Jamoatchilik nazorati
459 subscribers
597 photos
187 videos
9 files
769 links
Жамоатчилик назорати – фуқаролик жамиятини тараққий топтиришнинг муҳим омилларидан бири.
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Gazetalar sharhi
#маънавият_маданият_матбуот

Маънавият бозорга чиқарилмайди


– Ўзбек халқи тарихида бир неча бор маданий кўтарилиш бўлган. Ҳеч шубҳасиз, ўтган асрнинг 60-йилларида халқимизнинг миллийлиги барқ уриб гуллади. Улар биз бугун эриша олмаётган миллийлик даражасига ҳам чиқа олган. Биз номини тилга олганимиз Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов кўзга кўринган байроқдорлар эди. Уларнинг атрофида турли соҳа кишиларидан иборат жуда катта зиёлилар гуруҳи бор эди. Улар тинимсиз китоб ўқирди. Умуман бутун халқ китобхон эди.

«Фан ва турмуш» деган журнал ўша пайтда ўзбек халқининг ўқитувчисига айланган эди. Кейинроқ «Гулистон» журнали чоп этила бошлади. Ёки «Тошкент оқшоми» газетаси юз минглаб нусхада босиларди. Бундай нашрлар ҳар бир хонадонга кириб борарди.

Демоқчиманки, 1960-йиллар авлодининг уйғонишига сабаб улардаги маърифат кучи эди...

©️ Зуҳриддин Исомиддинов,
«Маънавий ҳаёт» журнали,
2023 йил 4-сон.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga ulanish👇👇

https://t.iss.one/gazetalar_sharhi
#munozara

🛌 БЕШИКДА ЁТМАГАН БОЛАЛАР

... бугун замон ўзгарди. Турли воситалар бешикнинг ўрнини босяпти. Лекин бу ёппасига ундан воз кечиш керак, дегани эмас. Ҳар ҳолда, ота-боболаримиз бешикда улғайиб кам бўлишмаган. Агар унинг зарари бўлганда, улар ўша пайтдаёқ илғашган бўларди.

Тошкент тиббиёт академияси неврология ва тиббий психология кафедраси профессори Зарифбой ИБОДУЛЛАЕВнинг айтишича, бешикнинг бола саломатлигига ҳеч қандай зарари йўқ.

📰 «Ishonch» газетасининг бугунги сонида кишини мунозарага, мулоҳазага чорловчи материал чоп этилибди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#маънавий_дарс

Нега биз ота-онамизни, устозларимизни, жигарларимизни хафа қиламиз????

Тасаввур қилинг, бугун уйга борсангиз ота-онангиз йўқ....



Яхши дарс бўлибди. Устозга раҳмат!

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga ulanish👇👇

https://t.iss.one/gazetalar_sharhi
#маънилисўзлар

📌 Фидокор кишилар инсониятга қуёшдек зарур. Улар жамиятнинг энг ҳаётбахш қисмидирлар.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#jamoatchilik_nazorati

ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДАГИ ОДАМЛАР


Лавҳадаги оилага ҳам ҳеч бир “масъул”нинг муборак пойи қадами етмаган. Маҳаллада “еттилик” деган тизим, қолаверса, янги тузилган Ижтимоий ҳимоя агентлиги қаерга қараяпти, триллионлаб маблағ қани, деган савол ўринли.

Масъулларнинг илми бўлсаям - амали йўқ!

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
#jamoatchilik_nazorati

Конституция куни байрами ҳамда Янги йилда неча кун дам оламиз?

📘 Конституция куни байрами муносабати билан:

🔹 7 декабрь, шанба – ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;
🔹 8 декабрь, якшанба – байрам куни, барчага дам олиш куни;
🔹 9 декабрь, душанба барчага қўшимча дам олиш куни.


‼️ 14 декабрь (шанба) иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун иш куни.


🎄Янги йил байрамида:

❇️ 28 декабрь, шанба ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;
❇️ 29 декабрь, якшанба барча учун одатий дам олиш куни;
❇️ 30 декабрь, душанба 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14 декабрь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни.
❇️ 31 декабрь, сешанба — Президент фармони асосида барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
❇️ 1 январь, чоршанба  Янги йил байрами, дам олиш куни.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
Forwarded from Gazetalar sharhi
#muhim

🔹 8 декабрь – Конституция куни якшанбага тўғри келиши сабабли, 9 декабрь душанба барчага қўшимча дам олиш куни ҳисобланади.

‼️ Бу хабар қанчалик яхши бўлмасин, бухгалтериядан келеккон popolnenie scheta деган СМСга тенг бўлолмайди барибир. 🙃

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/gazetalar_sharhi
#jamoatchilik_nazorati

Суратлар сўзлар


21-асрда бу ноодатий ҳолдек бўлиб қолди…

©️ Манба

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
#jamoatchilik_nazorati
#qaror

“Маҳалла еттилиги” ижтимоий профилактика билан шуғулланди


Вазирлар Маҳкамасининг шу йил
30 ноябрдаги қарори билан:

“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Мазкур низом ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишда маҳалла раиси, профилактика инспектори, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори, шунингдек бошқа давлат ташкилотлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик механизмларини белгилайди.

Қарорга кўра, ИИВ “маҳалла еттилиги” ва ижтимоий профилактикага кўмаклашувчи давлат ташкилотларига “E-ijtimoiy profilaktika” ахборот тизимидан фойдаланиш имкониятини яратади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/gazetalar_sharhi
«Мактаб дарсликларининг ижара тўловлари масаласини қайта кўриб чиқиш керак» депутат Алишер Қодиров

Қонунчилик палатасида муҳокама қилинган 2025 йил учун Бюджетнома лойиҳасида мактаб дарсликларининг ижара тўловини қайтариш таклиф этилди (у 2022 йилда бекор қилинган эи).

2−11-синф ўқувчилари учун тўплам тўлови 80 минг сўмни ташкил этиши мумкин. Бу давлат бюджетига тушадиган юкни тахминан 376 миллиард сўмга камайтириш имконини беради.

Ялпи мажлисда «Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодировнинг нутқи қуйидаги тезислардан иборат бўлди:

таълим тизимига катта маблағ ажратилгани мутлақо тўғри ва биз буни қўллаб-қувватлаймиз;

яхши ўқитувчилар кўпроқ, ёмон ўқитувчилар камроқ оладиган ўқитувчилар учун рақобатли тизим яратайлик. Бу ўқитувчиларга ўзаро рақобатлашиш имконини беради;

рақобатга бардош бера олмайдиган ўқитувчилар камроқ маош олиб, тизимни тарк этсин, бизнинг болаларимиз бундан яхшироқ нарсага лойиқ;

мактаб таълими вазирлигига самарадорликни ошириш учун тизим ишлаб чиқишни таклиф қилдик;

мактабларнинг ўзида бюджетдан молиялаштириладиган бепул спорт, техника ва тил тўгараклари бўлиши муҳимдир;

таълим-тарбия тизимидаги ислоҳотларда муваффақиятга эришмасак, барқарор ривожланишнинг оддий мақсадларига ҳам эриша олмаймиз.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/gazetalar_sharhi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қишки таътил

Талаба ва ўқувчилар учун қишки таътил 25 декабрдан бошланади


Ҳукуматнинг 2022 йил 3 октябрдаги 560-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйруғи билан олий таълим ташкилотлари талабалари, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаби ва академик лицейлар ўқувчиларига жорий ўқув йили учун бериладиган қишки таътил 2024 йилнинг 25 декабридан 2025 йилнинг 7 январига қадар (шу куни ҳам) этиб
белгиланди.

2025 йил 8 январдан ўқиш бошланади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
#jamoatchilik_nazorati

«ОҒЗИГА КЕЛГАННИ ДЕМОҚ — ҲАЙВОННИНГ ИШИ»

Цензура – ахборотни эълон қилишдан олдин махсус идора томонидан текшириш. Бу қонун билан тақиқланган.

Лекин, ахборот тарқатиш қоидалари бор! Сўз эркинлиги дегани ҳар ким хоҳлаганини хоҳлаган шаклда яратишга ва тарқатишга ҳақли дегани эмас!

Шахсий автомобилингизни исталган жойда, исталган вақтда ҳайдашингиз мумкин – сиз эркинсиз! Лекин йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишга мажбурсиз, ушбу қоидаларга шахсий мулкингиздан фойдаланишга чеклов сифатида қараш мумкин эмас...

📰 «ЖАМИЯТ» газетасининг 2024 йил 5 декабрь кунги сонидан.

©️Фарҳод ҚУРБОНБОЕВ, иқтисод фанлари номзоди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
#jamoatchilik_nazorati

⚖️ «ADOLAT» газетаси огоҳлантиради:


❗️ “Исталган муаммони ҳал қилиб ташлаймиз! Пулини тўласангиз бас!..”
, дегувчилардан хушёр бўлинг!

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
#jamoatchilik_nazorati

Тошкентда 2025 йил 1 январдан бошлаб автобусларда нақд пул қабул қилиш амалиёти тўхтатилади


Нақд пул орқали автобусларда ҳаракатланиш учун Тошкент шаҳридаги бекатларда ва улар яқинида ўрнатилган барча тўлов қурилмалари яъни, Paynet, MultiPay ва Oson инфокиоскалари орқали бир марталик чипта харид қилиш керак бўлади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Конституция куни билан

Конституциям — бахтим қомуси!

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#jamoatchilik_nazorati

Суриядаги вазиятни тармоқларда ёритиб бораётган асли ўзбекистонлик шахсга нисбатан ДХХ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинди.

Ички ишлар вазирлиги ушбу шахс иштирокидаги видео тасвирларни сақлаш, олиб юриш ва тарқатиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини маълум қилди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati