Forwarded from Xorazmliklar | Расмий канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хивада 8-10 август кунлари анъанавий “Қовун сайли” бўлиб ўтади.
“Қовун сайли” фестивали қадимий ва навқирон Хива шаҳрида — "Ичонқалъа" ва "Арда Хива" мажмуаларида тантанали равишда ўтказилади.
Фестивал доирасида Хоразм вилоятининг шаҳар-туманлари ўз ҳудудларида етиштирилган ширин қовунларнинг кўргазма-савдосини ўтказади. Павильонлар ҳудудий ранг-баранглик асосида байрамона безатилади.
Фестивалнинг асосий тадбирлари маҳаллий ва хорижий юлдузлар иштирокидаги гала концертлар билан 8-9 август кунлари "Ичонқалъа" ва 10 август куни “Арда Хива” туризм мажмуаларида бўлиб ўтади.
@XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.
Instagram | YouTube | Web-sayt

❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТИЛАНЧИЛИК КАСБГА АЙЛАНДИМИ?
Бу болали аёлни Беруний метро бекатида учратдим. Самарқанддан келганман дейди. Эри ташлаб кетганмиш, ота-онаси билмасмиш чилласи чиқмаган бола билан жазирамада гадойлик қилиб юрганини…
Мен ҳеч бир гапига ишонмадим. Булар ёлғон гапиради. Ўзи уй-манзилини билмайди. Боласи отасининг исмини билмайди.
Умуман булар бир-биридан болаларини арендага олади деб эшитганман.
Негаки қанча кўп бола билан турса шунча кўп пул беришади.
Бу болалар шу иссиқларда юрса касал бўлиб қолмайдими? Кап-катта одамлар ҳам чидолмаяптику! Умуман касал ва ногирон болалар ҳам бу бизнесда даромад манбаи деб қаралади.
Бола ҳуқуқлари, Ўзбекистон қонунчилиги қаерда қолди?
Ёки бизда тиланчилик, бунга болаларни жалб этиш осон даромадли касбга айландими?
https://t.iss.one/manzuruz

🤬1
"Бекорчи хотин" ҳайкали
Хитойнинг Нанжин университети ҳудудида ўрнатилган бу ҳайкал кўпчилик аёллар турмушидаги ҳақиқатни очиб беради: уйдаги меҳнат кўп ҳолларда қадрланмайди.
Кўп эрлар наздида уйидаги аёли ҳеч нима қилмайдиган, бекорчи, дангасага ўхшаб кўринади. Аслида уларнинг кўзга кўринмайдиган бир дунё ишлари бор.
Эркаклар билан елкама-елка ишлаб, яна уй, бола, оила — ҳаммасининг жавобгарлигини олган ишловчи аёлларга эса янада қийин. https://t.iss.one/manzuruz

😢2👍1😇1
Forwarded from platforma.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шифокор ва дорифурушлар бизнеси. Малакали хирург Аслиддин Абдуназаров импорт дорилар қандай йўл билан беморларга "ўтказилиши" схемасини тушунтириб берибди.
@platformauzb
@platformauzb
Forwarded from Rost24 | Расмий канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Устоз журналист Ашурали Жўраев севимли газетамиз ҳақида илиқ фикрларни билдирибдилар. Эътибор ва эътироф учун раҳмат!
🙏 https://t.iss.one/manzuruz
🙏 https://t.iss.one/manzuruz
👍2❤1🔥1🥰1👏1🙏1
Замонавий топишмоқ:
Ёқмасангиз юрак чидамайди, ёқсангиз чўнтак чидамайди… Бу нима? 🤔

👏2🔥1😁1
Баҳодир Жалолов тренери билан 😂👌 Кичкина деманг бизни! https://t.iss.one/manzuruz
Кучли шеър
ҲАҚҚА НИДО
Бу оламда файласуф кўп,
Бу дунёда доно кўп.
Ақл эмас ақча билан,
Иш битирар “зукко” кўп.
Ҳовли-жойи молу-мулки,
Қолар бир кун фалонга,
Найза бежиз чорланмасдир, Жойланмасдир камонга.
Синовларни бергувчининг
Бордир мезон, ҳикмати.
Бир нафаслик жонгинасин, Сотадирлар арзонга.
Қай бир юртни сув босмоқда,
Қай бирисин аланга.
Кимдир жонин нисор этар,
Эл-улус-у Ватанга.
Кўзингни оч, дунёга боқ,
Боғбони бўл гулзорнинг.
Ахир бежиз қарғалар ҳам,
Қўниб ўтмас чаманга.
Кўзда ёш-ла силайдирман Бошгинасин боламни.
Яратганим қабул айла, Илтижомни, ноламни.
Ўзинг иймон-инсоф бергин,
Адашган ҳар бандангга.
Ўзинг қўлла, ҳаққа йўлла,
Ўзинг тинчит оламни.
Муҳайё Назарова✍🏻

👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўтган азиз инсонларимизнинг жойлари жаннатда бўлсин, доим ортидагиларга тилакчи-қўлдош бўлишсин. Афсус, ҳар бир инсон ҳаёти ғанимат экан, уларни ўлмайди деб ўйлабмиз... https://t.iss.one/manzuruz
💔1
ҚАБРДАН ЧИҚҚАН АЗИЗЗОДА 😅😅
Адабиётшунос олим Лазиз Азиззодани танийсизларми? У умрини, ҳаёти лаҳзаларини шундай тақсимлаганки бир сонияга хато қилмаган. Секундга хато қилмаган. Мисол учун, сизни эрталаб соат 9:00га чақирган бўлса, агар 9 дан 2 дақиқа ўтиб борсангиз сиз билан гаплашмайди. “Мен 9:00га чақиргандим, 2 минут кеч қолдингиз, 2 дақиқа вақтимни ўғирладингиз, бошқа гапим йўқ, кетаверинг” дейди. Ҳаётни тартибга солиш ва пунктуалликда немис файласуфи Кантдан ҳам ўтиб тушган. Кант севган қаллиғига уйланаётганида черковдаги никоҳ маросимига бўлажак келинбола 5 дақиқа кеч қолгани учун тўйни бузиб, севгисидан воз кечиб унга ўша жойнинг ўзида “талоғини” беради. “Сен ҳаётимнинг 5 дақиқасини ўғирладинг, қандай қилиб ҳаётимни сенга боғлай оламан” дейди Кант. Агар Кант “Ҳозир боряпман” деб 4 соат куттирадиган бизнинг хотинларни кўрса нақ ўзини ўзи осиб қўйса керак.

Германияда Кёнисберг кўчасидаги курант (минора) соат бузилиб қолганида усталар соатни созлаб бўлиб, аниқ вақтни тополмай туришганида ўша жойдаги дўкондорлар “Фалон соат фалон дақиқа фалон секундда бу ердан портфел кўтарган бир киши ўтади, қадами фалон секундда мана бу жойга тушади” деб ишонч билдиришади. Ва айтилган вақтда ўша жойдан Кант ўтади. Соатсозлар Кантга қараб соатни тўғрилашади.
Бу кўхна дунё биринчи маротаба механик соатни инсоннинг ички биологик соатга қараб тўғрилашга гувоҳ бўлади!!!
Мен “Азиззода Кантдан ҳам ўтиб тушган эди” деяпман. Энди тушунгандирсиз. Лазиззода қизини чиқарётганида тўққизта жой қилиб қуда томонни меҳмонга чақиради. Қуда томон 10 нафар бўлиб кетади. Лазиззода қудаларни санаб уйига киритаётганида куёв сафнинг охирроғида бўлади 10-чи бўлиб куёв кираётганида - куёвни киритмайди. “Мен 9та меҳмон келсин деганман” дейди. Ҳамма ҳижолат. Битта ортиқча меҳмон қайтиб кетиши эвазига куёвни ичкарига зўрға киритишади.
Хуллас гапнинг пўсткалласини айтсак, Лазиззода миннатим бошқаларга тушмасин деб кафанлик ва бошқа кўмиш маросимига кетадиган ҳамма нарсани олиб, ўзига аввалдан гўр қаздириб, фотога тушиб ёдгор тошга фотосини ишлатиб, олдиндан қабрига ўрнатиб қўйган. У ҳар куни саҳармардон ўз қабрини зиёрат қиладиган, гўрнинг у ёқ-бу ёғини тозалаб қўядиган одати бўлган. Нима бўлади-ю қабристоннинг қоровули алмашиб, Лазиззоданинг бу “қилиғи”дан бехабар одам қабристонга ишга келган бўлади. Ўша одам сахарда қабристонни оралаб юрса бир қабр ичидан кийимларини қоқиб Лазиззода чиқиб келади. Бу одам бунақа тонг қоронғусида нима қиляпти деб бир Лазиззода қарабди, бир унинг қабридаги ёдгортошдаги фотога қарабди... ҳатто ёдгортошдаги фотодаги кийим ҳам ўзгармаган... кейин эса оёқ-қўли қалтираб, оғзини очиб, шартта ўзини ташлаворган...
Фейсбукдан
Дарвоқе
Лазиз Азиззода Тошкентлик. Тошкент эскишаҳар (мусулмон) партия қўмитаси раҳбари бўлган. Қатағонга учраб, 25 йил Сибирга сургунга юборилган. Қайтиб келгач, ЎзФа Шарқшунослик институтида илмий ходим бўлиб ишлаган. Юз ёшларга яқинлашиб, вафот этган.

Қўнғироқ кутдим
Ҳаёт қонунларин эслатар абас,
Гарчи унинг сўзин маёқдай тутдим.
Кутувлар ўлдирар, кутмоқ керакмас,
Meн бироқ кутдим.
Сўлиб борар баҳор, гуллаб борар куз,
Сен қаҳ-қаҳ отасан, мен эсам маъюс,
Ер юзи юз бора қилар юзма-юз,
Сен - йироқ. Кутдим.
Курашдим, курашлар кечди унумсиз,
Қир ошдим, манзилим топмай қўнимсиз,
Омадми, нимадир юрди тинимсиз
Нарироқ... кутдим.
Тушлар ҳақиқатни айтар ўнгингга,
Дедилар, муҳаббат ҳоким умрингга,
Аввал дийдор кириб келар кўнглингга,
Сўнг фироқ. Кутдим.
Ичимда қадди дол турсада тоқат,
Ҳеч кимга бошимни эгмадим ҳеч вақт,
Сендан ҳам кўп нарса кутмадим. Фақат
Қўнғироқ кутдим...
Юлдуз Ўрмонова
https://t.iss.one/manzuruz
Ҳаёт қонунларин эслатар абас,
Гарчи унинг сўзин маёқдай тутдим.
Кутувлар ўлдирар, кутмоқ керакмас,
Meн бироқ кутдим.
Сўлиб борар баҳор, гуллаб борар куз,
Сен қаҳ-қаҳ отасан, мен эсам маъюс,
Ер юзи юз бора қилар юзма-юз,
Сен - йироқ. Кутдим.
Курашдим, курашлар кечди унумсиз,
Қир ошдим, манзилим топмай қўнимсиз,
Омадми, нимадир юрди тинимсиз
Нарироқ... кутдим.
Тушлар ҳақиқатни айтар ўнгингга,
Дедилар, муҳаббат ҳоким умрингга,
Аввал дийдор кириб келар кўнглингга,
Сўнг фироқ. Кутдим.
Ичимда қадди дол турсада тоқат,
Ҳеч кимга бошимни эгмадим ҳеч вақт,
Сендан ҳам кўп нарса кутмадим. Фақат
Қўнғироқ кутдим...
Юлдуз Ўрмонова
https://t.iss.one/manzuruz
❤1👍1🥰1🕊1
“ЎЛДИНГ АЗИЗ БЎЛДИНГ”ми?
Аваз Охун айтганидек: “Чет элда машҳурларнинг ҳаёти билан қизиқишмайди. Аммо ижодини қадрлашади. Бизда эса машҳурларни ғийбат қилиш майли, пойлаб юришади, керак бўлса постава қилишади”.
Мақсад нима билмадиму аммо бу ҳақиқат. Масалан Муҳриддин Холиқовни ўлим сабабини айтиб, роса ғийбат қилишганди. Охун Мадалиевнинг ўлими сабабини “наркаман” дейишди. Охири нима бўлди. Ҳозир қўшиқлари янграб, яшаяпти. Ҳеч ким хонанданинг ўтмишини эсламайди. Халимани олайлик. Тириклигида хўп негативлар майли, дангалига ҳақоратларга кўмишарди. Ўлганда яхши ёмон фикрли одамлар бараварига дуо қилдилар. Ҳозир Халиманинг энг яхши роликлари айланяпти.

Анчадан бери энг яхши ягона десамам бўлади зўр композитор Султонали Раҳматовни кузатаман. Унинг интервьюларида ўз оилавий ҳаётини тўлиқ айтмасада, биламизки, хонанда Нилуфар Саидова билан турмуш қуришган. Нилуфар бир интервьюсида айтганки: “Мени элга танитган,, қўшиқларимнинг мусиқасини яратган Султонали Раҳматов бўлади” деган. Кейин ажрашишди деб эшитдик. Тошкентли айрим негативчилар, хафа бўлишмасину, уларнинг ҳаётини ипидан нинасигача қўшиб-чатиб дунёга достон қилишади. Эрам, хотинам ўзидан ўтганини ўзи билади. Икки кундан бери Композиторнинг оғир аҳволда реанимацияга тушганию, ёрдам беришни сўраб кўпчилик пост қўйяпти. Аммо негатив фикрлар билдираётганларга айтгим келади. Аввало умрини Оллоҳ узоқ қилсин. Мабодо ўлса, унинг яратган мусиқалари, қўшиқлари абадий яшайди. Ўшанда негативчилар нима қиларкин?
Султонали Раҳматовга мабодо ҳайкал қўйилса негативчилар точно кўзини ўяди. Аммо шуни билишсинки, бастакор ўзига ҳайкал қўйиб бўлган, кўзга кўринмайдиган қилиб. Шу ўринда айтмоқчиманки, хотини Нилуфар билан ажрашганда бастакор фамилиясини қайтариб олиб, ҳатто ўзи хотини учун яратган қўшиқларини айтишга запрет қўйган. Ва бастакорнинг интервьюсида учта бола билан уйдан чиқиб кетганман деган. Энди тарозига солишни негативчиларга берамиз. Ўшандан кейин Нилуфар Раҳматова, Саидова бўлиб хонандаликдан йироқлашди. Бир негативчининг гапини қаранг, “5та хотинга уйланиб, 7 нафар фарзанди бор, ҳатто қизининг дугонасига уйланган, соғ жойи қолмаган, пул йиғишни хожати йўқ, хотинбоз” дебди. Даҳшат…
Бастакорнинг оғир касаллигини эшитган одамнинг эсига аввало унинг мусиқалари келади. Унинг ҳаёти эмас.
Бир буюк чет эллик композитор оилавий қийинчиликдан кўчага чиқиб, скрипка чалиб олдига бўш яшик қўйиб мусиқа чалган. Уни таниганлар нафақат пул, балки ёрдам беришган. Биздачи ?Мана оғир аҳволда реанимацияга тушган ижодкорга ёрдам бериш ўрнига астар-аврасини чиқариб дунёга достон қилганларни кўриб ёқамни ушладим. Хавотир олманглар, негативчилар. Султонали Раҳматов концерт бераман деб уйини сотиб уйсиз қолса ҳам кўчага чиқиб тиланчилик қилмади. Интернетда ёрдам сўрамади. Балки шу аҳволга тушди.
Юлдуз Усмонова бекорга айтмаган экан “ўзбек қўлида чўпи билан туғилади” деб.
Аввало бастакорнинг дардига шифо тилайман. Умрилари узоқ бўлсин. Яхши инсонлар эҳсонига кўмилсин. Мухлисларига концерт қўйиб олқишларга чўмилсин. Негативчиларнинг қарғишлари ўзига буюрсин. Болалари етим қолмасин. Катталарнинг назари тушсин. Султонали Раҳматов мусиқалари катта саҳналарда, чет эл саҳналарида янграсин. Унинг мусиқалари абадий янграсин. Негативчилар куйиб ўлсин.
Нилуфар Мамасиддиқова

❤1🔥1
🧑🦽➡️Хокинглар минг йилда бир бор туғилади
Унинг бахтли болалиги, интеллектуал ўйинлари, аниқ фанлар соҳасида ажойиб қобилиятлари, қувноқ талабалик ҳаёти бор эди — у Оксфордга осонгина кирди, ўйинқароқ эди, аммо муваффақиятли ўқиди, эшкак эшиш спорти ва рақсни яхши кўрарди.
Ва кейин у бирдан ҳушини йўқота бошлади.
Шифокорлар унга: "Пиво ичиш ва рақсга тушишни камайтиринг!” деб маслаҳат берди!"
Аммо тез орада қўлида таёқ пайдо бўлди, кейин қўлтиқтаёқ ва жиддий текширувлар, сўнг даҳшатли ташхис: амиотрофик склероз, бу тез орада ҳаёт тугашини англатади.
Бу касалликда миянинг нейронлари таъсирланади ва мушакларда назорат йўқолади, улар ишлашдан тўхтайди, шу жумладан нафас олишни тартибга солувчи мушаклар ҳам… - одам ҳаракатсиз ётади ва аста-секин бўғилиб қолади.

Аммо Стивен Хокинг курашишга қарор қилди. Ногиронлар аравачаси унинг жанговар постига айланди ва у: "Ҳаёт яшашга арзийди!" дея такрорлади.
Унинг физика, астрономия, математикага оид мақолалари бирин-кетин дунё юзини кўрди.
Мушаклари умуман ишламай қолганда ҳам ўнг қўлининг биргина бармоғи билан стул ва компьютерни бошқара олди ва ... "Вақтнинг қисқа тарихи" китобини ёзиб тугатди.
У ҳатто: "Мен Олам ҳақида Мадоннанинг эротика ҳақидаги китобларидан кўра кўпроқ китоб ёздим!" дея ҳазил ҳам қилди.
У ўпка шамоллашидан сўнг у кекирдакка киритилган найча орқали нафас ола бошлади, шунинг учун гапира олмасди. Лекин унга ёрдам бериш учун нутқ синтезатори яратишди!
Унинг сўнгги бармоғи ҳам ишламай қолганда - стул ва компьютерни ягона ишлайдиган мушаги - юзи билан бошқаришни ўрганди.
У фаол ҳаёт кечирди: у мақолалар ва китоблар ёзди, илмий конференцияларда қатнашди ва ҳатто ... вазнсизликни бошдан кечирди!
У умри давомида коинотдаги Катта портлашлар, бутун олам тортишиш кучи, қора туйнуклар мавзуларига қизиқди.
76 ёшида у жимгина ухлаб қолди. Ва бошқа уйғонмади…
Аммо инсоният тараққиётининг тўртта энг фожиали йўллари ҳақида башорат қолдирди:
1. Ядро уруши;
2. Гени ўзгартирилган вирусларнинг яратилиши;
3. Глобал исиш;
4. Сунъий интеллектнинг ривожланиши, бу кашфиёт Ерда инсон ортиқча эканлигини исботлайди.
Тўғри, бешинчи йўлни ҳам айтган: инсоният ақлини йиғиб олади, ҳалокат сари қадам босиш ўрнига ижод, илм билан шуғулланади.
Жумладан, бошқа сайёраларга, коинотга чиқади.
Манзура Бахтиёр

Telegram
manzur.uz
ҚИЗИҚАРЛИ ҲИКОЯЛАР, РИВОЯТЛАР, ТАВСИЯЛАР
Бу воқеа ҳақида Жасминнинг видеосида илк бор эшитдим. Жуда ачиндим. Кейин Саодат Абдузакирова ҳам чиқиш қилди. Афсуслар бўлсин!
Бизнинг ҳозир бу қизга берадиган энг катта ёрдамимиз тобора кенгроқ тарқатиб, бутун жамоатчиликни оёққа турғазиш. Чунки инсон бундай ишни қилмайди. Жамиятимизда ҳайвонсифат зўравонларга ва уларнинг ҳимоячиларига ўрин йўқ!
Тавба, ўзи мурожаат қилолмаса, атрофдаги билганлар ҳам жим бўлса, фактларни очиқламаса бир заифа, бир вояга етмаган бола бўлари бўлиб мажруҳ бўлсин ё ўлиб кетаверсин эканда?!
Қуйидаги постни психолог Шоира Исақова саҳифасидан олдим. Жуда таъсирли. Ўқинг, хулоса қилинг…

#НАЗОРАТГА_ОЛИШ_КЕРАК
Ўзбекистон педофиллар учун жаннатмакон юрт деб кўп айтиб келяпмиз ва бу киноямиз такрор ва такрор ўз тасдиғини топиб келяпди.
Ўтган йили Ангренда 14 яшар қизни 4 та ҳайвон мунтазам жинсий зўрлаб келган. Улардан бир нафари вояга етмаган шахс, 3 нафари эса 23-24 ёшлар атрофидаги эркаклар бўлган.
Қизнинг исми Сабина ва ҳозирда 15 ёшга тўлган. Қизнинг отаси метрикасида кўрсатилмаган ва Россияда экани айтилади. Онаси эса қизини қаровсиз қолдирган ва ўзи тутуруқсиз ҳаёт кечириб юради. Қиз бувининг қўлида қолган. Шунингдек Сабина ихтисослаштирилган таълим муассасасида ўқийди ва руҳий томонлама бир оз нуқсони борга ўхшайди.
Педофиллар оч қолган бу қизга лаваш, сомса ва бошқа егуликлар олиб бериб, уни алдаб зўрлаб юрган. Бировга миқ айтса ўлдириб кўмиб ташлаш билан пўписалар қилиб келишган.
Қиз реанимацияга тушгач тиббий хулосаларга кўра олди томондан ҳам, орқа томондан ҳам инсон ҳаёт кечириши учун мутаносиб бўлмаган йиртилиш жароҳатларини олганлиги аниқланган. Ангрен болалар шифохонаси шифокорлари қўлларидан келгунича қизнинг ҳаётини сақлаб қолишга эришишган аммо бу каби беморларда амалиёт ўтказувчи мутахассислари бўлмагани учун қизни Тошкентга жўнатиш кераклигини айтиб бонг уришган. Албатта ҳуқуқ-тартиботни жалб қилишган.
Аммо, вазият резонанс ҳолатига келгач Ангрен шаҳар прокуратураси, ички ишлар ва ҳокимият органларидан иборат бутун бошли комиссия ёпирилиб, ҳозирда “сир сақланиши лозим бўлган шахсий информацияни ошкор қилганлик учун” реаниматолог врачга қарши жиноят иши қўзғатишган.
Мана бу ҳаволада шу хақда гапирилган:
👇👇👇👇👇👇
https://www.facebook.com/share/v/16XhTDZeux/?mibextid=wwXIfr
Хулоса: Бола қаровсиз қолса, ота-онаси ношуд бўлса, қандайдир жисмоний ёки руҳий нуқсони бўлса, ундай болалар билан исталган ишни қилаверса бўлади деганими? Йўқ, асло! Ўзбекистондаги ҳар бир бола ва унинг ҳуқуқлари қатъий мухофаза қилиниши шарт.
Лекин бундай педофилия ва болалар қотиллиги жиноятлари фақатгина қаровсиз болалар эмас, норм оилавий шароитда яшайдиган вояга етмаган шахслар билан ҳам бот-бот содир бўлиб келмоқда.
Педофилларга нисбатан жазолар ўта енгил ва буни амалда кўриб келяпмиз.
Педофилларнинг ота-оналари ўз болажонлари учун тиши темирдан бўлган адвокатларни олиб ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилмоқдалар. Аммо Сабинанинг ҳуқуқини ҳимоя қилгич зот топилмаётгани ажабланарли. Ўрнига эса шифокорни жазолашмоқчи!
Бу жамият ботқоққа боши билан ботишда фаол давом этмоқда. Афсус ва яна афсус.
Dilnur Kamilov саҳифасидан

Facebook
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХХ асрни соғинганлар борми? Ростдан ҳам одамлар жуда содда ва самимий эди... https://t.iss.one/manzuruz
❤1👍1🕊1