KaNews.uz
5.55K subscribers
43.8K photos
3.17K videos
21 files
14K links
Қанлыкөл районы ҳәкимлигиниң социаллық тармақлардағы рәсмий каналлары

kanews.uz
https://t.iss.one/kanlikulnews
https://www.instagram.com/kanlikul_news/
https://www.facebook.com/kanlikulpress/
@hakimge_murajat2022
@murajatbot
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
В социальных сетях и мессенджере Telegram распространяется информация от имени несуществующего в действительности "заместителя главного фармацевта" "Кристины Сомовой", ложно заявляющей об инициативе Правительства РУ по распространению на бесплатной основе дорогостоящего лекарственного препарата "Артериал". Суть распространяемой информации заключается в мошенничестве, наблюдавшимся ранее в аналогичном формате в Казахстане и Украине.

❗️Просим граждан и пользователей мессенджера Telegram и социальных сетей воздержаться от приобретения сомнительных лекарственных препаратов через сеть Интернет. Подобные действия могут быть ОПАСНЫ ДЛЯ ВАШЕГО ЗДОРОВЬЯ.

🚫 Напоминаем Вам об ответственности за распространение недостоверной информации 👆

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вирусология реанимациясидан махсус репортаж (6-қисм)

🔘 «Ҳамма бемор бизга умид кўзи билан қарайди, ёрдам беринг, яшашни истайман, қутқаринг, дейди. Худо бизга куч берсин, ўлим кам бўлсин. Шу ердан умид олиб кетган ҳар бир бемор соғ бўлсин».

🔘 «Бу шифокорлар робот экан. Нон-сув ичмасдан кечгача қарашяпти».

👉 Мақола

👉 Тўлиқ видео

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Мактаблар фаолияти қачон тикланади? Форма ва ўқув қуролларини олиш керакми?

Халқ таълими вазирлиги:

«2020 йилнинг 20 августидан бошлаб буюм бозорлари ҳамда буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар фаолиятига рухсат берилди.

Ота-оналаримиздан, бозор ва дўконлар очилгани билан, санитария қоидалари ва ижтимоий масофа сақлашларини сўраймиз.

❗️Ҳозир ҳамма баравар бозорга борса, ижтимоий масофа сақлаш қийин бўлади, шунинг учун жуда шошилиш, барча харидларни мактабгача амалга ошириш шарт эмас. Ўқув қуроллари ва кийим-кечакларни мактаб бошланганидан кейин ҳам олиб бериш мумкин, энг асосийси ўзингиз ва фарзандларингизнинг саломатлигини асраш!

‼️ Айни дамда ўқув йилини бошлаш юзасидан мутасадди вазирлик ва идораларга таклиф киритиш бўйича топшириқ берилган. Давлат умумтаълим мактаблари бўйича Махсус комиссиянинг қарори яқин кунларда эълон қилинади».

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Инфографика. Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш бўйича тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
❗️Инфографика. Карантин талабларини тўлиқ сақлаган ҳолда иқтисодиёт тармоқларининг фаолият юритиши бўйича асосий шарт ва шароитлар.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
🇺🇳 ЖССТ раҳбари: «Коронавирус пандемиясига яқин 2 йил ичида барҳам берамиз»

🦠 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адан Гебрейесуснинг фикрича, COVID-19 пандемияси дунёда одамлар ўртасидаги мулоқот кўпайгани туфайли тарихдаги энг кенг тарқалиб кетган вирус бўлишга яқин турибди.

«Лекин бизда пандемияни тўхтатиш учун технологиялар ва билим етарли», — деган ЖССТ бош директори.

🌐 У инфекцияга қарши курашда халал бераётган жиҳат — глобаллашув ва одамлар ўртасидаги мулоқотнинг фаоллашгани эканини таъкидлаган. У замонавий технологияларни пандемияга қарши курашдаги устунлик берувчи жиҳат деб ҳисобламоқда.

❗️«Шу сабабли биз пандемияга яқин 2 йил ичида барҳам берамиз, бунда барча кучларни бирлашган ҳолда сафарбар этиш, миллий бирлик ва глобал бирдамлик асосий қурол бўлади», — деган Тедрос Адан Гебрейесус.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
🇺🇳 Ўқув йили бошлангандан сўнг янги касалланишлар сони кўпайиши муқаррар — ЖССТ

Коронавирус иккинчи тўлқинининг олдини олиш мумкин. Бунинг учун тиббиёт ходимлари ихтиёрида барча воситалар мавжуд. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти стратегик ташаббуслар бўйича раис ўринбосари Раньери Гуэрра маълум қилди.

🦠 Гуэрранинг фикрича, ўқув йили бошлангандан сўнг янги касалланишлар сони кўпайиши муқаррар. Чунки ўқувчилар орасидаги жисмоний алоқаларни бартараф этишнинг иложи бўлмайди.

❗️ЖССТ вакили шу пайтгача болаларнинг коронавирусни юқтириш даражаси тўлиқ ўрганилмаганини таъкидлади. Мисол учун, 10-11 ёшгача бўлган болалар атрофдагиларга касалликни камроқ юқтиради, 12 ёшдан сўнг ўсмирларда инфекцияни юқтириш қобилияти ортади, деган назария мавжуд.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг

👉 Телеграм каналимизга аъзо бўлинг @kanlikulnews
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️Мактабларни 14 сентябрдан очиш таклифи киритилди

Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов маълум қилди.

〰️〰️〰️〰️
🔹Бир ҳафта олдин (7 сентябрь) синов тариқасида вирус тарқалмаган, ҳавфсиз ҳудудлардаги баъзи кичик мактабларни очиш, ушбу жараёнда барча чораларни тўлиқ ва тўғри амалга оширилишини ўрганиб чиқиш ҳам режалаштирилган.

🔹Мактабга ўқувчиларнинг бир вақтда келмаслиги, кираётганда иситмаси ўлчаниши, барча дарслар бир синф хонасида ўтилиши, танаффусда синф ҳавоси шамоллатилиши, ўқувчиларга ижтимоий масофани сақлашни тушунтириш каби қатор талаблар ишлаб чиқилиб, жойлардаги барча мактабларда ижросини таъминлаш чоралариyb кўриш керак бўлади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Тўйдан олдин келин ва куёв коронавирусга тест топширадими?

Батафсил 👉 бу ерда

〰️〰️〰️〰️
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова жавоб берди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
❗️Барча мактаб ўқитувчилари, боғча ва шифохоналар ходимлари гриппга қарши бепул эмланади

Президент қарорига биноан, республикадаги барча бошланғич, умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ходимларини марказлашган тартибда 2020 йил 1 октябрга қадар бепул гриппга қарши эмлаш эмланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар бир таълим муассасасига борган ҳолда ходимларни эмлаш ўтказишни ва тегишли соғлиқни сақлаш муассасаларини вакцина ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш чораларини кўради.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан

———————

⚡️Из выступления Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественном собрании, посвященном 29-й годовщине независимости Республики Узбекистан

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Ўзбекистонда карантин туфайли вазият анча барқарорлашган эди. Карантин чекловлари юмшатилиб, хусусий боғча, мактаб, олийгоҳлар фаолияти тикланганда вазият қайта ёмонлашмайдими?

⚡️Ёз фасли жуда қийин кечди. Одамлар вирус хавфини жиддий қабул қилиб, тартиб интизомга қатъий риоя қилишни бошладилар ва бу билан тиббиёт ходимларига анча ёрдам бердилар. Шунингдек, эпидемиологик вазият ҳам бир мунча барқарорлашди.

🔹Аммо ҳозир аҳоли ўртасида яна бўшашиш кузатилмокда, айникса ёшлар орасида. Ижтимоий масофани сақламай, ниқобларни нотўғри тақиш ҳолатлари кузатилмокда.

🔺Тажрибалар бошқа давлатларда шундай ҳолатлар кузатилганда касаллик сони яна ортганини кўрсатади.

📈 Агар одамлар орасида бефарқлик ҳолатлари кўпаядиган бўлса, 1-2 ой ичида касаллар сони кескин ортади, вазият ёмонлашади.

❗️Шунинг учун барча,шу жумладан ота-оналар, болалар ҳамда ўкитувчилар эҳтиёт чораларига катъий амал килишлари зарур.

☝️Вазиятни назорат килиш одамларнинг ўз қўлларида.

Коронавирусга қарши курашиш штаб аъзоси Барно Абдусаматова жавоб берди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
🔹Ўқувчилар саломатлиги сари 10 қадам

🔹Мактабда касалликларнинг олдини олиш қоидалари

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Бемор уйда даволанса ва унинг оила азоларига 2-5 кун фарқида коронавирус юқса, тузала бошлаган бемор ўзини изоляция қилиши шартми?

Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

Касалликка чалиниб уй шароитида даволанаётган беморлар авваламбор ўзларини қолган оила аъзоларидан изоляция қилишлари тавсия этилади.

🧬 Агарда касаллик бошқа оила азоларига юқтирилган бўлса, даволанаётган яъни тузалаётган беморнинг организмида антитаначалар ҳосил бўлади.

🔰 Бунда масофа сақлаш шарт бўлмайди, яъни беморда бирламчи иммунитет ҳосил бўлади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
#cўраган_эдингиз

Болаларга ниқоб тақиш керакми? Неча ёшли болаларга тақиш зарур?

7 ёшгача бўлган болалар учун асосий тавсия — бу ижтимоий масофа сақлаш.

😷 Катта ёшдаги болалар ва ўсмирлар ниқоб тақишлари мажбурий.

🏃🏻‍♂️ Фаол ҳаракат
ва спорт билан шуғулланишда (айниқса иссиқ ҳавода) ниқоб тез намланади ва инфекциядан ҳимоя қилмайди.

📐 Шунинг учун болалар — ёшидан қатъий назар инфекция ташувчисидан узоқроқ бўлгани, масофа сақлаши ва бирор юзага қўл теккизган бўлсалар, дезинфекция воситасидан фойдаланиши зарур.

👶🏻 Болалар коронавирус инфекциясини анча енгил ўтказишади, улар орасида симптомсиз касалликни ташувчилар, шунингдек, касалликнинг енгил шакли кўп бўлади. Болалар катталарга нисбатан кўпроқ инфекция манбаси ҳисобланишади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
🦠 Коронавирусдан кам фоизда зарарланганлар бошқаларга кўпроқ юқтиради

ЖССТ мутахассиси Мария ван Керкховенинг таъкидлашича, коронавирусга чалинганларнинг 80 фоизи вирусдан 10-20 фоиз зарарланганлар орқали касаллик юқтиради.

«Инфекция одамлар кўп тўпланадиган ёпиқ жойларда, саломатлигида доимий муаммо бўлган кишилар яшайдиган уйлар, тунги клублар ва турмаларда кўпроқ тарқалиши мумкин», — дея таъкидлаган мутахассис.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔹Мало, кто любит прилипал! Неужели так сложно не нарушать чужие границы, не правда ли? И мы сейчас не только про людей! Некоторые прилипалы — как, например, в этом видео — уже надоели всем.

Чтобы их проучить, достаточно самому не нарушать чужие границы и соблюдать дистанцию при общении людьми.

Источник: «Стопкоронавирус»

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 63 мингдан ошди

9 та
ҳудудда 129 кишида касаллик аниқланди:

▫️29 нафари — Тошкент шаҳрида,
▫️26 нафари — Тошкент вилоятида,
▫️7 нафари — Қорақалпоғистон Республикасида,
▫️9 нафари — Андижон вилоятида,
▫️19 нафари — Жиззах вилоятида,
▫️14 нафари — Наманган вилоятида,
▫️10 нафари — Сирдарё вилоятида,
▫️11 нафари — Сурхондарё вилоятида,
▫️4 нафари — Хоразм вилоятида.

📈 Жами касалланганлар — 63 124 нафар.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳид ва таъм сезмаётган эдим, гриппман деб ўйлабман. Энди ота-онам ҳам шу касалликни ўтказяпти. Ўзимнинг ҳам бошим оғрияпти. Нима қилишимиз керак?

Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

— Агар ота-онангиз уй шароитида даволанаётган бўлса, укол-дориларни тўхтатиб, шифокор назоратидан ўтишлари тавсия этилади. Умуман, оилавий шифокорга мурожаат қилсангиз, зарур дори-дармонлар берилади.

🛏 Ота-онангизнинг ёши 55-60 ёшдан ошган бўлса, стационар шароитда даволаниши зарур. Касаллик ўз вақтида даволанса, асоратлари бўлмаслиги ҳам мумкин.

🧪 Коронавирусга тест топширинг. Касалликни бошқаларга юқтириш эҳтимоли туфайли, ўзингизни изоляция қилишингиз лозим.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Коронавирусга қайта чалинмаслик учун нималар қилиш керак? 👉 Жавоб

Уйда COVID-19 дан даволаняпман. Вирусдан буткул тузалганимни қандай билишим мумкин? 👉 Жавоб

Менда 3-4 кундан бери нафас етишмаслиги бор. Йўтал ва иситма йўқ. Рентгенда ўпкам соғлом чиқди. Нима қилай? 👉 Жавоб

Менда 15% пневмония аниқланди, даволаняпман. Йўталган пайтим балғам гоҳида қон аралаш тушяпти. Қўрқинчли эмасми? 👉 Жавоб

Онамда гипертония ва қандли диабет бор. Коронавирусдан даволангач, инсулт бўлдилар. Энди асабда ўзгаришлар бор. Булар қанча давом этади? 👉 Жавоб

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг