Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
10.2K subscribers
31K photos
6.06K videos
77 files
12.4K links
📢 Madaniyat vazirligi rasmiy sahifasi

📍 Manzil: Toshkent, Amir Temur ko‘chasi, 107b

🌐 Veb-sayt: https://gov.uz/madaniyat

📞 Telefon: (55) 502 33 75

📨 Email: [email protected]

📲 instagram.com/madaniyatvazirligi

📲 facebook.com/madaniyatvazir
Download Telegram
📣 Диққат танлов!

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги “Умрбоқий наволар” қадимий чолғу асбоблари ижрочилари учун онлайн республика кўрик-танловини эълон қилади.

Танлов 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган чолғу ижрочилари ўртасида онлайн ўтказилади. Танлов бир босқичда ўтказилади. Иштирокчилар томонидан тайёрланган барча ижод намуналари жорий йилнинг 1 июлдан 15 июлга қадар Маданият вазирлигининг @madaniyatuz_Bot телеграм манзили орқали онлайн қабул қилинади

Танлов қуйидаги йўналишларда ўтказилади:

🔸Энг яхши Чанқовуз ва Дўмбира ижрочилари;
🔸Энг яхши Қўшнай ва Ғажирнай ижрочилари;
🔸Энг яхши Дутор ва Танбур ижрочилари;
🔸Энг яхши Қўбиз ва Сибизға ижрочилари.

Ҳар бир номинация бўйича 2 нафар ғолиб аниқланади ҳамда тақдирланади.

Танлов якунига кўра ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими 2020 йилнинг 20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида тантанали равишда ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇
https://t.iss.one/madaniyatvazirligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Шижоатли ёшлармиз»

Менгливой Муродов сўзи
Ботир Aтамуродов мусиқаси

Ўзбекистон давлат филармониясининг Хизмат кўрсатган «Хор жамоаси» ҳамда «Булбулча» болалар хор ва рақс жамоаси ижро этади

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇
https://t.iss.one/madaniyatvazirligi
Вазир танқидидан сўнг Тўрақўрғонда вазият ўзгарди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Ахмадович Наманган вилоятига ташрифлари чоғида Тўрақўрғон туманидаги "Обод марказ" дастури асосида таъмирдан чиқарилган маданият маркази фаолияти билан танишиб, тўгарак хоналарини жихозланиши танқид остига олинган эди.

Берилган кўрсатма ва тавсияларга асосан маданият марказдаги актёрлик санъати ва рақс тўгараклари хоналари, кутубхона ўз услубида жиҳозланди.

Келгусида мазкур бинодан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇
https://t.iss.one/madaniyatvazirligi
#Онлайн

Озода Нурсаидова ваъда қилган уйларни ўз эгаларига топширмоқда

Хонанда
Озода Нурсаидова Сардоба сув омбори фалокатидан жабрланган 5 та оилага Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги қайта таъмирдан чиқарилган уйлардан совға қилди.

Хонадонлар Озода Нурсаидова ва «Акмал ёш куч» жамияти ҳамкорлигида Оҳангарон туманидаги «Эйвалек» маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйдан ажратиб берилган. Хонадонларнинг 4 таси 3 хонали, 1 таси 2 хонали бўлиб, улар таъмирланган ҳамда мебель ҳамда зарурий жиҳозлар билан таъминланган.


Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇
https://t.iss.one/madaniyatvazirligi
Азамат Тангиров хонадони Сардоба сув тошқини натижасида талофот кўрган эди.

-Тонг саҳарлаб “қий-чув” шовқинидан уйғондим, - дейди у ўша кунларни хотирлаб.
-Не кўз билан билан кўрсам бутун қишлоқ аҳли қаергадир қочяпти. Уйқудан уйғонганим учун дастлаб нима бўлаётганини англаб етмасдим, кейин болаларимни уйғотдим. Ҳамма югураётган томонга биз ҳам югурардик. Мен учун муҳими жонимиз омон қолиши эди, ўзимдан кўпроқ фарзандларимни ўйлардим, ўзим ҳақимда қайғурмасдим ҳам. Худди туш каби ўтган бўлсада, у машъум кунларнинг чандиғи юрагимда қолди.

Уйимиздан айрилгач ҳар бир ўтган кунимизнинг машаққатини, чеккан изтиробларимни бировга раво кўрмайман. Бутун умр ҳалол меҳнат билан рўзғор тебратганман. Бу ҳам Яратганнинг бир синовида. Аммо бугун дардимизга малҳам бўладиган инсонларнинг кўмаги билан яна бошпанали бўлдик. Бу ерга келаётганимизда бунақа шароитлик уйга кираман деб ўйламагандим. Тоза-озода, безатилган, барча жиҳозлар келтирилган. Озода сингилимиз умридан барака топсин! Илоҳим умрини зиёда қилсин,- дея дуога қўл очди.

Азамат Тангиров ўзи тракторчи, турмуш ўртоғи эса уй бекаси, 2 нафар вояга етмаган фарзанди бор. Бугун улар 3 хонали уй соҳиби бўлишганидан мамнун. Ушбу оила эндиликда Эйвалек маҳалласида истиқомат қилишади. Болалари мактабга ва боғчаларга жойлашишида маҳалла фаоллари кўмак беришга тайёр.

Аёллар учун “Эйвалек” тикув цехида, эркаклар учун эса бетон ишлаб чиқаришга мўлжалланган заводда иш ўринлари ҳозирланган.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇
https://t.iss.one/madaniyatvazirligi
#Қабул2020

Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Иқтидорли болалар академик лицейи негизида ташкил этилган Республика мусиқа ва санъат коллежида таълим олиш истагида бўлган ёшлар диққатига!

📌 2020/2021-ўқув йили учун 9-синф битирувчилари ҳужжатларини қабул қилиш бошланганлиги маълум қилинади.

🖥 Ҳужжатларни қабул қилиш онлайн тартибда амалга оширилади.

🌐 Ушбу ҳавола орқали онлайн рўйҳатдан ўтиш мумкин: https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSdqnoYxy9cQnkOOxvzL9nIXZo3U-KvQDuMhzRtDIRpmwg0RxA/viewform

🔰 Рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда тақдим этилади:

1. 086-U ва 063-Т шаклидаги тиббий маълумотнома.
2. Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки фуқароликни тасдиқловчи биометрик паспортдан нусҳа.
3. Умумий ўрта маълумот тўғрисидаги шаҳодатнома.
4. БМСМ (Болалар мусиқа ва санъат мактаби)ни тамомлаганлиги тўғрисида гувоҳнома.
5. 6 дона 3х4 ўлчамдаги фотосурат.
6. Халқаро ва республика танловлари ғолиблиги тўғрисидаги ҳужжат (агар мавжуд бўлса).
7. Имконияти чекланган битирувчилар учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий маслаҳат комиссиясининг хулосаси ва тавсияси.

❗️Изоҳ: Хужжатлар талаб этилган шаклда жойлаштирилмаса тизим қабул қилмайди.

Онлайн рўйхатдан ўтиш 2020 йил 20 июндан бошлаб қабул қилинади.

☎️ Мурожаат учун телефонлар: (90) 9886270.

Мурожаатлар соати 9-00дан 18-00гача
📣 Диққат танлов!

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги “Умрбоқий наволар” қадимий чолғу асбоблари ижрочилари учун онлайн республика кўрик-танловини эълон қилади.

Танлов 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган чолғу ижрочилари ўртасида онлайн ўтказилади. Танлов бир босқичда ўтказилади. Иштирокчилар томонидан тайёрланган барча ижод намуналари жорий йилнинг 1 июлдан 15 июлга қадар Маданият вазирлигининг @madaniyatuz_Bot телеграм манзили орқали онлайн қабул қилинади

Танлов қуйидаги йўналишларда ўтказилади:

🔸Энг яхши Чанқовуз ва Дўмбира ижрочилари;
🔸Энг яхши Қўшнай ва Ғажирнай ижрочилари;
🔸Энг яхши Дутор ва Танбур ижрочилари;
🔸Энг яхши Қўбиз ва Сибизға ижрочилари.

Ҳар бир номинация бўйича 2 нафар ғолиб аниқланади ҳамда тақдирланади.

Танлов якунига кўра ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими 2020 йилнинг 20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида тантанали равишда ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇
https://t.iss.one/madaniyatvazirligi
Бугун, 2 июль—Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун.

Инсон ҳаётининг асл мазмун- моҳиятини у амал қиладиган эътиқоди, муқаддас ғояси, мафкурасига чин садоқати белгилайди.Муқаддас тупроқ, она Ватан, она халқи хизматига ҳамиша шай турган инсоннинг кўз олдида аввало табаррук Ватан рамзлари—Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи ва герби туради.

Юртимиз узра мағрур ҳилпираб турган байроғимиз эркин-озод, тинч-фаровон ҳаётимиз ифодаси, гербимиз эса шундай ҳаётга муносиб ҳур фикрли ,эзгу ниятли,меҳнатсевар, олижаноб халқимизнинг аъмоли, мақсад-муддаоси, шараф ва шонини акс эттириб туради. Гўё пешонасида ойу қуёши порлаб турган, ризқу насибаси бутун, омбори тўла буғдой, етти ҳазинанинг бири бўлган пахтасидан олинган неъматларга бой тўкин ҳаёт эгаларини эзгулик элчиси афсонавий Ҳумо қуши ўз қанотлари билан ҳимоя қилаётгандек туюлади. Алҳол, гербимиздан ўрин олган ҳар бир белгида шундай чуқур мазмун- моҳият бор.

Мақсад – муддаоси фақат эзгулик, ўзигаю ўзгаларга яхшиликни раво кўрадиган халқимиз мусаффо осмони, зилол сувли, саховатли заминда қудратли Ватани, бахту саодатининг қўриқчиси Ҳумо қуш ҳимоясида эмин- эркин умргузаронлик қилмоқда.

Мухтасар айтганда улуғвор ғоялар, эзгу ниятлар, хайрли даъватлар сари олға интилишда бизга куч-қувват, ғайрат-шижоат, ғурур-ифтихор бағишлайдиган, қаддимизу қадримизни баланд тутишга ундайдиган Ватан тимсолларига, Байроғу Гербимизга садоқатли бўлиш, асраб- авайлаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.Бу бизнинг юксак маънавиятимиз, инсоний фазилатларга бой, илдизлари чуқур миллий маданиятимизнинг ёрқин ифодасидир.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇
https://t.iss.one/madaniyatvazirligi
Маданият вазири юртбошимизнинг ёшларнинг мусиқа ижрочилигига қаратилган ташаббусига муносабат билдирди

https://bit.ly/2YPjjlk

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#хушхабар

Ўзбекистон давлат филармонияси Бухоро вилоят бўлинмаси “Бухорча” ашула ва рақс ансамбли "Чорзарб" Бухоро анъанавий туркум қўшиқларидан иборат видеоасарни 2020 йил 30 май куни "World Folk Vision 2020" миллий маданият ва санъат бутун жахон онлайн фестиваль конкурсида тақдим этди.

Ушбу фестивалда 115 та мамлакатдан 1100 та жамоа иштирок этди. Жамоалар орасидан “Бухорча” ашула ва рақс ансамбли финал босқичига чиқди.

Финал босқичида иштирок этган 20 та давлатдан 29 та жамоа орасида Бухоро вилояти “Бухорча” ашула ва рақс ансамбли фестивалнинг “Рақс” номинацияси бўйича 4-ўрин соҳиби бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇
https://t.iss.one/madaniyatvazirligi
Бобур 7, қабул қилинган барча қарорлар бекор қилинди

Батафсил⬇️
https://madaniyat.uz/post/view/8842

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇
https://t.iss.one/madaniyatvazirligi