Ko'kaldosh madrasasi
6.27K subscribers
17.7K photos
2.6K videos
670 files
16.6K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
#Таъзия

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси жамоаси таълим муассаса талабаси Тошпўлатов Иброҳимнинг падари бузрукворларини вафоти муносабати билан у кишига ва оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумнинг барча хайрли ишлари ва солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Охиратларини обод қилиб, ажру мукофотларини кўпайтирсин ва яқинларига чиройли сабр берсин.

👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Qabul_2021

АБИТУРИЕНТЛАРДАН ОНЛАЙН ҲУЖЖАТ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасасига 2021-2022 ўқув йили учун абитуриентлар ҳужжатлари масофавий тарзда qabul.muslim.uz сайти орқали қабул қилинади

📌БАТАФСИЛ БУ ЕРДА

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#ЗИКР

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳни зикр қилар эканмиз, уни кўпайтиришга ҳаракат қилишимиз лозим. Чунки “Аллоҳни зикр қилинглар!” ояти билан “Аллоҳни кўп зикр қилинглар!” ояти ўртасида фарқ бор.Зикрлардан фойда кўришнинг асосий шарти уларни кўпайтиришдир.

Ин Шаа Аллоҳ мақсад қилдикки шу ўринда ҳар куни Аллоҳ қодир қилганча бомдодда сиз азизлар учун кунлик зикрларни вазифа қилиб бермоқликни ҳамда бунга соф қалблар (виждон) ни ҳакам деб билдик.
Саҳардаги зикр вазифамизни кечги саноқлар ила текшириб оламиз соф қалблар билан Ин Шаа Аллоҳ.

Аллоҳнинг зикрини кўпайтирганингиз миқдорича Унинг муҳаббатига эришасиз. Дуога ҳарис бўлганингиз миқдорича ижобатига эришасиз. Зикрларни такрор қилганингиз миқдорича шайтонга, ҳасадчиларга, ғамларга қаҳр кўрсатасиз. Аллоҳ вақтларингизни Ўзининг зикри ила хуш ўтишини насиб этсин.

https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Бомдод

Бандани ўзига қилди мувофиқ
Намозга буюрди баҳш этди тавфиқ
Намоз бу дилларни этгувчи ташриқ
Бергувчи инсонга беҳишти қутлиқ

https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Оят

۝بِسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيم۝


ارْجِعِي إِلَى رَبِّكِ رَاضِيَةً مَرْضِيَّةً ۝ فَادْخُلِي فِي عِبَادِي۝ وَادْخُلِي جَنَّتِي ۝

۝Роббингга сен Ундан, У сендан рози бўлган ҳолингда қайт!۝Бас, бандаларим ичига киргин!۝Ва жаннатимга киргин!
(Фажр сураси 28-30 оятлар)

•┈•┈•✿••❁📖❁••✿•┈•┈•

👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Мавлоно_Румий

• Ҳаёт сенга орқама-орқа тўсиқлар, синовлар юборса, бу тиканлардан сақлан. Хавотир олма: яқин кунларда бу тиканлар гулини хам кўрсатади .

https://t.iss.one/kukaldoshuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фиқҳ #Намоз

🕌 Мўмин киши ўзига ёқмаган имомга иқтидо қилмасликка ҳаққи борми?

🎤Ахунджанов Рустам
"Кўкалдош" ўрта махсус ислом таълим муассасаси бўлим бошлиғи

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
⚡️ Э Ъ Л О Н !
Ҳурматли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари!

📌 Миср Араб Республикаси “Ал-Азҳар” таълим мажмуаси билан эришилган келишувга мувофиқ 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун “Ал-Азҳар” таълим мажмуасининг барча муассасаларига қабул қилиш фақатгина Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита (Кейинги ўринларда – Дин ишлари бўйича қўмита деб юритилади) тавсияси асосида амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

❗️ Шу муносабат билан, жорий йилдан Миср Араб Республикаси “Ал-Азҳар” мажмуасида таълим олиш юзасидан мурожаатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида ўқишларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 13 августдаги 651-сон қарори билан Дин ишлари бўйича қўмита ҳузурида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олишига кўмаклашиш бўйича Маслаҳат кенгаши (Кейинги ўринларда – Маслаҳат кенгаши) томонидан кўриб чиқилади ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита тавсияси асосида амалга оширилади.

Батафсил: https://religions.uz/pages/view?id=97

https://t.iss.one/kukaldoshuz
#СОХТА_САЛАФИЙЛАР_САЛАФЛАР_ЙЎЛИДАМИ?

Ушбу салафийлардан бири китобида бундай ёзган: "Мени уларнинг баъзилари Аҳли сунна бу - Ашъарий ва Мотуридийлардир, дея иддао қилишгани ва салафларга тажсим ва ташбеҳлик ила туҳмат қилишгани ҳайратга солди".

Унинг бу қавлни эшитгандаги ажабланиши ундаги жаҳолат ва таассубнинг даражасига далолат қилади.

Унинг бу каломига мулоҳазаларимиз бор.

Бу кишининг "Уларнинг баъзилари Аҳли сунна бу - Ашъарий ва Мотуридийлардир, дея иддао қилишади", деган сўзи ботилдир.
Зотан, "Аҳли сунна бу - Ашъарий ва Мотуридийлардир", деган қавл соҳиблари фақатгина баъзилар эмас, аксинча, улар аҳли суннанинг жумҳур уламолари ва мусулмонларнинг мутлақ уламолари жумҳури ҳамдир.

Бу айтилганлар маърифати учун мутақаддим ва мутааххир уламолар табақаси ва таржима китобларига, ибн Субкий, ибн Асокир, ибн Ҳажар, Саховий, Қози Иёз, Тошкўпризода ва Нажмуддин Ғаззий ва бошқа кўплаб олимлар қавлларига мурожаат қилиш кифоядир.

Аммо, муаллифнинг "уларнинг баъзилари салафларга тажсим ва ташбеҳлик ила туҳмат қилишади", деб ёзганининг ўзи ҳам туҳматдир.

Зотан, "салаф" калимаси мутлақ ишлатилганида саҳобалар, тобеъинлар ва табаъа тобеъинлар замони ирода қилинади.

Бирон бир Ашъарий ёки Мотуридий олимларининг салаф олимларини тажсим ва ташбеҳда айблагани бормикан?

Агар бундай деган олим улардан топилмаса ва топилиши мумкин ҳам эмас ва ҳеч қачон топилмайди ҳам, унда ушбу кимса ўзига бундайин туҳматдан иборат сўзни айтишга қандай ижозат ва журъат қилди экан? Бунинг биргина жавоби эса унинг ўта мутаассиб экани ва ўта ғулув кетганидир.

Ҳақиқат шуки, Ашъарий ва Мотуридийлар Қуръон ва Суннатнинг зоҳиридангина далил оладиган, шунга маҳкам ёпишиб олган баъзи кимсаларни адашганларини айтишган.

Гарчи бу тоифалар салафлар йўлини иддао этишсада, улар салафлар йўлини тутганлар эмасдир. Гарчи ўзларини имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳга нисбат беришсада, имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ улар ақидасида эмаслиги шубҳасиздир.

Дарҳақиқат, замону тарихлар оша то ҳозирги замонгача ҳам Аҳли сунна вал жамоа ақидасини мустаҳкам ҳимоя қилиб келаётганлар булар - Ашъарий ва Мотуридийлардир.

Бу қавлдан эса фақатгина мўътабар бўлмаган ёки мутаасиб ва такаббур кимсагина бехабарликни даъво қилади.

Бу тоифалар гарчи ўзларини салафлар дейишсада, улар салафлар йўлига зид ақидада экани ва салафи солиҳларга умуман алоқаси йўқлиги кундай равшан.

Зотан, салаф уламолари ҳеч қачон Аллоҳга макон, жисм, ташбеҳни ифода этишмаган. Бирон бир жойда ўрнашган, дейишмаган. Бирон бир ўринда ўтиради, деб айтишмаган.

Аксинча, бу қавлларга раддияларни ёзишган.

Шайх Саъид Фуда ҳафизаҳуллоҳнинг
"Ан-нақд ват-тақвим лимунтақид ақоид ал-Мотуридия" китоби

https://t.iss.one/kukaldoshuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Qabul_2021

qabul.muslim.uz tizimi orqali online hujjat topshirish

Ko‘pchilik abiturientlarning talablarini inobatga olgan holda qabul.muslim.uz tizimi orqali O‘zbekiston musulmonlari idorasi tasarrufidagi o‘rta maxsus islom ta'lim muassasalariga online hujjat topshirish bo‘yicha videoqo‘llanma tayyorlandi.

©️Ko‘kaldosh ATT bo‘limi

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Қозоғистон #Хотира #Анжуман #Муфтий_ҳазрат

Қозоқ уламолари ёд этилди

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Сариоғоч мадрасасида марҳум Абдусаттор ва Абдуғаффор Самановлар хотирасига бағишланган “Дин руҳониятининг атоқли устозлари” номли халқаро илмий-амалий конференцияда муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари маъруза қилдилар.

Муфтий ҳазратлари, марҳум Абдусаттор ва Абдуғаффор Шокир ўғилларининг баракали умри ва мустақил Қозоғистонда Исломнинг ёйилишидаги хизмати ва умматнинг бирдамлиги йўлидаги ҳиссаси тўғрисида гапирди.

Абдусаттор Шокир ўғли Тошкент ислом институтини имтиёзли диплом билан тамомлаган ва Қозоғистондаги илм даргоҳларида меҳнат қилган ва Қуръони карим маъноларини қозоқ тилига таржима қилган.

Анжуманда ЎМИ раиси ўринбосари Иброҳим Иномов, Тошкент ислом институти катта устози Муҳаммад Аюбхон Ҳомидов, бўлим мудири Муҳаммад Акмалхон Шокиров, Тошкент шаҳар “Убай ибн Каъб” жоме масжиди имом-хатиби Абдуҳаким Матқулов ва Иш бошқарувчи Рустам Жамилов иштирок этди.

🔗 t.iss.one/kukaldoshuz – диний-маърифий канал!
#Абитурент_диққатига

⚡️"Битирувчи мактабдан аттестатини олиши шартмас, ҳаммаси онлайн базада бор" — халқ таълими вазири

“Битирувчиларнинг аттестат маълумотлари ДТМ базасида бор ва ҳужжат топшириш учун қоғоз аттестатни олиш шарт эмас“, деб маълумот берди Шерзод Шерматов анжуманда.

Вазирга кўра, бу йил деярли ҳамма битирувчилар шахсини тасдиқловчи ҳужжат олди. ИД-карта ололмаган 2 минг нафарча ўқувчи қолди. Уларнинг ҳам ота-оналаридан эътиборли бўлиш сўралади.

👉 https://t.iss.one/kukaldoshuz
#ЗИКР

Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ерталаб ёки кечқурун:

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
《Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи》

(Aллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд етаман), деб юз марта айца, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айцагина, бўлиши мумкин», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Бугунги вазифангиз хадисга кура 100та камида.

https://t.iss.one/kukaldoshuz
#ЖУМА

𝐀ллоҳнинг раҳмати бир сизга бўлсин,
Умрингиз Исломнинг нурига тўлсин.
Шукурким етказди улуғ кунларга,
Ушбу "ЖУМА" айём муборак бўлсин.

https://t.iss.one/kukaldoshuz
Давоми...

Диний таълим борасида батафсил маълумотга эгамизми?

Дунёвий таълим муассасаларидаги динга оид таълим йўналиши бўйича қуйидагиларни айтиб ўтиш лозим. Ўзбекистонда лицей-коллеж ва олий таълим муассасаларида “Диншунослик” фани доирасида бир қанча динлар ва улардаги ибодатлар ҳақида батафсил маълумот берилади.
Батафсил

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Хабар

Муфтий ҳазратлари бошчилигидаги уламоларнинг Тошкент вилоятига ташрифи бошланди

Бугун 25-июн куни юртимизнинг таниқли уламолари Тошкент вилоятига етиб келишди.

Бугуннинг ўзида Олмалиқ ва Ангрен шаҳар, Бўка, Янгийўл ва Оққўрғон туманларида уламолар иштирокида намозхонлар билан учрашув, юзма-юз мулоқотлар бошланди.

👉https://t.iss.one/kukaldoshuz