Ko'kaldosh madrasasi
6.26K subscribers
17.8K photos
2.61K videos
670 files
16.6K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
#УламоларTашрифи

🔸Шайх Алижон қори мавъизаси ва қироатидан намозхонлар чексиз мамнун бўлди
️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар тараннум этилди
️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Намозхонларга юртимиздаги янгиланишлар ҳақида сўзлаб берилди
️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Амри маъруф, наҳйи мункар қалбларга сурур бағишламоқда
️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Уламолар эҳтиёжманд оилаларга қувонч улашмоқда
️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Баҳсу мунозарага бой давра суҳбати
️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Гўзал ва таъсирчан маъруза қалблардан қалбларга етди
️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Маърузалар манзур бўляпти
️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Maqola

Диний ташкилотлар фаолиятига кўмаклашиш масаласида муҳим ва фундаментал енгилликлар

Тарихдан
маълумки, ҳеч бир миллатнинг тафаккури, дунёқараши, турмуш-тарзи, маънавий қадриятлари ўз-ўзидан шаклланиб қолмайди. Миллий қадриятларни асраш ва халқнинг ҳақиқий маънавий қиёфасини акс эттирувчи фазилатларни ўзида мужассамлаштирган меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, ўзаро ёрдам, кексаларга ҳурмат, шарқона одоб-ахлоқ, шарм-ҳаё каби энг олий инсоний туйғуларни кўз қорачиғидек эъзозлашда дин ва диний ташкилотларнинг ўрни беқиёсдир.

БАТАФСИЛ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#янгилик #хушхабар

ЭНГ ЮҚОРИ НАТИЖА

Тошкент ислом институти 2021-2022 ўқув йили учун бўлиб ўтган қабул имтиҳонлари натижаларига кўра "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юртидан 17 нафар:
1. Аббосхонов Мухриддин Хайруллохон ўғли
2. Абдусаломов Хожимурод Абдулазиз ўғли
3. Ахмаджонов Муҳаммадсиддиқ Раҳматжон ўғли
4. Досматов Камолиддин Махмуд ўғли
5. Икромов Шерислом Хидоятулло ўғли
6. Исмоилов Мухриддин Мирғоли ўғли
7. Нуриддинов Абдуворис Комол ўғли
8. Расулов Азизжон Тохир ўғли
9. Супиев Абдурахмон Аюбхон ўғли
10. Турсунов Қодиржон Мамасоли ўғли
11. Ухтамов Бехруз Билолиддин ўғли
12. Хайдаров Иброхим Шодикулович
13. Бурибоев Абдувохиди Шавкат ўғли
14. Бакиров Отабек Ғофур ўғли
15. Жўрамирзаев Исломжон Илҳомжон ўғли
16. Махаммаджонов Мадумаржон Ҳамдамжон ўғли
17. Тиллаев Муҳаммадали Абдуғани ўғли ушбу олийгоҳга талаба бўлиш бахтига муяссар бўлдилар.

Ушбу талабаларимизнинг келажакдаги ўқиш ва ишларига Аллоҳ таолодан омадлар тилаб қоламиз.

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#RADDIYA

ИМОМ АШЪАРИЙ ИЗДОШЛАРИ

Имом Абулхасан Алий ибн Исмоил Ашъарий рахматуллохи алайхнинг ишини давом эттирувчилар кўп бўлди. Ибн Асокир, Абу Исхоқ Исфиройиний, Абу Бакр Қаффол, Ҳофиз Журжоний, Абу Мухаммад Тобарий, Дороний, Абу Бакр Боқиллоний, Абулқосим Қушайрий, Имомул Ҳарамайн, Абу Ҳомид Fаззолий, Фахрул Ислом Шоший, Фахруддин Розий каби алломалар шулар жумласидандир.

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Juma_kuni

🗓 Бугун ҳафтанинг жума куни
30 июль, 2021 йил,
20 зулҳижжа , 1442 йил.

Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Қуёш чиққан кунларнинг энг яхшиси жумадир! У куни Одам яралган, у куни жаннатга киритилган, у куни жаннатдан чиқарилган, қиёмат ҳам жума кунидадир”.

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Maqola

Ёшлар таълим-тарбияси – муҳим вазифа

Таъкидлаш лозимки, ҳар бир давр, инсонният истиқболи ва унинг келажаги, кишиларнинг ҳаёт ва турмуш даражаси таълим ва тарбия билан боғлиқдир. Ҳадиси шарифларда таъкидланадики, “Бешикдан то қабргача илм изла”. Маъноси ҳамма учун ойдин ва тушунарли. Бинобарин, илм ва тарбия инсониятнинг гулшанидир. Таълим-тарбиянинг асосий мезони бу фан ва маданиятдир. Фан ва маданият ривожланиши таълим-тарбия ишларининг қай йўсинда олиб борилишидан келиб чикади.

БАТАФСИЛ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Maqola

Алломанинг жасорати

Буюк мутакаллим имом ал-Мотуридий яшаган даврда, ундан олдин ислом назариясини ташқил қилган калом илми, унга муносабат кандай бўлгани ҳақидаги масалалар кўпчиликни қизиқтириши табиий, албатта. Шу боис қуйида ана шу мавзу хусусида фикр юритамиз.

Имом ал-Мотуридийнинг залолатнинг хар қандай кўринишларидан йироқ, мусулмонлар орасида соғлом исломий тафаккурни тарғиб қилиш борасидаги саъйи ҳаракатлари ҳамда унинг барҳаёт таълимотлари мазмун-мохиятини тўлиқ идрок қилиш учун аллома яшаган даврдаги мавжуд диний-маънавий мухитни яхши тасаввур қилиш керак, зеро, ўша даврда ислом дунёсининг қатор ўлкаларида диний мутаассиблар ва бўзғунчи гуруҳларнинг хатти-ҳаракатларидан азият чекиб, иймон-эътикод масаласидаги нотўғри талқинлар ва чалкашликлардан мусулмонлар жиддий муаммоларга дуч келган эдилар.

БАТАФСИЛ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Video #Yoshlar_tarbiyasi

ЁШЛАР ТАРБИЯСИ ДОЛЗАРБ ВАЗИФА!


🔎БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ !!!
📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Maqola

Алломаларимиз ёшларга ўрнак

Аллоҳнинг назари тушган юртимизнинг бутун Мағрибу Машриққа донғи кетган Бухоро, Самарқанд, Насаф, Термиз ва бошқа қадимий шаҳарлари каби кўплаб олиму уламолар илм-фан маданиятнинг тараққиётида муҳим ўрин тутиб, улардан оламшумул аҳамиятга молик таълимотлар яратган ва бу инсонларнинг илмий мероси ҳозиргача дунёни лол қолдириб келмоқда.

БАТАФСИЛ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

ТАҲОРАТНИ БУЗУВЧИ АМАЛЛАР

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
Бир улуғ зотдан сўрадилар:
-Тасаввуф нима?
У зот шундай жавоб қилди:
-Сиқилган пайтда кўнгилда фараҳнинг бўлиши тасаввуфдир!

«Йўқотган нарсаларингизга ачинманг, ҳатто бўри келиб эчкингизни еса ҳам». Бу бало – каттароқ балоларни даф этиш, бу зиён – даҳшатлироқ зиёнларнинг олдини олиш учундир...

Жалолиддин Румий

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#БУГУН

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

🗓 Бугун ҳафтанинг шанба куни
31 июль, 2021 йил,
21 зулҳижжа , 1442 йил.

Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун файзли, барокатли қилсин.

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

"БУ ДОРИ МЕНИ ТУЗАТАДИ" ДЕЙИШ ШИРКМИ?

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Maqola

Ҳикояларда акс этган 40 оят: 8-оят Қизғончиқ

Лобар ва Нигина иккиси дугона. Нигина Самимий қиз. Лобар эса бир оз қайсар ва ўз қарашларига эга. Бугун Нигиналарнинг уйига меҳмон келиши керак. Онаси харид учун бозорга кетди. Нигинага ширинлик пишириб қўйишини тайинлади. У барча зарур маҳсулотларни тайёрлаб ширинлик пиширишга киришди. Ширинликнинг хамири тайёр ҳолига келтирилгандан кейин уни пиширишга қолип йўқлиги ёдига келди. Ўзининг чиройли гул шаклидаги қолипини опаси олиб кетган эди. Уни олиб келиш учун ҳозир фурсат йўқ. Ширинликни тезроқ пишириш керак. — Ҳа айтганча, Лобарда бор эдию, деди Нигина енгил нафас олиб.

БАТАФСИЛ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
​​#ҲАДИС

“Ким Аллоҳ таоло унинг уйига барака киритишини хоҳласа, овқатланишдан олдин ва кейин қўлини ювсин”.

Имом Ибн Можа ривояти.

📢
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#БУГУН

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

🗓 Бугун ҳафтанинг якшанба куни
1 август, 2021 йил,
22 зулҳижжа , 1442 йил.

Аллоҳ таоло ушбу янги ой ва дам олиш кунни барчамиз учун файзли, барокатли қилсин.

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#қисқа_савол_жавоблар

НАМОЗЛАРНИНГ ҚАЗОСИНИ ЖАМОАТ БЎЛИБ ЎҚИШ

CАВОЛ: Дўстим ёшлигида қолиб кетган қазоларни ўқишни бошлаган. Яқинда бир савол бериб қолди, бир дўсти билан жамоат бўлиб Хуфтон намозни ўқишга киришдан олдин дўстини асрдан қазоси бор экан. Дўстим ҳам асрни ёшлигида қолиб кетганини ўқимаган экан. Дўстим имом бўлиб намозни ўқишган. Бу ўқиганлари тўғрими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бу ҳолат тўғри эмас. Имом бўлиб ўқиган кишининг намози дуруст. Бошқа намозни ният қилиб, унга эргашган кишининг намози эса дуруст бўлмаган. У киши намозини қайта ўқиши шарт.

Бир жамоа одамларнинг ҳаммаси бир намозни вақтидан кечиктирган бўлса (масалан, бомдод), ўша намознинг қазосини жамоат бўлиб, ўқишлари жоиз. Имом қазо бўлган намоз жаҳрий бўлса, жаҳрий ўқийди, махфий бўлса, махфий ўқийди. ("Ал-Лубоб фи шарҳил китоб", "Ал-Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий" китоблари).

Лекин турли намозларни қазо қилганлар (масалан, бомдод ва пешин) ёки бир намозни турли вақтларда (масалан, бугунги ва кечаги бомдод намозини) қазо қилган бўлсалар, бу намозларни жамоат бўлиб ўқиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

📢
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#ҲАДИС

“Бу Қуръон Аллоҳнинг дастурхонидир. Ундан имкон қадар (кўпроқ) олинглар. Зеро, мен унда Аллоҳнинг Китоби бўлмаган уйдан кўра яхшиликдан маҳрум жойни билмайман. Аллоҳнинг Китобидан бирон нарса бўлмаган қалб хароба уй кабидир. (Қуръондан бошқа) уни тикловчи бирон нарса йўқдир”.

Имом Доримий ривояти.

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#ҲИКМАТ

Хушуъ бўлмаган намозда, кераксиз нарсалардан сақланмасдан тутилган рўзада, тартил (қироат) билан ўқилмаган Қуръонда, гуноҳлардан тийилмасдан қилинган амалда, сахийлик билинмаган молда, жиддий боғланмаган биродарликда, ихлос бўлмаган дуода яхшилик йўқдир.

Али ибн Абу Толиб

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz