Jizzax.Uz|Rasmiy kanal
28.1K subscribers
24.1K photos
3.66K videos
12 files
18.8K links
Viloyat hokimligi rasmiy sayti:
https://jizzax.uz/
“Ishonch telefoni”:72-226-00-11
@jizzaxviloyatihokimi
@jizzaxuz_bot
Facebookdagi murojaat uchun havola:
https://www.facebook.com/pressslujba/
Download Telegram
BMB TRADE GROUP компанияси BMB Za’faron маҳсулотини Франция бозорларига экспорт қилиш бўйича келишувга эришди

Батафсил👉
https://bit.ly/3SBV7M2

📲 Jizzax.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:👇

🕊Telegram|📱Facebook|📺You Tube|📱Instagram|
|💬ok.ru|✍️@Viloyat_hokimiga_murojaat |💬twitter|

#хабар #новости #news #Жиззах #Джизак #Jizzax
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли Оммавий ахборот воситалари вакиллари, матбуот котиблари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари.

Сизларни 2022 йил 27 октябрь куни соат 14:00 да Жиззах вилоятида ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар бўйича пресс тур ҳамда “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар дастурлари”нинг амалга оширилиши юзасидан Жиззах вилояти ҳокимлигининг кичик конференция залида бўлиб ўтадиган брифингга таклиф этамиз.

Пресс тур ва брифингда Жиззах вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Акмал Савурбаев иштирок этади.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

📲
Jizzax.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:👇

🕊Telegram|📱Facebook|📺You Tube|📱Instagram|
|💬ok.ru|✍️@Viloyat_hokimiga_murojaat |💬twitter|

#хабар #новости #news #Жиззах #Джизак #Jizzax
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида Президент раислигида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Йиғилиш аввалида давлатимиз раҳбари барча шифокор ва ҳамшираларни, фелдьшер ва санитарларни яқинлашиб келаётган Тиббиёт ходимлари куни билан табриклади.

“Хабарингиз бор, жорий йил март ойида сизлар билан очиқ мулоқот ўтказиб, барча масалаларни очиқ-ойдин муҳокама қилган эдик.

Бугунги йиғилишимизни ана шу очиқ мулоқотнинг мантиқий давоми, десак, бу ҳам тўғри бўлади”, деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент тиббиёт соҳасидаги энг устувор вазифалардан бири малакали тиббий хизматларнинг ҳар бир хонадонга кириб боришини таъминлашдан иборатлигини таъкидлади ва эришилган натижалар ҳақида сўз юритди.

Жумладан, жорий йилда янги 106 та оилавий шифокор пункти ва поликлиникалар, мингта маҳалла тиббиёт пункти ташкил этилди. Бу орқали 3,5 миллион аҳолига бирламчи тиббий хизмат яқинлаштирилди.

Ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида илғор хорижий тажрибалар асосида аҳолининг кафолатланган бепул тиббий хизматга бўлган эҳтиёж баланси ишлаб чиқилди.

Оилавий шифокорлар томонидан бепул тарқатиладиган дорилар 45 турдан 70 турга етказилди. Бунга ажратилаётган маблағлар ҳажми эса ўтган йилга нисбатан 3 баравар оширилди (188 миллиард сўмдан 540 миллиард сўмга).

Шунингдек, 820 та бирламчи тиббиёт муассасасига УЗИ ва ЭКГ ускуналари етказиб берилди.

Оилавий поликлиникаларда 19,5 мингта кундузги шифо ўринлари ташкил этилди.

Бунинг натижасида 740 минг аҳолига шифохонага бормасдан, маҳалланинг ўзида даволаниш имконияти яратилди.

Тиббиёт ходимлари ойлиги 30 фоизгача оширилди. Шунингдек, шифокорларга иш самарадорлиги ва натижасига қараб табақалаштирилган рағбатлантириш ва устама тўловлари жорий этилди.

Умуман, жорий йилда тиббиётга 28 триллион сўм ажратилмоқда ва бу ўтган йилга нисбатан 1,3 баравар кўп.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари соҳада қилиниши лозим бўлган ишларни белгилаб берди.

Бирламчи бўғинни маҳаллагача тушириш бўйича бошлаган ислоҳотлар самарасини ошириш лозимлиги қайд этилиб, оилавий поликлиникалардан 10 километр узоқликда жойлашган 272 та маҳаллада тиббиёт пунктларини ташкил қилиш ишларини жадаллаштириш топширилди.

“Қишлоқ шифокори” дастури доирасида олис ҳудудларда 191 нафар шифокор иш бошлади. Яна 171 та бўш ўринни тўлдириш вазифаси қўйилди.

Шифохоналарда туғруқ ўринларини кўпайтириш, республика бўйича 46 та туманлараро перинатал марказни ташкил этиш ишларини тезлаштириш топширилди.

Тез тиббий ёрдамда чақирувга етиб бориш вақти 3 баробарга, харажатлар 25 фоизга қисқаришига қаратилган Президент қарорларининг ижроси устидан назоратни кучайтиришга кўрсатма берилди.

Йиғилишда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳокимлар, соҳага масъуллар ва ихтисослашган марказлар раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди. Улар йил якунига қадар ва келгуси йил учун режаларини ҳам батафсил тушунтирди.

Facebook|Instagram|Twitter
Жиззахда 2022 йилнинг сентябрь ойида нечта никоҳ ҳолатлари қайд этилган маълум бўлди

Батафсил
👉https://bit.ly/3Fhr89a

📲 Jizzax.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:👇

🕊Telegram|📱Facebook|📺You Tube|📱Instagram|
|💬ok.ru|✍️@Viloyat_hokimiga_murojaat |💬twitter|

#хабар #новости #news #Жиззах #Джизак #Jizzax
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Қайтиш” фильми Зоминда суратга олинмоқда

Батафсил
👉https://bit.ly/3D9jevN

📲 Jizzax.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:👇

🕊Telegram|📱Facebook|📺You Tube|📱Instagram|
|💬ok.ru|✍️@Viloyat_hokimiga_murojaat |💬twitter|

#хабар #новости #news #Жиззах #Джизак #Jizzax
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
AКТ вазирлигининг Жиззах вилояти бошқарма бошлиғи IT-Park резидентлари, IT -тадбиркорлар ва фрилансерлар билан очиқ мулоқоти ўтказди

Батафсил
👉https://bit.ly/3VXYShA

📲 Jizzax.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:👇

🕊Telegram|📱Facebook|📺You Tube|📱Instagram|
|💬ok.ru|✍️@Viloyat_hokimiga_murojaat |💬twitter|

#хабар #новости #news #Жиззах #Джизак #Jizzax
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз муҳокама қилинган масалаларнинг барчаси фақат ва фақат халқимизни рози қилишга қаратилганини таъкидлади.

Шу боис, барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига ўз ҳудудида тиббиётни ривожлантиришга муносабат ва ёндашувини тубдан ўзгартириб, бу масала бўйича жиддий бош қотириши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

"Биз бугунги кунда инсон ҳаёти, унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашни давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига айлантирмоқдамиз.

“Инсон – жамият – давлат” деган қоидани ҳаётимизга жорий этмоқдамиз.

Бу борада, ҳеч шубҳасиз, тиббиёт ғоят муҳим ўрин тутади. Бу соҳада масаланинг катта-кичиги йўқ. Ҳаммаси бирдек муҳим.

Барча ҳокимлар, бу ерда ўтирган раҳбарлар эшитиб олсин: бир бемор одамни дардига дармон бўлиб, унинг соғлиғини тикласак, ҳаётга қайтарсак, билингки, бу билан бутун оиланинг бахтини, келажагини таъминлаган бўламиз", деди давлатимиз раҳбари.

Айни пайтда Президент республика тиббиёт марказлари ва вилоятлардаги тиббиёт муассасаларининг шификорлари билан мулоқот қилмоқда.

Facebook|Instagram|Twitter
🗓 26 октябрь, чоршанба:
📢 Асосий хабарлар ва янгиликлар⬇️

Қашқадарё вилоятининг ривожи таҳлил қилиниб, келгуси йилги вазифалар белгиланди
👉https://bit.ly/3srUc5V

Жиззахда маҳаллий Кенгашлар фаолиятида депутат аёллар ўрни муҳокама қилинди
👉https://bit.ly/3CZroGM

Жиззахда жорий йилнинг 9 ойида қанча мева-сабзавот экспорт қилингани маълум бўлди
👉https://bit.ly/3DvD5GV

В Джизаке обсуждена роль женщин-депутатов в деятельности местных Кенгашей
👉https://bit.ly/3D1dlka

“Қайтиш” фильми Зоминда суратга олинмоқда
👉https://bit.ly/3D9jevN

Жиззахда 2022 йилнинг сентябрь ойида нечта никоҳ ҳолатлари қайд этилган маълум бўлди
👉https://bit.ly/3Fhr89a

AКТ вазирлигининг Жиззах вилояти бошқарма бошлиғи IT-Park резидентлари, IT -тадбиркорлар ва фрилансерлар билан очиқ мулоқоти ўтказди
👉https://bit.ly/3VXYShA

📲 Jizzax.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:👇

🕊Telegram|📱Facebook|📺You Tube|📱Instagram|
|💬ok.ru|✍️@Viloyat_hokimiga_murojaat |💬twitter|

#хабар #новости #news #Жиззах #Джизак #Jizzax
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлардан келиб чиқиб, йиғилиш якунида Президентимиз Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоятлар ҳокимларига қатор топшириқлар берди.

Жумладан:

- икки ой муддатда 300 та маҳаллада тиббиёт пунктларини ташкил қилиш, келгуси йил 1 мартга қадар бундай тиббиёт пунктларини оилавий поликлиникалардан 10 километр узоқликда жойлашган 272 та маҳаллада ҳам барпо этиш;

- 30 та оилавий шифокор пунктлари ва поликлиникаларини ташкил этиб, уларни жиҳозлаш, келгуси йилда яна қўшимча 140 та оилавий шифокор пунктлари ва поликлиникаларини ташкил этиш;

- икки ой муддатда оналар ва болалар саломатлиги бўйича уч йиллик дастурни ишлаб чиқиш, унда туғруқ бўлимларининг моддий-техник базасини яхшилаш, туғруқ ўринларини босқичма-босқич кўпайтириш, болаларда туғма нуқсонларни олдини олиш ва эрта аниқлаш, махсус дори воситалари билан таъминлаш, Акушерлик-гинекология, Скрининг ва Репродуктив саломатлик марказларининг ягона вертикал тизимини яратишни назарда тутиш;

- хорижий ишлаб чиқарувчилар билан музокара ўтказиб, 640 та тез ёрдам машинасини харид қилиш;

- икки ой муддатда барча ихтисослашган марказларда камида 10 тадан янги юқори технологик даволаш усулларини жорий қилиш бўйича дастурни қабул қилиш;

- икки ой муддатда тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини яхшилаш бўйича уч йиллик дастурни ишлаб чиқиш, унда 1 минг 117 та тиббиёт муассасини қуриш ва капитал таъмирлаш, 668 тасининг ичимлик суви, иссиқлик тизими ва электр таъминотини яхшилаш, 1 минг 870 тасига 38 мингта янги тиббий жиҳозлар етказиб беришни назарда тутиш топширилди.

Вазирлар Маҳкамасига ҳамшираларни ўқитиш ва малакасини ошириш, меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини ошириш, умуман, улар учун муносиб меҳнат ва турмуш шароитларини яратиш масалаларини ўз ичига олган қарор лойиҳасини тайёрлашга топшириқ берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Диққат эълон!

Ҳурматли вилоятимиз аҳли, жорий йилнинг 27 октябрь куни соат 10-00 да Зомин тумани, Ёшлик маҳалласида жойлашган 5-сонли умумий ўрта таълим мактаби биносида (мўлжал Пешағор қишлоғи) вилоят ҳокими Эргаш Салиев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев иштирокида аҳоли билан навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтади.

Сайёр қабулда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, гуруҳ раҳбарлари, котибият мудирлари, вилоят бошқарма, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этади.

📲 Jizzax.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:👇

🕊Telegram|📱Facebook|📺You Tube|📱Instagram|
|💬ok.ru|✍️@Viloyat_hokimiga_murojaat |💬twitter|

#хабар #новости #news #Жиззах #Джизак #Jizzax
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум Жиззах аҳли бошланаётган кун хайрли бўлсин.

🔰 Бугун 27 октябрь, пайшанба

🌎 Бутунжаҳон аудиовизуал меросни сақлаш куни;

1991 — Туркманистон мустақилликка эришган;

2006 — Қарши шаҳрининг 2700 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтган.

🥳 Ушбу санада туғилганлар: машҳур скрипкачи, композитор Никколо Паганини (1782), АҚШнинг 26-президенти Теодор Рузвельт (1858), ўзбек рассоми Ортиқали Қозоқов (1960).

📲 Jizzax.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:👇

🕊Telegram|📱Facebook|📺You Tube|📱Instagram|
|💬ok.ru|✍️@Viloyat_hokimiga_murojaat |💬twitter|

#хабар #новости #news #Жиззах #Джизак #Jizzax
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«Очиқ мулоқот»дан буён бажарилган ишлар ва келгуси вазифалар муҳокама қилинди

Батафсил
👉https://bit.ly/3SyiNAM

📲 Jizzax.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:👇

🕊Telegram|📱Facebook|📺You Tube|📱Instagram|
|💬ok.ru|✍️@Viloyat_hokimiga_murojaat |💬twitter|

#хабар #новости #news #Жиззах #Джизак #Jizzax
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM