#Abdulla_Avloniy #Hayo
ҲАЁ
Иффат деб нафсимизни гуноҳ ва бузуқ ишлардан сақламоқни айтилур. Бизларни гуноҳ ва маъсиятдан сақлагувчи, ҳаром-ҳаришдан нафсимизни асрагувчи фақат иффатимиздур.
Ахлоқ соҳиби, иффат эгаси қалбини, виждонини поклаб, тилини ёлғон, ғийбат, бўҳтон, молояъни каби ёмон сўзлардан сақлар. Чунки инсонга иф фатидан кўпроқ тил иффати лозимдир.
Бошимизга келадурган кулфат ва заҳматларнинг аксари ёмон тилимиздан, андозадан ортуқ сўйлаганимиздан келур.
Ҳаё деб ишда, сўзда адабни риоя қилмакни айтилур. Ҳаё дилни равшан қиладурган бир нурдурки, инсон ҳар вақт шул маънавий нурнинг зиёсига муҳтождур. Шариат буюрмаган, одамлар суймаган ишларни ишламак – ғийбат, ҳажв, масхара, сафсата, сўкув каби одамларнинг нафсига, иффатига тегадурган адабсиз сўзларни сўзламак зўр ҳаёсизликдур. Иффатнинг пардаси, виждоннинг ниқоби ҳаёдур.
Шунинг учун ҳар бир ҳаракатимизда, сўзимизда ҳаёни қўлдан бермаслик лозимдур. Ҳаё пардаси ила ўралмиш инсонларнинг иффат пардаси йиртилмас. Ва бу чодир шундай муборакдурки, анча-мунча саҳв-хатоларни беркитуб йўқ қилур.
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz

Абдулла Авлоний "Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ"📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
Telegram
Ko'kaldosh madrasasi
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali
Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz
Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha
📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz
Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha
📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
#Abdulla_Avloniy #Hayo
ҲАЁ
Ибн Сино ҳаким: «Инсонда доим турадурган ҳусн ва латофат ҳаё ила иффатдур. Ҳаёсиз юз жонсиз жасад кабидур», – демиш.
Расули акрам набиййи муҳтарам афандимиз: «Алҳаё минал имони» – Ҳаё имондандур, «Изо лам тастаҳ фааснаъ мошиъта» – Ҳаё қилмаз эсанг, истаган ишингни ишла», – демишлар. Муҳиддин:
«Инсоннинг суратидаги қизиллик секин-секин кетар, ҳаё қизиллиги асло кетмас. Ёшлик ҳуснининг қизил ранги ҳаё ила зийнат-латофатга эга бўлур», – демишлар.
Суқрот ҳаким: «Хотунларнинг энг гўзали ҳаё ва иффат пардасига ўралганларидур», – демиш.
Ҳаё номус, имона далилдур,
Ҳаёсиз доимо хор-у залилдур.
Уялма маърифат ҳосил қилувдан,
Маорифсиз кишилар мурда дилдур.

#Abdulla_Avloniy #Idrok_va_Zako
ИДРОК ВА ЗАКО
Идрок ва зако деб очуқ фикрли, хуштабиат, зийрак бўлмакни айтилур. Идрок ва зако яхши хулқларнинг равзайи ризвони, ибрат кўзларининг нури раҳмонийсидур. Чунки идрокли кишиларнинг ҳар бир мақсади остида яширин ўлған замирларнинг маънолари на ердан бориб чиқишини билур. Илм-у маърифат соҳиби бўлмак учун саъй ва ғайрат керак ўлдиғи каби зеҳн ва идрокнинг ҳам саломат бўлмоғи шартдур. Шунинг учун ёшликдан бошлаб зеҳн ва идрокимизни қувватландурмак учун азиз умримизни ўйин-кулги, сафсата, молояъни каби беҳуда сўзлар ила ўткармай, ҳар хил китоб, ғазита ва журналларни ўқуб, фикримизни очмоқ, зеҳнимизни қувватландурмак лозимдур. Зеҳнсиз кишиларнинг ўлчовсиз сўзлари ўзларини уялтиргони каби эшитувчини ҳам зериктирур.
Ҳар кишининг фикр, идрокин сўзи билдурғуси,
Пистайи бемағз агар лаб очса расво бўлғуси.

Идрок соҳиби ўзини фозил ва улуғ билуб ҳамжинсларига ҳақорат кўз ила боқуб: «Биласанми? Ман қандай бой ва обрўли кишиман» деб мақтануб, ўзини катта қилуб кўрсатмас. Устига юкланган диний, миллий ва маиший вазифаларини ҳар бирини ўз вақтида адо қилур. Мана, шундай кишилар икки дунёда обрўлик бўлуб ўлганларидан сўнг «фалони хўб, яхши зот эди, Худо раҳмат қилсун, миллатга кўп хизмат қилди, халқға фойда еткурди», деб бошқалар тарафидан мақталурлар. Ҳушёр ва зийрак кишилар куч ва қувватлари бор вақтида келадурган замонларини тушуниб, пул ва молларини ўринсиз ерларга, тўй ва маъракаларга ҳаддан ортиқча исроф қилмаслар, ўзларининг роҳати, бола-чақаларининг саодати учун керак бўладурган ер ва боғларини сотмаслар, замонага мувофиқ киши қилмак учун болаларини ўқитмак ва тарбия қилмак тўғрисида ақчаларини асло қизғанмаслар.
Идрок ила ақлинг-ла аюр яхши ёмонни,
Беҳудага сарф этма шу қимматли замонни,
Саъй эт, жадал эт, илм-у фунуна ҳаракат қил,
Боқ, найладилар ҳикмат ила ушбу жаҳонни.
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
ИДРОК ВА ЗАКО
Идрок соҳиби ўзини фозил ва улуғ билуб ҳамжинсларига ҳақорат кўз ила боқуб: «Биласанми? Ман қандай бой ва обрўли кишиман» деб мақтануб, ўзини катта қилуб кўрсатмас. Устига юкланган диний, миллий ва маиший вазифаларини ҳар бирини ўз вақтида адо қилур. Мана, шундай кишилар икки дунёда обрўлик бўлуб ўлганларидан сўнг «фалони хўб, яхши зот эди, Худо раҳмат қилсун, миллатга кўп хизмат қилди, халқға фойда еткурди», деб бошқалар тарафидан мақталурлар. Ҳушёр ва зийрак кишилар куч ва қувватлари бор вақтида келадурган замонларини тушуниб, пул ва молларини ўринсиз ерларга, тўй ва маъракаларга ҳаддан ортиқча исроф қилмаслар, ўзларининг роҳати, бола-чақаларининг саодати учун керак бўладурган ер ва боғларини сотмаслар, замонага мувофиқ киши қилмак учун болаларини ўқитмак ва тарбия қилмак тўғрисида ақчаларини асло қизғанмаслар.
Идрок ила ақлинг-ла аюр яхши ёмонни,
Беҳудага сарф этма шу қимматли замонни,
Саъй эт, жадал эт, илм-у фунуна ҳаракат қил,
Боқ, найладилар ҳикмат ила ушбу жаҳонни.
Абдулла Авлоний "Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ"📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
Telegram
Ko'kaldosh madrasasi
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali
Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz
Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha
📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz
Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha
📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
#Abdulla_Avloniy #Hifzi_lison
ҲИФЗИ ЛИСОН
Ҳифзи лисон деб ҳар бир миллат ўз она тил ва адабиётини сақламагини айтилур. Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғин кўрсатадурган ойинаи ҳаёти тил ва адбиётидур . Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур. Ҳайҳот! Биз туркистонлилар миллий тилни сақламак бир тарафда турсун кундан-кун унутмак ва йўқотмақдадурмиз. Тилимизнинг ярмига арабий, форсий улангани камлик қилуб, бир четига рус тилини ҳам ёпишдурмакдадурмиз. Дуруст, бизларга ҳукуматимиз бўлғон рус лисонини билмак ҳаёт ва саодатимиз учун ош ва нон каби кераклик нарсадур. Лекин ўз еринда ишлатмак ва сўзламак лозимдур. Зиғир ёғи солуб мошкичири каби қилуб, аралаш-қуралаш қилмак тилнинг руҳини бузадур.

«Ёҳу! Бизга на бўлди? Боболаримиз йўлидан чиқуб кетдук. Яхши қўшнингдан олгунча ёмон уйингни қидир», – демишлар. Боболаримизга етушғон ва яраган муқаддас тил ва адабиёт бизга ҳеч камлик қилмас. Ўз уйимизни қидирсак ва ахтарсак йўқолганларини ҳам топармиз. «Йўқолса йўқолсун , ўзи бошимга тор эди», – деб Ёврупо қалпоғини киюб, кулги бўлмак зўр айб ва уятдур. Пайғамбаримиз: «Эрларда жамол лисон ва тилдур», – демишлар.
Эй она тил, азиз қадрдоним,
Илтифоти руҳим, Раҳмоним.
Туғдиғим кундан айладинг улфат,
Ўлгунча айилма, эй жоним.
Менга илм-у адаб сан ўргатдинг,
Чин адиб, муаллим, шоним.
Миллатнинг руҳини кўтаргучисан,
Эй муқаддас карамли султоним.

Умумий миллий тилни сақламак ила баробар хусусий оғиз орасидаги тилни ҳам сақламак лозимдур. Чунки сўз инсоннинг даража ва камолини, илм ва фазлини ўлчаб кўрсатадурган тарозусидур. Ақл соҳиблари кишининг дилидаги фикр ва ниятини, илм ва қувватини, қадр ва қийматини сўзлаган сўзидан билурлар. «Қуруқ сўз қулоқға ёқмас» – демишлар. Агар сўз ақл ва ҳикматга мувофиқ бўлуб, ўзига ёки эшитувчига бир фойда чиқадурган бўлмаса, асаларилари орасида ғунғуллаб юрган қовоқари каби қуруқ ғўнғулламоқ фақат бош оғриғидан бошқа бир нарса эмасдур . Бошимизга келадурган қаттиғ кулфатларнинг кўпи юмшоқ тилимиздан келадур. Шунинг учун: «Кўп ўйла, оз сўйла», – демишлар.
Тилларнинг энг яхшиси сўзга уста тил, сўзларнинг энг яхшиси билуб, охирини ўйлаб сўйланган сўздур.
Гўзаллик юзда эрмас, эй биродар,
Сўзи ширин киши ҳар кимга ёқар.
Сўзинг оз бўлсину маъноли бўлсун,
Эшитканлар қулоғи дурга тўлсун.
Сўзинг бўлса кумуш, жим турмак олтин,
Миси чиқғай сўзинг кўп бўлса бир кун.
Кўпайган сўзни бўлгай тўғриси оз,
Шакарнинг кўпидан ози бўлур соз.
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
ҲИФЗИ ЛИСОН
Умумий миллий тилни сақламак ила баробар хусусий оғиз орасидаги тилни ҳам сақламак лозимдур. Чунки сўз инсоннинг даража ва камолини, илм ва фазлини ўлчаб кўрсатадурган тарозусидур. Ақл соҳиблари кишининг дилидаги фикр ва ниятини, илм ва қувватини, қадр ва қийматини сўзлаган сўзидан билурлар. «Қуруқ сўз қулоқға ёқмас» – демишлар. Агар сўз ақл ва ҳикматга мувофиқ бўлуб, ўзига ёки эшитувчига бир фойда чиқадурган бўлмаса, асаларилари орасида ғунғуллаб юрган қовоқари каби қуруқ ғўнғулламоқ фақат бош оғриғидан бошқа бир нарса эмасдур . Бошимизга келадурган қаттиғ кулфатларнинг кўпи юмшоқ тилимиздан келадур. Шунинг учун: «Кўп ўйла, оз сўйла», – демишлар.
Тилларнинг энг яхшиси сўзга уста тил, сўзларнинг энг яхшиси билуб, охирини ўйлаб сўйланган сўздур.
Гўзаллик юзда эрмас, эй биродар,
Сўзи ширин киши ҳар кимга ёқар.
Сўзинг оз бўлсину маъноли бўлсун,
Эшитканлар қулоғи дурга тўлсун.
Сўзинг бўлса кумуш, жим турмак олтин,
Миси чиқғай сўзинг кўп бўлса бир кун.
Кўпайган сўзни бўлгай тўғриси оз,
Шакарнинг кўпидан ози бўлур соз.
Абдулла Авлоний "Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ"📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
Telegram
Ko'kaldosh madrasasi
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali
Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz
Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha
📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz
Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha
📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
#Abdulla_Avloniy #Iqtisod
ИҚТИСОД
Иқтисод деб пул ва мол каби неъматларнинг қадрини билмакни айтилур. Мол қадрини билувчи кишилар ўринсиз ерга бир тийин сарф қилмас, ўрни келганда сўмни аямас. Саховатнинг зидди бахиллик ўлдиғи каби иқтисоднинг зидди исрофдур. Аллоҳ таоло исроф қилгувчиларни суймас. Иқтисодни риоя қилган кишилар ҳамма вақт тинч ва роҳатда яшарлар. Арилар қиш кунида емак учун бол йиғганидек, бошларига келадурган қора кунларни ўйлаб, оқ пул йиғурлар. «Тома-тома кўл бўлур», – демишлар. Ҳар нарса оздан кўпаюр.
Кўпни озайтирғувчи хотун киши,
Озни кўпайтурмак эрур эр иши.

Ҳозирги замонда мақсудга етмак, ўз миллатига хизмат қилмак, халқға мақбул бўлмак учун илм ва мол лозимдур. Оламдаги ҳамма миллатларнинг ҳол ва қудратлари мол ва бойлиқлари ила ўлчанур. Ҳар ерда бой миллатлар оғир келуб, паллани босуб хўжа ўлганидек, фақирлари енгил келуб, қул ва асир бўлуб, осилиб қоладур. Мол топмакнинг энг баракатли йўллари: ҳунарчилик, экинчилик, чорвачилик, савдогарликдур. Буларнинг ҳар бирига ҳам бу замонимизда билим лозимдур. Боболаримизнинг «бўлса бўлар, бўлмаса ғовлаб кетар» замонлари ўтуб, ўрнига «билган битар, билмаган йитар» замони келди.
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
ИҚТИСОД
Ҳозирги замонда мақсудга етмак, ўз миллатига хизмат қилмак, халқға мақбул бўлмак учун илм ва мол лозимдур. Оламдаги ҳамма миллатларнинг ҳол ва қудратлари мол ва бойлиқлари ила ўлчанур. Ҳар ерда бой миллатлар оғир келуб, паллани босуб хўжа ўлганидек, фақирлари енгил келуб, қул ва асир бўлуб, осилиб қоладур. Мол топмакнинг энг баракатли йўллари: ҳунарчилик, экинчилик, чорвачилик, савдогарликдур. Буларнинг ҳар бирига ҳам бу замонимизда билим лозимдур. Боболаримизнинг «бўлса бўлар, бўлмаса ғовлаб кетар» замонлари ўтуб, ўрнига «билган битар, билмаган йитар» замони келди.
Абдулла Авлоний "Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ"📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Abdulla_Avloniy #Idrok_va_Zako
ИДРОК ВА ЗАКО
Идрок соҳиби ўзини фозил ва улуғ билуб ҳамжинсларига ҳақорат кўз ила боқуб: «Биласанми? Ман қандай бой ва обрўли кишиман» деб мақтануб, ўзини катта қилуб кўрсатмас. Устига юкланган диний, миллий ва маиший вазифаларини ҳар бирини ўз вақтида адо қилур. Мана, шундай кишилар икки дунёда обрўлик бўлуб ўлганларидан сўнг «фалони хўб, яхши зот эди, Худо раҳмат қилсун, миллатга кўп хизмат қилди, халқға фойда еткурди», деб бошқалар тарафидан мақталурлар. Ҳушёр ва зийрак кишилар куч ва қувватлари бор вақтида келадурган замонларини тушуниб, пул ва молларини ўринсиз ерларга, тўй ва маъракаларга ҳаддан ортиқча исроф қилмаслар, ўзларининг роҳати, бола-чақаларининг саодати учун керак бўладурган ер ва боғларини сотмаслар, замонага мувофиқ киши қилмак учун болаларини ўқитмак ва тарбия қилмак тўғрисида ақчаларини асло қизғанмаслар.
Идрок ила ақлинг-ла аюр яхши ёмонни,
Беҳудага сарф этма шу қимматли замонни,
Саъй эт, жадал эт, илм-у фунуна ҳаракат қил,
Боқ, найладилар ҳикмат ила ушбу жаҳонни.
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
ИДРОК ВА ЗАКО
Идрок соҳиби ўзини фозил ва улуғ билуб ҳамжинсларига ҳақорат кўз ила боқуб: «Биласанми? Ман қандай бой ва обрўли кишиман» деб мақтануб, ўзини катта қилуб кўрсатмас. Устига юкланган диний, миллий ва маиший вазифаларини ҳар бирини ўз вақтида адо қилур. Мана, шундай кишилар икки дунёда обрўлик бўлуб ўлганларидан сўнг «фалони хўб, яхши зот эди, Худо раҳмат қилсун, миллатга кўп хизмат қилди, халқға фойда еткурди», деб бошқалар тарафидан мақталурлар. Ҳушёр ва зийрак кишилар куч ва қувватлари бор вақтида келадурган замонларини тушуниб, пул ва молларини ўринсиз ерларга, тўй ва маъракаларга ҳаддан ортиқча исроф қилмаслар, ўзларининг роҳати, бола-чақаларининг саодати учун керак бўладурган ер ва боғларини сотмаслар, замонага мувофиқ киши қилмак учун болаларини ўқитмак ва тарбия қилмак тўғрисида ақчаларини асло қизғанмаслар.
Идрок ила ақлинг-ла аюр яхши ёмонни,
Беҳудага сарф этма шу қимматли замонни,
Саъй эт, жадал эт, илм-у фунуна ҳаракат қил,
Боқ, найладилар ҳикмат ила ушбу жаҳонни.
Абдулла Авлоний "Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ"📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
Telegram
Ko'kaldosh madrasasi
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali
Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz
Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha
📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz
Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha
📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
БАДАН ТАРБИЯСИ
Имом Шофеъи ҳазратлари: «Илм икки хилдур: бири бадан илми, иккинчи дин илми», – демишлар. Бунга қараганда энг аввал ҳифзи сиҳат қоидаларини билмак, саломатликга терс бўлган нарсалардан сақланмак ила бўладур. Ичкулик, кўкнор, наша, афюн, тарёк, чилим, нос, попирус каби баданнинг саломатликиға зарарли, оғулик, баъзиси ҳаром, баъзиси макруҳ, баъзиси исроф бўлган нарсалардан қочмак, сақланмак шариат, ақл, ҳикмат юзасидан лозимдур. Расули акрам набиййи муҳтарам саллоллоҳу алайҳи васаллам афандимиз: «Ҳар нарса кўп ичганда маст қиладурган бўлса, ман сизни анинг озгинасидан ҳам наҳй қиламан», – демишлар.
Саломатликни сақлов лозим ишдур.
Гунаҳдин сақла жисминг ёз-у қишдур.
Касал бўлсанг, бўлур дунё қоронғу,
Маишат талх ўлуб ҳасрат чекишдур.
Ҳаром-у шубҳадан пок эт ўзингни,
Бу дунё айш-у ишратдан кечишдур.
Ҳама ишратчи ҳижронликда кетди,
Бу оламда бир иш ишлаб кетишдур.
#Abdulla_Avloniy
#Turkiy_Guliston yoxud axloq
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун
https://t.iss.one/kukaldoshuz