Фермер, деҳқон ва томорқачи
1.71K subscribers
26.1K photos
7.24K videos
84 files
10.7K links
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг расмий Ахборот канали
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитовнинг Янги йил табриги.

#uzlidep #Xaitov #yangiyil #tabrik

O'zLiDeP расмий канали
Сув иқлим ва иқтисодиётимиз барқарорлиги асоси

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15362

Сувни ҳар биримиз кўз қорачиғидек асрашимиз, ундан оқилона фойдаланишимиз, юртдошларимизда экологик маданиятни юксалтириш борасида кенг кўламда тушунтириш-тарғибот ишларини олиб боришимиз керак. Чунки сув сайёрамиздаги иқлим барқарорлигини белгилаб берадиган бебаҳо неъматдир.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Сув иқлим ва иқтисодиётимиз барқарорлиги асоси

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15362

Сувни ҳар биримиз кўз қорачиғидек асрашимиз, ундан оқилона фойдаланишимиз, юртдошларимизда экологик маданиятни юксалтириш борасида кенг кўламда тушунтириш-тарғибот ишларини олиб боришимиз керак. Чунки сув сайёрамиздаги иқлим барқарорлигини белгилаб берадиган бебаҳо неъматдир.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Хитой Халқ Республикаси Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15376

КНР один из главных приоритетов внешней политики Узбекистана

👉 https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/15376

#uzlidep #Xaitov #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Иссиқхона – мўл даромад манбаи

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15369

Актам Хаитов Қашқадарёда учрашувлари давомида Нишон туманида томорқачиликни ривожлантириш борасидаги ишлар билан танишди.

Алишер Тўйчиев 1 гектар майдонда ташкил этилган иссиқхонада помидор, бодринг, булғор қалампири етиштириб, воҳа бозорларига чиқариб, ҳар йили 150 млн. сўм соф даромад олиб келмоқда.

Тўлқин Муҳаммадиев 20 сотих майдонда кўкатлар етиштириб, ҳар йили 50 млн. сўм даромад қилиб келмоқда.

Бегали Тўраев 24 йилдан буён гул етиштириш билан шуғулланиб. 2 сотих майдонда 100 хил ер ҳамда тувакда ўстириладиган гулларни етиштириб, туман бозорларига чиқаришаяпти.

#uzlidep #Xaitov #issiqxona

O'zLiDeP расмий канали
Деҳқонободлик тадбиркор 1 гектар майдонда лимонзор барпо қилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15368

Актам Хаитов раҳбарлигидаги республика ишчи гуруҳи Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманида томорқачиликни ривожлантириш борасидаги ишлар билан танишишди.

Карашинада яшовчи Одил Дониев лимонзор ташкил этган. 1 гк.га 2 минг дона лимон кўчати экиб, ҳар йили 4-5 тонна сифатли ҳосил олмоқда.

Оқработда яшовчи Исмоил Қулназаров 5 камерали 12 тонналик совуткич қурмоқчи эканлиги, келгусида етиштирилган кишмиши, тоифи узумларини шу ерда сақлаб, қишда яхшигина нархда сотиб, олган даромади эвазига олган молиявий кўмагини тўламоқчи эканлигини билдирди. Унга банкдан кредит олишга амалий ёрдам бериладиган бўлди.

#uzlidep #Xaitov #limonchilik

O'zLiDeP расмий канали
Аҳоли хонадонларида мулоқот ташкил қилинди

👉
https://uzlidep.uz/news-of-party/15472

Актам Хаитов Асака тумани “Отиш” МФЙга қарашли Қўрғонча кўчасида истиқомат қилувчи Бозорбой ака ва Азизахон опа Собировлар хонадонидаги ўттиз сотихлик каттакон иссиқхонани кўздан кечирди.

Партия вилоят кенгаши фаоллари, фермер ва томорқачилар иштирокида ўтказилган тадбирда, энг аввало, 12 феврал куни Президентимиз раислигида аграр соҳадаги устувор вазифа ва режалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган долзарб вазифаларнинг мазмун-моҳиятига батафсил тўхталиб ўтилди.

#uzlidep #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали
Қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари билан мулоқот ўтказилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15473

Актам Хаитов Фарғона шаҳридаги “Бешбола” МФЙда жойлашган деҳқон хўжалигида партия фаоллари, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари, фермерлар, томорқа ер эгалари билан мулоқот қилди.

Мулоқотда давлатимиз раҳбарининг видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросида партия депутатлари фаоллик кўрсатган ҳолда жойларда жамоатчилик назорати тадбирларини олиб бориш, аниқланган муаммоларни тегишли мутасадди раҳбарлар орқали ҳал қилиш чораларини кўриш кераклиги таъкидланди.

Партия етакчиси Фарғона шаҳридаги "Илясов" масъулияти чекланган жамиятига қарашли иссиқхона фаолияти билан ҳам танишди.

Учрашув давомида тайёр ҳолда топшириш шарти билан 10 сотихли 200 тагача ихчам иссиқхона қуриш, ушбу мақсадларга “Оилавий тадбиркорлик” дастури доирасида 100 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилиши ҳақида маълумот берилди.

#uzlidep #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат Ишчи гуруҳ Хоразмда ўрганишлар олиб бормоқда

Президентимиз раислигида ўтказилган йиғилишларда макроиқтисодий барқарорлик, иқтисодий ривожланишни таъминлаш, инвестиция ва экспорт ҳажмини ошириш, саноат, қурилиш, транспорт, экология ҳамда ижтимоий соҳаларда 2024 йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб берилган.

Шундан келиб чиқиб, айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат Ишчи гуруҳлари ҳудудларда бўлиб, мазкур вазифаларнинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Актам Хаитов бошчилигидаги Ишчи гуруҳи Хоразм вилоятида ўрганишларни бошлади.

Дастлаб Урганч шаҳридаги “UzXCMG” МЧЖ қўшма корхонаси фаолияти билан танишилди, у ерда ишчи-ходимлар билан мулоқот қилинди.

Ишчи гуруҳ вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, вилоят масъул раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида қилинаётган ишлар муҳокама қилинди.

Ишчи гуруҳ вакилларининг белгиланган вазифалар доирасида ўрганишлари давом этмоқда.

#uzlidep #Xaitov

@uzlidep
Деҳқонободлик томорқачилар ковракдан йилига 150 миллион сўмгача даромад топяпти

👉 Батафсил

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикер ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Деҳқонобод туманидаги “Қодир бахши Раҳимов” маҳалласида бўлиб, аҳолининг томорқа хўжалигидан қай даражада фойдаланаётганлигини ўрганишди.
Мазкур маҳалладаги Қур Даҳна қишлоғида 120 та оила мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти коврак етиштириш билан шуғулланишар экан. Абдурасул бобо Раҳимов қишлоқда биринчилардан бўлиб, коврак етиштиришни йўлга қўйганлардан.

Бугунги кунда унинг юздан ортиқ шогирди ковракчилик билан шуғулланиб, мўмайгина даромад топмоқда. Қудрат Солиев ўтган йили 50 сотих майдондаги ковракдан 100 млн сўм даромад қилган. 15 минг дона кўчат етиштириб, ҳамқишлоқларига сотган.

#uzlidep #Xaitov

@uzlidep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Актам Хаитовнинг Янги йил табриги.

#uzlidep #Xaitov #yangi_yil #tabrik

Расмий саҳифаларимизга уланинг