#ФИҚҲ
#МУҲИМ
«Қачон имом минбарга чиқса, то у хутбасини тугатгунича намоз ва калом ҳаром бўлади». (Мухтасарул-виқоя).
❗️Имом хутба қилиш учун минбарга чиққанда намоз ўқиш ҳаром бўлишига далил:
Абдулҳақ Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Имом хутба қилиб турганда намоз ўқиманг», деганлар.
❗️ Жумъага ҳозир бўлганлар ичида беҳуда гап-сўз айтиб, беҳуда хатти-ҳаракат қилиш ман қилингандир.
❗️ Хутбани эшитмай туриб дуо қилиш ҳам мумкин эмас.
❗️ Ўзидан олдин масжидга келганларнинг елкасини туртиб, олдинга ўтиб жой топишга ҳаракат қилиш ҳам яхши эмас.
❗️ Жумъа намозига борган одам ҳеч кимга ҳеч қандай озор бермасликка ҳаракат қилиши лозим.
❗️ Акса урган одамга соғлик тилаш ҳам мумкин эмас.
❗️ Саломга алик олиш ҳам дуруст эмас.
❗️ Қуръон қироати ҳам дуруст эмас.
«Кифоя шарҳи Виқоя» китобидан.
🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸
Каналга уланиш учун:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGGvVxjpov993rSgA
🔎🕌 www.islomota.uz

Telegram
𝗜𝗦𝗟𝗢𝗠𝗢𝗧𝗔.𝗨𝗭
Тошкент шаҳар Яшнобод тумани
«Ислом ота» жомеъ масжидининг расмий телеграм канали
Telegram:
@islomotauz_official
Facebookbagi manzilimiz:
https://www.facebook.com/islomotauz

УЛАМОЛАР МАЗҲАББОШИМИЗ ҲАҚИДА
Мазҳабимизни ўрганамиз
Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби имомларидан энг улуғи, Ислом миллатининг фақиҳи Имом Абу Ҳанифа ҳижратнинг саксонинчи йили Ироқнинг Куфа шаҳрида туғилганлар. Бир неча саҳоба билан суҳбатдош бўлганлари, хусусан, Анас ибн Моликни (розийаллоҳу анҳу) ва яна етти-саккиз нафар саҳобани кўрганлари ривоят қилинади. Имоми Аъзам улуғ чашмалардан – Пайғамбаримиз алайҳиссаломни кўрган кишилардан баҳра олган зотдирлар. Ривоятларда яна Абу Ҳанифа тобеинлардан тўрт минг кишидан дарс олганлари ва шунча саноқдаги одам у кишидан дарс олиб, олим бўлиб етишгани айтилади. Шунинг учун у зотни барча тан олади, уламою фузало “Имоми Аъзам”, яъни, “Улуғ имом” дея, ўзларидан устун ва илгари қўяди...
ᅠ
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal обуна бўлинг

t.iss.one
Уламолар мазҳаббошимиз ҳақида
Мазҳабимизни ўрганамиз Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби имомларидан энг улуғи, Ислом миллатининг фақиҳи Имом Абу Ҳанифа ҳижратнинг саксонинчи йили Ироқнинг...
Forwarded from Muslim.uz
#ФИҚҲ
МАЖДУДДИН АЛ-УСТРУШАНИЙ
Жаҳон фани учун Мовароуннаҳрда фаолият олиб борган олимлар қаторида фақиҳларнинг меросини ўрганиш ҳам катта аҳамиятга эга. Бугунги кунда ислом ҳуқуқи тарихий-маънавий мерос сифатида баҳоланиб, уни илмий ўрганиш жараёни бошланган. Мазкур жараёнда мовароуннаҳрлик фақиҳларнинг жаҳон ҳуқуқий тафаккури тараққиётига қўшган ҳиссасини нечоғлик аҳамиятли эканини атрофлича чуқур тадқиқ қилиш давр талабига айланди. Бу борада Марказий Осиёдаги фақиҳлар фаолияти, ҳанафий мазҳабининг юртимизда ривожланиш тарихи ҳамда уни ўрганишга бағишланган айрим комплекс ишларни кўрсатиб ўтиш мумкин. Ҳақиқатан ҳам, фақиҳларнинг ҳуқуқий қарашлари фақат улар яшаб ижод этган давр учунгина хос бўлиб қолмасдан, ҳозирги даврда ҳам ўз илмий қийматини йўқотган эмас. Мовароуннаҳрлик фақиҳлар ислом оламининг бошқа минтақаларида ҳам эътироф этилган бўлиб, улар томонидан таълиф этилган фиқҳий асарлар ҳозирги кунда ислом оламининг нуфузли илм даргоҳларида ҳуқуқшунослик бўйича асосий қўлланма вазифасини ўтамоқда. Бу эса ўз навбатида Мовароуннаҳр фиқҳ илмининг юзага келиши, ривожланиш босқичлари, йўналишлари, ўзига хос жиҳатлари ва анъаналарини ўрганишга жиддий ёндашув лозимлигини кўрсатади...

Маждуддин ал-Уструшаний
Жаҳон фани учун Мовароуннаҳрда фаолият олиб борган олимлар қаторида фақиҳларнинг меросини ўрганиш ҳам катта аҳамиятга эга. Бугунги кунда ислом ҳуқуқи...
#ФИҚҲ
НАМОЗДА ЭСНАГИМ КЕЛАВЕРАДИ, НИМА ҚИЛАЙ?
Cавол: Намозда эснаш яхши эмас, деб эшитдим. Аммо эснаш ихтиёрсиз келса, нима қилиш керак?
Жавоб: Ибодат пайтида эснаш хушуъ ва хузуъни кетказади. Бошқа пайтларда ҳам эснашни уламолар яхши санашмаган. Шу сабаб намозхон эснашни қайтаришга ҳаракат қилиши лозим. Аммо қайтаролмаса чап қўли орқаси билан оғзини ёпиши керак.
Қиёмда турган пайтда кўп ҳаракат бўлмаслиги учун ўнг қўл орқаси билан оғиз беркитилади. Чунки қиёмда намозхоннинг ўнг қўли чап қўлининг устида бўлади. Аммо олдин эснашни қайтаришга ҳаракат қилиш керак. Қудурий айтади: “Кўп бор синадик, эснашни қайтаришга ҳаракат қилинса, у тўхтар экан” (“Фатовойи Қозихон”).
“Туҳфатул мулук” китобида, Пайғамбаримизнинг намозда асло эснамаганларини, кўнгилдан ўтказиб, Аллоҳ таолога чин дилдан итоатли, илтижоли ҳолатда туриш одамни намозда эснаш каби ортиқча ҳаракатлардан сақлайди, дейилган (“Шарҳул Виқоя”).

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг
#ФИҚҲ
АБУ ҲАНИФА – БУЮК ИМОМ
Имом Абу Ҳанифа Ан-Нўъмон р.а.
У зотнинг ҳаётидан лавҳа (80-150 ҳ.).
Насаби: Абу Ҳанифа Ан-Нўъмон ибн Собит ал-Форсий Имом Аъзам номи билан танилгандир. Боболари асли Қобил аҳлидан бўлиб, диёрлари фатҳ бўлганда асир олиниб, сўнгра озод этилганлар. Абу Ҳанифа гарчи асирликдан озод этилган кишининг авлоди бўлсада, на унинг ўзи ва на отаси қулликда бўлмаган. Балки, асли ҳур бўлган. Форсий нисбатининг берилиши асрлар оша у зотнинг шарафларига шараф қўшди холос. Зеро, саҳобалардан сўнг ислом диёрида узоқ вақт илм майдонининг марказида турганларнинг аксар қисми ҳам мавлолардан эди1. Қолаверса, Расулуллоҳ с.а.в.нинг айнан шулар ҳақида айтган башоратлари ҳам ўз тасдиғини топган эди:
لو كان العلم بالثريا لتناوله أناس من أبناء فارس
яъни: “Агар илм Сурайёда бўлганида уни форс ўғлонларидан бўлган кишилар олиб тушар эди”...

#МАҚОЛА #ФИҚҲ #МАЗҲАБ #ҲУЖЖАТ #ФАТВО
ФИҚҲИЙ МАЗҲАБЛАРНИНГ ҲАҚЛИГИ БОРАСИДА ҲУЖЖАТ ВА ФАТВОЛАР
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётларининг охирига келганда, Қуръони Карим оятлари тушиши ҳам охирига етиб қолди. Кейинги босқичдаги оятларнинг аксарияти ҳукмларга тегишли эди. Турли қабила ва юрт одамлари Исломни қабул қилишди. Янги мусулмонлар қаршисида деярли йигирма уч йил давомида тушиб тўпланган оятларни ўқиб-ўрганиш, уларга амал қилиш, шариат аҳкомларини ўз ҳаётларида татбиқ қилиш вазифаси турар эди. Табиийки, ёш саҳобалар ўзларидан катталардан, янги мусулмонлар эскиларидан шаърий масалаларини сўрай бошлашди.
Бу ишларда баъзи саҳобалар ўз илмлари, топқирликлари билан бошқалардан ажралиб чиқдилар. Уламоларимиз фиқҳ билан машҳур бўлган тўрт халифани, Абдуллоҳ ибн Маъсуд, Абдуллоҳ ибн Умар, Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс, Зайд ибн Собит ва Оиша онамиз розияллоҳу анҳумни мисол қилиб келтирадилар.
Шунингдек Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳолиси мусулмон бўлган узоқроқ юртларга ўз вакилларини, ўша ердагиларга шариат аҳкомларини ўргатиш, уларнинг ҳаётида ориз бўладиган масалаларни ҳал этиш учун юбора бошладилар.
Жумладн, Яманга Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни юборишни ирода қилдилар. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу ўз иш жойларига жўнаб кетаётганларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини тўхтатиб, “У ерда сенга бир масала ориз бўлса, қандай қилиб ҳукм чиқарасан?” деб сўрадилар. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу “Аллоҳнинг Китоби ила”, деб жавоб бердилар. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг Китобидан топа олмасангчи?” деб сўрадилар. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу “Аллоҳнинг пайғамбари суннати ила”, деб жавоб бердилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг пайғамбари суннатидан ҳам топа олмасангчи?” деб сўрадилар. Шунда Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу қараб турмасдан, “Фикрим ила ижтиҳод қиламан”, дедилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу жавоблардан ғоят мамнун бўлдилар ва: “Аллоҳ расулининг вакилини, Аллоҳни ва расулини рози қиладиган нарсага муваффақ қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин”, дедилар...
ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

Фиқҳий мазҳабларнинг ҳақлиги борасида ҳужжат ва фатволар
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётларининг охирига келганда, Қуръони Карим оятлари тушиши ҳам охирига етиб қолди. Кейинги босқи...
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фиқҳ
#Намоз
🕌 Намозда қўл боғлаш масаласи.
🎤"Кўкалдош" ўрта махсус ислом таълим муассасаси
Ахунджанов Рустам
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга аъзо бўлинг!
@kukaldoshuz

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фиқҳ #Намоз
🕌 Мўмин киши ўзига ёқмаган имомга иқтидо қилмасликка ҳаққи борми?
🎤Ахунджанов Рустам
"Кўкалдош" ўрта махсус ислом таълим муассасаси бўлим бошлиғи
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz

📢
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ! 👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
Audio

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
🕌 Мўмин киши ўзига ёқмаган имомга иқтидо қилмасликка ҳаққи борми?
🎤Ахунджанов Рустам
"Кўкалдош" ўрта махсус ислом таълим муассасаси бўлим бошлиғи
📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фиқҳ
#Намоз
🕌 Намозда қўл боғлаш масаласи.
🎤"Кўкалдош" ўрта махсус ислом таълим муассасаси
Ахунджанов Рустам
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга аъзо бўлинг!
@kukaldoshuz
#Намоз
🕌 Намозда қўл боғлаш масаласи.
🎤"Кўкалдош" ўрта махсус ислом таълим муассасаси
Ахунджанов Рустам
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга аъзо бўлинг!
@kukaldoshuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Давра_суҳбати
#Фиқҳ
Видеолавҳа
📹"Кўкалдош" ўрта махсус ислом таълим муассасасида "Фиқҳ фани" ойлиги муносабати билан давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатни таълим муассасаси фиқҳ фани мударриси Жалолиддин Холмуминов ўтказди.
Бизни кузатишда давом этинг!
Каналларимизга аъзо бўлинг!
t.iss.one/KUKALDOSHUZ

Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
"РАДДУЛ МУҲТОР" КИТОБИНИНГ НОМИ ҲАҚИДА
#фиқҳ #шарҳ
#ҳошия
❓1081-CАВОЛ: Жавобларингизда “Раддул мухтор” деган китобдан кўп келтирасизлар. Шу китобнинг номи ҳақида сўрамоқчи эдим. У “Мухтор” деган олим ёки китобга раддия сифатида ёзилганми? Шундай деб эшитдим.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аввало, берилаётган жавоблар ва фиқҳий масалаларга қизиқишингиз бор эканлигидан хурсандмиз. Аллоҳ зиёда қилсин. Бевосита саволингизга келсак, мазкур китобнинг номи “Раддул муҳтор”. Ундаги “радд” сўзи раддия эмас, балки қайтариш маъносидадир. Китобнинг тўлиқ номини айтадиган бўлсак “Раддул муҳтор алад Дуррил мухтор”. Ушбу китоб ҳанафий мазҳабининг етук олимларидан бири Аллома Муҳаммадамин ибн Обидийн Шомий қаламига мансубдир. У “Дуррул мухтор” китобининг ҳошияси ҳисобланади. “Дуррул мухтор” эса Аллома Тумуртошийнинг “Танвирул абсор” китобига шарҳдир. Аллома Ибни Обидин Шомий “Дуррул мухтор” китоби ўта машҳур ва манфаатли китоб бўлгани учун жуда кўп инсонлар унга қизиқиб юзланишларини, лекин ўта қисқа иборалар билан жуда кўп маъноларни ифода этгани учун аксарият талабалар унинг маъноларини англай олмаганликларини таъкидлайдилар. Ҳамда талабалар шундай ажойиб китобни тушуна олмаганликлари сабаб ташлаб кетмасликлари ва унга қайтишлари учун уни шарҳлаганини айтади. Китобнинг номи ҳам шундан келиб чиққан. “Муҳтор” сўзи араб тилидан ҳайратда қолган, лол қолган, деб таржима қилинади. Демак, унинг номи “Тушунмай лол қолганларни “Дуррул мухтор”га қайтариш” деган маънони англатади. У ҳошия тарзида ёзилгани учун “Ҳошияту Ибн Обидийн” ҳам дейилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook | Telegram