TATU-Ma'naviyat va ma'rifat bo‘limi | Rasmiy kanal
3.45K subscribers
11.8K photos
971 videos
36 files
1.93K links
Ushbu kanalda siz Muhammad al-Xorazmiy nomidagi Toshkent axborot texnologiyalari universitetida o'tkazilgan tadbirlar, tanlovlar hamda yangiliklardan xabardor bo'lishingiz mumkin!
Download Telegram
#тафаккур

Илмни фурсат бўлганида ўрганавериш керак. Чунки илм зарур бўлганида, фурсат топилмаслиги мумкин!

Абдуллоҳ ибн Масъуд
#Тафаккур

Бир миллатнинг маданиятини йўқ қилиш учун уч восита қўлланади:
1. Оилани бузиш;
2. Таълимни барбод қилиш;
3. Бошқарувни издан чиқариш.

Оилани бузиш учун онани йўлдан ур. Токи, у уй бекаси бўлишдан уяладиган бўлиб қолсин.

Таълимни барбод қилиш учун ўқитувчини хўрла. Жамиятда унинг ҳеч қандай вазни қолмасин. Ҳатто уни ўқувчилари ҳам топтасин.

Бошқарувни издан чиқариш учун олимлар ва мутафаккирларнинг шаънини булға, обрўсини тўк, улар ҳақида шубҳани уйғот. Токи, уларга ҳеч ким эргашмасин, қулоқ солмасин.
#Тафаккур
— Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади. Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
— Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
— Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
— Ҳатто, булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
— Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
— Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
— Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
— Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.

Ўткир Ҳошимов

Тафаккур қилинг!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани.
#Тафаккур

​​📖Мен тўғри йўлда йўқолган инсонни кўрмадим!
©Саъдий Шерозий.

📖Агар келажакда бир кун «кошки эди» деб қолишни истамасанг, уч нарсани тўғри танла! Рафиқангни, ишингни, дўстингни.
©Юнус Эмре.

📖Қуёш тиғида юрмоққа жасорати етмаган инсон сояда қолмоққа ва сояларни нур деб ҳисобламоққа маҳкумдир!
©Шамс Табризий.

📖Пасткаш мақтангани билан буюк бўлмас, эчки югургани билан кийик бўлмас.
©Алишер Навоий «Маҳбуб ул-қулуб»дан.
#Тафаккур

Баҳс – бу ҳам аслида илм ўрганишнинг бир йўли. Бироқ унга ортиқча ҳирс қўйиш ярамайди. Чунки баҳсга ортиқча ҳирс қўйишдан мағрурлик, мақтанчоқлик, хусумат, ёлғончилик, ҳатто арзимаган нарсадан жанжал чиқариш ва бировга мушт кўтариш каби ёмон фазилатлар туғилади.

✍️ Абай Қўнонбоев
#Тафаккур

Одамлардан фаришталикни талаб қилманг!

Чунки бу дунёда ожиз бандалар яшайди фаришталар эмас. Ҳар биримиз адашамиз хато қиламиз билиб билмай кимнингдир кӯнглига озор берамиз.

Лекин кӯнглимизга озор берган ӯша ёмонни ҳам, қандайдир бир яхши хислати булади. Биз учун энг мукаммал бӯлган инсонни хам бир ёмон одати булади!

Бизга озорларни эслаб юрмаслигимиз учун Унутиш ва Кечириш туйғулари берилган. Агар кечирмасак демак биз хам яхши одам эмасмиз.

Шундай экан ёмон одамлар йӯқ. Шунчаки ёмон одатлар бор холос. Яқинларингиздан ва дӯсту ёрингиздан кичкина ёмон одати учун воз кечманг. Кечиринг ва унутинг!
#Тафаккур

Ҳаётингизга кириб келаётган ўзгаришларга қаршилик қилмасликка ҳаракат қилинг.

Бунинг ўрнига ҳаёт сиз орқали яшашига имкон беринг.

Ҳаммаси ағдар - тўнтар бўлиб кетишидан ҳавотир олманг.

Сиз ўрганган ҳаёт, кириб келаётган янги ҳаётдан яхшироқ эканлигини қаердан биласиз?

Жалолиддин Румий
#Тафаккур килинг!

ФАРЗАНДЛАРИМИЗДАГИ ҚОБИЛИЯТ ЙЎҚОЛИШИНИНГ БАЗИ САБАБЛАРИ:

1. Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради. Бошни силаш эса мияда янги ҳужайралар пайдо қилади.

2. Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади.

3. Боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади.

5. Боланинг ёшлигидан у билан суҳбат қуриш эшигининг ёпиқлиги.

6. Таълим бериш давомида сув ичишни камайтириши (миянинг 85% и сувдан иборат. Ҳар 45 дақиқада 1 стакан сув ичиш зарур.)

7. Ўқувчининг қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олмай ўқитиш самарали натижага олиб келмайди.

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани
#Тафаккур
🍃Оламда шунча гўзаллик бўлиб турганда, арзимаган чанг зарраси  диққатимизни тортаверади.
🍃 Атрофимизда шунча яхши одамлар турганда, битта ёмон одам диққатимизни эгаллаб олади.
🍃Дунёмизни эзгуликлар ўраб турганда,  кимнингдир аччиқ устида айтилган гапини қайта-қайта таҳлил қилаверамиз.
🍃Ҳаммасини борича қабул қилинг. Яшаш осонроқ бўлади.
🍃Хайрли амаллар билан атрофимиздагилар ёдида қолайлик.
#Тафаккур

Камтарин бўл, аммо камтарлик орқасида ғуруринг яққол сезилиб турсин!

Андишали бўл, аммо андишасиз олдида ҳеч қачон тилингни қисқа қилма!

Икки букилиб таъзим қилганга уч букилиб таъзим бажо айла. Аммо қаршингда тоғдек кериладиганлар олдида ўзингни осмон қадар тут!

Бир юзингга урсалар, икки юзига уриб жавоб қил! Шунда сен билан ҳисоблашадиган бўладилар!

Ҳеч қачон осмонга тупурма! Осмон қахрли. Тупугинг юзингга қайтиб тушади!
Ҳеч қачон ерга тупурма! Ер меҳрли, тупугинг юзингга сачрамайди. Аммо шу Ер сени кўксида кўтариб юради.

©Ўткир Ҳошимов

Тафаккур қилинг!

https://t.iss.one/tadbirlar_uchun_tatu
#тафаккур

НЕГА ДОИМ МАҒЛУБМИЗ?

Испания ҳудудидаги Кастилия қироли кунларнинг бирида ўзининг энг ишончли жосусини Андалусияга, урушдан олдин мусулмонларнинг ҳоли ҳақида маълумот йиғиш учун жўнатди.

Хуллас, жосус савдогар либосини кийиб, сафарга отланди. Дарёни кечиб, мусулмонлар ҳудудига кирганида ёш болаларнинг камондан ўқ отиб, машқ қилаётганликларини кўрди. Улар орасида бир болакай йиғлаб ўтирарди. Жосус унинг олдига бориб, йиғининг сабабини сўради.
Бола унга жавобан деди:
— Мен нишонга қарата 10 та ўқ отдим, аммо биргина ўқим нишонга тегмай қолди.
— 10тадан 9таси тегибди, бу ажойиб-ку!
— Аммо жанг майдонида биргина ўқим душманга тегмай қолса, ўша душман мени ёки биродарларимдан бирини ўлдиришидан қўрқаман...

Жосус унинг гапларидан ҳайрон қолди. Кўп ўтмай у қироли ҳузурига қайтди ва камончи болалар ҳақида айтиб, урушни бир қанча муддатга қолдиришни таклиф қилди.  Қирол: "Агар Андалусия болакайи шу қадар бўлса, у ҳолда баҳодирлари қандай бўлиши мумкин?" деб, ўйга толди.

Орадан йиллар ўтди. Мусулмонларнинг Андалусиядаги таъсири сезиларли даражада сусайди. Қирол яна жосусини маълумот йиғиш учун жўнатди.
Жосус белгиланган ҳудудга кирар экан, дарё бўйида кўз-ёш тўкиб ўтирган навқирон йигитга кўзи тушди. Олдига бориб ўтирди ва уни гапга солишга уринди. Маълум бўлишича, йигит ўзи севиб қолган қиз унинг совчиларини рад қилганидан йиғлаётган экан.

Жосус унинг устидан кулиб, ортига қайтди. Кўп ўтмай қирол ўз қўшини билан Андалусияга ҳужум қилди ва мусулмонлар қўшинини тор-мор қилди.

P.S.: Бугун умматнинг дарди майдалашди: данғиллама уй қуриш, дабдабали тўй қилиш, янги машина олиш... Бу йўлда керак бўлса бир-бирини талашдан ҳам қайтмаяпмиз...

Тафаккур қилинг!