллоҳ тақводорларни хуш кўради”. (Оли Имрон,76)
🍃 “Албатта Аллоҳ тақводорларни севадир”. (Тавба,7)
🍃 “Ва Аллоҳга тақво қилинг ҳамда билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар биландир” (Бақара, 194)

🍃 “Ва билингки, албатта Аллоҳ тақводорлар биландир”. (Тавба-36, 123)
🍃 “Албатта, Аллоҳ тақво қилганлар ва гўзал ишлар қилганлар биландир”. (Наҳл-128)
🍃 “Аллоҳ тақводорларни яхши билувчи Зотдир”. (Оли Имрон-115, Тавба-44)

🍃 “Аллоҳ тақводорларнинг дўстидир”. (Жосия-19)
🍃 “Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир”. (Ҳужурот-13)
🍃 “Агар қишлоқлар аҳллари иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, Биз албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик”. (Аъроф-96)

🍃 “Бас, албатта, тақводорларга хушхабар беришинг ва у билан саркаш қавмларни огоҳлантиришинг учун у (Қуръон)ни тилингга осон қилдик”. (Марям-97)
🍃 “Ва албатта, у (Қуръон) тақводорлар учун эслатмадир”. (Ал-Ҳаққа-48)
🍃 “Ва оқибат тақводорларникидир”. (Аъроф-128, Қасос-83)

🍃 “Бас, сабр қил, албатта оқибат тақводорларникидир”. (Ҳуд-49)
🍃 “Охират эса, Роббинг наздида тақводорлар учундир”. (Зухруф-35)
🍃 “Ва жаннат тақводорларга яқинлаштирилди”. (Шуаро-90)

🍃 “Ўша кунда тақводорлардан бошқа дўстлар бир-бирларига душмандир”. (Зухруф-67)
🍃“Бу китобда шак-шубҳа йўқ, у тақводорларга ҳидоятдир. Улар ғайбга иймон келтирурлар, намоз ўқирлар ва Биз уларга берган ризқдан нафақа қилурлар”. (Бақара-2-3)
🍃 “Албатта, тақводорлар жаннатлар ва булоқлардадир. Роббилари берган нарсани олувчилардир. Чунки улар бундан олдин эҳсон қилувчилардан бўлганлардир .Улар кечалари оз ухлар эдилар. Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар. Ва мол мулкларида сўровчи ва бечораларнинг ҳақи бордир”. (Зорият-15-19)

🍃“Албатта, тақводорлар жаннатлар ва чашмалардадир”. (Ҳижр-46)
🍃 “Бу эслатмадир. Албатта, тақводорлар учун гўзал оқибат. Улар учун эшиклари очиқ адн жаннатлари бордир. У ерда ёнбошлаган ҳолларида ундаги кўплаб мевалар ва шароблардан чақирарлар. Уларнинг ҳузурида кўзларини (номаҳрамдан) тийган тенгдош (ҳур)лар бор. Бу сизга ҳисоб куни учун ваъда этилган нарсалардир.”. (Сод-49,50,51,52,53)
🍃 “Албатта, тақводорлар омонлик жойида, боғу роғлар ва булоқларда бўлурлар. Улар шойи ипак киюрлар, бир-бирларига юзма-юз ҳолда (ўлтирурлар). Ана шундай! Ва Биз уларни ҳури ийнларга уйлантирдик. Улар у ерда омонлик ҳолларида турли меваларни чақирурлар. Улар у ерда биринчи ўлимдан бошқа ўлимни тотмаслар. У зот уларни жаҳийм азобидан сақлар. Бу Роббингдан бўлган фазлдир. Ана шу улкан ютуқдир”. (Духон-51-57)

🍃 “Албатта, тақводорлар жаннатлар ва нозу неъматлар ичидадирлар. Роббилари уларга берган нарсалардан лаззатдадирлар. Роббилари уларни жаҳаннам азобидан сақлар”. (Тур-17-18)
🍃 “Албатта, тақводорлар жаннату анҳорларда. Сидқ ўриндиқда, қудратли Подшоҳ ҳузуридадирлар”. (Қамар-54-55)
🍃 “Албатта тақводорлар учун Роббилари ҳузурида наъийм жаннатлари бордир”. (Қалам-34)

🍃 “Албатта, тақводорлар соялар ва булоқлардадир. Ва ўзлари хоҳлаган мевалардадир. Енглар ва ичинглар, ош бўлсин. Қилган амалларингиз сабабидандир. Албатта, Биз муҳсинларни шундай мукофотлармиз”. (Мурсалат-41-44)
🍃 “Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг ишида осонлик қилиб берадир”. (Талоқ-4)
🍃 “Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг гуноҳларини кечирур ва ажрини кўпайтириб берур”. (Талоқ-5)
@mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

🌱 АЛЛОҲ 🌸 🕊
☘️ БУГУНГИ 🌸 🕊
🌷 КУНИНГИЗНИ 🌸 🕊
🌼 БАРОКАТЛИ, 🌸 🕊
🍁 ФАЙЗЛИ 🌸 🕊
🍂 ҚИЛСИН!
🌸 🕊

🌿 🍂 🌿 🍂 🌿 🍂 🌿 🍂 🌿
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.

🌸 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌸
Олам бир дарёдир, унинг қирғоғи охиратдир. Ул дарёнинг кемаси — тақводир. Одамзоднинг ҳаммаси мусофирдир.

Абу Исҳоқ Зуҳурҳурий.
@mehrob_uz
Audio
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
#Жаннат_аҳллари
ҚАЛБ МУОЛАЖАСИ
____
🎙 Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

Давомийлиги: 0
4:38 дақиқа.
📲 t.iss.one/mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жаннат_аҳллари
ҚАЛБ МУОЛАЖАСИ
____________________
🎙 Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

Давомийлиги: 04:38 дақиқа.
📲 t.iss.one/mehrob_uz
Инсоният тарихида ўтган энг мудҳиш, энг қабиҳ, энг аянчли ҳасад қиссаси лаънати иблиснинг отамиз Одам алайҳиссаломга ҳасад қилган воқеасидир. У отамизга сажда қилишдан бош тортди, ваҳоланки, бу буйруқни Одамни ҳам, иблисни ҳам яратган Аллоҳ таоло амр қилганди. Аммо манфур ҳасад уни Аллоҳ таолога осий бўлишга, Унга тоат қилишдан маъсият қилишни устун билишга ундади. Иблис ҳасад сабабли жаннатни қўйиб, жаҳаннамни танлади, Аллоҳнинг раҳматини қўйиб лаънатни ихтиёр этди. Оқибатда ўзи истагандек бўлди, раҳматдан қувилди, лаънатга дучор бўлди, тошбўрон қилинган ҳолда улоқтирилди. Ҳасад йўлини танлаганлар барчаси иблисни ўзларига устоз, йўлбошчи тутган бўладилар. Азиз биродарим, огоҳ бўлинг, шайтонга эргашманг, ҳасадни тарк қилиб раҳматга сазовор содиқ мўмин бўлинг, Аллоҳнинг фазлу марҳаматидан сўранг, ҳасадчининг ёмонлигидан паноҳ тиланг. Аллоҳ таолонинг ушбу сўзлари доимо ёдингизда бўлсин: “Ёки Аллоҳ одамларга Ўз фазлидан берган нарсаларга ҳасад қилмоқдаларми?(Нисо сураси, 54-оят).

“Ҳасадчининг учта аломати бор: биродарининг орқасидан ғийбат қилади, олдида бўлса тилёғламачилик қилади, бахтсизлигидан қувонади” (Луқмони ҳаким).
@mehrob_uz
Севгидан аччиқ ширинга айланур.
Севгидан мислар олтинга айланур.
Севгидан лойқа чўкинди сувлар тиниқ, соф ҳолга келур.
Севгидан дардлар, шифо топур.
Севгидан ўликлар тирилур, подшоҳлар қул бўлур. Бу севги илм-маърифатнинг натижасидир.
Бўлар бўлмас нарсаларга ғарқ бўлган инсон қандай қилиб бундай тахтга ўтириши мумкин? Нуқсонли илм қандай қилиб ҳақиқий севгини яратиши мумкин? Ҳа, севгини ярата олар, у ҳам жонсиз нарсалар севгисидир. Нуқсонли илм соҳиби жонсиз нарсада истаганининг рангини кўрганида, ҳуштак чалинса ҳам севгилисининг овозини эшитгандек бўлади.

Мавлоно Жалолидин Румий.
Каналга аъзо бўлинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg