Jamoatchilik nazorati
479 subscribers
764 photos
220 videos
9 files
962 links
Жамоатчилик назорати – фуқаролик жамиятини тараққий топтиришнинг муҳим омилларидан бири.
Download Telegram
#jamoatchilik_nazorati

Хайрулло Бозоров тақдирланди

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров китобхонлик ва ахборот-кутубхона соҳаси ривожи йўлидаги муносиб ҳиссаси ҳамда самарали хизматлари учун «Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
Китобхонлик

📚 Бугун Фарғонада биринчи халқаро китобхонлик фестивали байрамона шукуҳда бўлиб ўтмоқда.


〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
#jamoatchilik_nazorati
#munosabat_tavsiya

Бугун иш жуда кўп бўлгани боис, газеталарда берилган мақолалар билан танишишга имкон бўлмади 😔.

Лекин, шундаям Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Аҳрор Аҳмедовнинг «XXI asr» газетасида чоп этилган «....яна «Газеталар шарҳи» хусусида» номли мақоласини тезкор ўқиш уддасидан чиқдим.

Мақолада баён этилган хитойлик ўқувчи бола ҳақидаги ҳикоя жуда таъсирли экан.

‼️ Ҳаммага тавсия қиламан. Албатта, ўқинглар! Кўп нарса оласизлар шу мақоладан!

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#jamoatchilik_nazorati
#musiqiy_oqshom

Меҳнатсиз турмушга кўнгил бойлаган,
Элим деб кўксига муштин урмаган,
Тўртта жўжасига катак қурмаган,
Отанинг қадрини қайданам билсин?


🎼 Қайданам билсин

🎙 Баҳодир Мамажонов

✍️ Шеър муаллифини билсам, бажонидил ёзардим!

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
#jamoatchilik_nazorati

Энди шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам расман тан олинади


1 июлдан шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг my.gov.uz даги электрон шакли расман тан олинади. Уларнинг қоғоз нусхалари банкларда, нотариал идораларда, аэропорт, вокзал каби тегишли ҳужжатларни сўрайдиган ташкилотларда талаб этилмайди.

Бу президентнинг “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда “ижтимоий карта” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.

Ҳужжатга мувофиқ, “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси доирасида шахсий ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
#jamoatchilik_nazorati

Гилос ейиш – саломатлик учун кони фойда.


Фақат бир ўзингиз емай, маниям чақирсангиз 😊😊 ҳам фойда, ҳам савоб бўлади!

Сизнинг фойдангизни ўйлаб айтдим-да! 😊

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#jamoatchilik_nazorati
#media_loyiha

🇺🇿
«KUTILGAN FURSAT» — стратегик мақсадлар ва уларга эришиш бўйича асосли таклифлар мужассам лойиҳа!

📌 Бу сиёсий билимларингизни бойитиш учун фойдали маълумотлар ҳамда фаолиятингизни ривожлантиришга оид зўр таклифлар топиш мумкин бўлган медиа лойиҳа!

Албатта, кузатиб боринг!

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
#jamoatchilik_nazorati

1 июндан бошлаб йўл чизиқларини босганда радар орқали жарима қўлланилмайд
и

Буни фақат ЙПХ ходими аниқлаб расмийлаштиради

Президент топшириғига асосан аҳолининг таклиф ва истакларини инобатга олган ҳолда, автомобиль йўлларида ҳаракатланиш тартибини янада такомиллаштириш, ҳайдовчиларга қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда уларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этишга қаратилган Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, жорий йил 1 июндан бошлаб йўл чизиқларини босиб қоидабузарлик содир этиш ҳолатларини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этишга йўл қўйилмайди. Тўхташ чизиғи – "стоп-линия" (5.33 йўл белгиси) бундан мустасно.

Яъни, ҳайдовчи чизиқни босиб олса, бу қоидабузарлик фоторадар ёки видеокамера орқали қайд этилмайди, демак, автоматик равишда жарима ёзилмайди. Лекин, ЙПХ ходими томонидан аниқланганда, қоидабузарлик ўрнатилган тартибда расмийлаштирилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
Шеърият
Хотира

17 май – Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева туғилган кун

Кундуз юриб ёздим, тун туриб ёздим,
Ёзганда кўксимга тиғ уриб ёздим.
Дардларимга сиёҳ кор қилмай қолгач,
Қаламни қонимга ботириб ёздим.


©️ “Jadid” газетасининг 2025 йил 16 май кунги сонидан.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
#jamoatchilik_nazorati

Халқимизда “Бош омон бўлса, дўппи топилар”, деган мақол бор. Халқнинг донолигини қара, соғлиқдан бошқа ҳамма нарсани, яъни уйни ҳам, от-аравани ҳам, мол-дунёни ҳам битта қилиб “дўппи”га жойлаяпти. Меҳмон келса, рухсат бермай “дўппидек ош қиляпмиз” деб меҳмонни ҳам хижолатдан қутқариш йўлини топяпти.

“Дўппидеккина” дея дунёни авайлашини қаранг, баъзан хурсандчилигини “дўпписига сиғмай кетиб” “дўпписини осмонга отиб” ифодаласа, чуқур ўйга толганида “дўппини ерга уриб” ёки “дўппини олиб қўйиб” ўйлашига нима дейсиз?

Энг муҳим гапини “дўпписига қистириб” қўйишни одат қилган; жуда мақтангиси келиб кетса “дўппини яримта қилиб (қийшайтириб)” ёки “дўппини дол қилиб” кийиб, айтмоқчи бўлган гапини дўпписи билан кучайтирадиган халқ қаерда бор бошқа?

Зарур пайтларда атрофдагиларни “дўппини тагида одам бор”, деб ҳушёрликка ундайдиган “бошида дўпписи, белида белбоғи” зийрак йигитлар яна қайси халқда бор?

Хуллас, дўппи ор-номус дегани, дўппи оталар руҳига қасамёд дегани. Дўппи кийиб юришнинг маъниси, “Мен бор эканман, аждодлар ёди ўлмайди!” дегани аслида.

Йигитлар учун синов, қизлар учун кўнгил изҳоридир дўппилар.

Бошингда кўтариб юрганинг дўппи эмас ДУНЁдир, болам!

Батафсил

©️Маъруфжон Йўлдошев.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
#jamoatchilik_nazorati
#axborot_xavfsizligi

🚫 Озарбайжон Россияда яратилган саҳифаларни блоклади

Озарбайжонда манипуляцион характердаги материалларни тарқатган фейсбук ижтимоий тармоғидаги Azeri Time va Azeri Voice саҳифалари ёпилди.

Ушбу саҳифалар Озарбайжон Электрон хавфсизлик хизматининг МЕТАга шикояти асосида ёпилган.

Аниқланишича, манипуляцион характердаги ушбу материалларни тарқатиш Россиядан амалга оширилган.

©️ Манба

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
#jamoatchilik_nazorati

Oʻzbekiston 9 ta xalqaro reytingda ijobiy oʻsish koʻrsatdi


Batafsil: https://oyina.uz/uz/posts/28055

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#iqtibos

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат МИРЗИЁЕВ:

Ҳақиқий раҳбар, ҳақиқий етакчи одамларнинг бардошини синаш учун эмас, балки уларга муносиб шарт-шароит яратиб бериш, оғирини енгил қилиш учун раҳбар этиб тайинланади.

Барча бўғиндаги раҳбарлар ўзининг одоб-ахлоқи ва маданияти билан ҳаммага ўрнак ва намуна бўлиши зарур.


📸 Фото: Daryo.uz

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
#Jamoatchilik_nazorati

КИЧКИНТОЙЛАР УЧУН МИЛЛИЙ КОНТЕНТ
ёхуд фарзандларимиз нималарни томоша қилмоқда?

Умуман, ўзбек тилида ишланган, мақташга арзигулик болаларбоп контентларимиз борми? Youtubeда «O’zbek
multfilm»
номли 361 обуначига эга саҳифа бўлиб, унда ўзбек халқ эртаклари асосида яратилган 245 та анимацион видео жойланган экан. Лекин улар асосан 5-6 ва ундан юқори ёшдаги болаларга мўлжалланган. Назаримда, улар кичкинтойларни у қадар қизиқтира олмайди.

Хўш, нима учун масъулларимиз шунақа контент ишлашолмайди? Бунга нима тўсқинлик қилади? Ёки муаммо фақат маблағдами?

Буни қарангки, ушбу соҳага ҳар йили давлат бюджетидан миллиардлаб маблағ йўналтирилади. Мисол учун, бу йил Маданият вазирлигига 1 триллион 172 миллиард сўм, МТРКга 881,4, Ёшлар ишлари агентлигига эса 456 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Ушбу ташкилотлар айни йўналишдаги вазифаларнинг ижрочилари ҳисобланишади, деб ўйлайман...

©️ «Ishonch» газетаси.
✍🏻 Гулрухбегим ОДАШБОЕВА.


〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati
#iftixor

Марғилон “бренди” ширмой нон қандай тайёрланади?


Ҳар бир вилоятда ўзига хос услубда нон пиширилади. Марғилон шаҳрида ширмой нон миллий “бренд” сифатида ном қозонган.

Қизиқ жиҳати, ширмой нон тайёрлаш мураккаб жараён бўлиб? қорилган хамирнинг тайёр нон ҳолатига келиши учун 24 соатдан кўпроқ вақт кетади.

Батафсил

©️ KUN.UZ

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.iss.one/jamoa_nazorati