#Келажак_лидерлари
⚡️Илк маротаба ёш давлат хизматчиларининг ТОП-50 талиги тузилди
🔰"Келажак лидерлари" махсус малака ошириш курси Президент ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги ташаббуси ва ҳамкор ташкилотлар кўмагида ташкил этилди. Махсус дастур давлат хизматига раҳбар кадрларни тайёрлашга хизмат қилади.
Куни-кеча Давлат бошқаруви академиясида дастурнинг очилиш маросими бўлди. Илк босқичга 21-31 ёшдаги давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритаётган ўрта бўғин раҳбар ва ходимлари жалб қилинди.
🔹 Ушбу дастурнинг махсус ўқув курсида таҳсил олиш учун барча вазирлик ва идоралардан 800 нафар номзод тавсия этилди.
✅ 4 босқичли танлов асосида 50 нафар ёш давлат хизматчиси танлаб олинди. Тингловчилар 2 ой давомида лидерлик, жамоани шакллантириш, лойиҳа бошқаруви, стратегик таҳлил, низоларни бошқариш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш каби фанлардан билим ва тажрибаларини оширишади.
📲 Jizzax.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:👇
Telegram Live | Facebook | Instagram |