imon.uz
4.04K subscribers
10.6K photos
1.81K videos
22 files
20.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#Кун_хадиси

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Камбағаллар жаннатга бойлардан беш юз йил олдин киришади»,
дедилар.

Имом Термизий ривоят қилиб, саҳиҳ ҳадис дедилар.

«imon.uz» каналига уланиш
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
👍1
#Кун_хадиси
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Муҳаммад ибн Сирийн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: “Эсимда, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбарлари билан Оишанинг ҳужраси орасида ҳушимдан кетиб, йиқилиб тушардим. Шунда биров келиб, оёғини бўйнимга қўяр эди. Мени жинни деб ўйлашарди. Ҳолбуки, менда жиннилик йўқ эди, фақат очлик бўларди».

Имом Бухорий ривоятлари.

«imon.uz» каналига уланиш
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Кун_хадиси

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким менга одамлардан бирор нарса сўрамайман, деб кафолат берса, мен унинг жаннатга киришига кафолат бераман», деганларида: «Мен», дедим. Ҳақиқатда Савбон ҳеч бир кишидан бирор нарса сўрамадилар.

Абу Довуд саҳиҳ иснод ила ривоят қилдилар.

«imon.uz» каналига уланиш
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Кун_хадиси
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Зулмдан қўрқинглар. Чунки зулм Қиёмат кунида зулматлардир. Хасисликдан қўрқинглар. Чунки хасислик сизлардан олдингиларни ҳалок қилган. Хатто бир-бирларининг қонларини тўкишга ва ҳаром нарсаларни ҳалол этишгача олиб борган», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Кун_хадиси

КИМНИНГ ОРТИҚЧА ТАОМИ БЎЛСА, ТАОМИ ЙЎҚҚА БЕРСИН

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Бир пайт биз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда эдик. Бир киши уловини минган ҳолда келиб, кўзини ўнг ва чап томонга қарата бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг эҳтиёжидан ортиқча маркаби бўлса, уни маркаби йўқга берсин. Кимнинг ортиқча таоми бўлса, таоми йўққа берсин», деб яна бошқа турли молларни ҳам зикр қилдилар. Биз бу айтган гапларини эшитгандан кейин бирор киши ортиқча молига ўзининг ҳаққи йўқ эканда, деган қарорга келдик.

Имом Муслим ривоятлари.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Кун_хадиси

Абу Карийма Миқдом ибн Маъдий Кариба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
«Одам, қорнидан кўра ёмонроқ идишни тўлдирмайди. Одам боласига белини тиклаш учун бир неча луқмалар кифоя қилади. Агар иложи бўлмаса, учдан бири таоми учун, учдан бири ичимлиги учун ва учдан бири нафас олиши учун бўлсин» деб айтганларини эшитдим.

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.

«imon.uz» каналига уланиш
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Кун_хадиси

Абдуллоҳ ибн Шиххир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борсам, у зот «Алҳакумут такосуру» сурасини ўқиётган эканлар. Шунда у зот: «Одам боласи молим, молим, дейди. Эй одам боласи, молингдан еб тугатганинг ва кийиб эскитганинг ҳамда садақа қилиб сарф этганинг ўзингникидир (қолгани эса бошқаларникидир)», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Кун_хадиси

ҚЎЛИ ЁҒ ҲОЛИДА УХЛАГАН КИШИ

Ибн Аббосдан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қўлида мойи билан уни ювишдан олдин ухлаб қолиб, кечаси унга бир мусибат етса, ўзидан бошқани маломат қилмасин», дедилар».

Шарҳ:
Демак, уйқудан олдин баданни, хусусан, қўлни турли хил чанг, кир ёки таом қолдиқларидан тозалаш лозим экан.

Баъзи уламолар: «Қўл сув билан ювилса, суннат ҳосил бўлади», деганлар. Ибн Рислон: «Бундай пайтда совун ёки шунга ўхшаш ёғни кетказадиган нарса билан ювиш керак бўлади», деган.
Бу ҳадиси шарифда диний таълимотларга амал қилмасликнинг оқибатида бу дунёнинг ўзида кишига зарар етиши турган гаплиги очиқ-ойдин баён қилинмоқда.

«Одоблар хазинаси, 4-жуз» китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Кун_хадиси

«Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
«Ансорийлардан бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Менга фарзанд неъмати берилмади. Менинг фарзандим йўқ»
, деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сен истиғфор ва садақани кўп қилмайсанми? Мана шулар сабабли сен фарзанд кўрасан», дедилар.
Шундан сўнг ҳалиги киши кўп садақа берадиган ва кўп истиғфор айтадиган бўлди ва тўққиз ўғил кўрди».

«Имом Аъзам» китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
​​#Кун_хадиси

Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қўйлар орасига иккита оч бўри қўйиб юборилса қандай фасод қилса, кишининг мол-дунё ва шараф-иззатга бўлган ҳирси динига ундан ҳам кўпроқ фасод қилувчидир»,
дедилар.
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан, саҳиҳ ҳадис дедилар.

«imon.uz» каналига уланиш
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Кун_хадиси

Абу Карийма Миқдом ибн Маъдий Кариба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
«Одам, қорнидан кўра ёмонроқ идишни тўлдирмайди. Одам боласига белини тиклаш учун бир неча луқмалар кифоя қилади. Агар иложи бўлмаса, учдан бири таоми учун, учдан бири ичимлиги учун ва учдан бири нафас олиши учун бўлсин» деб айтганларини эшитдим.

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.

«imon.uz» каналига уланиш
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Кун_хадиси

ЭЙ АЛЛОҲНИНГ РАСУЛИ, БУНИ СИЗГА КИЙДИРАМАН...

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Бир аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига тўқилган бир бурда (тўқима ҳошияли шамла кийим) олиб келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, буни сизга кийдираман, деб ўз қўлим билан тўқиганман», деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига керак бўлгани учун ҳам уни олдилар. Сўнгра (ичкарига кириб), изор ўрнида кийиб, бизнинг олдимизга чиқдилар. Шунда ўша ердагилардан бири: «Мунча ҳам яхши экан, шуни менга кийдиринг», деди. У зот: «Хўп», дедилар. Бас Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша ердаги мажлисда ўтириб, кейин қайтиб, уни тахлаб, ҳалиги кишига бериб юбордилар. Қавмдагилар у кишига: «Яхши иш қилмадинг, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бирор нарса сўраган кишига йўқ демасларини билар эдинг-ку», дейишди. У киши эса: «Аллоҳга қасам, мен буни кийиш учун сўрамадим. Балки кафаним бўлиши учун сўрадим», деди. Саҳл: «Ўша унинг кафанлиги бўлди», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Кун_хадиси

Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) айтадилар:

«Аллоҳ таоло: «Эй, Одам боласи, сен Менга дуо қилдинг ва Мендан умид қилдинг. Мен эса сенинг гуноҳингни аҳамият бермасдан кечириб юбордим.

Эй, Одам боласи, агар гуноҳинг осмон булутича бўлса ҳам, Менга истиғфор айтсанг, гуноҳингни кечираман.

Эй, Одам боласи, агар Менга ерни тўлдирадиган гуноҳ билан келиб, сўнгра бирор нарса билан Менга ширк келтирмасанг, гуноҳинг тўлалигича мағфират билан сенга бораман», деди».

Имом Термизий ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Кун_хадиси

Абдуллоҳ ибн Шиххир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борсам, у зот «Алҳакумут такосуру» сурасини ўқиётган эканлар. Шунда у зот: «Одам боласи молим, молим, дейди. Эй одам боласи, молингдан еб тугатганинг ва кийиб эскитганинг ҳамда садақа қилиб сарф этганинг ўзингникидир (қолгани эса бошқаларникидир)», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Кун_хадиси

Абу Карийма Миқдом ибн Маъдий Кариба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
«Одам, қорнидан кўра ёмонроқ идишни тўлдирмайди. Одам боласига белини тиклаш учун бир неча луқмалар кифоя қилади. Агар иложи бўлмаса, учдан бири таоми учун, учдан бири ичимлиги учун ва учдан бири нафас олиши учун бўлсин» деб айтганларини эшитдим.

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.

«imon.uz» каналига уланиш
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Кун_хадиси

ЭЙ АЛЛОҲНИНГ РАСУЛИ, БУНИ СИЗГА КИЙДИРАМАН...

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Бир аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига тўқилган бир бурда (тўқима ҳошияли шамла кийим) олиб келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, буни сизга кийдираман, деб ўз қўлим билан тўқиганман», деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига керак бўлгани учун ҳам уни олдилар. Сўнгра (ичкарига кириб), изор ўрнида кийиб, бизнинг олдимизга чиқдилар. Шунда ўша ердагилардан бири: «Мунча ҳам яхши экан, шуни менга кийдиринг», деди. У зот: «Хўп», дедилар. Бас Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша ердаги мажлисда ўтириб, кейин қайтиб, уни тахлаб, ҳалиги кишига бериб юбордилар. Қавмдагилар у кишига: «Яхши иш қилмадинг, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бирор нарса сўраган кишига йўқ демасларини билар эдинг-ку», дейишди. У киши эса: «Аллоҳга қасам, мен буни кийиш учун сўрамадим. Балки кафаним бўлиши учун сўрадим», деди. Саҳл: «Ўша унинг кафанлиги бўлди», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Кун_хадиси

وَعَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «سِبَابُ الْمُسْلِمِ فُسُوقٌ، وَقِتَالُهُ كُفْرٌ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмонни сўкиш фосиқликдир. Ўлдириш эса, кофирликдир», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Кун_хадиси

وَعَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَيْسَ المُؤْمِنُ بِالطَّعَّانِ، وَلاَ اللَّعَّانِ وَلاَ الفَاحِشِ، وَلاَ البَذِيِّ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мўмин киши кўп сўкувчи ҳам, кўп лаънатловчи ҳам, фаҳш сўзларни айтувчи ҳам, одобсиз ҳам бўлмайди», дедилар.

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис дедилар.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
👍3
#Кун_хадиси
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимки мусулмон бўлиб, кифоя қилгудек ризқланган бўлса ва Аллоҳ таоло ўша берган ризқига қаноатли этиб қўйган бўлса, батаҳқиқ ўша киши нажот топибди», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

«imon.uz» каналига уланиш
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
👍6

👍2