Фермер, деҳқон ва томорқачи
2.05K subscribers
25.4K photos
7.09K videos
84 files
10.4K links
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг расмий Ахборот канали
Download Telegram
"Қуйиоброн" маҳалласи хотин-қизлари иссиқхона ташкил қилиб, яхши даромад топмоқда

Косон тумани "Қуйиоброн" маҳалласи аҳолиси, айниқса, хотин-қизлари ишбилармон. Улар ўз томорқасидан унумли фойдаланиб, оилавий бюджети учун яхши даромад топмоқда.

Ана шундай хотин-қизлардан бири, нафақадаги Гулбаҳор опа Бобоқулова ҳовлисидаги 2,5 сотих майдонга иссиқхона ташкил қилиб, бодринг етиштирмоқда. Кеч куз фаслида оила етиштираётган бодринг бозорда яхши нархга сотилиб, уларга даромад келтирди.

👉 @Kosontumani_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📍 Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг республика ишчи гуруҳи томонидан:

- Каттақўрғон тумани “Ойижон” маҳалласида яшаб келаётган аҳоли томонидан катта ва кичик томорқа ҳамда иссиқҳоналарда асосан цитрус мевалари, кўкактлар, полиз ва тўқсонбости экинларини экиб келишади.

Томорқа ер эгалари билан мулоқотда, экинлар агротехникаси ва парваришига керакли тавсиялар берилиб, “Томорқа хизмати” корхоналари орқали талабгорларга амалий ёрдам кўрсатиб борилади.

web / facebook / Instagram / YouTube / twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ўзбекистон Респудликаси Президентининг 2024 йил 12 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-431-сон қарорига шарҳ

2025 йил 1 январдан, қишлоқ хўжалиги техникалари етказиб беришда амалдаги қонунчиликка мувофиқ қўлланиладиган имтиёзлар (субсидия, солиқ ва божхона имтиёзлари ва молиявий ёрдамлар) фақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва дилерлар орқали муомалага чиқариладиган қишлоқ хўжалиги техникаларига нисбатан татбиқ этилади.

2027 йил 1 январгача қуйидагилар божхона божидан ва утилизация йиғимидан озод қилинади:

- белгиланган талабларга жавоб берадиган пахта териш комбайнлари, ўзиюрар озуқа йиғувчи ва боғдорчилик комбайнлари, кўчат кўмиш ва очиш техникалари;

- маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва дилерлик хизмати томонидан хориждан олиб келинадиган янги пахта териш комбайнлари, ўзиюрар озуқа йиғувчи ва боғдорчилик комбайнлари, кўчат кўмиш ва очиш техникалари.


Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бош мутахассиси Собит Рўзибоев

web / facebook / Instagram / YouTube / twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💧 2025 йилда сув таъминотини яхшилаш бўйича манзилли дастур тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги “Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4767 қарорининг 7-банди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 февралдаги 109-сон қарорида сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқаларида қазиладиган қудуқларнинг манзилли дастурини шакллантириши белгиланган.

Шунга кўра, 2025 йилда бурғуланиб, ишга тушириладиган артезиан қудуқларни субсидиялашни ташкил этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг таклифларига мувофиқ талабгорлар кесимида манзилли рўйхат шакллантирилди.

Мазкур манзилли рўйхат Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси билан ҳамкорликда тасдиқланди.

web / facebook / Instagram / YouTube / twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟢 Берунийлик фаҳрий нуроний “Намунали томорқачи” кўкрак нишони соҳиби Наримбетов Йўлдош ота қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳадаги кўп йиллик тажрибаси, меҳнати ва изланувчанлиги инобатга олиб, “Қишлоқ хўжалиги фидоийси” кўкрак нишони билан ҳам тақдирланди.

web / facebook / Instagram / YouTube / twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥦 Янгиариқ тумани “Чакир” маҳалла аҳолиси атрофидаги ижарага берилган ерлардан самарали фойдаланиб, “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида брокколи каромини етиштирмоқда

web / facebook / Instagram / YouTube / twitter
Forwarded from O‘rta Chirchiq tumani hokimligi (Abbosjon Kamol)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Nurafshon" telekanali "AgroUz" dasturi ijodkorlari O‘rta Chirchiq tumani "Do‘stlik" mahallasida qulupnaydan mo‘maygina daromad olayotgan Majid Mabusayev xonadonida bo‘ldi.

Majid bir necha yil oldin imtiyozli kredit asosida issiqxona qurdirib, qulupnayni yerga ekardi. Bu yil mahallasida hokim yordamchisining tavsiyasi bilan 100 million so‘m imtiyozli kredit olib, gidroponika usulida qulupnay etishtirmoqda. Rejalashtirilgan daromaddagi raqamlar ham "juda chiroyli".

O‘rta Chirchiq tumani hokimligi Axborot xizmati

#tomorqachilik #tadbirkorlik #ortachirchiqda

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | www.ortachirchiq.uz | X | TikTok | ok.ru | Murojaat | Muhokama
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌱 Тўрақўрғон туманидаги 67 та маҳалладан танлаб олинган 24 нафар хотин-қизлар кўчатчилик сир асрорларнини ўрганиб, истиқболда аукцион орқали ажратиб бериладиган 5 сотихли экин майдонларда - гул кўчатлари, мевали дарахтларни экиб, парваришлаш бўйича назарий билимга эга бўлмоқда

web / facebook / Instagram / YouTube / twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Forish tumani hokimligi
QISHDA HAM YOZDAGIDEK

🌱 Forish tumanidagi “Narvon” mahallasi tumanning eng uzoq va chekka mahallalaridan. Ushbu mahalla ahli har yili tomorqadan samarali foydalanib, yaxshigina daromad olib keladi.

🌱 Bugungi kunda “Narvon” mahallasi aholisi tomorqada issiqxonalar tashkil etish va issiqxonalarda servitamin qishloq xo‘jaligi mahsulotlari yetishtirish bo‘yicha ham boshqa mahallalar aholisiga namuna bo‘lib kelayapti.

🌱 Jumladan, “Narvon” mahallasining Chorbog‘ qishlog‘ida yashovchi Sayfiddin Abdiyev tomorqasida 2 sotix joyda, Narvon qishlog‘ida yashovchi Farida Yodgorova 2 sotix joyda, shu qishloqda yashovchi Jo‘raqul O‘mirov 2 sotix joyda, G‘afur Haqqulov 1 sotix joyda, Umid Sarimsoqov 1 sotix joyda, Gulmira Tilabova 2 sotix joyda, mahallaning Eshbo‘ldi qishlog‘ida yashovchi Balxiboy Boynazarov 2 sotix joyda issiqxonalar tashkil etib, limon va turli ko‘katlar yetishtirib o‘z oilalaridan ortgan qismini bozorga olib chiqib daromad olmoqdalar.

➡️ – Issiqxonalarni ko‘paytirish aholi daromadini oshirishga, qish mavsumida ham yozdagidek servitamin qishloq xo‘jalik mahsulotlari yetishtirishga xizmat qiladi, – deydi “Narvon” mahalla fuqarolar yig‘ini hokim yordamchisi Farida Yodgorova. – Shu bois mahallamiz ahliga doimiy ravishda tomorqalarida issiqxonalar tashkil etish borasida tushuntirish ishlarini olib borayapmiz. Zarur bo‘lganlariga kerakli barcha moliyaviy yordamlarni ko‘rsatayapmiz.

Forish tuman hokimligi axborot xizmati.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
☑️ 2028 йилгача ҚҚС ва фойда солиғи ставкалари оширилмайди

Давлатимиз раҳбарининг “Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи ставкалари 2028 йил 1 январгача оширилмаслиги белгиланди.

2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик саноати йўналишларида ишлаб чиқариш фаолиятини юритаётган ва белгиланган шартларга жавоб берадиган тадбиркорлар учун фойда солиғи ва ўзларининг ходимлари учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 1 фоиз этиб белгиланди. 2025 йил 1 апрелдан даромадидан қатъи назар, фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ёки тиббий хизмат кўрсатувчи юридик шахслар ҚҚСни тўловчилар деб эътироф этилади.

Тадбиркорларга ташқи молия бозорларига чиқишга кўмаклашиш маркази ташкил қилинади. Марказ тадбиркорларга халқаро молия институтлари, хорижий молия ташкилотлари ва бошқа кредит ташкилотларидан давлат кафолатисиз маблағлар жалб қилиш бўйича консалтинг хизматлар кўрсатади.

2025 йилда айланма маблағларини тўлдиришга ажратиладиган кредитлар учун “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖга (Компания) 100 миллион АҚШ доллари миқдорида қўшимча маблағ ажратилади. 2025 йил 1 январдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини калибровка қилиш ва махсус идишларда қадоқлаш лойиҳалари ҳамда айланма маблағларини тўлдириш учун Компания ресурслари ҳисобидан миллий валютада револьвер кредитлар ажратилади.

2025 йил 1 январдан божхона чегарасидан олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм пахта ип-калаваси учун йиғим унинг экспорт нархидан 2 фоиз миқдорда, бироқ 0,05 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда ўрнатилади. Шунингдек, божхона чегарасидан олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм трикотаж мато учун йиғим унинг экспорт нархидан 1 фоиз миқдорда ўрнатилади.

Тадбикорларимизга солиқ ва божхона имтиёзларни кенг жорий қилишни мақсад қилган партиямиз давлатимиз раҳбарининг мазкур фармонида белгиланган вазифалар ижросида фаоллик кўрсатади.

@a_xaitov