Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
10.2K subscribers
31K photos
6.06K videos
77 files
12.4K links
📢 Madaniyat vazirligi rasmiy sahifasi

📍 Manzil: Toshkent, Amir Temur ko‘chasi, 107b

🌐 Veb-sayt: https://gov.uz/madaniyat

📞 Telefon: (55) 502 33 75

📨 Email: [email protected]

📲 instagram.com/madaniyatvazirligi

📲 facebook.com/madaniyatvazir
Download Telegram
#Қабул2020

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти 2020-2021 ўқув йили учун қуйидаги йўналишлар бўйича абитуриентларни ўқишга қабул қилади:

🔸Бакалавриат таълим йўналишининг Касб таълими бўйича
Анъанавий хонандалик ҳамда анъанавий чолғу ижрочилиги йўналишлари;

🔸Бакалавриат таълим йўналиши бўйича:
Мусиқашунослик, анъанавий хонандалик анъанавий чолғу ижрочилиги йўналишлари ҳамда бахшичилик ва достончилик йўналишларига абитуриентларни қабул қилади

🔸Магистратура босқичи:
Мусиқа санъати, Анъанавий хонандалик ҳамда анъанавий чолғу ижрочилиги мутахассисликлари бўйича ҳужжатлар қабул қилинади.

▪️Касбий (ижодий) имтиҳонлар Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти томонидан белгиланган биноларда ўтказилади.

🔘Маълумот учун: ҳужжатлар жорий йилнинг 20 июнидан 20 июлига қадар Давлат хизматлари марказлари орқали, барча ҳудудларда – Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали қабул қилинади.

Мурожаат учун телефон рақамлари:
(71) 244-91-13; (71) 244-85-85

Батафсил маълумот ⬇️
https://www.madaniyat.uz/post/view/8818

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇
@madaniyatvazirligi
#Қабул2020

Р.ГЛИЭР номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби 2020-2021 янги ўқув йили учун қабул эълон қилади.

2020 йил 29 июньдан 11 июл кунига қадар 1-синф (6,5-7 ёш) ва 5-синф (10-11 ёш)ларга онлайн тартибда фақатгина @glier_qabul2020_bot орқали амалга оширилишини маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇
https://t.iss.one/madaniyatvazirligi
#Қабул2020

Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Иқтидорли болалар академик лицейи негизида ташкил этилган Республика мусиқа ва санъат коллежида таълим олиш истагида бўлган ёшлар диққатига!

📌 2020/2021-ўқув йили учун 9-синф битирувчилари ҳужжатларини қабул қилиш бошланганлиги маълум қилинади.

🖥 Ҳужжатларни қабул қилиш онлайн тартибда амалга оширилади.

🌐 Ушбу ҳавола орқали онлайн рўйҳатдан ўтиш мумкин: https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSdqnoYxy9cQnkOOxvzL9nIXZo3U-KvQDuMhzRtDIRpmwg0RxA/viewform

🔰 Рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда тақдим этилади:

1. 086-U ва 063-Т шаклидаги тиббий маълумотнома.
2. Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки фуқароликни тасдиқловчи биометрик паспортдан нусҳа.
3. Умумий ўрта маълумот тўғрисидаги шаҳодатнома.
4. БМСМ (Болалар мусиқа ва санъат мактаби)ни тамомлаганлиги тўғрисида гувоҳнома.
5. 6 дона 3х4 ўлчамдаги фотосурат.
6. Халқаро ва республика танловлари ғолиблиги тўғрисидаги ҳужжат (агар мавжуд бўлса).
7. Имконияти чекланган битирувчилар учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий маслаҳат комиссиясининг хулосаси ва тавсияси.

❗️Изоҳ: Хужжатлар талаб этилган шаклда жойлаштирилмаса тизим қабул қилмайди.

Онлайн рўйхатдан ўтиш 2020 йил 20 июндан бошлаб қабул қилинади.

☎️ Мурожаат учун телефонлар: (90) 9886270.

Мурожаатлар соати 9-00дан 18-00гача
#Қабул2020

2020/2021 ўқув йилида иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни республика олий таълим муассасаларининг сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг РЎЙХАТИ тасдиқланди.

Мазкур рўйхатдан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳам ўрин олган.

Батафсил⬇️
https://www.madaniyat.uz/post/view/8896

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/madaniyatvazirligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул2020

2020-2021 ўқув йили учун ўтказиладиган касбий (ижодий) имтиҳонлар жараёни ҳақида.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, профессор Шамсиддин Усмонов

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/madaniyatvazirligi
#Қабул2020

Маданият вазири Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ўтказилган ижодий имтиҳон жараёнлари билан танишди.

2020-2021 ўқув йилида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти кундузги ва сиртқи таълим шакллари бўйича 20 та бакалавриат таълим йўналишларига 1025 нафар абитуриентни талабаликка қабул қилади.

Жорий йилда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида таълим олиш учун 15387 нафар абитуриент ҳужжатлари рўйхатдан ўтказилди. Шундан 3767 нафари 17 та йўналиш бўйича ижодий имтиҳон топширади.

Озодбек Назарбеков Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ўтказилаётган ижодий имтиҳонларда қатнашиб, талабаликка номзод ёшлар билан суҳбатлашди ва уларнинг санъат соҳасига бўлган қизиқиши, истеъдодини баҳолаш жараёнида ёшлардан умиди катта эканлигини таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.iss.one/madaniyatvazirligi
#Қабул2020

Имтиҳон комиссияси таркибига ушбу таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларидан ташқари Муҳаммаджон Абдуқундузов, Бекназар Дўстмуродов, Шоҳида Исмоилова, Маҳмуд Исмоилов, Александр Бекжонов, Толиб Мўминов ва бошқа кўплаб таниқли санъат ва маданият соҳаси вакиллари ҳам жалб этилган.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, ижодий имтиҳонлар ўтказилаётган хоналарда шаффофликни таъминлаш мақсадида махсус кузатув камералари ўрнатилган бўлиб, абитуриентларнинг ота-оналари имтиҳон жараёнини ташқарида ўрнатилган экран орқали тўлиқ эшитиб, кузатишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.iss.one/madaniyatvazirligi
#Қабул2020

“Мусиқа ва санъат мактабларидаги таълим жараёнлари анчагина издан чиққан, таълим сифати пасайиб кетган, буни мазкур муассасалар кўплаб битирувчиларининг имтиҳонлардаги бугунги иштироки мисолида яна бир бор гувоҳи бўлдик. Бу дегани Маданият вазирлиги олдида бошланғич таълим тизимида ҳам кечиктириб бўлмайдиган кўплаб чора-тадбирлар борлигини билдиради”, - дея таъкидлади О.Назарбеков.

Вазир шу ўринда имтиҳон комиссияси аъзоларидан олий таълим муассасасига “тасодифий талабалар” кириб қолмаслиги учун бор имкониятни ишга солиб, фақатгина ҳақиқий иқтидорларни талабаликка қабул қилиш лозимлигига алоҳида урғу берди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.iss.one/madaniyatvazirligi
#Қабул2020

Эслатиб ўтамиз жорий йилда Ўзбекистон давлат консерваториясига 16 та таълим йўналиши бўйича (ундан 2 та таълим йўналиши Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти учун истисно тариқасида қабул қилинган) жами 1852 нафар абитурентлар ҳужжат топширган бўлиб, улар сони ўтган йилгига нисбатан 30 % га кўпайгани ёшларимизнинг мусиқа ва санъатга бўлган қизиқишлари ортиб бораётганидан дарак беради.

Мазкур таълим муассасасида ижодий имтиҳонлар 16 сентябрга қадар давом этади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
https://t.iss.one/madaniyatvazirligi