Бухорода корхона раҳбарларини қўрқитиб, 30 минг доллар талаб қилган ишчилар ушланди
#Бухоро_вилояти’да корхона директори ва бош ҳисобчисининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари тасвирланган видеони интернетга тарқатиб юбормаслик учун пул талаб қилган ишчилар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.
➡️ Батафсил ўқинг
Улар ушбу ҳаракатларини амалга оширмаслик эвазига корхона масъулларидан товламачилик йўли билан 30 минг доллар талаб қилган. Кимёвий ишлов берилган пулларни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Ш., Б.А. ва О.Х. га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 Бухоро хабарлари

Бухородаги қулаш эҳтимоли юқори бўлган маданий мерос объектлари таъмирланади
#Бухоро_вилояти’да Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданий мерос департаментининг илмий-эксперт кенгаши аъзолари томонидан табиий шўрланиш, емирилиш, техноген ҳолатлар натижасида таъмирталаб бўлган маданий мерос объектлари жойида ўрганиб чиқилди.
Бухоро шаҳридаги «Тошсарой» мадрасаси, «Забиён-Дабиён» масжиди, Вобкент туманида «Тош масжид» ҳамда Ғиждувон туманида «Мирзаён» масжидларии каби ўта оғир аҳволдаги жами 40 та объект танлаб олинган.
Танланган ёдгорликларда илмий-изланишлар олиб борилади. Шу асосда лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиши бўйича режалар белгилаб олинди.

🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар
#Бухоро_вилояти ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги мутасаддилар Бангладешнинг «CONVEYOR GROUP» компанияси бош консултанти Саид Имом, йирик тадбиркор Аҳмад Кабир ҳамда инвестициявий лойиҳалар координатори Мавлуда Баллани қабул қилди. Учрашувда томонлар янги босқичдаги ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилишди.
#Пешкў_тумани. Бухоро давлат тиббиёт институтининг 20 нафардан ортиқ профессор ўқитувчилари туманнинг Хўжа Пешкў қишлоғидаги оилавий поликлиникада ҳудуд аҳолисини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди.
#Шофиркон_тумани Ш.Рашидов МФЙнинг Деҳқонобод қишлоғидаги хонадонларни «Обод маҳалла» дастури доирасида қамраб олиш юзасидан мақсадли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Айни пайтда йўлларни таъмирлаш ва ичимлик суви тармоқлари ўтказиш бўйича ишлар бошлаб юборилган.

Ботир Зарипов мономарказ қурилиш ишлари билан танишди
#Бухоро_вилояти ҳокими Ботир Зарипов политехника коллежи негизида барпо қилинаётган «Ишга марҳамат» мономарказида бўлиб, у ердаги қурилиш-реконструкция ишлари ва ишчиларга яратилган шароитлар билан танишди.
🔹Марказда реконструкция ишларини амалга ошириш учун қиймати 11 млрд сўмлик лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган.
🔹Мономарказда 8 та соҳа, 21 та касбий йўналиш ва 4 та тилга ўқитиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари жорий этилади.
🔹Бу ерда бир йилда 500 нафар ўқувчини касб-ҳунарга ўргатиш режалаштирилган бўлиб, ўқиш муддати 3 ой.

Ботир Зарипов туркиялик ишбилармонлар билан учрашди
#Бухоро_вилояти ҳокими Ботир Зарипов Туркиянинг «QUADRO MARMARA» корхонаси мутахассислари бошчилигидаги ишбилармонлар делегациясини қабул қилди.
Ўзаро мулоқот давомида хориж сармоядорлари қишлоқ хўжалигининг пахтачилик ва боғдорчилик йўналишларига томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилишга доир лойиҳалари тўғрисида батафсил ахборот беришди.
Томчилатиб суғоришнинг ишлаш механизми, зарур ускуналар фаолияти самарадорлиги, қолаверса, ҳар гектарига иқтисод бўладиган сув ҳисоб-китоби бўйича тақдимот ҳам ўтказилди.
Маълумот учун, 2020 йилда вилоятда 10,715 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологияси жорий этилган. 4800 гектар ерда кўчма эгилувчан қувурлар воситасида, 1723 гектарда плёнка тўшаб, 422 гектар майдонда дискрет усулида суғориш ишлари бажарилган. Натижада ҳар гектар майдондан 2500 м³ сув иқтисод қилиниб, ҳосилдорлик 5-10 центнерга оширилган.

«Bukhara City»да 32 қаватли бино қурилади
#Бухоро_вилояти ҳокими Ботир Зарипов ҳамда секторлар раҳбарлари кеча «Bukhara City»да амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
«Bukhara City»даги жами лойиҳалар қиймати дастлабки ҳисоб китобларга кўра, 550 млн долларни ташкил этмоқда. Жумладан, 24,9 гектарда турар жой биноси, 6,6 гектарда замонавий меҳмонхоналар, 3 гектар майдонда банк ва офис бинолари, 1,7 гектарда халқ таълими муассасалари, 5,3 гектарда спорт комплекси, тиббиёт клиникаси, ва бошқа турдаги ижтимоий объектлар ўрин олиши белгиланган.
Шунингдек, лойиҳага кўра Бухорода илк бор 1,1 гектар майдонда 32 қаватли бино, 1,7 гектарда экспо-марказ ҳамда 1,4 гектарда технопарк ҳам айнан ушбу ҳудудда қурилиши кўзда тутилган.
Вилоят ҳокими қурилиш ишларида иштирок этаётган инвесторлар билан учрашиб, уларнинг мавжуд масалаларини ҳал қилиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берди.

Россиялик инвесторлар иссиқхона хўжалиги ва чорвачиликка сармоя киритмоқчи
#Бухоро_вилояти ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо бўйича ўринбосари Ризо Асадов Россия Федерациясидаги «Горкунов» компанияси раҳбари Борис Горкунов ҳамда «AAV Consalting» компанияси раҳбари Андрей Вакулинни қабул қилди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, «Горкунов» компанияси Новосибирск вилоятида 100 минг гектар ерда деҳқончилик қилиб, асосан сабзавот-полиз маҳсулотлари етиштириб келади. «AAV Consalting» компанияси эса чорвачилик соҳасида нафақат Россия, балки МДҲ давлатлари орасида ҳам ишончли ҳамкорларга эга.
Борис Горкунов Бухорода ўз иссиқхона хўжалигини ташкил этиш, Андрей Вакулин эса чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари билан яқин шерикчилик қилиб, гўшт ва сутни қайта ишлаш корхоналари фаолиятини йўлга қўйиш ниятида эканлигини билдирди.
Инвесторларга «Bukhara Agro» эркин иқтисодий зонасидан ер майдони таклиф қилинди.
⬇️ Бухоро хабарлари
👉 @KunuzBuxoro

🔵 Ҳудудлардан 3️⃣ та хабар
◾️ #Бухоро_вилояти'да Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси раиси раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ ўрганиш олиб борди. Вилоятда жорий йилда пиллачилик соҳасида 4 та янги кластер ўз фаолиятини йўлга қўйиши режалаштирилмоқда. Натижада, жами 89 минг 923 нафар аҳолининг бандлиги таъминланади. Шундан 3 минг 552 та доимий, 86 минг 431 та эса мавсумий иш ўринлари яратилади.
◾️ #Когон_шаҳри'нинг яқинда тасдиқланган ҳокими Ҳаёт Давлатов фуқаролар қабулини ўтказди. Қабулда 37 нафар фуқаро 45 та масала бўйича мурожаат этишган. Шундан 32 таси жойида ижобий ҳал этилган, 8 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 5 та мурожаат ижроси назоратга олинган.
◾️ #Олот_тумани'да юк автомобили бетон ариққа тушиб кетди. Фуқаро Р.Н. Олот-Бухоро йўналишида «МАЗ-5422» юк автомобилини бошқариб келаётганда, машинанинг қўшимча баллони чиқиб кетган. Оқибатда ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва машина бетон ариққа қулаган. Ҳолат бўйича тан-жароҳати олганлар йўқ.

🧑💻 Мактабларда REDS халқаро тадқиқотига старт берилди
#Бухоро_вилояти умумтаълим мактабларида «REDS – Таълимдаги узилишлар ҳақидаги сўровларга жавоблар» халқаро тадқиқотларига старт берилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Халқ таълими вазирлиги, Таълим соҳасидаги ютуқларни баҳолаш халқаро ассоциацияси (IEA) ва ЮНЕСКО билан ҳамкорликда ўтказилаётган мазкур тадқиқотларда вилоятнинг тасодифий танлаб олинган 8 та умумтаълим мактаби қатнашиши режалаштирилган.
REDS тадқиқотлари пандемиянинг глобал таълимга таъсири ҳақида батафсилроқ маълумот шакллантириш учун ўтказилмоқда.
Тадқиқот учун иштирокчиларнинг кўлами ва хилма-хиллиги муҳим. Унда IEA ташкилоти томонидан тасодифийлик асосида танлаб олинадиган мактабларнинг раҳбарияти, 8-синф ўқувчилари ва уларга таълим бераётган ўқитувчилари иштирок этади.

Бухорода вакцина сақлаш омборхонаси очилди
#Бухоро_вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасида вакцина сақланадиган махсус музлаткичли омборхона ҳамда эмлаш воситаларини ташишга мўлжалланган замонавий транспорт воситалари фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда UNISEF халқаро ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде, вилоят ҳокими Ботир Зарипов, республика Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов ва вилоят фаоллари иштирок этишди.
Таъкидланишича, ҳар йили вилоят аҳолисини юқумли касалликларга қарши эмлаш учун қарийб 700 минг доза вакциналарни мазкур омборхонада сақлаш имконияти яратилган.
◾️ Маълумот учун, Бухоро шаҳри ва туманларда жами 245 та эмлаш пункти, 13 та реанимацион бригада, шунингдек, 45 та ҳаракатдаги бригада ташкил этилиб, уларга 870 нафар малакали тиббиёт ходими ҳамда 45 та автотранспорт воситаси жалб қилинган.