ЙИГИТ ВА ҚИЗНИНГ ВИРТУАЛ ОЛАМДАГИ СУҲБАТИ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓444-CАВОЛ: Агар қиз билан йигит диниий билимларини алмашиш мақсадида суҳбатлашиши, тўғрироғи телеграм, ижтимоий тармоқ орқали диний савол-жавоблар ёзишиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қиз билан йигит ёлғиз қолган ҳолатларида гарчи виртуал оламда бўлса ҳам суҳбатлашишлари мумкин эмас. Уларнинг учинчиси шайтон бўлади ва фитна келиб чиқади. Фуқаҳоларимиз қадимдан:
الغاية لا تبرر الوسيلة
яъни: “Мақсад воситани оқламайди”, — деган қоидани зикр қиладилар. Яъни, сизнинг динни, шариатни ўрганиш борасидаги хайрли мақсадингиз шариатда ҳаром қилинган номаҳрам киши билан хуфёна суҳбатлашишингизни оқламайди, уни ҳалол қилиб қўймайди. Шунинг учун шариатни китоб ўқиш, илм аҳлларининг дарсларини тинглаш, уларнинг диний мазмундаги саволларга берган жавобларини ўрганиш билан ўзлаштиринг. Бунинг учун ҳозирда ҳамма ҳалол воситалар етарли. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz

ЖУМА КУНИ БИЛАН ТАБРИКЛАШ
#ҳалол_ҳаром
❓493-CАВОЛ: Баъзилар танишларимиз жума куни билан табриклаш жоизмас, чунки, жума билан табриклаш бидъат, Пайғамбар алайҳиссалом ва саҳобалар бир-бирларини жума билан табриклашмаган, дейишмоқда. Шу гап тўғрими? Жума билан табрикламаслик керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мўмин-мусулмонлар ўзаро бир-бирларига соғлиқ-саломатлик тилаб, жума куни билан табриклашлари мубоҳ (савоб ҳам, гуноҳ ҳам бўлмайдиган) амаллардандир. Чунки жума куни билан табриклаш шариатнинг умумий мақсадига мувофиқ келади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди:
ﻭَﻗُﻮﻟُﻮﺍ ﻟِﻠﻨَّﺎﺱِ ﺣُﺴْﻨًﺎ
яъни: “Одамларга ширин сўз бўлинг” (Бақара сураси 83-оят).
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда шундай деганлар:
"والكلمة الطيبة صدقة" (متفق عليه عن أبي هريرة رضي الله عنه).
яъни: “Яхши гап садақадир” (Муттафақун алайҳ).
Жума куни билан табриклаш бир қанча асрлардан бери мусулмонлар орасида одат тусига айланиб, бу сабабли мусулмонлар бир-бирларини хурсанд қилиб келмоқдалар. Абдуллоҳ Ибн Масъуд разияллоҳу анҳу шундай деганлар:
ما رأى المسلمون حسنا فهو عند الله حسن ، وما رآه المسلمون سيئا فهو عند الله سيء (رواه الإمام الحاكم في المستدرك) “
яъни: “Мусулмонлар яхши кўрган нарса – Аллоҳ таоло наздида ҳам яхшидир, мусулмонлар ёмон кўрган нарса – Аллоҳ таоло наздида ҳам ёмондир” (Имом Ҳоким ривоятлари).
Қолаверса, жума куни кунларнинг энг яхшиси экани кўплаб ҳадисларда таъкидланган:
"خَيْرُ يَوْمٍ طَلَعَتْ عَلَيْهِ الشَّمْسُ يَوْمُ الْجُمُعَةِ فِيهِ خُلِقَ آدَمُ وَفِيهِ أُدْخِلَ الْجَنَّةَ وَفِيهِ أُخْرِجَ مِنْهَا" (رواه مسلم عن أبي هريرة رضي الله عنه)
яъни: “Қуёш чиққан кунларнинг энг яхшиси жумадир! У куни Одам яралган, у куни жаннатга киритилган, у куни жаннатдан чиқарилган, қиёмат ҳам жума кунидадир” (Имом Муслим ривоятлари).
Жума куни мусулмонларнинг ҳафта ичидаги байрамлари ҳисобланади. Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар:
"إن هذا يوم عيد جعله الله للمسلمين، فمن جاء الي الجمعة فليغتسل، وإن كان عنده طيب فليمس منه، وعليكم بالسواك" ( اخرج إبن ماجة عن إبن عباس رضي الله عنه)
яъни: “Албатта бу (жума куни) байрам кунидир. Аллоҳ уни мусулмонлар учун (байрам) қилган. Шундай экан, ким жумага етса, ғусл қилсин. Агар унда хушбўйлик бўлса, ундан сепиб олсин ва мисвокни лозим тутинглар” (Имом Ибн Можа ривоятлари).
Ҳазрати Умар разияллоҳу анҳу ҳам жума кунини ҳафталик байрам экани ҳақида бундай деганлар:
"يوم جمعة، ويوم عرفة، وكلاهما بحمد الله لنا عيدٌ" (رواه الطبري في جامع البيان).
яъни: “Аллоҳга ҳамд бўлсинки, Жума ва Арафа кунлари биз мусулмонларга байрам қилиб берди” (Имом Табарий “Жомиъул баён”да ривоят қилганлар).
Демак, байрамларда табриклаш мумкин бўлганидан кейин жума кунида ҳам табриклаш ва муборакбод этиш мумкин ва жоиздир. Чунки юқоридаги ҳадислар билан жума кунини ҳам байрам экани очиқ-ойдин маълум бўлмоқда. Шунга биноан, бу кунни байрамона кайфиятда, хушбўйликларни сепиб, хурсадчилик билан, ибодатларни адо этиб, ўзаро бир-биримиздан ҳол-аҳвол сўраб, яхши тилакларни билдириб ўтказишимиз айни мудао бўлади. Жума куни сизга баракотли, муборак бўлсин, дейиш ҳам, яхши тилаклар жумласидандир.
Албатта, бу табриклаш ихтиёрий бўлиб, уни вожиб ёки суннат демаймиз. Бу амални тарк қилган киши гуноҳкор ҳам бўлмайди. Валлоҳу аълам.

ФАРЗАНДИМИЗ ВАЛАДИЗИНО ЭМАСМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓508-CАВОЛ: Тўйдан аввал аёлим билан зино қилиб юрганман. Фарзандимиз тўйдан кейин туғилган. Ўша фарзандимиз бизга ҳалолми? Баъзилар валадизино деяпти?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аввало шуни яхши билиш керакки, никоҳдан олдин қиз ва йигит гарчи унаштириб қўйилган бўлсада бир бирларига номаҳрам ҳисобланади. Улар бир бирлари билан холи қолиши, учрашиб юриши, зарурат бўлмаса, телефон орқали бўлсада гаплашиб юриши мутлақо ножоиз иш. Бундай ишларга тавба қилиш, истиғфор айтиш лозим бўлади.
Боланинг ҳалол-ҳароми бўлмайди, балки уни дунёга келтирганлар ҳалол ёки ҳаром иш қилган бўлишади. Болада айб йўқ, ҳамма касофат унинг катта маъсият иш қилган ота-онасида!
Саволнинг жавобига келсак, агар бир киши никоҳдан олдин унаштириб қўйилган қиз билан зино қилган бўлса ва никоҳдан олти ой ўтиб бола туғилса унда бу боланинг насаби шу эрдан собит бўлади. Яъни никоҳсиз бўлган яқинлик зино, гуноҳи кабира бўлсада, лекин туғилган бола валади зино дейилмайди. Аммо олти ой ўтмасдан аввал туғилса, боланинг насаби мазкур эрдан собит бўлмайди ва бу бола зинодан туғилган, дейилади. Шундай бўлсада мазкур эр туғилган болани ўзидан эканига иқрор бўлса, боланинг насабини унга нисбат бериш мумкин бўлади. Бу ҳақда “Дуррул Мухтор” китобида шундай дейилади: “Ўзаро зино қилган эркак ва аёл кейинчалик никоҳланса, бирор муддат кутмасдан жинсий яқинлик қилишлари ҳалол бўлади. Туғилган бола ўша эрдан ҳисобланиб, унинг нафақаси мазкур эрнинг зиммасига лозимдир” (3-жуз, 49-бет). Валлоҳу аълам.

МУСЛИМА АЁЛНИНГ ҒАЙРИДИНГА ТУРМУШГА ЧИҚИШИ
#ҳалол_ҳаром
❓511-CАВОЛ: Охирги пайтларда муслима аёл-қизлар ғайридин эркакларга турмушга чиқиб кетаётганини тез-тез эшитиб қоляпмиз. Бу иш шариатимизда мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муслима аёлнинг мусулмон бўлмаганга турмушга чиқиши Қуръони карим, суннат, ижмоъ ва ақлий далиллар билан ҳаром ва ботил амалдир.
Қуръони каримдан далил: Аллоҳ таоло айтади:
وَلَا تُنْكِحُوا الْمُشْرِكِينَ حَتَّى يُؤْمِنُوا وَلَعَبْدٌ مُؤْمِنٌ خَيْرٌ مِنْ مُشْرِكٍ وَلَوْ أَعْجَبَكُمْ أُولَئِكَ يَدْعُونَ إِلَى النَّارِ وَاللَّهُ يَدْعُو إِلَى الْجَنَّةِ وَالْمَغْفِرَةِ بِإِذْنِهِ وَيُبَيِّنُ آَيَاتِهِ لِلنَّاسِ لَعَلَّهُمْ يَتَذَكَّرُونَ (البقرة:221)
“Мушрик эркакларга, то имон келтирмагунларича, (мўмина қизларни) никоҳлаб бермангиз. Зеро, ҳур мушрикдан кўра имонли қул яхшироқдир, гарчи у (мушрик) сизларга манзур туюлса ҳам. Улар (мушриклар) дўзахга чорлайдилар. Аллоҳ (эса) ўз изни билан жаннатга ва мағфиратга чорлайди ва эслатма олишлари учун одамларга ўз оятларини баён этади” (Бақара, 221-оят).
Машҳур муфассир олим Абу Жаъфар Табарий айтадилар: “Аллоҳ таоло мўмина аёлларга мушрикка, у ким бўлишидан қатъий назар ва қандай ширкда бўлса ҳам турмушга чиқишини ҳаром қилди” (“Тафсири Табарий” китоби). Имом Қуртубий айтадилар: “Ушбу оятда “Муслима аёлни мушрикка турмушга берманг”, дейилмоқда. Ислом уммати мушрик эркак ҳеч қандай йўл билан мўмина аёлнинг эри бўла олмаслигига ижмо қилган. Зеро, мушрикнинг муслимага эрлик қилишида Исломни хорлаш бор!”. Аллоҳ таоло айтади:
فَإِنْ عَلِمْتُمُوهُنَّ مُؤْمِنَاتٍ فَلَا تَرْجِعُوهُنَّ إِلَى الْكُفَّارِ لَا هُنَّ حِلٌّ لَهُمْ وَلَاهُمْ يَحِلُّونَ لَهُنَّ (الممتحنة:10)
“Эй, мўминлар! Қачонки, сизларга (Макка кофирлари томонидан) мўмина аёллар ҳижрат қилиб келсалар, уларни имтиҳон қилиб кўрингиз! Аллоҳ уларнинг имонларини (бор ёки йўқлигини) яхшироқ билувчидир. Бас, агар уларнинг (ҳақиқатан) мўмина аёллар эканини билсангиз, у ҳолда уларни кофирларга қайтармангиз! Булар (улар) учун ҳалол эмас ва улар булар учун ҳалол эмасдир”.
Мазкур оятдаги “Булар (улар) учун ҳалол эмас ва улар булар учун ҳалол эмасдир” жумласида ғайри дин эркак муслима аёлга ҳалол эмаслиги такрорланмоқда ва мўмина аёл ва мушрик эркак ўртасидаги алоқани узиш муҳимлиги эслатилмоқда. “Уларга сарфлаган маҳрларини эрларига (қайтариб) берингиз!” – деб кофир эр мусулмон бўлган аёлига сарфлаган нафақасини мусулмонлар қайтариб беришларини буюрмоқда. Аллоҳ таоло айтади:
وَلَنْ يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلًا (النساء:141).
“Аллоҳ кофирлар учун (қиёмат куни) мўминларга қарши сира йўл бермайди” (Нисо сураси 141-оят).
Эр учун хотин устида валийлик ва раҳбарлик ҳаққи бор. Лекин бу ҳақлар кофир эркак учун муслима аёлнинг устида мавжуд эмас. Ибн Қудома айтадилар: “Илм аҳлининг ижмоси (якдил фикри)га кўра кофир киши учун ҳеч қайси ҳолатда муслиманинг устида эгалик йўқдир”.
Суннатдан далил: Пайғамбаримиз алайҳиссалом барча эри мусулмон бўлмаган муслималарни турмушдан ажратганлар. Жумладан, қизлари Зайнабни эри Абул Ос ибн Рабиъдан ажратдилар. Кейинчалик у киши мусулмон бўлгач, яна қизларини қайтариб бердилар.
Ижмоъдан далил: Уламолар куфр аҳлининг муслима аёл билан никоҳи ботил эканига, никоҳ мутлақо боғланмаслигига ижмо қилганлар. Буни Ибн Мунзир, Ибн Абдулбар, Ибн Қудома, Шавконий ва бошқа уламоларимиз нақл қилишган.
Ақлий далил: Муслима аёл куфр аҳлига хотин бўлиш билан ғайридинга итоат қилиши, ўзини паст олиши вожиб бўлиб қолади. Кофир эр унинг хўжасига айланади. Қолаверса, ғайридин муслима аёлнинг динини ҳурмат қилмайди, балки дини сабабли аёлни хўрлайди.
Хулоса қилиб айтганда, Ислом шариатига кўра бирор аёл ғайри динга турмушга чиқиши ҳаром амалдир. Агар аёл буни билсаю, уни ўзига ҳалол санаб, ўзга дин вакилига турмушга чиқса, у муртад ҳисобланади (Аллоҳ сақласин). Агар ўзига ҳалол санамасдан турмушга чиққан бўлса, никоҳи ботил саналади ва ўша аёл бегона эркак билан зино қилаётган ҳукмида бўлади. Валлоҳу аълам.

МЕН АЛЛОҲНИНГ ЛАЪНАТИГА УЧРАДИММИ?
#ҳалол_ҳаром
❓520-CАВОЛ: Мен илмсизлигим ва ёшлигим сабаб аёлимнинг орқасига яқинлик қилдим бу борада динимиз ҳукми қандай? Мен Аллоҳнинг ланатига учрадимми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл кишининг орқасига жинсий яқинлик қилиш табиий жиҳатдан хунук ва разил иш бўлиб, салаф ва халаф уламолар, шунингдек, жумҳур имомлар мазҳабига кўра шаръан ҳаром амал ҳисобланади. Ҳадисларда Аллоҳ таоло қиёмат кунида ундайларга қиё боқмаслиги билан таҳдид қилинган. Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтганлар:
عن ابن عباس قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: "لا ينظر الله إلى رجل أتى امرأته من الدبر (أخرج ابن أبي شيبة والترمذي وحسنه، والنسائي، وابن حبان).
“Аллоҳ таоло аёлининг орқасидан келган кишига (яъни орқасига жимоъ қилган киши)га қарамайди”. (Ибн Абу Шайба, Термизий, Насоий ва Ибн Ҳиббонлар ривоят қилганлар)
Яна бир ҳадисда хотинининг орқасига яқинлик қилувчилар лаънатга дучор бўлишлари ҳақида ҳам огоҳлантирилган. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар:
"ملعون من أتى امرأته في دبرها ) كما في مسند الإمام أحمد، وسنن أبي داود، والنسائي عن أبي هريرة رضي الله عنه(
“Хотинининг орқасига яқинлик қилган киши малъундир”. (Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Насоийлар ривояти)
Бу борада ҳанафий мазҳабимизнинг энг мўътабар фиқҳий китобларидан бўлган “Бадоиъус Саноиъ”да Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ қуйидагиларни айтганлар:
وَلَا يَحِلُّ إتْيَانُ الزَّوْجَةِ فِي دُبُرهَا لِأَنَّ اللَّهَ تَعَالَى عَزَّ شَأْنُهُ نَهَى عَنْ قُرْبَانِ الْحَائِضِ وَنَبَّهَ عَلَى الْمَعْنَى وَهُوَ كَوْنُ الْمَحِيضِ أَذًى وَالْأَذَى فِي ذَلِكَ الْمَحَلِّ أَفْحَشُ وَأَذَمُّ فَكَانَ أَوْلَى بِالتَّحْرِيمِ
Киши ўз хотинининг орқасига жинсий алоқа қилиши ҳалол бўлмайди. Чунки Аллоҳ таоло ҳайз кўраётган аёлга жинсий яқинлик қилишдан қайтарган ва унинг сабабини ҳам билдирган. У ҳам бўлса ҳайз макони озор (зарар) макони эканидир. (Яъни, ҳайз жараёнида аёлнинг қини микроб ва бактериялар билан булғанган, озор берувчи ҳолатга ўтган бўлади.) Инсоннинг орқа томони бу жиҳатдан янада зарарлироқ ва ифлосроқдир. Шундай экан орқага яқинлик қилиш батариқа авло ҳаром бўлишга лойиқдир. (“Бадоиъ” китоби)
Табйинул Ҳақоиқ” китобида Кокий раҳимаҳуллоҳдан нақл қилиб айтади:
قَالَ الْكَاكِيُّ : ثُمَّ إتْيَانُ الْمَرْأَةِ فِي دُبُرِهَا حَرَامٌ بِإِجْمَاعِ الْفُقَهَاءِ
“Аёлнинг орқасига яқинлик қилиш фуқаҳолар ижмоъси билан ҳаромдир.”
Мазкур ҳукмлар киши ўзининг никоҳидаги хотини билан қилган алоқаси ҳақида эди. Киши ўз никоҳида бўлмаган бегона аёлнинг орқасига яқинлик қилиши бунданда катта гуноҳдир (яъни, зинонинг ҳам гуноҳи қўшилади).
“Фатавои Ҳиндия” китобида шундай дейилади:
وَلَوْ وَطِئَ امْرَأَةً فِي دُبُرِهَا أَوْ لَاطَ بِغُلَامٍ لَمْ يُحَدَّ عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ - رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى - وَيُعَزَّرُ وَيُودَعُ فِي السِّجْنِ حَتَّى يَتُوبَ وَعِنْدَهُمَا يُحَدُّ حَدَّ الزِّنَا فَيُجْلَدُ إنْ لَمْ يَكُنْ مُحْصَنًا وَيُرْجَمُ إنْ كَانَ مُحْصَنًا
Агар бегона аёлнинг орқасига яқинлик қилса, ёки ўспирин бола билан ливота қилса Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг наздида унга ҳад урилмаса-да, таъзир берилади ёки тавба қилгунча қамоқда сақланади. Лекин Икки имомнинг наздида ундай кишиларга зинонинг ҳадди урилади. Демак уйланмаган киши шу ишни қилса, дарра урилади. Агар уйланган киши шу ишни қилса ражм қилинади.
Хулоса шуки, мазкур амалга мубтало бўлган инсон чин пушаймон бўлиб, Аллоҳга тез тавба қилиши, бу ишга асло қайтмасликка қасд қилиб, савобли ишларга ҳаракат қилиши лозим. Валлоҳу аълам.

АЁЛ КИШИ НОМАҲРАМ ЭРКАК КИШИГА ҚАРАШИ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓525-CАВОЛ: Аёл киши номаҳрам эркак кишининг танасининг қаерига қараши мумкин эмас?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Балоғатга етган эркак кишининг аврати киндигининг остидан тиззасигача, тизза ҳам аврат ҳисобланади. Бу жойларини зарурат бўлмаган ўринларда, никоҳидаги хотинидан бошқа инсонларнинг олдида очиб юриши ва бошқалар ҳам шу жойларга қараши ҳаромдир.
Бир шахс бошқа шахснинг аврат аъзоларига қараши масаласи тўрт қисмга бўлинади.
1. Эркак киши эркак кишига қараши.
Яъни, эркак киши бошқа эркак кишининг авратига яъни киндигидан тиззасигача бўлган аъзоларидан бошқа жойларига қараши мумкин.
2. Аёл киши аёл кишига қараши.
Яъни, аёл киши ҳам бошқа аёл кишининг киндигидан тиззасигача бўлган аъзоларидан бошқа жойларига қараши мумкин. Аммо солиҳа аёллар фожира (бузуқи, беҳаё) аёлларга бу аврат аъзоларидан бошқа жойларин ҳам кўрсатмасликлар ва уларнинг олдида кийимларини ечмасликлари лозим, чунки бундай диёнатсиз аёллар бошқа аёлларнинг баданларини эркаклар олдида васф қилиб бериши мумкин.
3. Аёл киши эркак кишига қараши.
Яъни, аёл киши эридан бошқа эркак кишиларнинг киндигидан тиззасигача бўлган аъзоларидан бошқа жойларига қараши мумкин. Аммо аёл киши бегона эркакнинг аврат аъзоларидан бошқа жойларига қараганда қалбида шаҳват пайдо бўлишидан, фитнага тушиб қолишидан қўрқса, қарамаслиги лозим бўлади.
4. Эркак киши аёл кишига қараши.
Эркак киши никоҳидаги аёлнинг барча аъзоларига қараши ҳалол. Маҳрам аёлларнинг юзига, бошига, сочига, бўйнига, билагига, кафтига, болдирига, оёғига шаҳватдан ҳоли бўлиш шарти билан қараши мумкин.
Эркак киши бегона аёлларнинг юзига ва кафтига шаҳватдан ҳоли бўлиш шарти билан қараши мумкин. Агар бегона аёлларга қараганда қалбида шаҳват пайдо бўлишидан қўрқса, қараши ҳаром бўлади. (“Фатовои Ҳиндия” китоби асосида тайёрланди). Валлоҳу аълам.

ЖИНС ЎЗГАРТИРИШНИНГ ҲАРОМЛИГИ ҲАҚИДА
#ҳалол_ҳаром
❓528-CАВОЛ: Инсон эркакдан аёлга ёки аксинча, аёлдан эркакка жинсини ўзгартиришга Ислом дини қандай муносабат билдиради?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳеч бир киши ким бўлишидан қатъий назар ўз жинсини эркакдан аёлликка ёхуд аёлдан эркакликка ўзгартиришга, Аллоҳ яратган хилқатини ўзгартиришга ҳаққи йўқдир. Балки, ҳар бир инсон Аллоҳ таоло ўзини яратган хилқатга рози бўлиши лозимдир. Ҳозирги кунда баъзи фитрати бузуқ кимсалар томонидан турли важларни баҳона қилиб, ўз жинсларини ўзгартиришга уринишлари – Ислом шариатида қатъийян ҳаром қилинган жирканч бир ишдир. Қолаверса, у нафақат ушбу одат авж олаётган миллат ва халқнинг, балки, инсониятнинг шаънига исноддир.
Пайғамбаримиз даврларида баъзи аёллар Аллоҳ йўлида жиҳод қилишни истаб, эркак киши бўлишларини орзу қиладилар. Шунда Аллоҳ таоло ушбу ҳолатдан огоҳлантириб, қуйидаги оятни нозил қилади: “Аллоҳ бирингизни бирингиздан бирор неъмат билан ортиқ қилиб қўйган бўлса, сизлар уни орзу қилманг! Эркаклар ҳам ўз касбларидан улуш олурлар, аёллар ҳам ўз касбларидан улуш олурлар. Аллоҳнинг фазлидан сўрангиз. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билувчидир” (Нисо сураси, 32-оят).
Ушбу ояти карима орқали баъзи аёлларнинг Аллоҳ йўлида жидду-жаҳд қилиш умидида ўзларини эркак бўлишларини орзу қилишдан қайтарилмоқда. Ваҳоланки, бу ўша пайтдаги бир орзунинг ўзи халос эди. Агар ушбу орзу нафсу ҳаво йўлида ҳаракатга айланса ёки амалда ушбу ишга қўл урилса, бундан батариқа авло қайтарилгани келиб чиқади.
Ислом уламолари бир оғиздан: “Эркаклик ва аёллик аъзолари тўлиқ бўлган шахсларни бир жинсдан иккинчи жинсга айлантириш мутлақо мумкин эмас. Бундай ишни қилишга уринишнинг ўзи уқубатга лойиқ жиноятдир”, дейдилар. Чунки бу, Аллоҳ яратган нарсани ўзгартиришга уринишдир. Шайтон инсонларга Аллоҳ таоло яратган нарсаларни ўзгартиришга буюради. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бу ҳақда шундай дейди:
لَعَنَهُ اللَّهُ وَقَالَ لَأَتَّخِذَنَّ مِنْ عِبَادِكَ نَصِيبًا مَفْرُوضًا وَلَأُضِلَّنَّهُمْ وَلَأُمَنِّيَنَّهُمْ وَلَآَمُرَنَّهُمْ فَلَيُبَتِّكُنَّ آَذَانَ الْأَنْعَامِ وَلَآَمُرَنَّهُمْ فَلَيُغَيِّرُنَّ خَلْقَ اللَّهِ وَمَنْ يَتَّخِذِ الشَّيْطَانَ وَلِيًّا مِنْ دُونِ اللَّهِ فَقَدْ خَسِرَ خُسْرَانًا مُبِينًا
“Аллоҳ уни (шайтонни) лаънатлади. (У) деди: «Албатта, бандаларингдан белгиланган (маълум) улушимни олурман, уларни адаштираман, уларни ҳою ҳавасга чўктираман. Уларга буюраман – ҳайвонларнинг қулоқларини кесадилар. Уларга буюраман – Аллоҳнинг яратганларини ўзгартирадилар». Кимки Аллоҳни қўйиб, шайтонни дўст тутса (унинг айтганларини бажарса), демак, у аниқ зиён қилибди” (Нисо сураси, 118-119 оятлар).
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
يلعن المتنمصات والمتفلجات والموشمات اللاتي يغيرن خلق الله. (رواه الامام احمد)
яъни: “Пайғамбаримиз алайҳиссалом қош тердирувчи, тишларини орасини очувчи, баданига игна билан расм чиздирувчи; Аллоҳнинг яратганини ўзгартирувчи аёлларни лаънатлаганлар” (Имом Аҳмад ривоятлари).
Лаънат бу – Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум бўлишдир. Аллоҳ таоло лаънатлаган кимсани фаришталар ҳам лаънатлайдилар. Аллоҳ лаънатлаган бандага икки дунёда ҳам “қалбининг тозалиги” ёрдам бера олмайди.
Агар бирор шахсда аёллик ва эркаклик аломатлари жамланиб қолган бўлса, бунинг ҳукми ўзгачадир. Бунда унинг ғолиб тарафига қаралади. Яъни, кимда эркаклик ғолиб бўлса, уни тиббий йўл ила даволаб эркаклигига етган шубҳани йўқотиш жоиз бўлади. Кимда аёллик ғолиб бўлса, уни тиббий йўл ила даволаб аёллигига етган шубҳани йўқотиш жоиз бўлади. Бу нарса беморлик деб эътиборга олинади ва жарроҳлик йўли билан бўладими ёки гормонлар билан бўладими даволанишга рухсат берилади.
Лекин ҳеч қандай жисмоний касалликка учрамаган ҳолда жинс ўзгартириш бузуқлик ва ерда фасодни тарқатиш ҳисобланади ва бундайларга Аллоҳ таолонинг лаънати бўлади. Валлоҳу аълам.

ЛУҚМАМ ЭНДИ ҲАРОММИ?
#ҳалол_ҳаром
❓542-CАВОЛ: Бир вақтлар Россия ўрмонларида ишлаганимда чўчқа гўштини ейишга мажбур бўлганман. Билиб туриб еганим учун ҳалигача кўнглим ғаш бўлаверади, лекин бошқа иложим йўқ эди. Совуқда касалланмаслик, бошқа гўшт бўлмагани туфайли йиғлаб еганман. Аммо онам мени “луқмангга ҳаром аралашган, чўчқа гўштини еганинг сабаб аҳли оилангни қизғанмайдиган инсонга аниқ айланиб қолгансан” дея қийнайверади. Шу гап ўринлими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ўтган ишга тавба тазарру қилиб, истиғфор айтинг. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: «Сизларга ўлимтик, қон ва чўчқа гўшти ҳаром қилинди» (Моида сураси, 3-оят).
Энди бундай ҳаром таомларни ҳеч ҳам еманг. Иложи борича ишга жойлашишдан аввал шарт шароитларни ўрганинг, Аллоҳ таолодан ёрдам сўраб, ҳамма ишда ҳалоллик ва покликни қаттиқ қасд қилинг. Ана ўшанда ниятингизга яраша ҳалоллик ва покликка эришасиз, иншааллоҳ. Чин тавба қилган киши гуноҳи йўқ киши кабидир. Бир икки марта билиб билмай ҳаром таом еган киши бир умр оиласини қизғанмай қолади, аниқ даюс бўлади, деган гап йўқ. Инсон тавба қилиб ўзини ўнгласа, ҳамма нарса изига тушади.
Ҳайвоншунос олимлар чўчқанинг энг ифлос ҳайвонлардан бири экани, у ҳашаротлар, тезаклар ҳатто ўз нажосатини ҳам ейишини, уни ўта озода жойда ва энг яхши емлар билан боқилса ҳам, ўзининг ифлос табиатидан воз кечмаслигини таъкидлайдилар. Шариат ва тиббиёт нуқтаи назаридан озиқ турлари ва ҳайвонларга кўп аралашиб юриш, инсоннинг табиати ва аҳлоқига таъсир қилиши маълумдир. Бу ҳақда Абу Саид разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг: "Кибр ва фахрланиш от ва туя боққанларда, хотиржамлик эса қўй боққанларда мавжуддир" деб айтган ҳадисларини ривоят қилган (Имом Аҳмад ривояти).
Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ: "Саҳройилар туя гўштини егач қўполликни, туркийлар отнинг гўштини егач довюракликни, фаранглар эса чўчқа гўштини еб даюсликни касб этдилар" – деганлар. Ҳозирда ҳам доимий тўнғиз гўштини ейдиган кишиларда, онангиз айтганларидек, ҳамиятсизлик пайдо бўлиши ҳақида илмий тажрибалар мавжуд. Валлоҳу аълам.

"АЛЛОҲНИНГ ЙЎЛИДА" ДЕБ СЎЙИЛГАН ЖОНЛИҚ ҲАЛОЛМИ?
#ҳалол_ҳаром #ҳайвон_сўйиш
❓547-CАВОЛ: Мен бир кишини товуқни “бисмиллаҳ”ни айтиб эмас, “Аллоҳни йўлида” деб сўйганини эшитдим. Ана шу товуқ энди ҳалолми, Аллоҳнинг исми айтилдику?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда бирор жонлиқ сўйишда “Бисмиллаҳ”ни яъни, Аллоҳ таолонинг исмини айтиб сўйилиши шарт. Бунда “Бисмиллаҳ” ёки “Бисмиллаҳи, Аллоҳу акбар” лафзлари машҳурдир. Аммо Ҳанафий мазҳабимизда айнан юқоридаги лафзларни айтиш шарт қилинмаган, балки, ушбу лафзларни маъносини ифода қиладиган лафзларни ишлатилса ҳам сўйилган ҳайвоннинг гўшти ҳалол ҳисобланади.
قال الحصكفي رحمه الله في الدر المختار: والشرط في التسمية هو الذكر الخالص عن شوب الدعاء وغيره، فلا يحل بقوله: اللهم اغفر لي، لأنه دعاء وسؤال، بخلاف الحمد لله أو سبحان الله مريدا به التسمية، فإنه يحل .
Имом Ҳаскафий роҳимаҳуллоҳ “Дуррул мухтор” китобида шундай дейдилар: “ Тасмия – дуо ва бошқа ўринларда ишлатиладиган сўров жумлаларидан холи бир зикр бўлиши шарт. Шунинг учун “Аллоҳуммағфирлий” (Аллоҳим мени кечиргин) деб сўйилса, бу ҳалол бўлмайди. Чунки бу дуо ва кечирим сўрашдир. Аммо, тасмияни ирода қилиб “Алҳамдулиллаҳ” ёки “Субҳаналлоҳ” деб сўйилса бу ҳалол бўлади”.
قال ابن عابدين: أن هذه الألفاظ ليست بصريح في باب التسمية، إنما الصريح بسم الله، فتكون كناية، والكناية إنما تقوم مقام الصريح بالنية كما في كنايات الطلاق.
Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ: “Тасмияга хос бўлган лафз “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим”дир. Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар лафзлари хос бўлмасада “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим”дан киноядир. Киноя лафзлар эса худди талоқдаги киноялар каби ният қилиш билан хоснинг мақомида бўлади” – дейдилар.
Демак, юқорида келтирилган уламоларнинг фикрларидан маълум бўладики “Аллоҳнинг йўлига” деб сўйилган ҳайвониннг гўшти ҳалол ва уни бемалол истемол қилиш мумкин. Аммо, кўп йиллардан бери халқимиз орасида машҳур бўлган “Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар” деб сўйиш афзалдир. Валлоҳу аълам.

БУКМЕКРЛИК КОМПАНИЯЛАРДА ФУТБОЛ УЙИНЛАРИГА ПУЛ ТИКИБ УЙНАШ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром #букмекрлик
❓548-CАВОЛ: Менинг турмуш ўртоғим букмекрлик компанияларда футбол уйинларига пул тикиб уйнайди бухам кимор уйини хисобланадими.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Букмекрлик компанияларда футбол уйинларига пул тикиб уйнаш қимор ҳисобланади. Бундан мусулмон инсон сақланиши лозим. Чунки Исломда қимор ўйини уламолар иттифоқи билан ҳаром деб эълон қилинган. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу ояти асос бўлган:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالأَنصَابُ وَالأَزْلاَمُ رِجْسٌ مِّنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ
“Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз” (Моида сураси, 90-оят).
Қимордан топилган молни емоқ судхўрлик билан топилган молни емоқдан ҳам оғирроқдир. Чунки қиморбоз шариатда ҳаром қилинган икки гуноҳи азимга қўл уради. Ҳаром ўйин ўйнайди ва ўйинда ютиб олган ҳаром молни ўзлаштиради. Ундан ташқари қимор Аллоҳнинг зикридан, намоздан тўсади. Шунинг учун ҳам Исломда қимор ўйнаш судхўрликдан олдинроқ ҳаром қилинган. Валлоҳу аълам.

ҲАРОМ МОЛДАН ҚАНДАЙ ҚУТУЛИШ МУМКИН?
#ҳалол_ҳаром
❓552-CАВОЛ: Ҳаром пулнинг миқдори аниқ бўлса, ўша пулни бисотимдан чиқариб ташласам, ҳаромдан қутулган бўламанми? Ҳалол билан ҳаром пул бир ҳамёнда бўлган пайти олган нарсаларим шу чиқариб юборилганимдан кейин менга ҳалолга ўтадими, ишлатсам бўладими? Ҳаромдан шу тариқа покланиш мумкинми? Ўзим чет элда студентман, агар олган нарсаларим ҳам ҳаром ҳукмида бўлса буни ётоқхонадаги бошқа студентларга тарқатиб юборсам бўладими? Савоб умид қилмасдан? Илтимос, батафсил жавоб беринглар.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, ҳаром молнинг миқдори аниқ бўлса, ўша миқдорни ўз эгаларига қайтариш билан покланади. Агар эгалари аниқ бўлмаса ёки эгаларига қайтариш имкони бўлмаса, молнинг эгалари номидан савоб умид қилмай муҳтож ва мискин кишиларга садақа қилиш орқали покланади. Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда қуйидагича келган:
ويجب عليه تفريغ ذمته برده الي اربابه ان علموا والا الي الفقراء (منحة الخالق علي البحر الرائق2ج205ص)
“Ноҳақ олинган молни эгалари маълум бўлса,ўз эгаларига қайтариш билан, аксинча бўлса фақир ва мискинларга тарқатиш билан зиммани поклаш вожиб бўлади” ("Минҳатул Холиқ" китоби).
Шуни ҳам таъкидлаб ўтишимиз керакки Ҳанафий уламоларнинг наздида ҳақни ўз эгаларига қайтариш билан хотиржам бўлинмайди. Аксинча, ҳаромдан мол топгани учун тавба қилиб, истиғфор айтиб юриши лозим бўлади (“Ихтилофул аимма фи масоилил муҳимма” 35-бет). Валлоҳу аълам.

АЁЛ КИШИНИНГ БЎЙНИ ҲАМ АВРАТМИ?
#ҳалол_ҳаром #аёллар
❓557-CАВОЛ: Бошимизга рўмол, устимизга кўйлак иштон кийиб юрамиз. Фақат бўйин қисми очиқ туради. Бўйин ҳам аёллар аврати ҳисобланадими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл киши ўранганида икки қўлининг кафтини ва юзини очиб юриши жоиздир. Лекин бундан бошқа аъзоларини, жумладан бўйнини ҳам сатр қилиши, бегона кўзлардан тўсиши лозим бўлади. Бунга қуйидаги ҳадис ҳам далолат қилади:
قال النَّبِيُّ صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «يَا أَسْمَاءُ، إِنَّ الْمَرْأَةَ إِذَا بَلَغَتِ الْمَحِيضَ لَمْ يَصْلُحْ أَنْ يُرَى مِنْهَا إِلاَّ هَذَا وَهَذَا»، وَأَشَارَ إِلَى وَجْهِهِ وَكَفَّيْهِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (саҳобия аёллардан бири Асмо бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳога қарата): “Эй Асмо, аёл киши вояга етганда ундан мана бу ва мана бу жойларидан бошқаси аъзоси кўриниши мумкин эмас”, деб юз ва қўлларига ишора қилдилар" (Имом Абу Довуд ривоят қилган). Валлоҳу аълам.

КОМПЬЮТЕР ЎЙИНГОҲИ ОЧИБ ШУНДАН ТИРИКЧИЛИК ҚИЛСАМ БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓562-CАВОЛ: Плейстейшен (Playstation) компьютер ўйингоҳи очиб, шу бўйича шуғулланмоқчи эдик. Шуни ортидан топган пулимиз ҳалолми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусулмон инсон маблағиниsz ҳар тарафлама фойда келтирадиган ўринга сафлаши керак. Фойда олсам бўлди деб, ҳалол-ҳаромига эътибор бермай савдо қилиши яхшиликка олиб келмайди. Сармоя киргизмоқчи бўлган савдоси бу дунёда фойда келтиришидан ташқари охиратда ҳам фойда бўладиган бўлса, мана шу нарса қандай ҳам яхши савдо ҳисобланади. Сиз айтган ишни бошласангиз қанчадан-қанча ёшлар бу ўйин билан машғул бўлиб, вақтларини, ғанимат умрларини, бебаҳо ёшлик дамларини беҳуда сарф қиладилар. Улар шунинг ўрнига таълим олиб, ўқиб-ўрганиб, миллатимизга етук кадр бўлиши мумкин. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:
وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَى وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ
яъни: «Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилинглар, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилманглар! Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ азоби қаттиқ зотдир» (Моида сураси, 2-оят).
Ҳадиси шарифда:
عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ : النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لاَ تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ أَرْبَعٍ : عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ ، وَعَنْ جَسَدِهِ فِيمَا أَبْلاَهُ ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَا وَضَعَهُ ، وَعَنْ عِلْمِهِ مَاذَا عَمِلَ فِيهِ
Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни банданинг икки оёғи, тўртта нарсадан сўралмагунча (ўрнидан силжимайди) давомли бўлади: умрини нимага сарф қилгани, жасадини нимага зое кетказгани, бойлигини қаердан касб қилиб ва уни қаерга ишлатгани, илмига қандай амал қилгани ҳақида, сўралади”, дедилар (Имом Доримий ривояти).
Шундан келиб чиқиб, Сизга жамиятимиз, эл-юртимиз ҳамда ёшларимизнинг дунё ва охиратига фойда келтирадиган соҳага сармояни жалб қилишингиз тавсия этилади. Валлоҳу аълам.

ИДИШНИ ИЧИДА ЎЛГАН БАЛИҚНИ ЕЙИШ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓566-CАВОЛ: Бир дўстимиз сотиш учун катта идишда балиқ олиб келган. Идиш балиққа тўла бўлгани учун, йўлда идиш деворига урилиш ва кислород етмай бир қанча балиқлар ўлган. Ўша балиқларни ейиш дурустми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳақиқатан балиқлар кислород етмай ёки идиш деворига урилиб ўлган бўлса, ейиш дуруст, чунки сувдан ташқарида қолиб, ҳаво етмай ўлган балиқларни ҳам ейиш дуруст бўлади. Балиқларни тириклигида бисмиллаҳ айтиб сўйиб олиш шарт қилинмайди. Ҳанафий мазҳабимизда сув ҳайвонларидан фақат балиқни ейиш ҳалол. Фақат ҳеч бир сабабсиз ўлган (ва сув юзига тескари бўлиб чиқиб қолган) балиқни ейилмайди (“Ал-Ҳидоя”, “Ал-Ихтиёр” китоблари). Валлоҳу аълам.

СПИРТЛИ ИЧИМЛИКЛАР ОМБОРИДА ИШЛАШ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓574-CАВОЛ: Ўғлим Россияда спиртли ичимликлар базасида ишлайди. Аллоҳга шукур узи ичмайди. На илож бошқа иш тополмай иложсиз ўша ерда ишлаб топган пулини рўзғоримизга жўнатяпти. Буни рўзғоримизга зиёни, тасири бўладими? Ўғлимчи гунохкор бўлмайдими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Мусулмон киши спиртли ичимликлар базасида ишлаши шариатимитзга кўра жоиз эмас. Чунки спиртли ичимликлар динимизда ҳаром қилинган. Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам хамр(ароқ) борасида ўн кишини лаънатладилар: уни сиқувчисини, сиқишни буюрганни, ичувчисини, ҳаммолини, кўтартириб юрувчисини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, пулини истеъмол қилувчисини, сотиб олувчисини ва сотиб олиб келиб берувчисини” (Имом Термизий ривояти).
Ушбу ҳадиси шарифдан спиртли ичимликни нафақат истеъмол қилувчи, балки уни тайёрланишида ёрдам берувчи, кўтариб, истеъмолчига етиб боришида иштирок этувчи шахслар Аллоҳ таолонинг лаънатига учраши таъкидланмоқда. Валлоҳу аълам.

Аҳли китоблар сўйган жонлиқ гўштини ейиш мумкинми?
#ҳалол_ҳаром
❓579-CАВОЛ: Мен Польшада ўқийман. Поляклар мол ёки қўй сўйганда "Бисмиллаҳ"ни айтишмайди, ушбу давлатда юрган мусофир биродарларга нима маслаҳат берасиз?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Аҳли китобларнинг Аллоҳнинг исмини айтмасдан сўйган жонлиқларини ейиш ҳалол эмас.
Сиз ўқийдиган жойда асосан насронийлар яшайди ва уларни динимизда аҳли китоблар, деб аталади. Уламоларимиз аҳли китоблар ўз динлари кўрсатмасига мувофиқ сўйган жонлиқни ейиш жоизлигига иттифоқ қилишган. Бунга Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти далил бўлади:
الْيَوْمَ أُحِلَّ لَكُمُ الطَّيِّبَاتُ وَطَعَامُ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ حِلٌّ لَكُمْ وَطَعَامُكُمْ حِلٌّ لَهُمْ
яъни: “Бугун сизлар учун покиза нарсалар ҳалол қилинди. Шунингдек, Аҳли Китобларнинг таоми сизлар учун ҳалол ва таомингиз улар учун ҳалолдир” (Моида сураси, 5-оят).
Ибн Аббос, Абу Умома, Мужоҳид ва бошқа эътиборли олимлар разияллоҳу анҳум: “Уларнинг таомлари сўйган жонлиқларидир”, деганлар (“Тафсири ибн Касир” китоби).
Аҳли китоблар сўйган ҳайвонлар, авваламбор мусулмонларга ҳалол бўлган сигир, қўй ва товуқ каби жониворлар бўлиши керак. Кейин эса, жонлиқ сўйиш борасидаги ўз динлари кўрсатмасига амал қилган бўлишлари, жонлиқни бўғизлаётганда Аллоҳ таолонинг номини тилга олишлари лозим.
Сўйилаётган ҳайвон бўғиб, ё уриб ўлдирилса, уларнинг гўшти ҳалол бўлмайди. Ҳайвоннинг шоҳтомирини кесиш ва қонини оқизиш йўли билан сўйилса, бизга ҳалол бўлади.
Агар насроний жонлиқ сўяётган пайтда ўз тилида «Бисмиллаҳи» деса-ю, Ийсо алайҳиссаломни қасд қилса ҳам, гўшт ҳалол бўлади, чунки бундай ҳолатда зоҳирига қараб ҳукм қилинади.
Демак, аҳли китоблар юқоридаги қоидаларга кўра сўйган ҳайвоннинг гўштидан ейиш жоиз. Лекин уламоларимиз, зарурат бўлмаса уларнинг таомини емаган яхшироқ, деганлар. Валлоҳу аълам.

"БЕВА АЁЛ БИЛАН ЗИНО ҚИЛСА БЎЛАВЕРАДИ"МИ?
#ҳалол_ҳаром
❓417-CАВОЛ: Зино гуноҳи кабиралардан эканлигига ҳеч шубҳамиз йўқ, лекин халқимиз ичида бева қолган аёл билан зино қилсанг савоб бўлади, деган тушунча билан юрганлар ҳам бор. Бундай тушунча нотўғрилигини қандай тушунтириш мумкин?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бева аёл билан зино қилса бўлаверади, деган тушунча ҳеч қандай асосга эга эмас. Аксинча, Одам алайҳиссаломдан бошланган илоҳий шариатларнинг бирортасида зино ҳалол бўлмаган. Зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримда: "Зинога яқинлашмангиз! Чунки у фаҳш ва ёмон йўлдир!" — деган (Исро сураси 32-оят).
Бир йигит Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, зино қилишга изн сўради. Одамлар унга жаҳл қилиб, жеркий бошлашди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом унга яқин келишни буюриб: "Мана шундай ишни бошқа бир киши онанг билан қилишини хоҳлайсанми?" деб сўрадилар. Йигит: "Аллоҳ мени сизга фидо қилсин, ҳаргиз!" деб жавоб берди. Пайғамбаримиз алайҳиссаллом: "Бошқа инсонлар ҳам оналари билан бундай бўлишини хоҳламайдилар. Ундай бўлса, қизинг билан шундай иш бўлишини хоҳлайсанми?" деб сўрадилар. Йигит: "Қасамки, ҳаргиз ундай эмас, ё Аллоҳнинг Расули!" деди. Пайғамбаримиз алайҳиссаллом: "Бошқа инсонлар ҳам қизлари билан бундай бўлишини хоҳламайдилар. Ундай бўлса синглинг билан шундай бўлишини хоҳлайсанми? Амманг билан-чи? Холанг билан-чи?" деб сўрадилар. Йигит ҳар сафар: "Ҳаргиз..., ҳаргиз..., ҳаргиз!" деб жавоб берар эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак қўллари билан йигитни ушлаб, дуо қилдилар: "Эй, Аллоҳ! Унинг гуноҳларини кечир, қалбини покла ва фаржини сақла!" Шундан сўнг ўша йигитдан гуноҳ қилишга бўлган истак йўқолди (Имом Аҳмад Абу Умома разияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).
Бегона эркак ва аёлнинг жинсий муносабатлари савоб бўлиши учун ягона йўл бор, у ҳам бўлса, никоҳдир. Ҳадиси шарифларда бева ва етимларга ёрдам берувчилар Аллоҳ йўлида жанг қилиб юрганларга тенглаштирилади, лекин бу улар билан зино қилиш дегани эмас. Балки, имкони бўлса, никоҳига олиб ёрдам бериш, буни имкони бўлмаса, уларга беғараз моддий ёрдам бериб туришдир.
Энг хатарли жиҳати шундаки, мусулмон кишининг Аллоҳ ҳаром деган нарсани билиб-билмай, ҳазил-ҳузул билан ҳалол дейишидир. Бу Аллоҳ таолонинг Шариатига қарши чиқиш ва куфрдир, Аллоҳ барчамизни бундай ғафлатдан сақласин. Тавфиқ Аллоҳдан.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг

ҚУЁН ГЎШТИ ҲАЛОЛМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓840-CАВОЛ: Қуён гўштини ейиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуён динимизда гўшти ҳалол қилинган ҳайвонлар сирасига киради. Чунки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уни танаввул қилганлари манбаларда келтирилган.
عن أنس بن مالك ـ رضى الله عنه ـ قَال: أَنْفَجْنَا ـ أي أَثَرْنا وَنَفَّرْنَا ـ أرنبًا بمرِّ الظهران فسعى القوم عليها فلغبوا ـ تعبوا وعجزوا ـ فأدركْتها فأخذْتها وأتيت بها أبا طلحة، فذبحها وبعث إلى النبي ـ صلى الله عليه وسلم ـ بِوَرِكِهَا وفخْذها فَقَبِلَهُ. (رواه الإمام البخاري).
Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: “Биз бир қуённинг изига тушдик. Одамлар тута олмасдан, чарчашиб, кетиб қолишди. Мен пойлаб ўтириб, уни тутиб олиб, отам Абу Талҳанинг олдига олиб келдим. Отам уни сўйиб, бир сонини Пайғамбар алайҳиссаломга мендан бериб юбордилар. У зот уни қабул қилиб олдилар", — деганлар (Имом Бухорий ривоятлари).
Шунинг учун ҳам Имом Абу Ҳанифа, Молик, Шофеъий ва Аҳмад раҳимаҳумулоҳлар каби Аҳли сунна мазҳаббошиларининг барчалари қуён гўштини ейишни ҳалол, дейишган. Шунингдек, фиқҳий манбаларимиздан "Мухтасар ал-Виқоя” китобида:
وَ حَلَّ الْأَرْنَبُ مَعَ الذَّكَاةِ
“Қуён “бисмиллоҳ” айтиб сўйиш билан ҳалол бўлади”, дейилган.
Лекин шунга қарамай кейинги пайтларда Аҳли сунна уламолари деярли иттифоқ қилишган ушбу масала ҳақида кўплаб саволлар туғиляпти. Ҳақиқатан ҳам тўрт мазҳаббоши имомлардан бошқа айрим уламолар қуён гўштини макруҳ дейишган ва улар ўз сўзларига қуйидаги ҳадисни далил қилиб келтиришган:
عن خزيمة بن جزء ـ رضي الله عنه ـ قال: قلت: يا رسول الله ما تقول في الأرنب؟ قال ـ صلى الله عليه وسلم ـ لا آكله ولا أُحَرِّمه” قال: فقلت: ولم يا رسول الله؟ قال ” إني أحسب أنها تَدْمِى” أي تَحيض
Хузайма ибн Жаз разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Мен, ё Расулаллоҳ, қуён борасида нима дейсиз?" дедим. Шунда У Зот: "Мен емайман ҳам ҳаром қилмайман ҳам", дедилар. Шунда мен: "Нима учун, ё Расулаллоҳ?" дедим. У Зот: "Уни қон кўради, деб ҳисоблайман", дедилар. Яъни, ҳайз кўради".
Бу ҳадисга бир неча томондан жавоб бериш мумкин. Биринчидан, ушбу ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом фақат ўзлари истеъмол қила олмасликларини баён қилмоқдалар ва уни умматларига тақиқламаяптилар. Иккинчидан, бу ерда емайман, деган бўлсалар, бошқа ўринда уларни ҳадя қилиб берилган пиширилган қуён гўштини қабул қилганликлари келтирилади. Яна бир ҳадисда эса ейишга буюрганлари келган:
عن محمد بن صفوان أنه صاد أرنبين فذبحهما بمَرْوَتَيْن ـ حَجَرَيْن لهما حدٌّ ـ وأتي النبي ـ صلى الله عليه وسلم ـ فأمره بأكْلهما. (رواه أحمد والنسائي)
Муҳаммад ибн Сафвон разияллоҳу анҳу иккита қуённи овлаб, ўткир тиғли тош билан сўйдилар ва Пайғамбар алайҳиссаломга келтирдилар. Ва у Зот ейишга буюрдилар. (Имом Аҳмад ва Насоийлар ривоятлари).
Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, қуён Аллоҳ таоло биз бандаларга ҳалол қилган кўплаб ҳайвонлар қаторига кирар экан. Бу борадаги маълумотларни тўлиқ ва атрофлича ўрганмасдан туриб, ҳукм бериш, Аллоҳ ва Расули номидан илмсиз гапиришга кириб қолади. Қолаверса, ҳалолни ҳаром дейиш ёки ҳаромни ҳалол дейиш нақадар оғир гуноҳ эканлиги ҳар биримизга аён. Шунинг учун ҳам шариат ҳукмларини баён қилишда доимо эҳтиёт бўлиш керак. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @imonuz
#ҳалол_ҳаром
❓840-CАВОЛ: Қуён гўштини ейиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуён динимизда гўшти ҳалол қилинган ҳайвонлар сирасига киради. Чунки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уни танаввул қилганлари манбаларда келтирилган.
عن أنس بن مالك ـ رضى الله عنه ـ قَال: أَنْفَجْنَا ـ أي أَثَرْنا وَنَفَّرْنَا ـ أرنبًا بمرِّ الظهران فسعى القوم عليها فلغبوا ـ تعبوا وعجزوا ـ فأدركْتها فأخذْتها وأتيت بها أبا طلحة، فذبحها وبعث إلى النبي ـ صلى الله عليه وسلم ـ بِوَرِكِهَا وفخْذها فَقَبِلَهُ. (رواه الإمام البخاري).
Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: “Биз бир қуённинг изига тушдик. Одамлар тута олмасдан, чарчашиб, кетиб қолишди. Мен пойлаб ўтириб, уни тутиб олиб, отам Абу Талҳанинг олдига олиб келдим. Отам уни сўйиб, бир сонини Пайғамбар алайҳиссаломга мендан бериб юбордилар. У зот уни қабул қилиб олдилар", — деганлар (Имом Бухорий ривоятлари).
Шунинг учун ҳам Имом Абу Ҳанифа, Молик, Шофеъий ва Аҳмад раҳимаҳумулоҳлар каби Аҳли сунна мазҳаббошиларининг барчалари қуён гўштини ейишни ҳалол, дейишган. Шунингдек, фиқҳий манбаларимиздан "Мухтасар ал-Виқоя” китобида:
وَ حَلَّ الْأَرْنَبُ مَعَ الذَّكَاةِ
“Қуён “бисмиллоҳ” айтиб сўйиш билан ҳалол бўлади”, дейилган.
Лекин шунга қарамай кейинги пайтларда Аҳли сунна уламолари деярли иттифоқ қилишган ушбу масала ҳақида кўплаб саволлар туғиляпти. Ҳақиқатан ҳам тўрт мазҳаббоши имомлардан бошқа айрим уламолар қуён гўштини макруҳ дейишган ва улар ўз сўзларига қуйидаги ҳадисни далил қилиб келтиришган:
عن خزيمة بن جزء ـ رضي الله عنه ـ قال: قلت: يا رسول الله ما تقول في الأرنب؟ قال ـ صلى الله عليه وسلم ـ لا آكله ولا أُحَرِّمه” قال: فقلت: ولم يا رسول الله؟ قال ” إني أحسب أنها تَدْمِى” أي تَحيض
Хузайма ибн Жаз разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Мен, ё Расулаллоҳ, қуён борасида нима дейсиз?" дедим. Шунда У Зот: "Мен емайман ҳам ҳаром қилмайман ҳам", дедилар. Шунда мен: "Нима учун, ё Расулаллоҳ?" дедим. У Зот: "Уни қон кўради, деб ҳисоблайман", дедилар. Яъни, ҳайз кўради".
Бу ҳадисга бир неча томондан жавоб бериш мумкин. Биринчидан, ушбу ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом фақат ўзлари истеъмол қила олмасликларини баён қилмоқдалар ва уни умматларига тақиқламаяптилар. Иккинчидан, бу ерда емайман, деган бўлсалар, бошқа ўринда уларни ҳадя қилиб берилган пиширилган қуён гўштини қабул қилганликлари келтирилади. Яна бир ҳадисда эса ейишга буюрганлари келган:
عن محمد بن صفوان أنه صاد أرنبين فذبحهما بمَرْوَتَيْن ـ حَجَرَيْن لهما حدٌّ ـ وأتي النبي ـ صلى الله عليه وسلم ـ فأمره بأكْلهما. (رواه أحمد والنسائي)
Муҳаммад ибн Сафвон разияллоҳу анҳу иккита қуённи овлаб, ўткир тиғли тош билан сўйдилар ва Пайғамбар алайҳиссаломга келтирдилар. Ва у Зот ейишга буюрдилар. (Имом Аҳмад ва Насоийлар ривоятлари).
Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, қуён Аллоҳ таоло биз бандаларга ҳалол қилган кўплаб ҳайвонлар қаторига кирар экан. Бу борадаги маълумотларни тўлиқ ва атрофлича ўрганмасдан туриб, ҳукм бериш, Аллоҳ ва Расули номидан илмсиз гапиришга кириб қолади. Қолаверса, ҳалолни ҳаром дейиш ёки ҳаромни ҳалол дейиш нақадар оғир гуноҳ эканлиги ҳар биримизга аён. Шунинг учун ҳам шариат ҳукмларини баён қилишда доимо эҳтиёт бўлиш керак. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @imonuz
ҲАРОМ МОЛДАН ҚАНДАЙ ҚУТУЛИШ МУМКИН?
#ҳалол_ҳаром
❓552-CАВОЛ: Ҳаром пулнинг миқдори аниқ бўлса, ўша пулни бисотимдан чиқариб ташласам, ҳаромдан қутулган бўламанми? Ҳалол билан ҳаром пул бир ҳамёнда бўлган пайти олган нарсаларим шу чиқариб юборилганимдан кейин менга ҳалолга ўтадими, ишлатсам бўладими? Ҳаромдан шу тариқа покланиш мумкинми? Ўзим чет элда студентман, агар олган нарсаларим ҳам ҳаром ҳукмида бўлса буни ётоқхонадаги бошқа студентларга тарқатиб юборсам бўладими? Савоб умид қилмасдан? Илтимос, батафсил жавоб беринглар.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, ҳаром молнинг миқдори аниқ бўлса, ўша миқдорни ўз эгаларига қайтариш билан покланади. Агар эгалари аниқ бўлмаса ёки эгаларига қайтариш имкони бўлмаса, молнинг эгалари номидан савоб умид қилмай муҳтож ва мискин кишиларга садақа қилиш орқали покланади. Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда қуйидагича келган:
ويجب عليه تفريغ ذمته برده الي اربابه ان علموا والا الي الفقراء (منحة الخالق علي البحر الرائق2ج205ص)
“Ноҳақ олинган молни эгалари маълум бўлса,ўз эгаларига қайтариш билан, аксинча бўлса фақир ва мискинларга тарқатиш билан зиммани поклаш вожиб бўлади” ("Минҳатул Холиқ" китоби).
Шуни ҳам таъкидлаб ўтишимиз керакки Ҳанафий уламоларнинг наздида ҳақни ўз эгаларига қайтариш билан хотиржам бўлинмайди. Аксинча, ҳаромдан мол топгани учун тавба қилиб, истиғфор айтиб юриши лозим бўлади (“Ихтилофул аимма фи масоилил муҳимма” 35-бет). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#ҳалол_ҳаром
❓552-CАВОЛ: Ҳаром пулнинг миқдори аниқ бўлса, ўша пулни бисотимдан чиқариб ташласам, ҳаромдан қутулган бўламанми? Ҳалол билан ҳаром пул бир ҳамёнда бўлган пайти олган нарсаларим шу чиқариб юборилганимдан кейин менга ҳалолга ўтадими, ишлатсам бўладими? Ҳаромдан шу тариқа покланиш мумкинми? Ўзим чет элда студентман, агар олган нарсаларим ҳам ҳаром ҳукмида бўлса буни ётоқхонадаги бошқа студентларга тарқатиб юборсам бўладими? Савоб умид қилмасдан? Илтимос, батафсил жавоб беринглар.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, ҳаром молнинг миқдори аниқ бўлса, ўша миқдорни ўз эгаларига қайтариш билан покланади. Агар эгалари аниқ бўлмаса ёки эгаларига қайтариш имкони бўлмаса, молнинг эгалари номидан савоб умид қилмай муҳтож ва мискин кишиларга садақа қилиш орқали покланади. Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда қуйидагича келган:
ويجب عليه تفريغ ذمته برده الي اربابه ان علموا والا الي الفقراء (منحة الخالق علي البحر الرائق2ج205ص)
“Ноҳақ олинган молни эгалари маълум бўлса,ўз эгаларига қайтариш билан, аксинча бўлса фақир ва мискинларга тарқатиш билан зиммани поклаш вожиб бўлади” ("Минҳатул Холиқ" китоби).
Шуни ҳам таъкидлаб ўтишимиз керакки Ҳанафий уламоларнинг наздида ҳақни ўз эгаларига қайтариш билан хотиржам бўлинмайди. Аксинча, ҳаромдан мол топгани учун тавба қилиб, истиғфор айтиб юриши лозим бўлади (“Ихтилофул аимма фи масоилил муҳимма” 35-бет). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ЧАЛҚАНЧА ЁТИШ ДЎЗАХ АҲЛИНИНГ ОДАТИМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓599-CАВОЛ: Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам оёқни бир-бирини устига чиқариб ётишдан қайтарганларми? Бу жаҳаннамийларни ётишими? Олдиндан раҳмат.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу борада икки хил ўзаро қарама-қарши мазмундаги ҳадис ривоят қилинган. Уларнинг ҳар иккиси ҳам саҳаҳ ҳадис бўлиб, уларни қайси бирига амал қилишда уламоларимизнинг хулосаларига эҳтиёжимиз бор. Имом Бухорий ва Имом Муслим Аббод ибн Тамимдан у эса Амакисидан ривоят қилган ҳадисда:
أَنَّهُ رَأَى رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم مُسْتَلْقِيًا فِي الْمَسْجِدِ، وَاضِعًا إِحْدَى رِجْلَيْهِ عَلَى الْأُخْرَى
“У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни масжидда, оёқларидан бирини иккинчисига қўйиб, чалқанча ётганларини кўрди” — дейилган.
Лекин Имом Муслимнинг саҳиҳларида киши чалқанча ётиб, оёқларидан бирини иккинчисига кўтариб олишдан қайтарилгани ҳақида ҳадис собит бўлган:
أنَّ النبيَّ صلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ قالَ: "لا يَستلقِينَّ أحدُكُمْ ثمَّ يَضَعُ إحْدَى رِجلَيهِ على الأُخرى"
яъни: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Сизлардан бирингиз ҳаргиз бир оёғини иккинчисини остига қўйиб, чалқанча ётмасин”, деганлар.
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ мазкур ҳадис шарҳида, уламолар оёқларни чалкаштириб чалақанча ётишдан қайтарилган ҳадислар аврат очилиб қолиш ҳолатларига йўйилади, деганларини айтганлар. Аммо Пайғамбаримиз алайҳиссалом ётган ҳолатда ундай бўлмаган. Яни аврат очилиш ҳолати бўлмаган. Агар авратлар очилиб қолмаса, бунинг зарари йўқ, жоиз бўлади, деганлар. Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ ҳам Хаттобийнинг икки хил таҳминини келтириб ўтган. Унинг бирида чалқанча ётишдан қайтариш маъносидаги ҳадис мансух бўлган, дейилган. Яна бирида эса мазкур ҳадис аврат очилиб қолиш ҳолатларига тааллуқли, дейилган. Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ, шу иккинчи важҳ тўғрироқ, дейдилар.
Шунга кўра чалқанча ётиб, оёқларни чалкаштириб олиш агар аврат очилиб қолишига сабаб бўлмаса, жоиз иш ҳисобланади. Бу жаҳаннамийларни ётиши эмас. Валлоҳу аълам.

👍10