Ko'kaldosh madrasasi
6.25K subscribers
17.8K photos
2.62K videos
670 files
16.6K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
#Ҳикмат
Зикр

Энг афзал нарса таълим олишдир. Мол дунёни ўғирланиши бор, соғлик бир кун келиб ёмонлашади, қувват ҳам ниҳоя топади, сустлашади. Аммо таълим олган, ўрганган нарсаларингиз эса умр бўйи сизда қолади.

Тилингизни зикр билан қимирлатиб юришингиз сизга машаққат туғдирмайди, режаларингизни бузмайди, кун тартибингизга путур етказмайди. Зикр қўлга киритиладиган улкан ғаниматлар ва бойлик-хазиналардир, сиз уни қўлга киритишга қаттиқ киришинг.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🌐 t.iss.one/kukaldoshuz
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
🔴YouTube
#ҲИКМАТ

Сизлар хоҳлаганча илм ўрганаверинглар. Аллоҳга қасамки, амал қилмагунингизча Аллоҳ сизларга унинг учун ажр бермайди. Аҳмоқлар ҳиммати ривоят қилиш, уламолар ҳиммати риоя қилишдир.

Ҳасан Басрий

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🌐 t.iss.one/kukaldoshuz
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
🔴YouTube
#ҲИКМАТ

Илм олинглар. Илм билан бирга хотиржамлик, виқор ва ҳилмни (мулойимликни) ҳам олинглар. Сизга таълим бераётган кишига тавозеъли бўлинглар. Сиздан таълим олаётган кишилар ҳам тавозеъли бўлишсин. Жабр қилувчи олимлардан бўлманглар. Илмингиз жоҳиллигингиз устига қойим бўлмасин.

Али ибн Абу Толиб

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🌐 t.iss.one/kukaldoshuz
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
🔴YouTube
#Ҳикмат
#Солиҳлар_гулшани

Аллоҳим, мени улар ўйлагандан ҳам яхшироқ қилгин!

Асмоъий шундай ҳикоя қилади: «Буюк саҳобий Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ўзлари ҳақида мақтов эшитсалар, шундай дер эдилар: «Аллоҳим! Сен мени ўзимдан ҳам яхшироқ биласан. Мен эса ўзимни улардан кўра яхшироқ биламан. Аллоҳим, мени улар ўйлагандан ҳам яхшироқ қилгин. Улар билмайдиган гуноҳларимни кечиргин. Улар айтган нарсалар билан мени жазоламагин».
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу яна: «Қанийди мўмин банданинг бир тола сочи бўлиб қолсам» ёки баъзи вақтларда: «Қанийди ҳайвонлар ейдиган ўт-ўлан бўлиб қолсам», дер эдилар

Изоҳ: Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу бу гапларни бежиз айтмаганлар. Ул зот охират куни Яратган Зот – Аллоҳ таолонинг ҳузурида бўладиган савол-жавобнинг қанчалик даҳшатли бўлишини ҳис қилганларидан, у куннинг масъулияти ўта оғир бўлишини билганларидан шундай дер эдилар.

Ҳоний ал-Ҳаж
"Солиҳлар гулшани"

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🌐 t.iss.one/kukaldoshuz
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
🔴YouTube
#ҲИКМАТ

Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳидан «Нега инсонларнинг сиз ҳақингиздаги фикрларига муносабат билдирмайсиз?» деб сўрашди.
Шунда Ҳасан Басрий: «Мен туғилганимда ҳам якка бир ўзим туғилдим. Ўлаётганимда ҳам ёлғиз ўзим вафот қиламан. Қабрга қўйилганимда ҳам бир ўзим қўйиламан. Аллоҳ таолонинг ҳузурида ҳисоб-китобда ҳам якка ўзим бўламан. Агар дўзахга кирадиган бўлсам ўзим кираман. Магар жаннатий бўлсам ҳам ўзим жаннатга кираман. Энди менга инсонлар фикрининг нима қизиғи бор?! Уларни рози қилиш мени мажбуриятим эмас. Менга Раббимнинг розилиги кифоя".

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🌐 t.iss.one/kukaldoshuz
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
🔴YouTube
#ҲИКМАТ

Дунёда ҳеч бир нарса йўқки, сендан илгари унинг эгаси бўлмаган бўлсин. Яна ҳеч бир нарса йўқки, сендан кейин эгаси бўлмасин.

Фузайл ибн Иёз

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🌐 t.iss.one/kukaldoshuz
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
🔴YouTube
#ҲИКМАТ

Эй ўғлим, сен олимлар билан ўтир. Уларнинг орасига кир, чунки Аллоҳ таоло ерни осмон суви билан тирилтиргани каби қалбларни ҳикмат нури билан тирилтиради.

Луқмони Ҳаким

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🌐 t.iss.one/kukaldoshuz
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
🔴YouTube
#ҲИКМАТ

Баъзан Аллоҳ таоло биз учун бошқа яхшироқ, хайрлироқ эшикларни очиш учун қаршимиздагисини ёпиб қўяди...

Биз эса умид сари кенг очилган эшиклардан кўра, ёпилган эшикка кўпроқ диққатимизни қаратамиз; асаб, куч, вақтимизни сарфлаймиз...

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🌐 t.iss.one/kukaldoshuz
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
🔴YouTube
#ҲИКМАТ

Ким мусулмон бўлиб, бадани ҳам соғлом бўлса, унда дунё ва охират неъматларининг каттаси жамланибди. Чунки дунё неъматларининг саййиди – саломатлик, охират неъматларининг саййиди – Исломдир.

Бакр ибн Абдуллоҳ Музаний
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🌐 t.iss.one/kukaldoshuz
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
🔴YouTube
#ҲИКМАТ

Ёш бола йўлда онасини йўқотиб қўйса, атрофида сочилиб турган ўйинчоқларга ҳам, атрофидаги болаларга ҳам қиё боқмай қўяди. Чунки у онасини йўқотиб қўйди.У йиғлашни бошлайди, онасинигина истайди, энди унга онасидан бошқа ҳеч ким керак эмас.
Бу ҳолатдаги Аллоҳнинг ҳикмати шулки, бунда Аллоҳ азза ва жалла Ўзига яқин бўлиш неъматининг қадри қанчалик улкан эканини бандасига билдириб қўймоқда.
Шунинг учун банда Аллоҳдан алоқани узган пайтда унга ҳеч нарса ёқмайди, қалби ҳеч нарсадан таскин топмайди, бирор нарса унга завқ улашмайди, чунки у дўстини йўқотган бўлади.

Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий.

КЎКАЛДОШ ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🟢Telegram
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴
INSTAGRAM
🟣YouTube