Ko'kaldosh madrasasi
6.25K subscribers
17.8K photos
2.62K videos
670 files
16.6K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
#БУГУН

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

🗓 Бугун ҳафтанинг душанба куни
2 август, 2021 йил,
23 зулҳижжа , 1442 йил.

Аллоҳ таоло ушбу бошланган янги хафтани барчамиз учун файзли, барокатли қилсин.

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Maqola

Миллий ва диний қадриятларимиз уйғунлиги

Жаннатмонанд
юртимиз ва доно халқимизнинг буюк тарихи, бетакрор қадриятлари борки, улар миллий ва диний анъаналарни асрлар давомида ўзида ифода этиб келади. Мазкур қадриятларни ҳеч қандай куч, ташвиқот ва тақиқлар ўзгартиролмайди, чунки бу миллатимизнинг ажралмас қадр-қимматига айланиб кетган. Бу юртимизда доим кенг нишонланиб келаётган диний байрамлар — икки ийд байрамидир. Ушбу кунларда муҳтожларга янада кўпроқ меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш халқимизга хос фазилат. Бу гўзал одат ўзида умуминсоний қадриятлар ва барча илоҳий таълимотлар мазмун-моҳиятини мужассам қилган.

БАТАФСИЛ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#ҲИКМАТ

Ҳар қандай нарса ишлатилмай, ташлаб қўйилса, эскиради. Илло Қуръон ундоқ эмас. Агар уни ташлаб қўйсанг, ўзинг эскирасан.

Муҳаммад Мутаваллий
Шаъровий роҳимаҳуллоҳ


📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар #Янги_Ўзбекистонда_диний_соҳадаги_ислоҳoтлар

🎞 ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭРКИН ВА ФАРОВОН ЯШАЙЛИК!

🔹 Шайх Абдулазиз МАНСУРОВ – Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори ўринбосари

Манба: O’zbekiston24

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#БУГУН

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

🗓 Бугун ҳафтанинг сешанба куни
3 август, 2021 йил,
24 зулҳижжа , 1442 йил.

Аллоҳ таоло ушбу янги кунни барчамиз учун файзли, барокатли қилсин.

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
СОАТНИ ҚАЙСИ ҚЎЛГА ТАҚИШ КЕРАК?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Шариатимиз бўйича қўл соати қайси қўлга тақилиши керак? Баъзилар ўнг қўлга тақса, баъзилар чап қўлга тақади. Ҳамма ҳар хил. Шунга аниқлик киритиб берсангизлар, илтимос.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизда соатни фалон қўлга тақилади, деган буйруқ йўқ. Шундай экан, соат тақадиган киши уни ўзига қулай бўлган қўлига тақиши мумкин. Фақат, эркаклар тилло ёки кумушдан бўлган соатни тақишлари мумкин эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#янгилик #ҳушхабар

100% НАТИЖА!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Мир Араб олий мадрасаси кундузги таълим йўналиши бўйича 2021-2022 ўқув йили учун “Араб тили” (ижодий), “Ақоид-фиқҳ” ва “Ўзбекистон тарихи” фанларидан ўтказилган қабул имтиҳонлари натижаси эълон қилинди.

Унга кўра,"Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юртидан 3 нафар имтиҳон топширган талабаларнинг барчаси:
1. Парпиев Зоҳидилло
2. Бобоқулов Феруз
3. Тешабоев Асрорхонлар ушбу олийгоҳга талаба бўлиш бахтига муяссар бўлдилар.

Ушбу талабаларимизнинг келажакдаги ўқиш ва ишларига Аллоҳ таолодан омадлар тилаб қоламиз.

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
​​#ХАБАР

УМУМИЙ НАТИЖА!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактаби 2021-2022 ўқув йили учун бўлиб ўтган қабул имтиҳонлари натижаларига кўра "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юртидан 3 нафар:
1. Эргашев Муҳиддин
2. Қўшоқов Наврўз
3. Абдураззоқов Сардор.

Тошкент ислом институти 2021-2022 ўқув йили учун бўлиб ўтган қабул имтиҳонлари натижаларига кўра "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юртидан 17 нафар:
1. Аббосхонов Мухриддин Хайруллохон ўғли
2. Абдусаломов Хожимурод Абдулазиз ўғли
3. Ахмаджонов Муҳаммадсиддиқ Раҳматжон ўғли
4. Досматов Камолиддин Махмуд ўғли
5. Икромов Шерислом Хидоятулло ўғли
6. Исмоилов Мухриддин Мирғоли ўғли
7. Нуриддинов Абдуворис Комол ўғли
8. Расулов Азизжон Тохир ўғли
9. Супиев Абдурахмон Аюбхон ўғли
10. Турсунов Қодиржон Мамасоли ўғли
11. Ухтамов Бехруз Билолиддин ўғли
12. Хайдаров Иброхим Шодикулович
13. Бурибоев Абдувохиди Шавкат ўғли
14. Бакиров Отабек Ғофур ўғли
15. Жўрамирзаев Исломжон Илҳомжон ўғли
16. Махаммаджонов Мадумаржон Ҳамдамжон ўғли
17. Тиллаев Муҳаммадали Абдуғани ўғли

Ҳамда, Мир Араб олий мадрасаси 2021-2022 ўқув йили учун бўлиб ўтган қабул имтиҳонлари натижаларига кўра "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юртидан 3 нафар:
1. Парпиев Зоҳидилло
2. Бобоқулов Феруз
3. Тешабоев Асрорхонлар талаба бўлиш бахтига муяссар бўлдилар.

Ушбу 23 талабаларимизнинг келажакдаги ўқиш ва ишларига Аллоҳ таолодан омадлар тилаб қоламиз.

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Анонс:

УЛАМОЛАРНИНГ ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДАГИ МАСЖИДЛАРГА ТАШРИФ РЕЖАСИ

🕌 Бугун, 4 август куни уламоларимиз Қашқадарё вилоятига ташрифлари давомида кундалик намозлар (пешин ва аср)ни қуйидаги жоме масжидларда ўқиб, суҳбат қилиб берадилар:

▫️Китоб туманидаги “Ҳазрати Али” ва Шаҳрисабз шаҳридаги “Останақул” жоме масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков;

▫️Шаҳрисабз туманидаги “Саъд ибн Абу Ваққос” ва Яккабоғ туманидаги “Ҳожи Шамсиддинхон” жоме масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳим домла Иномов;

▫️Қарши шаҳридаги “Кўк гумбаз” жоме масжидига Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли;

▫️Қарши шаҳридаги “Наво” ва “Қум қишлоқ” жоме масжидига Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марзкази масъул ходими Аброр Мухтор Али домла;

▫️Шаҳрисабз туманидаги “Бобо Салим” ва Яккабоғ туманидаги “Хўжа Илғор ота” жоме масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов;

▫️Китоб туманидаги "Шайхон" ва Шаҳрисабз шаҳридаги “Эшон Пир” жоме масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Эрдон домла Эсонов;

▫️Шаҳрисабз шаҳридаги “Сирожиддинхон Бурҳониддинхон ўғли” ва Яккабоғ туманидаги “Эски Қўрғон” жоме масжидига Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби Раҳматилла домла Сайфуддинов;

▫️Китоб туманидаги “Хожа Бухорий” ва Шаҳрисабз шаҳридаги “Ойша она” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Убай ибн Каъб” масжиди имом-хатиби Абдулҳаким домла Матқулов;

▫️Шаҳрисабз шаҳридаги “Молик Аштар” ва Яккабоғ туманидаги “Муродулла ҳожихон” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Ракат” масжиди имом-хатиби Раббимқул домла Муҳаммадиев;

▫️Шаҳрисабз туманидаги “Сўфи Оллоёр” ва Яккабоғ туманидаги “Ғуржоб” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Олтинтепа” масжиди имом-хатиби Исломиддин домла Зухриддинов;

▫️Шаҳрисабз туманидаги “Оқ масжид” ва Яккабоғ туманидаги “Муҳаммадия” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Бурхониддин Марғилоний” масжиди имом-хатиби Абдулҳамид домла Турсунов;

▫️Шаҳрисабз туманидаги “Қорибадал” ва Яккабоғ туманидаги “Эшпўлат ҳожи” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Умар ибн Хаттоб” масжиди имом-хатиби Мансур домла Даминов;

▫️Китоб туманидаги “Денов” ва Шаҳрисабз шаҳридаги “Ҳазрати Имом” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Доруссалом” масжиди имом-хатиби Муҳаммадраҳим домла Абдулқодиров;

▫️Китоб туманидаги “Шайх Абу Бакр Китобий” ва Шаҳрисабз шаҳридаги “Тўрабой Охун” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Аҳмад Яссавий” масжиди имом-хатиби Муродулла домла Хунназаров;

▫️Китоб туманидаги “Алақуйлиқ” ва Шаҳрисабз шаҳридаги “Қундузак” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Ислом ота” масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримов;

▫️Китоб туманидаги “Туябоши” ва Шаҳрисабз туманидаги “Мулла Абдужалил Куҳий” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Омина” масжиди имом-хатиби Юсуфхон домла Муҳиддинов.

🔸Шунингдек, уламоларимиз масжидлар атрофида жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси билан учрашув ўтказиш, эҳтиёжманд оилаларда бўлиб, “Вақф” фондининг моддий ёрдами, “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт матбаа уйида чоп этилган китобларни етказиш ва вилоятдаги ижтимоий объектларга ташриф буюришлари режа қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
матбуот хизмати
#Насафийлар_юртига #Уламолар_ташрифи

@nasafziyo
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ҲИКМАТ

Покиза қалб – гўё бир ошиён. У фаришталар қўнадиган макон. Гина, ҳасад, кибр, ғараз, ғазаб каби иллатлар бор қалбда фаришталар қандай қўним топсин?!”

Имом Ғаззолий.

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#RADDIYA

❗️"Фиқҳул-акбар" китоби Имом Абу Ҳанифа қаламига мансуб эмас деган даъволарга жавоб.

Равшанбек домла Ўринбоев
Андижон "Саййид Муҳйиддин махдум" ӯрта махсус ислом билим юрти мударриси

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#БУГУН

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

🗓 Бугун ҳафтанинг пайшанба куни
5 август, 2021 йил,
26 зулҳижжа , 1442 йил.

Аллоҳ таоло ушбу янги кунни барчамиз учун файзли, барокатли қилсин.

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Ўзбекистонга келади

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов БМТнинг Дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

БАТАФСИЛ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО

Сўнгги йилларда диний-маърифий соҳада амалга оширилган ислоҳотлар.

"СУЗУК ОТА" МАЖМУАСИ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Maqola

НЕЪМАТЛАР КЎЗГУСИ

Бугун биз асрлар давомида орзиқиб кутилган озод, эркин ва фаровон ҳаётда ўз олдимизга қўйган эзгу ва улуғ мақсадлар сари қадам қўйиб, тинч-осойишта ҳаёт кечиряпмиз. Эришаётган ютуқларимиз бисёр. Бу ютуқларимизни нафақат халқимиз балки, бутун дунё ҳамжамияти тан оляпти. Халқимиз тўқ, ибодатларимиз эмин-эркин адо этилмоқда, буларнинг замирида албатта, тинчлик-осойишталик ва истиқлол неъмати ётибди. Буларнинг барчасининг қадрига етиш ҳар биримизнинг гарданимиздаги бурчимиз ҳисобланади.

БАТАФСИЛ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Juma_kuni

🗓 Бугун ҳафтанинг жума куни
6 август, 2021 йил,
27 зулҳижжа , 1442 йил.

Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Қуёш чиққан кунларнинг энг яхшиси жумадир! У куни Одам яралган, у куни жаннатга киритилган, у куни жаннатдан чиқарилган, қиёмат ҳам жума кунидадир”.

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Xabar

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида ўтказилган тадбир

Жорий йил 6 августь куни Кўкалдош ўрта-махсус ислом таълим муассасасида ўқитувчилар ва талабалар иштирокида янги қабул қилинган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ўрганиш юзасидан тадбир ўтказилди. Тадбирга Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Ижтимоий ва гуманитар фанлар” кафедраси ўқитувчиси, юридик фанлари номзоди Феруз Рашидов таклиф этилди. Тадбир таълим муассасасидан ZOOM платформаси орқали онлайн транслатция қилинди.

БАТАФСИЛ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz