Mehrob.uz
236K subscribers
21.8K photos
6.6K videos
15 files
17.9K links
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.

instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz

ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
Download Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!
Каналга аъзо бўлинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!
Каналга аъзо бўлинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!
Каналга аъзо бўлинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!
Каналга аъзо бўлинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!
Каналга аъзо бўлинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!
Каналга аъзо бўлинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!
Каналга аъзо бўлинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!
Каналга аъзо бўлинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌺🌼 Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌺🌼 Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌺🌼 Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🌺🌼 Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.

🌺🌼 Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
🌺🌼 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌺🌼 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌺🌼 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 t.iss.one/Mehrob_uz
ТАЪЗИЯ

«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!»

Устозимиз, Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий бошчиликларидаги mehrob.uz ижодий жамоаси етук аллома, устоз, замонамизнинг энг машҳур тафсирларидан бўлган “Софвату тафосир” ва 50 дан ортиқ китоблар муаллифи шайх Муҳаммад Али ибн Жамил ас-Собуний ал-Ҳалабийнинг вафот этгани муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, яқинларига ва сон-саноқсиз шогирдларига чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилсин, чеккан дардларини саҳву хатоларига каффорат айласин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилсин, охиратларини обод қилсин, ҳақларига қилинаётган барча хайрли дуоларни ижобат айласин!
Муҳаммад Али ибн Жамил ас-Собуний ал-Ҳалабийнинг аҳли оилалари, фарзандлари ва ёр-биродарларига, барча мўмин-мусулмонлар номидан, минглаб шогирд ва мухлислари номидан ҳамдардлик изҳор қиламиз.
@mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар

@Hidoyat_taqvim_bot Рамазон ойида сизга саҳарлик, ифторлик вақтларидан хабар бериб боради ҳамда ушбу ойда қилинадиган савоби кўп амалларни ва дуоларни топишингизда ёрдамчи бўлади. Бунда ҳар бир киши ўзи яшаётган шаҳар, қишлоқдаги саҳарлик ва ифторлик вақтини аниқ кўра олади.

Каналимизга қўшилинг ва ундан фойда олинг!

Улашинг ↘️
Telegram_bot | Тelegram
ҒИЙБАТ КАТТА ГУНОҲ

Тасаввур қилинг
Яқин кишингиз вафот этди. Ўша киши сизнинг акангиз, укангиз, амакингиз, тоғангиз, қўшнингиз, дўстингиз ёки қариндош бўлмаган диндошингиз. Ҳамма оила аъзолари, танишлари, қўшнилари, қариндошлари йиғлаб турибди. Сиз ҳам устингизга тўнни кийиб олиб, белингизга белбоғни боғлаб олиб, қўлингиздаги рўмолчани юзингизга босиб, хўнг-хўнг йиғлаяпсиз.

Шу ҳолатда ошхонага кириб, пичоқни олдингиз ва ўлик ётган хонага кирдингиз. Қарасангиз, вафот этган биродарингиз юзи ёпиб қўйилган ҳолда ётибди. Ташқарида ҳамма ғассолни кутяпти. Сиз эса, ичингизга яшириб олиб кирган пичоқни аста чиқариб, ўлиб ётган биродарингизнинг билагидан кесиб олиб, ўша парчани еяпсиз.

Тасаввур қиляпсизми?!

Ўлиб ётган қадрдонингизнинг билагидан, кейин сонидан, қорнидан, юзидан бирин-кетин кесиб олиб, еб ўтирибсиз. Оғзингизнинг четлари қон. Дўстингизни йўқотганингиз учун маҳзун бўлиб тўккан кўз ёшингизни артган рўмолчангиз билан ўша дўстингизнинг гўштидан теккан қонни артяпсиз.

Кўз олдингизга келтиряпсизми?!
Манзара даҳшатли, тўғрими?!!

Сиз кимнидир ғийбат қилаётганингизда худди шу ишни амалга ошираётган бўласиз. Сиз тасаввур қилган манзара қанчалик даҳшатли бўлса, диндош биродарингизни ғийбат қилишингиз шунчалик даҳшатлидир.

Ёки ўша диндош биродарингизни ўлиб ётган хонасида бир нечта дўстларингиз ўтириб олиб, қўлларида пичоқ билан ҳали қўлидан, ҳали оёғидан, ҳали юзидан, ҳали қорнидан кесиб-кесиб, еб ўтиришибди. Сиз эса, емаётган бўлсангиз ҳам уларнинг жирканч ишларини томоша қилиб ўтирибсиз. Ғийбат мажлисида ўтирганингизда шундай ҳол юз бераётган бўлади. Дўстларингизга «Ғийбат қилманглар!» деганингизда, «Диндошимнинг гўштини еманглар» деб, қўлларидан пичоқларини олиб қўйган бўласиз.

Аллоҳ таоло барчамизни ғийбат қилишдан ва ғийбат қилинишдан асрасин.

Каналга уланиш учун !👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:
20.03.2021 й.

Каналга обуна бўлинг!
📲 MEHROB.UZ
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
💯1
Mehrob.uz pinned a photo
#Мулоҳаза
Ҳозирги даврда нималар бўлмоқда?

Уйлар катталашди, аммо оилалар кичрайди.

• Тиббиёт ривожланди, бироқ касалликларнинг тури кўпайди.

• Одам Ойга етиб борди, аммо ён қўшнисининг ҳолидан бехабар.

• Пуллар кўпайди, аммо хотиржамлик йўқолди.

• Донолик юксалиб боряпти, лекин ҳис-туйғулар камайиб кетяпти.

• Билим-маърифат ошди, аммо ҳикмат озайди.

• Йўл-йўлакай қўшилиб оладиган дўстлар кўп, бироқ ҳақиқийлари жуда кам.

• Соатлар турли дизайнда ишлаб чиқарилмоқда, аммо кўп нарсага вақт топа олмаймиз.

• Одамлар йилдан-йилга кўпайиб бормоқда, бироқ одамийлик йўқолиб бормоқда.


♻️ Каналга обуна бўлинг!
📲 MEHROB.UZ
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалoму алайкум!

Хайрли тонг!

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

@mehrob_uz
👍2
Audio
Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
Ilmsiz - adashadi ham adashtiradi.

Shayx Sayyid Rahmatulloh Termiziy

@MEHROB_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ilmsiz - adashadi ham adashtiradi.

Shayx Sayyid Rahmatulloh Termiziy

@MEHROB_UZ
👍1
58. Улардан садақалар ишида сенга айб қўядиганлари ҳам бор. Агар ўша садақалардан уларга берилса, улар рози бўларлар. Агар берилмаса, кўрибсанки, ғазабланарлар.
Баьзи мунофиқлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга садақаларни тақсимлаш масаласида очиқдан-очиқ таьналар қилганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламни адолатсизликда айблаганлар.
Мунофиқларнинг Исломга ва мусулмонларга зарар етказиш услубларидан бири ҳам мусулмон раҳбарларни садақаларни адолатли тақсимламасликда айблашдир. Ҳамма одамда молу дунёга қизиқиш бўлади. Кўпчилик орасида фитна қўзишнинг энг осон йўли–молу дунё ҳақида жанжал чиқаришдир. Буни яхши билган мунофиқлар ҳеч ўйлаб ўтирмай садақа тақсимловчини адолатсизликда айблашга ўтадилар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларида бўлиб ўтган айрим ҳодисалар бу ҳолни тасдиқлайди. Имом Бухорий розияллоҳу анҳу Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисга назар солайлик:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам садақаларни тақсимлаб турганларида, бирдан Зул Ҳувайсир ат-Тамимий келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, адолат қил», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Шўринг қурсин. Мен адолат қилмасам, ким адолат қилади?!» дедилар. Шунда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу:
«Менга изн беринг, унинг бўйнидан чопай», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Майли, қўявер. Унинг шериклари бор, уларнинг намозининг олдида сиз ўз намозингизни, рўзалари олдида рўзангизни арзимаган санайсиз. Аммо диндан худди ўқ камондан чиққандек тез чиқадилар», дедилар».
Эьтибор берадиган бўлсак, Зул Хувайсир ат-Тамимий кела солиб, ҳеч нарсани суриштирмай турибоқ, Расули акрамни соллаллоҳу алайҳи васаллам адолатсизликда айблай бошлаган. Нима адолатсизлик, қачон ва қай тариқа, кимга нисбатан, қанча миқдорда, деган саволларга жавоб йўқ. Садақа борми, бор.Тақсимлаш бўлдими, бўлди. Демак, адолатсизлик бўлиши турган гап, деган тушунчага бориб, воқеьликни ўз қаричи билан ўлчаб, туҳматни қилаверган. Мунофиқлар ўзлари доимо адолатсизлик қилиб юрганлари учун, бошқалар ҳам шундай қилса керак, деган фикрдалар. Бўлмаса, кимга таьна қилаётганини ўйламайдими? Аллоҳнинг Расулига-я! Бутун дунёда адолат ўрнатиш учун юборилган зотга-я! Шунинг учун ҳам унга:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Шўринг қурсин. Мен адолат қилмасам, ким адолат қилади?!» дедилар».
Ўша бетамиз мунофиқнинг бемаьнилиги шу даражада оғир эдики, воқеага гувоҳ бўлган саҳобалар уни, ўлдирса бўлаверадиган гуноҳ қилди, деб тушундилар. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Менга изн беринг, унинг бўйнидан чопай», дедилар.
Иккинчи бир ривоятда ҳам худди шу ҳолни кўрамиз.
Ибн Мурдавайҳ ҳазрати Абдуллоҳ ибн Масьуд розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда шундай дейилади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳунайн ғазотида тушган ўлжаларни тақсимлаб турганларида, бир одамнинг:
«Бу тақсимлаш Аллоҳ учун бўлмади», деганини эшитдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бориб, у гапни етказган эдим, у киши: «Мусога Аллоҳнинг раҳмати бўлсин, бундан кўпроқ озорларга ҳам сабр қилган», дедилар».
Бу ҳолда ҳам қуруқ туҳмат. На далил бор, на ҳужжат. Қуруқ даьво, аввал айтганимиздек, ўлжа бериш борми, бор, тақсимлаш борми, бор. Демак, адолатсизлик ҳам бор, деган тахмин асосида қилинган туҳмат. Бундай туҳматларнинг асосий сабаби ояти кариманинг ўзида баён қилинади:
«Агар ўша садақалардан уларга берилса, улар рози бўларлар».
Мунофиқларга ўша молу дунёдан тегса бўлди, уларга манфаат етса бўлди, ҳаммаёқ адолатга тўлган бўлади. Аммо:
«Агар берилмаса, кўрибсанки, ғазабланарлар».
Ҳамма ёққа иғво, бўҳтон тарқатадилар. Уларнинг фикрича, адолат ўзларининг шахсий манфаатларидан иборатдир.
@mehrob_uz