АҚШ компанияси билан ҳамкорликда Пешкўда катта лойиҳага қўл урилмоқда
#Пешкў_тумани’да АҚШнинг «Trigon International INС» компанияси каннабис навларини етиштириш ва ундан замонавий тиббий дори-дармон воситалари ишлаб чиқарувчи кластерни барпо этиш режалаштирилмоқда.
Хорижий компания маҳаллий иқлим шароитини ўрганган ҳолда киймати 250 млн долларга тенг инвестицион лойиҳани реализация қилиш тараддудида.
Инвестиция ҳисобидан Агросаноат кластерига асос солиниб, хомашёни чуқур қайта ишлаш ва ундан экспортбоп техник ёғ, газ ва биодизель маҳсулотини ишлаб чиқариш мўлжалланган. Лойиҳа ишга тушгач 500 дан ортиқ иш ўрни яратилади.
Ишлаб чиқарилган тиббий каннабис Европа ҳамда бошқа мамлакатларга экспорт қилинади. Лойиҳа тўлиқ қувватда ишга тушгач, йилига 16 минг литр ёғ-мой ишлаб чиқарилади.
АҚШ компанияси раҳбарияти ҳамда Пешкў туман ҳокимлиги ўртасида видеоконференцалоқа тарзида бўлиб ўтган мулоқотда маҳаллий ҳамкор «Special Elektrical Mechanical Contrasting» МЧЖ билан музокаралар ўтказилди.
👉 Бухоро хабарлари

Франция компанияси Пешкўда интенсив боғ барпо этади
#Пешкў_тумани’га шу мақсадда Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида «DALIVAL» илмий-ишлаб чиқариш боғдорчилик компанияси директори Oливер Наудот ташриф буюрди.
Хорижлик ишбилармон туман ҳокими билан учрашувда ўз бизнес лойиҳасини амалга оширмоқчи эканлигини билдирди. Хусусан, бу ерда очиқ майдонда сара навли гилос, шафтоли, ўрик, нок ва бошқа турдаги мевали боғ барпо этиш, албатта, бунда етилиб пишган меваларни қайта ишлаш, қадоқлаш ва ҳатто чет элга экспортга чиқаришни режа қилганини таъкидлади.
Туман ҳокими билан музокарада хорижий инвесторга тажриба тариқасида туманнинг «Истиқбол» ҳудудидан 10 гектар ер майдони ажратиш ва шу ерда интенсив боғ яратиш таклиф қилинди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Тиббиёт коллежига ўқишга киритишни ваъда қилган шахс қўлга олинди
#Пешкў_тумани’даги Афшона тиббиёт коллежига ваколатли танишлари орқали ўқишга киритишни ваъда қилиб, фуқародан 400 долларни пора тариқасида олган муассасанинг собиқ ўқитувчиси қўлга олинган.

Ҳудудлардан 3️⃣ хабар
#Қоракўл_тумани’да бош қомусимизнинг 28 йиллигига бағишлаб туман ёшлар ўртасида бир қанча спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Жумладан, туман марказида веломарафон ва юриш марафони, «Янгибозор» спорт мажмуасида стол тенниси бўйича ҳамда туман марказида жойлашган сув ҳавзасида сузиш спорт тури бўйича мусобақалар ташкил этилди.
#Ромитан_тумани’да армрестлинг бўйича вилоят чемпионати бўлиб ўтди. Унда вилоятнинг турли ҳудудларидан 100 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди. Якуний натижаларга кўра, умумжамоа ҳисобида Ромитан тумани спортчилари 1-ўринни эгаллаган бўлса, Бухоро шаҳри ва Пешкў тумани вакиллари кейинги поғоналарни банд қилишди.
#Пешкў_тумани. Яқинда Пешкў туманига ҳоким лавозимида иш бошлаган Ваҳоб Қаҳҳоров 7 декабр куни тумандаги ижтимоий соҳа вакиллари билан учрашув ўтказди.

3️⃣ Ҳудуддан 3️⃣хабар
Бухоро вилоятининг бир нечта туманида бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат Ғаниев ҳамда Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Ботир Зарипов иштирокида ҳудудларнинг қишлоқ хўжалиги салоҳияти бўйича семинарлар ўтказилмоқда.
#Қоракўл_тумани’да бўлиб ўтган шундай тадбирда таъкидланишича, тумандаги 4 минг гектар ер майдонида токзор барпо этилиши кутилмоқда.
#Жондор_тумани’да фойдаланишдан чиққан 3,5 минг гектар майдонда замонавий интенсив боғ ва токзорлар ташкил қилиниб, уларда сув тежовчи технологиялар жорий этилади.
#Пешкў_тумани’да фойдаланишдан чиққан 3 минг гектар майдонда давлат субсидияси асосида замонавий интенсив боғ ва токзорлар ташкил этилади.

🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар
#Бухоро_тумани’даги 60 гектар ер майдонида Россиянинг “JSC Transmarket” компанияси билан ҳамкорликда гилос етиштиришга ихтисослашган интенсив боғ барпо этилади. 1,5 млн долларлик инвестиция маблағлари ҳисобига реализация қилинадиган лойиҳа ишга тушгач, 60 га яқин янги иш ўрни яратилиши режалаштирилмоқда.
#Қоракўл_тумани “Деҳқонобод” МФЙ аҳолиси учун чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил қилинди. Тиббий кўрикда жами 250 нафар фуқаро шифокорлар кўригидан ўтказилиб, 4 нафар фукарога вилоят муассасаларида даволаниш учун имтиёзли йўлланма берилди. 15 кишига туман тиббиёт бирлашмаси марказий касалхонасида даволаниш учун кўрсатмалар берилди.
#Пешкў_тумани аҳолисининг талаб ва таклифларини инобатга олиб, ҳудуддаги таъмирга муҳтож 5,2 километр ички йўллар танлаб олиниб, шағаллаштириш режалаштирилганди. Белгиланган ҳудудда 19 декабр кунига қадар, 2,2 километр масофадаги йўл махсус техникалар ёрдамида текисланиб, шағал ётқизиш ишлари амалга оширилди.

Пешкўда америкалик инвестор янги лойиҳага қўл урмоқчи
#Пешкў_тумани'да Америка Қўшма Штатларининг «TRIGON INTERNATIONAL INC» корхонаси томонидан техник каноп етиштириш ва қайта ишлаш лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Корхонани тўлиқ ишга тушириш муддати 2022 йилнинг иккинчи чорагига мўлжалланган бўлиб, умумий қиймати 300 млн долларга тенг. Бу ерда 1 минг 200 кишини иш билан таъминлаш, ўсимлик вегетация даврида экинни томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш, йиллик ўртача 28,7 млн доллар миқдорида экспорт салоҳиятига эришиш имконияти яратилади.
Инвесторнинг вилоят раҳбари билан учрашувда билдиришича, дастлабки йилда 3 минг гектарга яқин ерни ўзлаштириш ва 18 млн доллар қийматда иш бажариш назарда тутилган.

Мактаб қурилишидаги талон-торожлик фош қилинди
#Пешкў_тумани’даги умумий ўрта таълим мактабидаги қурилиш-монтаж ишларидаги талон-торожлик фош этилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пешкў туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, 2020 йил манзилли дастурига киритилган 28-сонли умумий ўрта таълим мактабида амалга оширилган қурилиш-монтаж ишлари ўрганилди.
Аниқланишича, мактабда қурилиш ишларини амалга оширган корхона раҳбарлари томонидан тузилган далолатномада кўрсатилган ҳар бири 210 минг сўмлик 496 дона «LED LZN Megalux» электр чироғи ўрнига, ҳар бири 40 600 сўмдан бўлган 496 дона «LED 6500K JA» электр чироғи ўрнатилиб, 84 млн сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан хусусий тадбиркорлик субъекти раҳбарига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

#Бухоро_вилояти ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги мутасаддилар Бангладешнинг «CONVEYOR GROUP» компанияси бош консултанти Саид Имом, йирик тадбиркор Аҳмад Кабир ҳамда инвестициявий лойиҳалар координатори Мавлуда Баллани қабул қилди. Учрашувда томонлар янги босқичдаги ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилишди.
#Пешкў_тумани. Бухоро давлат тиббиёт институтининг 20 нафардан ортиқ профессор ўқитувчилари туманнинг Хўжа Пешкў қишлоғидаги оилавий поликлиникада ҳудуд аҳолисини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди.
#Шофиркон_тумани Ш.Рашидов МФЙнинг Деҳқонобод қишлоғидаги хонадонларни «Обод маҳалла» дастури доирасида қамраб олиш юзасидан мақсадли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Айни пайтда йўлларни таъмирлаш ва ичимлик суви тармоқлари ўтказиш бўйича ишлар бошлаб юборилган.