Jamoatchilik nazorati
458 subscribers
597 photos
187 videos
9 files
769 links
Жамоатчилик назорати – фуқаролик жамиятини тараққий топтиришнинг муҳим омилларидан бири.
Download Telegram
#jamoatchilik_nazorati
#kun_hikmati

Уйқингиз келдими? Ухланг!
Биров «ухлатиб» кетганидан ўзингиз ухлаб олганингиз яхшироқ. 😊

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
#jamoatchilik_nazorati

🥇Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида энг яхши саёҳат йўналиши деб топилди

Бу ҳақда Туризм қўмитасининг ахборот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Россиянинг «Russian traveler» журнали томонидан ташкил этилган «Russian traveler Awards 2024» миллий туризм мукофотининг танлови натижасига кўра «Туризм в СНГ» номинациясида ғолиб деб топилди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
#jamoatchilik_nazorati

Нон хотин эмас, қўрқмай 2 та олаверинг!
😊

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
#jamoatchilik_nazorati

Талабалар учун поезд чипталарига ҳам 50 фоизлик чегирма эълон қилинди

Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга қишки таътил мобайнида маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун чегирмалар эълон қилинди.

Барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездларининг темир йўл ҳужжатининг тўлиқ қийматидан 50% чегирма (СВ/ВИП класс вагонларидан ва юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездларидан ташқари) 2024 йил 23 декабрдан 2025 йил 10 январга қадар амал қилади.

Чипталарни сотиб олиш учун талабалар паспорт билан темир йўл кассаларига ташриф буюриши ёки электрон тарзда чипта харид қилишда eticket.railway.uz сайтидан фойдаланишлари мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#jamoatchilik_nazorati

Trotuar, velosiped va piyodalar yo‘laklari, yashil maydonlarda harakatlanganlik hamda yo‘llarda noqonuniy to‘siqlar o‘rnatganlik uchun javobgarlik belgilanmoqda


Qonun loyihasi deputatlar tomonidan birinchi o‘qishda qabul qilindi.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
#jamoatchilik_nazorati

Худоёр Мелиев: Манфаатлар тўқнашувини аниқлашда жамоатчиликнинг иштироки жуда муҳим


2024 йил 6 декабрда «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун кучга кирди.

Ушбу қонун жамият ва давлат учун қанчалик аҳамиятли? Қонун ижросини самарали ташкил этиш учун нима қилиш керак?

ЎзА мухбири Адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев билан шулар ҳақида суҳбатлашди.


Батафсил

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#jamoatchilik_nazorati

Оммавий тартибсизликлар ташкил қилишга тайёргарлик кўрганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда

Оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтиш ва бундай фаолиятни молиялаштириш Жиноят кодексига киритилмоқда. Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқованинг айтишича, бу жазо онлайн тарздаги ўқувларда қатнашаётган шахсларга ҳам тааллуқли бўлади.

Унинг сўзларига кўра, бундай ўқувларда “кимдир билиб, кимдир билмай” қатнашади. Депутатлар қонун лойиҳасини саволларсиз биринчи ўқишда қабул қилди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#AntiFake_uz_огоҳлантиради

💻 Сўнгги кунларда Телеграм мессенжерида онлайн фирибгарликнинг янги усуллари кенг тарқалмоқда. Жиноятчилар "Қара, сени янгиликларда кўрсатишяпти" каби сохта хабарларга зарарли APK файл бириктириб, фойдаланувчиларни алдашга ҳаракат қилмоқда.

⚡️Бириктирилган файлни юклаб олган заҳоти қурилмангиз хавф остида қолиши мумкин. Фирибгарлар фойдаланувчи номидан спам хабарлар тарқатиш, бошқа фирибгарлик схемаларида фойдаланиш, шунингдек, шахсий маълумотларни ўғирлаши мумкин.

‼️Фирибгарларга алдовига тушиб қолмаслик учун ҳушёрликни оширинг ва нотаниш аккаунтлардан келган файлларни юклаб олманг!

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
#jamoatchilik_nazorati

Пенсия тайинлаш учун онлайн ариза қандай юборилади?


Пенсия ёшига етдингиз ва пенсия тайинлаш учун онлайн мурожаат қилмоқчисиз, лекин буни қандай амалга оширишни билмайсиз.

Пенсия жамғармаси бу борада сизга кўмаклашади. Қуйидаги ҳавола орқали пенсия тайинлаш учун онлайн ариза юбориш хизматидан фойдаланиш бўйича маълумот олишингиз мумкин.

👉 Пенсия тайинлаш учун онлайн ариза юбориш бўйича қўлланма

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
https://t.iss.one/Zarnews_uz
#Adliya_bayonoti

Media mahsulotlar faqat qonuniylik yuzasidan ekspertiza qilinishi mumkin

Ijtimoiy tarmoqlarda media mahsulotlarini “maʼnaviy ekspertiza”dan oʻtkazish joriy etilganligi yuzasidan xabarlar tarqalmoqda.

Adliya vazirligi tomonidan mazkur masala oʻrganilganda unda jismoniy va yuridik shaxslarning huquq va qonuniy manfaatlariga daxl qiluvchi umummajburiy kuchga ega boʻlgan huquqiy normalar belgilanganligi aniqlandi.

Amaldagi qonunchilikka muvofiq vazirlik va idoralarning shunday turdagi huquqiy hujjatlari Adliya vazirligida davlat roʻyxatidan oʻtkazilishi lozim.

Davlat roʻyxatidan oʻtkazilmagan bu turdagi hujjatlar tegishli ijtimoiy munosabatlarni huquqiy jihatdan tartibga solish uchun asos boʻlib xizmat qilishi mumkin emas hamda huquqiy oqibatlarga olib kelmaydi.

Shu bois, media mahsulotlarini “maʼnaviy ekspertiza”dan oʻtkazishni joriy etish toʻgʻrisidagi qaror ushbu hujjatni qabul qilgan organlar tomonidan bekor qilinganligi va ijrodan chaqirib olinganligi maʼlum qilinadi.

Shu bilan birga, Maʼnaviyat va maʼrifat markazi mutaxassislari tomonidan turli manbalarda tarqatilgan media mahsulotlarning amaldagi qonunchilikka zidligi aniqlangan taqdirda ularni bartaraf etish yuzasidan tahliliy fikrlar tarzida vakolatli organlarga belgilangan tartibda taklif kiritib borish maqsadga muvofiqligi haqida tavsiyalar berildi.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
#jamoatchilik_nazorati

Нонушта товоғингизда қолган ҳар бўлак учун 5 лирадан тўлов олинади. (Ростдан).

Туркиядаги мехмонхоналарнинг бирида исрофгарчиликка қарши шундай йўл тутилибди. Яхши усул ўйлаб топишибди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
#jamoatchilik_nazorati

Электр ва газ таъминоти бесабаб ўчирилса мурожаат қилиш учун:

Тошкент ш. 71-233-7686
Қорақалпоғистон 61-222-30-11
Андижон 74-223-57-00
Бухоро 65-221-59-36
Навоий 79-225-5444
Жиззах 72-226-4077
Кашқадарё 75-225-1117
Наманган 69-233-2515
Самарқанд 66-233-3133
Сурхандарё 76-223-3957
Сирдарё 67-226-3700
Фарғона 73-241-7202
Хоразм 62-228-5115
Тошкент в. 70-202-0175

☎️ Ҳудудий электр тармоқлари
Саll маркази - 1154
Ишонч рақами - 71 207 23 76
Девонхона - 78 150 73 39

☎️ Ҳудудгазтаъминот
Телефон рақами - 71 281 16 75
Қисқа рақам - 1104

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
#jamoatchilik_nazorati

Тошкент шаҳар ҳокимидан ҳам интервью олишга муваффақ бўлишибди.

«O‘zbekiston ovozi» газетасининг бугунги сонида шаҳар ҳокими электр таъминотидаги узилишлар сабаби ҳақида маълумот берибди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
Қўйидаги давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш мумкин

💻 my.gov.uz/oz/service/308 — Кира қилиш учун лицензия варақасини олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/357 — Электрон рақамли имзо олиш;

💻 my.gov.uz/oz/service/913 — Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш;

💻 my.gov.uz/oz/service/853 — Автотранспортни онлайн суғурталаш;

💻 my.gov.uz/oz/service/412 — Ўзбекистон Республикасидан чиқишига вақтинча чеклов қўйилганлиги ҳолатини текшириш;

💻 my.gov.uz/uz/service/491 — Ўз ўзини банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/263 — Ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/486 — Нафақа тайинлаш учун ариза бериш;

💻 my.gov.uz/uz/service/378 — Паспортни ID картага алмаштириш учун ариза юбориш;

💻 my.gov.uz/uz/service/498 — UzAuto Motors AJ орқали автомобил сотиб олиш учун навбатни текшириш;

💻 my.gov.uz/uz/service/418 — Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришга ариза бериш

💻 my.gov.uz/uz/service/745 — "Аёллар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/748 — "Ёшлар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/743 — Темир дафтарида фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/587 — “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” га кириш учун ариза бериш;

💻 my.gov.uz/uz/service/654 — Aвтотранспорт воситаларининг тақиқини текшириш;

💻 my.gov.uz/oz/service/938 — Кредит тарихи ўрганилганлиги бўйича огоҳлантирувчи «СМС-хабарнома» олиш.

💻 Oilakredit.uz — оилавий тадбиркорлик бўйича кредит олиш учун ариза бериш бўйича;

💻 online-mahalla.uzушбу рўйхатда кўрсатилган йўналишлар учун субсидия олиш мумкин;

💻 ipoteka-bozori.uz — янги тартибдаги ипотека кредитлари;

💻 Subsidiya.mf.uz — субсидия расмийлаштириш бўйича;

💻 smart-market.uz —  йирик ишлаб чиқарувчи, улгуржи савдо, етказиб берувчи корхона ва ташкилотлар учун ўз маҳсулот ҳамда хизматларини эркин сотиш ҳамда кредит олувчилар учун маҳсулот етказиб берувчи фирмани эркин танлаш имконияти мавжуд.

💻 talim-krediti.uz ёки talim-krediti.mf.uz таълим кредити олиш учун;

💻 Infokredit.uz ёки my.gov.uz — кредит тарихини билиш учун;

💻 bank-kredit.uz  —"20 тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастури доирасида кредитга ариза бериш;

💻 portal.infokredit.uz — Юридик шахслар кредит тарихи ҳақидаги маълумотни олиши учун.

📱my.gov.uz иловасини юклаб олиш: Google Play ёки App Store

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
#jamoatchilik_nazorati

Чиқинди хизмати учун пул тўлаганмисиз?


Кўпинча кўча-кўйда, шаҳарнинг турли бурчакларида чиқиндилар уюлиб ёки ёйилиб ётган ҳолатларга кўзимиз тушади. Бундан ташқари, чиқиндихоналардаги урналарда йиғилган чиқинди бир кун олиб чиқиб кетилмаса, урналар тўлиб-тошиб кетганига гувоҳ бўламиз. Йиғилиб қолган чиқинди эса, албатта, атрофга бадбўй ҳид тарқатади.

Батафсил

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
ПҚ-452.pdf
331.4 KB
Янги йил байрамида неча кун дам олинади?

2024 йил 24 декабрь куни Президентнинг «Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра:
🔹28 декабрь, шанба — 6 кунликлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;

🔹29 декабрь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;

🔹30 декабрь, душанба — 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14 декабрь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни;

🔹31 декабрь, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;

🔹1 январь, чоршанба — Янги йил байрами;

🔹2 январь, пайшанба — 6 кунликлар учун дам олиш куни, 5 кунликлар учун 4 январь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#jamoatchilik_nazorati

Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбековнинг ушбу интервьюси ижтимоий тармоқларда кўп муҳокама бўлмоқда. Аксарият каналлар негатив мазмунда пост эълон қилмоқда.

Лекин, мен шахсан вазирнинг фикрларини тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Вазир нима мазмунда гапирганини ҳамма жуда яхши тушуниб турибди.

‼️ Миллатни, унинг асрлар давомида шаклланган қадриятларини муҳофаза қилиш, асраб-авайлаш мақсадида айтилган бу гапларни қандай талқин қилиш ҳар кимнинг виждонига ҳавола.

⚠️ Телеканаллардаги сериалларнинг савиясизлигидан дод соламиз, шикоятлар ёзамиз, лекин шу муаммога ечим топиш масадида ишлаб чиқилган «Маънавий экспертиза» лойиҳасини қоралаганларни қўллаб-қувватлаймиз.

Бу интервьюга кўрсатилаётган муносабат ҳам худди шу кабидир.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
ЎРҚ-1011 (2025 йил давлат бюджети).pdf
15.3 MB
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-1011-сон, 24.12.2024 й.) қабул қилинди.

🔰 Унга кўра, Қонун 2025 йил учун Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.

2025 йил учун биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга республика бюджетидан ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари тасдиқланди.

🚫 Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга республика бюджетидан ажратиладиган бюджет маблағларидан фақат 2025 молия йили давомида фойдаланилади ва улар келгуси молия йилига ўтказилмайди.

✳️ 2025 йил учун Ўзбекистон консолидациялашган бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизи миқдорида белгиланди.

📌Қонун 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#jamoatchilik_nazorati

👨🏻‍🚒 Ўт ўчирувчиларга ҳам осон эмас
🚒

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
#jamoatchilik_nazorati

ОНАЛАР ОЛДИДАГИ ҚАРЗ

Бир юмуш билан касалхонага борган эдим. Навбатнинг охири кўринмайди. Шу пайт ёш бир жувон изиллаб йиғлаганча у ёқдан бу ёққа югура бошлади. Билсак, у беш ёшли ўғилчасини қидираётган экан. Ҳозир ёнимда турувди, ҳали гапиролмайди, дейди. Бир зумда ҳамма оёққа турди. Камералар текширилди, охрана югур югурга тушди. Аммо бола еру кўкда йўқ. Она энди чўккалаб қолди. Ўзини койир, нега қарамадим, деб йиғларди. Назаримда, у шу ўн беш йигирма дақиқада букчайиб, қариб қолди.

Фарзанд Аллоҳнинг неъмати, унга бўлган муҳаббатни ҳам Парвардигор беради. Агар ана шу илоҳий ишқ бўлмаса, бундай куюнчаклик бўлмасди... Хуллас, ёш жувон бир зумда адойи тамом бўлди.

Қаранг, худди шу пайт бир ҳамшира мана болангиз, ичкари палатага кириб кетган экан, деб ширингина болани кўтариб чиқди. Онага қўшилиб бошқалар ҳам йиғлаб юборди. Аёл боласини қучиб баттар йиғлашга тушди. Бола эса ҳайрон.

Она тимсолида меҳр деб аталмиш мўъжизани яратган Аллоҳ аёл зотига битмас туганмас куч, муҳаббат ва матонат берган. Дунёнинг барча қудрати йиғилса, бирлашса ҳам бу Куч олдида ҳеч нарсадир. Шунинг учун ҳам Она олдидаги қарзни узиб бўлмайди. Зотан, бу Қарз беминнат, бефоиз ва беадоқдир...

©️ Мақсуд Жонихоновнинг фейсбукдаги саҳифасидан.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
#jamoatchilik_nazorati

Сайловчилар ишончини оқлаш – муҳим вазифа

Сайловолди жараёнларида Булунғур туманидаги “Бешкуви” маҳалласи оқсоқоллари ҳудуддаги 37-мактаб ёнида жойлашган ичимлик суви иншооти ишламаслиги, уни қайта таъмирлаш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилганидан норози бўлиб, Қонунчилик Палатаси депутатлигига номзодга мурожаат қилишган экан. Мурожаат жойида ўрганилиб, ечим топиш бўйича қилинган ҳаракатлар ўз самарасини берибди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамат Пардаев ҳамда “Миллий тикланиш” демократик партияси Булунғур тумани Кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати Алижон Шокиров жонбозлиги туфайли муаммо ҳал қилинибди.

Аҳолининг муаммосини ҳал этишда, уларнинг давлатдан розилигини таъминлашда кўрсатган хизматлари учун туман “Сувтаъминот” корхонаси жамоасига сайловчилар номидан миннатдорлик билдирилибди.

Ислоҳотларнинг бош мақсади халқ розилигини таъминлашда экани шунақа ишларда янада исботини топади!

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati