imon.uz
4.04K subscribers
10.6K photos
1.82K videos
22 files
20.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#Рисолатдан_лавҳалар
ОНАЖОН, ҚЎЙ СОҒУВЧИ КИШИ КЕЛДИ!
Саййидимиз Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу халифаликларидан аввал мусулмонларга имомлик қилар, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга халифа эдилар. Хизматларини аъло даражада адо қилар эди. Қўшниларини ҳурматлар, ожизу нотавон, етим ва бечоралардан хабар олар, оила аъзолари вафот этган ёки Аллоҳ йўлида шаҳид бўлганларнинг хонадонларига бориб ҳамдардлик билдирар эди. Уларга ҳурмат ва меҳрибонлик кўрсатиб қўйларини соғиб, хамирларини қориб берар эди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рафиқул Аълога риҳлат қилиб, халифа бўлганларидан сўнг бу инсонлар энди бу зот хабар олишлари ва аввалгидек ёрдам беришларидан маҳрум бўлиб қолишларидан қўрқдилар.
Ёлғиз қолган беванинг: “Бугун қўйларимиз соғилмай қоладиган бўлди”, деган гаплари саййидимизга етиб борди. “Аллоҳга қасамки, яна ўзим бориб соғиб бераман!” деб, Сиддиқ розияллоҳу анҳу кампирнинг уйига бориб эшик қоқди. Эшикни кичкина бола очди. Халифани кўриб ҳайқириб юборди:
– Онажон! Қўйимизни соғадиган киши келди!
Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ул зотни юқори баҳолаб: “Умматимнинг ичидан умматимга энг меҳрибони – Абу Бакр”, дея илтифот айлаган эдилар.

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
👍9😢4
#Рисолатдан_лавҳалар
ОДАМЛАРНИНГ АМАЛИДАН СЎРАЛМАЙСАН
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир кишининг жанозасига бордилар. Жаноза ҳозир бўлган эди, Умар (розияллоҳу анҳу):
– Эй Аллоҳнинг Расули! Бунинг намозини ўқиманг, у одам фожир киши, – деди.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одамларга ўгирилиб қарадилар ва:
– Бирортангиз бу кишининг Ислом амалини қилганини кўрганмисиз?
– Ҳа, – деди бир киши, – Эй Аллоҳнинг Расули! Бир кеча Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилганини кўрганман.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг жанозасини ўқидилар, қабрига тупроқ тортиб дедилар:
– Танишларинг сени дўзах аҳлидан деб ўйлашяпти. Мен эса сенинг жаннат аҳлидан эканингга гувоҳлик бераман.
Сўнг Умар (розияллоҳу анҳу)га:
– Эй Умар, сен одамларнинг амалидан сўралмайсан, балки феъл­-атворингдан сўраласан, – дедилар.

"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
👍7😢31
#Рисолатдан_лавҳалар
ТОРТИШУВНИ БАС ҚИЛИНГ!

Улуғ саҳобийлардан бири айтади:
“Бизлар дин ишлари ҳақида тортишиб ўтирган эдик, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқиб қолдилар. Бизларни кўриб шундай қаттиқ ғазабландиларки, ҳеч ҳам бунчалик ғазабланмаган эдилар. Сўнг бизларни тўхтатдилар-да, насиҳат қилдилар:
– Эй Муҳаммад уммати! Сизлар шу нарсага буюрилганмисизлар?! Сизлардан аввалгилар худди мана шуни деб ҳалок бўлган эди. Тортишувни бас қилинглар, унда билим кам ҳосил бўлади. Тортишувни бас қилинглар, чунки киши (тортишганда барибир) тан олмайди. Тортишувни бас қилинглар, чунки тортишувчи бутунлай мағлуб бўлғусидур. Тортишувни бас қилинглар, тортишув туфайли гуноҳкор бўлиш бор. Тортишувни бас қилинглар, чунки мен тортишувчини қиёмат кунида шафоат қилмайман. Тортишувни бас қилинглар, чунки менга Раббим бутларга ибодат қилишдан кейин энг аввалги қайтарган нарсаси тортишувдур! Инсонлар орасида Аллоҳ энг ёмон кўргани ашаддий тортишувчидур!”.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
👍4😢1
#Рисолатдан_лавҳалар
АЖАБО! БЎРИ ГАПИРЯПТИ!

Ривоят қилишларича, Абу Суфён ибн Харб ва Сафвон ибн Умайя ибн Халаф Маккадан чиққан эди, кийикни қувиб кетаётган бўрига дуч келиб қолишди. Бўри энди етиб олай деган эди, кийик Ҳарамга кириб қолди. Бўри ортига қайтиб кетди.
Абу Суфён:
– Аллоҳ бизларга Ватан қилиб қўйган, Ер юзининг энг афзали бўлган, одамлар маскан қилган бу жой қандоқ ҳам яхши-я! Эй Сафвон, кўрмадингми бўри нима қилганини? Энг қизиғи, қайтиб кетди.
Бўри тилга кирди:
– Бундан ҳам ажойиби – Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмутталиб Мадинада туриб сизларни жаннатга чорлайди, сизлар эса у зотни дўзахга чорлайсиз Абу Суфён айтди:
– Лот ва Уззога қасамки, мен бу воқеани Макка аҳлига айтиб берсам, у (Макка)нинг ўзини холи ташлаб чиқиб кетамиз.
Шу мавзуда яна зикр қилишларича, Рофеъ ибн Умайр Ибн Жобир қўй боқар эди. Қўйларига бўри оралаб бир каттароғини олиб кетди. Рофеъ ундан қайтариб олмоқ учун қаттиқ уринди:
– Ажабо! Бўри ҳамла қилганини олиб кетади-я! – деди.
Ҳеч қанча муддат ўтмай бўри қайтиб келди ва:
– Ундан ҳам кўра сенга ажабо! Менга Аллоҳ таоло берган ризқни тортиб олдинг! –деди.
– Ажабо! Бўри гапиряпти! – деди Рофеъ.
Шунда бўри:
– Яна ҳам ажаброғи, туҳматлардан пок инсон сизларни жаннатга чорласа-ю, сизлар уни рад этиб дўзахни хоҳлайсизлар!
Бу киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келди. Ваҳоланки, Жаброил алайҳиссалом келиб унинг нима қилганини айтиб берган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига кирганида унга нима бўлганини айтиб бердилар. У имон келтириб, тасдиқлади.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
👍4
#Рисолатдан_лавҳалар
МЕҲНАТДА БАРАКА БОР

Али ибн Абу Толиб тонг саҳар бола-чақасига егулик топиш учун иш излаб чиқди. Лой қориш учун қудуқдан сув ташигани ишчи излаб юрган аёлга тўғри келди. Ишни маъқул кўриб, бир пақир сув келтириш эвазига бир донадан хурмога келишиб, ишга рози бўлди.
Натижада йигирма дона хурмога яраша ишлади. Аёлдан меҳнат ҳақини олиб уйига қайтаётган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учраб қолдилар. Ёнидаги нарса нималигини сўрадилар.
– Бу – хурмо. Лайф арқонда қудуқдан сув тортиб, қўлларим қавариб, эвазига топган хизмат ҳақим, – деди Али розияллоҳу анҳу.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қўлини силаб уқалаб қўйдилар. Сўнг юзини сийпалаб туриб:
– Бу қўлларга Аллоҳ барака берсин, – дедилар ва яна: – Эй Али, хурмодан менга ҳам дориликка бир дона бер, – дедилар.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
👍9😢1
#Рисолатдан_лавҳалар
МАҲБУСНИНГ САДОҚАТИ

Мурдос Хорижий Убайдуллоҳ ибн Зиёднинг қамоқхонасида маҳбус эди. Қўриқчи унга айтди:
– Мен сени қўйиб юбормоқчиман. Агар ҳар ҳафтада бир маротаба уйингга бориб келишингга рухсат берсам, қамоқхонага қайтиб келасанми?
– Ҳа, – деди у.
Шундай қилиб ҳар ҳафта бир марта уйига бориб келар эди.
Хаворижлардан баъзилари ўлимга маҳкум бўлишди. Миршаб Ибн Зиёд билан маслаҳатлашди. Ибн Зиёд қамоқдаги хаворижларнинг ҳаммасини ўлдиришга буюрди. Бу пайтда Мурдос қамоқдан ташқарида эди. Уй аҳли:
– Жонингни эҳтиёт қил. Агар қамоқхонага борсанг, сени ўлдиришади, – дейишди.
– Мен Аллоҳга хиёнатчи ҳолатимдан рўбарў келишни хоҳламайман! Зиёднинг ўғли золим киши, қўриқчини ўлдириб қўяди, – деб қамоқхонага қайтиб борди. Қўриқчига айтди:
– Сенга бирор озор етмасин деб қайтиб келдим. Хўжайининг бизнинг шерикларимизни нимага азм қилган бўлса, мени ўша жойга олиб туш!
– Хоҳлаган жойингга кетавер! Аллоҳ сенга нажот берди, – жавоб берди қўриқчи.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
👍4
#Рисолатдан_лавҳалар
АДОЛАТЛИ ҲАКАМ

Ойша розияллоҳу анҳо айтади:
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ўртамизда гап ўтиб қолди.
– Ўртамизга кимнинг ҳакам бўлишига рози бўласан? Абу Убайда ибн Жарроҳга рози бўласанми? – дедилар.
– Йўқ. У кўнгли бўш одам. Сизнинг фойдангизга ҳукм қилиб қўяди, – дедим. – Отангга рози бўласанми?
– Ҳа, – дедим.
Абу Бакр розияллоҳу анҳу келди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Сен айтиб бер, – дедилар.
– Ўзингиз айтинг, – дедим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бу (Ойша) – бундай-бундай”, дедилар. Ойша розияллоҳу анҳо:
– Тўғри гапиринг! – деди.
Абу Бакр қўлини кўтариб унга тарсаки туширди.
– Ҳой Умму Руммоннинг қизи! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга “Тўғри гапиринг”, дейсанми?! Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тўғри гапирмаса, унда яна ким тўғри гапирур?!
Оғзи-бурни қонади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўрталарига тушдилар ва Абу Бакрга:
– Биз сендан буни истамаган эдик, – дедилар.
Кейин кийимига оққан қонларни ювар экан:
– Қара, сени у кишидан қандай сақлаб қолдим, – дедилар.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
👍8😢1
#Рисолатдан_лавҳалар
ЎЗИНГГА РАВО КЎРМАГАННИ...

Имом Аҳмад Абу Умома (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилади:
Ёш йигит келиб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алай ҳи ва саллам)га:
– Эй Аллоҳнинг Расули! Менга зино қили шимга рухсат беринг, – деди.
Одамлар ҳайқириб юборишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Уни яқинроққа келтиринглар, – дедилар.
Йигит яқин келиб рўпарасига ўтирди. – Ўша нар сани онангга раво кўрасанми?
– Йўқ! Аллоҳ мени сизга фидо қилсин, – дея жавоб берди.
– (Бошқалар ҳам) оналарига ўша ишни раво кўрмаслар. У ишни қизингга раво кўрасанми? – сўрадилар.
– Йўқ! Аллоҳ мени сизга фидо қилсин, – жа воб берди.
– Шундай. Одамлар ҳам у ишни қизларига раво кўрмаслар. Синглингга шу ишни раво кўрасанми?
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) аммаси, холасини сўради. Йигит ҳар сафар “Йўқ! Аллоҳ мени сизга фидо қилсин!” дер эди. Расулул лоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Шундай. Одамлар ҳам уни раво кўрмайдилар”, дер эдилар.
Сўнг муборак қўлларини унинг кўкрагига қў йиб: “Эй Аллоҳ! Унинг қалбини поклагин, гуноҳини кечиргин, фаржини асрагин!” деб дуо қилдилар. Шундан сўнг йигитнинг энг ёмон кўргани зино бўлиб қолди.

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
👍9
#Рисолатдан_лавҳалар
УСМОН ИБН АФФОННИНГ МУҲАББАТИ

Куёвлиги туфайли Усмон (розияллоҳу анҳу)нинг Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га муҳаббати жуда юқори эди. Бу буюк риштанинг узилиши жуда ҳам оғир келди. Руқия (розияллоҳу анҳо) вафот этганидан кейин инсонларнинг энг мукаррами бўлган зотга боғланган ришта узилганидан ғам-қайғуда қолди.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сўрадилар:
– Нима бўлди, қайғули кўринасан?
– Эй Аллоҳнинг Расули! Бирор кимса бошига менинг бошимга тушган каби кулфат тушганмикин? Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг никоҳимда бўлган қизлари вафот этди. Энди мен суянчиғимдан ажрадим. Сиз билан ўртамиздаги қудачилик риштаси узилди, – жавоб берди Усмон (розияллоҳу анҳу).
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг ўксик кўнглига далда бериб, Руқиянинг синглиси Умму Гулсумни никоҳлаб бердилар. Умму Гулсум вафот этгунча бирга яшадилар.
Усмон (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг икки қизларига уйлангани учун “Зин нурайн” (“Икки нур соҳиби”) номини олди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бошқа ҳеч бир кимсага икки қизларини бермаганлар.

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
🔥3😢3👍1
#Рисолатдан_лавҳалар
ЭЙ ҲОРИСА, ЖАННАТ МУБОРАК!

Ҳориса мўминларнинг баркамол йигитлари-дан эди. Касал бўлиб қолди. Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уни кўргани бордилар.
– Эй Ҳориса, қандай тонг оттирдинг? – сўрадилар у зот.
– Ҳақиқатан Аллоҳга имонли ҳолда тонг оттирдим, – жавоб берди у.
– Ҳар бир сўзнинг ҳақиқати бўлур. Имонингнинг ҳақиқати нимадир?
– Тунимни бедор кечирдим. Кундузга ташна бўлдим. Дунё кўзимга арзимас кўринди. Мен учун унинг олтини ҳам, тоши ҳам баробар бўлди. Гўёки Сиротда тутқундек, жаннат аҳли билан неъматлар ародек, дўзах аҳли билан азобланаётгандек, Раббимнинг Аршиси билан рўпарада тургандекман, – деди Ҳорис.
– Билибсан. Шундай бўл, эй Аллоҳ қалбини имон билан мунаввар қилган банда, – дедилар у зот.
– Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳга дуо қилинг, менга Унинг йўлида шаҳид бўлишликни насиб этсин!
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дуо қилдилар, Ҳориса Бадр жангида шаҳид бўлди (розияллоҳу анҳу). Онаси келди.
– Эй Аллоҳнинг Расули! Сиз Ҳорисанинг қалбимдаги мақомини билурсиз. Агар у жаннатда бўлса, мен хурсандман! Ундоқ бўлмаса, дод со-либ йиғлайман! – деди она.
– Эй Ҳорисанинг онаси! – дедилар Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам). – Жаннат бир до-на эмас. Яна жаннатлар бор. Шубҳасиз, Ҳориса энг аъло жаннат – Фирдавсдадир!
Она шод бўлиб ортига қайтар экан, йўл-йўла-кай бундай дер эди:
– Баракалла! Баракалла, эй Ҳорис! Жаннат муборак бўлсин!

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
😢6👍4🔥1