#Қонунчиликдаги_янгиликлар
🔰 Вояга етмаган шахсларга жамоат тарбиячилари тайинланади
Ҳукумат қарори (339-сон, 03.06.2021 й.) билан Вояга етмаган шахсларга жамоат тарбиячиларини тайинлаш тўғрисидаги низом тасдиқланди.
✅ Низомга кўра, жамоат тарбиячиларининг асосий вазифаси назоратсиз ва қаровсиз қолган ҳамда ҳуқуқбузарлик ёки ижтимоий хавфли қилмиш содир этган вояга етмаган шахслар билан якка тартибда ишлаш, шунингдек, ота-онасига (ёки ўрнини босувчи шахсларга) вояга етмаган шахсларни тарбиялашда ёрдам кўрсатишдан иборат.
✅ Вояга етмаган шахсларнинг жамоат тарбиячиси:
● 30 ёшга тўлган;
● вояга етмаганлар билан камида икки йил ишлаш тажрибасига эга;
● ҳаётий тажрибаси ва ахлоқий фазилатлари билан вояга етмаганларга ижобий таъсир эта оладиган Ўзбекистон фуқароси бўлиши керак.
👩🏻💼 Вояга етмаган қизларга аёл жинсига мансуб жамоат тарбиячилари тайинланади.
Жамоат тарбиячисини танлаш ва тайинлаш ҳақидаги қарор Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) идоралараро комиссияси томонидан қабул қилинади.
⚖️ Қуйидаги вояга етмаган шахсларга жамоат тарбиячилари тайинланиши мумкин:
➖ суд томонидан мажбурлов чоралари қўлланилган ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган;
➖ озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташдан муддатидан олдин шартли равишда озод қилинган;
➖ ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтган ёки тарбия колонияларида жазони ўтаган;
➖ назоратсиз ва қаровсиз қолган вояга етмаганлар;
➖ болани тарбиялашда ёрдамга муҳтож оилаларнинг вояга етмаган фарзандлари.
💰Юклатилган вазифаларни фаол ва виждонан бажарган ҳамда ижобий натижаларга эришган жамоат тарбиячилари БҲМҳнинг 5 бараваригача (1 млн 225 минг сўмгача) миқдорда битта вояга етмаган шахс учун бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилиши мумкин.
⏳Вояга етмаган шахсга жамоат тарбиячиси 3 ойгача муддатга тайинланади. Ушбу муддат Комиссия томонидан жамоат тарбиячисининг ҳисоботини эшитиш натижаларига кўра, бир маротаба кўпи билан уч ойгача узайтирилиши мумкин.
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/maktabyoshlaryetakchisi

Telegram
Maktab yoshlar yetakchisi
Maktablardagi yoshlar yetakchilarini metodik qo'llab-quvvatlab hamda malakasini oshirib borishga mo'ljallangan kanal
Administrator: @Mentor_ps1_bot
Administrator: @Mentor_ps1_bot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Мактабларда инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (638-сон, 12.10.2021 й.) қабул қилинди
🔰 Қарор билан, жумладан, Умумий ўрта таълим ташкилотларида инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, ўқувчиларнинг бино ичида ҳаракатланиши ва таълим олишлари учун махсус шароитлар яратилган мактабларда инклюзив ва бошланғич таянч коррекцион синфлар ташкил этилади.
➡️ Бунда ўқувчилар биринчи синфга 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.
Шунингдек, мактаблар учун белгиланган ёш меъёридан икки йилга ошган болаларни қабул қилишга рухсат этилади.
📝 Ўқувчиларни мазкур синфларга қабул қилиш ҳудудий халқ таълими бошқармаси ҳузурида ташкил этилган Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасига кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар розилиги билан амалга оширилади.
Инклюзив таълим синфларида жами ўқувчилар сони 30 нафардан ошмаслиги керак.
🔘 Инклюзив ва бошланғич таянч коррекцион синфларга фақат бир хил тиббий ташхисдаги ўқувчилар қабул қилинади.
✅ Қарорга кўра, инклюзиф таълим синфлари ўқитувчиларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақи қуйидагича:
➖ синфда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган бир нафар бола учун – лавозим маошининг 10 фоизи;
➖ 2 нафар бола учун – лавозим маошининг 20 фоизи;
➖ 3 нафар бола учун – лавозим маошининг 30 фоизи;
➖ икки ва ундан ортиқ инклюзив таълим синфларида 4 нафар ва ундан ортиқ бола учун таълим-тарбия ишларини олиб борган ўқитувчиларга ва махсус педагогларга – лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot