manzur.uz
195 subscribers
3.16K photos
1.05K videos
20 files
4.75K links
ҚИЗИҚАРЛИ ҲИКОЯЛАР, РИВОЯТЛАР, ТАВСИЯЛАР
Download Telegram
#НАЗОРАТГА_ОЛИШ_КЕРАК

Ўзбекистон педофиллар учун жаннатмакон юрт деб кўп айтиб келяпмиз ва бу киноямиз такрор ва такрор ўз тасдиғини топиб келяпди.

Ўтган йили Ангренда 14 яшар қизни 4 та ҳайвон мунтазам жинсий зўрлаб келган. Улардан бир нафари вояга етмаган шахс, 3 нафари эса 23-24 ёшлар атрофидаги эркаклар бўлган.

Қизнинг исми Сабина ва ҳозирда 15 ёшга тўлган. Қизнинг отаси метрикасида кўрсатилмаган ва Россияда экани айтилади. Онаси эса қизини қаровсиз қолдирган ва ўзи тутуруқсиз ҳаёт кечириб юради. Қиз бувининг қўлида қолган. Шунингдек Сабина ихтисослаштирилган таълим муассасасида ўқийди ва руҳий томонлама бир оз нуқсони борга ўхшайди.

Педофиллар оч қолган бу қизга лаваш, сомса ва бошқа егуликлар олиб бериб, уни алдаб зўрлаб юрган. Бировга миқ айтса ўлдириб кўмиб ташлаш билан пўписалар қилиб келишган.

Қиз реанимацияга тушгач тиббий хулосаларга кўра олди томондан ҳам, орқа томондан ҳам инсон ҳаёт кечириши учун мутаносиб бўлмаган йиртилиш жароҳатларини олганлиги аниқланган. Ангрен болалар шифохонаси шифокорлари қўлларидан келгунича қизнинг ҳаётини сақлаб қолишга эришишган аммо бу каби беморларда амалиёт ўтказувчи мутахассислари бўлмагани учун қизни Тошкентга жўнатиш кераклигини айтиб бонг уришган. Албатта ҳуқуқ-тартиботни жалб қилишган.

Аммо, вазият резонанс ҳолатига келгач Ангрен шаҳар прокуратураси, ички ишлар ва ҳокимият органларидан иборат бутун бошли комиссия ёпирилиб, ҳозирда “сир сақланиши лозим бўлган шахсий информацияни ошкор қилганлик учун” реаниматолог врачга қарши жиноят иши қўзғатишган.
Мана бу ҳаволада шу хақда гапирилган:
👇👇👇👇👇👇

https://www.facebook.com/share/v/16XhTDZeux/?mibextid=wwXIfr

Хулоса: Бола қаровсиз қолса, ота-онаси ношуд бўлса, қандайдир жисмоний ёки руҳий нуқсони бўлса, ундай болалар билан исталган ишни қилаверса бўлади деганими? Йўқ, асло! Ўзбекистондаги ҳар бир бола ва унинг ҳуқуқлари қатъий мухофаза қилиниши шарт.
Лекин бундай педофилия ва болалар қотиллиги жиноятлари фақатгина қаровсиз болалар эмас, норм оилавий шароитда яшайдиган вояга етмаган шахслар билан ҳам бот-бот содир бўлиб келмоқда.

Педофилларга нисбатан жазолар ўта енгил ва буни амалда кўриб келяпмиз.

Педофилларнинг ота-оналари ўз болажонлари учун тиши темирдан бўлган адвокатларни олиб ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилмоқдалар. Аммо Сабинанинг ҳуқуқини ҳимоя қилгич зот топилмаётгани ажабланарли. Ўрнига эса шифокорни жазолашмоқчи!

Бу жамият ботқоққа боши билан ботишда фаол давом этмоқда. Афсус ва яна афсус.

Dilnur Kamilov саҳифасидан

https://t.iss.one/manzuruz
😢1