#Abdulla_Avloniy #Hayo
ҲАЁ
Иффат деб нафсимизни гуноҳ ва бузуқ ишлардан сақламоқни айтилур. Бизларни гуноҳ ва маъсиятдан сақлагувчи, ҳаром-ҳаришдан нафсимизни асрагувчи фақат иффатимиздур.
Ахлоқ соҳиби, иффат эгаси қалбини, виждонини поклаб, тилини ёлғон, ғийбат, бўҳтон, молояъни каби ёмон сўзлардан сақлар. Чунки инсонга иф фатидан кўпроқ тил иффати лозимдир.
Бошимизга келадурган кулфат ва заҳматларнинг аксари ёмон тилимиздан, андозадан ортуқ сўйлаганимиздан келур.
Ҳаё деб ишда, сўзда адабни риоя қилмакни айтилур. Ҳаё дилни равшан қиладурган бир нурдурки, инсон ҳар вақт шул маънавий нурнинг зиёсига муҳтождур. Шариат буюрмаган, одамлар суймаган ишларни ишламак – ғийбат, ҳажв, масхара, сафсата, сўкув каби одамларнинг нафсига, иффатига тегадурган адабсиз сўзларни сўзламак зўр ҳаёсизликдур. Иффатнинг пардаси, виждоннинг ниқоби ҳаёдур.
Шунинг учун ҳар бир ҳаракатимизда, сўзимизда ҳаёни қўлдан бермаслик лозимдур. Ҳаё пардаси ила ўралмиш инсонларнинг иффат пардаси йиртилмас. Ва бу чодир шундай муборакдурки, анча-мунча саҳв-хатоларни беркитуб йўқ қилур.
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz

Абдулла Авлоний "Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ"📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
Telegram
Ko'kaldosh madrasasi
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali
Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz
Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha
📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz
Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha
📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
#Abdulla_Avloniy #Hayo
ҲАЁ
Ибн Сино ҳаким: «Инсонда доим турадурган ҳусн ва латофат ҳаё ила иффатдур. Ҳаёсиз юз жонсиз жасад кабидур», – демиш.
Расули акрам набиййи муҳтарам афандимиз: «Алҳаё минал имони» – Ҳаё имондандур, «Изо лам тастаҳ фааснаъ мошиъта» – Ҳаё қилмаз эсанг, истаган ишингни ишла», – демишлар. Муҳиддин:
«Инсоннинг суратидаги қизиллик секин-секин кетар, ҳаё қизиллиги асло кетмас. Ёшлик ҳуснининг қизил ранги ҳаё ила зийнат-латофатга эга бўлур», – демишлар.
Суқрот ҳаким: «Хотунларнинг энг гўзали ҳаё ва иффат пардасига ўралганларидур», – демиш.
Ҳаё номус, имона далилдур,
Ҳаёсиз доимо хор-у залилдур.
Уялма маърифат ҳосил қилувдан,
Маорифсиз кишилар мурда дилдур.