Ko'kaldosh madrasasi
6.52K subscribers
18.3K photos
2.76K videos
671 files
17.1K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
Уламолар ташрифи масжидлар жамоати ва эҳтиёжманд кишиларнинг қалбига хурсандчилик олиб кирди

Кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномовлар аср намозини Наманган туманидаги "Отавалихон" жоме масжидида шом намозини "Умарбой хожи" жоме масжидида жамоат билан адо этдилар. Намоздан сўнг маданий мерос тарихи, бу ерда қилинаётган ишлар хусусида жамоат билан суҳбатда бўлдилар. Маданий меросларимизга бўлаётган эътибор, шукроналик неъмати, юртимизда яшаб ўтган динимиз ривожи, халқимиз маърифатига ҳисса қўшиб ўтган уламолар ва уларнинг қилган ишлари хақида суҳбатлашдилар.

Наманган туманидаги бемор ва ижтимоий кўмакка мухтож оилалардан ҳабар олинди ва уларга "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан совғалар берилди.

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Maqola
ФАТВО СЎЗИНИНГ ЛУҒАВИЙ ВА ИСТИЛОҲИЙ МАЪНОСИ
Фатво
луғатда “фатво бериш, фикр билдириш, маслаҳат бериш” маъносида келади. “Фатво” ва “футя” лафзларининг кўплиги “фатави” ва “фатаво” бўлиб, хоҳ шаръий ҳукмга оид бўлсин, хоҳ бошқа соҳага алоқадор бўлсин саволга жавоб бериш, деган маънони англатади.
Шаръий маъноси: Фатво оят, ҳадис, ижмоъ, қиёсга таяниб чиқарилган ҳукм.
Фатвонинг истилоҳий маъноси ҳақида уламолар бир неча таърифларни айтганлар:
“Муфтийнинг далиллардан олинган шаръий ҳукмларни сўровчига баён қилишидир”.
Қоррофий: “Фатво бирор нарсани лозим қилиш ё мубоҳ қилиш ҳусусида Аллоҳ таъолонинг ҳукми ҳақида хабар беришдир”, деган.
БАТАФСИЛ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Maqola
ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИДАГИ МАСАЛАЛАРНННГ ТАБАҚАЛАРИ
Ҳанафий
мазҳабидаги уламолар ўз фуқаҳоларини табақага бўлганларидек, фиқҳий масалаларни ҳам табақага бўлишган. Бунинг сабаби шуки фатво берувчи муфтийга савол келганда, саволга жавобни беришда икки ҳил сўз чиқиб қолганда, унинг қайси табақадаги сўз эканлигига қараб, фатво беришда икки сўзнинг бирини таржиҳ қилиш осон бўлиши учун.
Аллома Ибн Обидим роҳматуллоҳи алайҳи “Уқуди расмил муфти” китобида мазкур фиқҳий масалалар табақасини зикр қилган, қуйида шуларни келтириб ўтамиз:
“Мазҳаб уламоларимизнинг масалалари уч табақага бўлинади:

БАТАФСИЛ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#RADDIYA

ТАВАССУЛ БОРАСИДА СОХТА САЛАФИЙЛАРГА РАДДИЯЛАР

Сохта
салафийларнинг тавассул борасидаги тор қарашлари Қуръон, сунна, аҳли сунна ва жамоанинг жумҳур уламоларининг қарашларига зиддир.

Тавассул – бу Аллоҳга яқинлашиш мақсадида ўртага бирор воситани қўйиб, Унинг даргоҳига васила қилмоқ, демакдир. Васила сифатида гоҳида қилинадиган солиҳ амаллар, Аллоҳ учун бажарилган тоат-ибодатлар Парвардигорнинг даргоҳига яқинлаштирувчи кучли восита бўлса, баъзан эса Аллоҳ наздида юксак мартабага эга бўлган обрў-эътиборли солиҳ бандалар Яратган ҳузурида восита ва васила бўладилар.

Ислом динида ҳар бир амалнинг тартиб-қоидаси бўлганидек, тавассулнинг ҳам ўзига хос қатъий қоидалари мавжуд.

Биринчидан, тавассул қилишда талаб ва эҳтиёж Пайғамбар (алайҳис-салом) ёки қайсидир пирдан сўралмайди. Айниқса, ўтиб кетган авлиёлар, улуғ зотлар қабрига бориб улардан фарзанд, бахту саодат сўраш каби ҳолатлар тўғри эмас.
БАТАФСИЛ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Maqola
ФИҚҲНИНГ АСОСИ
Фиқҳ
илмининг асоси “усулул фиқҳ ” муҳим илмлардан биридир.Зероки у фиқҳ масалаларининг манбасидир.Фуқаҳолар мужтаҳидларнинг шариъат аҳкомларини қай тариқа истинбот этганларини мазкур илм орқали билиб оладилар .
Аввало “усулул фиқҳ ” қандай маънони англатишини билиб олайлик .
“Усулул фиқҳ ” икки сўздан иборатдир. Усул – асос , далил , фиқҳ – аниқ тушуниш маъноларини ифода қилади . Уламолар истелоҳида эса “усулул фиқҳ ” қуйдагича таърифланади .

БАТАФСИЛ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Maqola

ҲАНАФИЙЛИК МАЗҲАБИНИНГ МОВАРОУННАҲРГА КИРИБ КЕЛИШИ

Мўтабар
манбалардан бирида келтирилишича, “Ҳижрий 95 (милодий 713) йили Қутайба ибн Муслим Шошга юриш бошлади. Халифа Ҳажжож унга ёрдам учун Ироқдан қўшин юборган эди. Қутайба шаввол ойида Шошда ёки Қўшмахонада турганида Ҳажжожнинг ўлими ҳақидаги хабар келди ва бундан қайғуга тушиб, қайтадан Марвга қараб йўлга тушди”. (Абу Жаъфар ат-Табари. “Историяат-Табари”, Ташкент, Фан” 1987, 144). Ўрта Осиёга ислом дини мана шу пайтлардан бошлаб тарқала бошлади.

Ўрта Осиёга фиқҳ илмини биринчилардан бўлиб Абу Ҳафс Кабир роҳ.а. олиб кирганлар. У зотнинг қўлида кўпгина фақиҳлар ва олимлар етишиб чиқди. Ҳатто тарихчиларнинг таъкидлашларича, Бухорода илмнинг тарқалишга, имом ва уламоларнинг ҳурмат топишига сабабчи бўлган киши Абу Ҳафс Кабир роҳ.а. бўлган.
БАТАФСИЛ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Maqola

АБУ ҲАФС КАБИР БУХОРИЙ

Абу
Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафс ибн ал-Зиракон Абдуллоҳ ал-Бухорий роҳ.а. буюк фақиҳ, улкан аллома, валиюллоҳ Мовороуннаҳр уламоларининг устози эдилар. Ҳазратнинг исмлари Саййид Аҳмаддир. Улкан олимликлари боис у кишига “Кабир” куняси берилган. Абу Ҳафс Кабир роҳ.а. соҳибкаромат авлиё ҳам бўлганлар, у зоти шариф ҳузурларига қанақа муаммо, ҳожат билан борилса, муаммони ҳал қилганлар. У кишининг ҳонақоҳларига олиб борувчи йўл “Ҳақроҳ”-ҳақиқатни топиш йўли деб номланган.

Ҳожа “Имоми Ҳожатбарор” деб номланишларига сабаб, Бухорода энг биринчи “Ҳожи акбар” бўлганлар.
БАТАФСИЛ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Maqola

ИЧКИЛИКБОЗЛИК ҚАБИҲ ИЛЛАТ

Aллоҳ таоло Ўз пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломни оламларга раҳмат ўлароқ юборди. Зулматга ботган кавмларни ҳидоятга чорлаш мақсадида Набий алайҳиссаломга Қуръони Каримни нозил қилди. Қуръон кўплаб ишларни аниқ, батафсил тарзда баён этиб. Ўша даврда учраган машҳур масала ва муаммолар ҳамда кейинчалик учрайдиган ишларга гўзал ва адолатли эчимини кўрсатиб берди. Aввалги ўтган пайғамбарларнинг қавмлари итоацизлик қилганлари боис уларнинг бошига тушган балолар, бебошликнинг касофатларини қисса тарзида баён этиб, мусулмон жамият аъзоларини бундан ибрат олишга чақирди.

Баъзи тарихий манбаларда келишича арабларда Исломдан аввалги ҳаёт тарзи маст қилувчи, бўшаштирувчи ва кайф берувчи ичимликлар билан чамбарчас боғлиқ бўлгани ҳаттоки, бу шароблар чойдай доимий равишда ичилгани ҳақида маълумотлар учраб туради.
БАТАФСИЛ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Maqola

НАҲВ ИЛМИНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШИ

Тарихдан
маълумки, жамиятда бирор йирик ҳодиса –тарихий воқеа юз бериши, хусусан, бирор илм фаннинг вужудга келиши учун даставвал шунга зарурат, сўнгра шунга имкон берадиган шарт-шароит керак бўлади. Араб тилшунослик илмининг, хусусан, унинг сўз ва жумлалар таркибини ўрганадиган қисми –наҳву-сарфнинг шаклланиб, ривожланиши ҳам бундан мустасно эмас. Аксар олимлар: “Араб тилининг грамматикаси яъни наҳв илмининг пайдо бўлиб, ривожланиши ислом дини юзага келиши ва шаклланиши билан бевосита боғлиқдир. Чунки араблар исломдан олдин бундай қоидаларга мухтож бўлмаган. Бунга қисман Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳаётликларида ва хулафои рошидинлар замонларида содир бўлган баъзи воқеалар сабаб бўлган”, деган фикрни илгари сурганлар.
БАТАФСИЛ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Maqola
НАҲВ ИЛМИНИ ШАКИЛЛАНИШИДА АСОСИЙ ЎРИН ТУТГАН УЛАМОЛАР
Наҳв
илми бугунги кунгача етиб келишда ўзининг беқиёс хизмати билан ислом тарихи зарварақларидан муҳим ўрин эгалланган уламоларнинг аҳамияти катта. Улардан бири Абул Асвад ад-Дуаийдир. Абул Асвад куняси бўлиб, исмлари Золим ибн Умар ёки Амр бўлган. Насаблари Дуал ибн Бакрга кўтарилади. Маккада таваллуд топган ва Мадинага кўчган. Ҳазрати Умар, ҳазрат Усмон ва ҳазрати Али (розияллоҳу анҳум)лардан ҳадис ривоят қилган. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг буйруғлари билан, Басрага кўчган. 69-ҳижрий санада Басрада вафот этган.
Наҳв тарихи билан шуғулланган муаррихлар наҳв уламоларини Абул-Асваднинг шогирдларидан бошлаб басрийларни 7 табақага, куфийларни 5 табақага бўлганлар.

БАТАФСИЛ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Maqola
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРГА ОИД ОДОБЛАР
Интернетда
чат, форум, фейсбук, твиттер каби ўзаро алоқа олиб боришга хизмат қилувчи воситалар орқали кишилар бир-бирлари билан ёзишма, сўзлашма, суратли мулоқотлар олиб бориш имкониятларига эга бўлишган. Улар ушбу имкониятларни ишга солиб, кўпгина ҳожатларини рўёбга чиқариш, маълумот алмашиш, билмаганини сўраб ўрганиш, янги дўст ва шериклар орттириш каби кўпгина манфаатларга эга бўлишмоқда.
Интернетда бўлаётган мулоқотлар давомида турли кўнгилсиз ҳолатлар юз бермаслиги учун мусулмон киши бу борадаги шаръий одобларга риоя қилмоғи лозимдир.
Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда ният яхши бўлиши даркор.
Албатта, ҳар ишда бўлгани каби интернетда ишлаш ва ижтимоий тармоқларда мулоқот қилганда ниятни тўғри қилиш керак бўлади.

БАТАФСИЛ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Maqola

ИЧИМЛИК ИЧИШ ОДОБЛАРИ

Таомланишнинг бир қисми бўлмиш ичимлик ичиш ҳам инсоннинг доимо ҳожати тушиб турадиган ишлардан биридир. Ичимлик ичишда одам боласининг маданияти, одоби намоён бўлади. Исломда бошқа нарсалар қатори, ичимлик ичиш бўйича ҳам юксак одоб намуналари жорий қилинган. Мазкур одобларга ният орқали амал қилган мусулмонлар ичимлик ила нафсларини қондириш билан бирга ажр ва савоблар ҳам оладилар. Қуйида сиз, азизларга ичимлик ичиш одобларидан баъзилари тақдим қилинади:
Ичимлик ичишдан олдин «бисмиллаҳ» айтилади.
БАТАФСИЛ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
❗️Расман
2021-2022 ўқув йили учун
абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш жараёнлари

🔸ўрта махсус ислом таълим муассасалари ҳамда Ҳадис илми мактабида
📆 2021 йилнинг 20 июнидан 10 июлигача,

🔶Тошкент ислом институти
ва Мир Араб олий мадрасасида
📆 20 июндан 20 июлгача,

🔷Тошкент ислом институтининг Модуль таълим тизими учун
📆15 июлдан 30 июлгача этиб белгиланди!

‼️Абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг qabul.muslim.uz портали, Тошкент ислом институти Модуль таълим тизими бўйича modul.muslim.uz портали орқали масофавий тарзда амалга оширилади.

📌БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Қабул-2021

❗️Абитуриентларнинг "Кўкалдош" ўрта махсус ислом таълим муассасасига ўқишга кириш ҳақидаги аризалари (электрон ҳужжатлари) Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг muslim.uz сайтида qabul.muslim.uz электрон портали орқали онлайн масофавий шаклда
📆 20 июндан 10 июлгача (шу куни ҳам 18:00 гача) қабул қилинади.

‼️Абитуриентлар қуйидаги ҳужжатларни электрон порталга жойлаштирадилар:
- паспорт (электрон шаклда);
- аттестат ёки диплом (академик лицей, ўрта махсус касб-хунар коллежини тамомлаганлар учун) электрон шаклда;
- 3,5 х 4,5 ҳажмдаги фотосурат (электрон шаклда, сўнгги уч ойда олинган ҳамда орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
- тил билиши тўғрисидаги сертификат (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа чет тилини танловчилар учун) электрон шаклда.

📌БИЗНИ КУЗАТИШДА ДАВОМ ЭТИНГ
📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ АНДИЖОН БОШ МАСЖИДИДА ЖУМА НАМОЗИНИ АДО ЭТДИЛАР

Жорий йилнинг 18-июнидан бошлаб бутун Андижон вилоятининг мўъмин-мусулмонлари учун катта совға қилинган Андижон шаҳрининг марказида жойлашган "Бош" жоме масжидида (аввалги Девонабой) жума намози жамоат билан жуда катта шукуҳият ила адо этилди.

Ушбу масжиднинг очилиш жума ибодатларини халқ билан бирга адо этишлик учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Ўзбекистон Ислом Цивилизацияси маркази илмий ходими Аброр Мухтор Али домлалар иштирок этиб, барча йиғилган жамоатга маъруза қилдилар...
БАТАФСИЛ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Maqola

МЎМИНЛАРНИНГ РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛОЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМДАН МЕРОС ГЎЗАЛ СИФАТЛАРИ

Аллоҳ таолонинг каломи Қуръони каримда мўминларнинг сифатлари қандай бўлиши, мўмин деганда ким тушунилиши тўғрисида жуда ҳам кўплаб оятлар нозил бўлган. Ҳаттоки ундаги бир сура «Мўминлар» деб номланган. Мазкур суранинг аввалги 10 оятида мўминларнинг сифатлари тўғрисида сўз юритилган. Ана шу ояти карималарга батафсил тўхталиб ўтсак. Аллоҳ таоло Муъминун сурасида марҳамат қилади:

1. Батаҳқиқ, мўминлар нажот топдилар.

Ушбу оят ила Аллоҳ таоло мўминларнинг нажот топишларига очиқ-ойдин, таъкид-ланган ваъда бермоқда. Аввалида «Батаҳқиқ»-ҳақиқатан-сўзи билан бошланган жумла шунга далолат қилади.

Қолаверса, жумланинг охирида «нажот топдилар» деб нажот бўлишига ҳеч шубҳа қўймаяпти. Аслида, «нажот топадилар» дейилиши керак эди. Аммо «нажот топдилар» дейишлик, албатта, «нажот топадилар» маъносидан ҳам кучлидир.
БАТАФСИЛ

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти Бош жоме масжидининг янги биноси очилди

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz