Forwarded from Boysun Tumani Hokimligi (ЮНУС ХОЛИЁРОВ ШАВКАТОВИЧ)
Tumanimizdagi “Gaza” mahallasida istiqomat qiluvchi fuqaro Jasur Suvonov tomorqasidan unumli foydalanib, oilaviy tadbirkorlik bilan shug‘ullanib kelmoqda.Jasur Suvonov tomorqasining 2 sotixiga issiqxona tashkil etib, qulupnay yetishtirmoqda.
Avvallari issiqxonamizda bodring yetishtirardik, - deydi Jasur Suvonov - Bu yil serdaromad qulupnay ko‘chatlarini ham ekdim. Mehnati kam, daromadi ko‘proq bo‘lgan qulupnay ko‘chatini bir marta eksangiz, uch yilgacha hosil olish mumkin. Yangi yil arafasida har kuni hosilni yig‘ib, bozorga olib chiqyapmiz. Daromadimiz ham o‘ziga yarasha.
Qish faslida ko‘rib turganingizdek issiqxonada pishgan qulupnay mahsulotlari xalqimiz dasturxoniga yetkazib berilmoqda.
Bugun Boysun tumani hokimi Bahodir Shukurov Gaza mahallasida yashovchi fuqaro Jasur Suvonov xonadonida bo‘lib, tashkil etilgan issiqxona, ko‘chatchilik hamda yomg‘ir suvi bilan sug‘orish tizimlarini ko‘zdan kechirdi.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунё аҳолиси кўпайиб, озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёж тобора ортиб бораётган бир шароитда аграр соҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш долзарб масалага айланган ва фермерларнинг ваколатлари кенгайтирилиб, кўп тармоқли фермер хўжаликлари вужудга келди.
web / facebook / Instagram / YouTube / twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кириб келаётган янги йил барчамизга муборак бўлсин!
Қадрли дўстлар, партиядошлар!
2024 йил ниҳояланмоқда. 2025 йилнинг остонасида турибмиз. Якунланаётган йил улкан ижтимоий-сиёсий воқеаларга бой бўлди. ЎзЛиДеП тарихий жараёнларда фаол қатнашди.
Партиямиз Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтган сайловда муваффақиятли иштирок этди. Мазкур жараён халқимизнинг сиёсий етуклигини, халқимиз Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида Давлатимиз раҳбари олиб бораётган сиёсатни тўла қўллаб-қувватлашини яна бир бор исботлади.
Келгуси йилда бутун куч ва имкониятларимизни давлатимиз раҳбарининг сайловдан кейинги парламент йиғилишида Олий Мажлис олдига қўйган вазифалар ижросига йўналтирамиз.
Халқимизнинг партиямизга билдирган ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. Ҳар бир партиядошимиз, ватанпарвар юртдошимиз олдимизда турган мақсадлар нақадар улканлигини теран ҳис этиб турибди. 2025 йилда фаолларимиз, хайрихоҳларимиз ишга янада каттароқ масъулият билан ёндашишига ишонаман.
Партиямиз аъзолари, жамики юртдошларимизни яна бир бор яқинлашаётган Янги йил билан табриклаб, самимий тилакларимни изҳор этаман.
2025 йил ўлкамизга қут-барака, бахт ва омад олиб келсин!
@a_xaitov

Forwarded from Барно Мирзамова
Избосканлик Васлиддин хожи бува томорқасини кўздан кечирдик
Андижон вилояти Избоскан тумани “Гулистон” маҳалла фуқаролари йиғинида яшовчи Хўжалив Васлиддин хожи бува ўз хонадонида 1 сохих ер майдонида иссиқхона ташкил этган.
Иссиқхонада Зайтун меваси кўчатини етиштириб келмоқда. Ҳозирда 500 туп қаламча, 200 туп бир йиллик қаламчалар, 300 туп 2 йиллик зайтун кўчатлари ва 100 туп катта ёшли кўчатлар парвариш қилинмоқда.
Мазкур хонадон соҳиби билан суҳбатлашиб, келгусидаги режалари билан ўртоқлашдик.
Фаолиятини кенгайтириш, маҳсулотлар сонини ошириш, қўшимча иссиқхона ташкил қилишда амалий кўмак беришимизни билдирдик.
@barnomirzamova