imon.uz
4.05K subscribers
10.6K photos
1.81K videos
22 files
20.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#Закот_китоби
НИСОБЛАР ҲАҚИДА
1) Шаръий нисоб деб нимага айтилади?
Шаръий нисоб – маълум бир турдаги молнинг шариат белгилаган миқдорга етишидир. Мисол учун, шариат тилланинг нисобини саксон беш грамм қилиб белгилаган. Мол шаръий нисобга етганда баъзи ҳукмлар унга боғлиқ бўлади.

2) Шариатдаги қайси ҳукмлар молнинг нисобга етишига боғлиқ бўлади?
Закотнинг фарз бўлиши, фитр садақаси, қурбонлик ва яқин қариндошларнинг нафақаси вожиб бўлиши закот ва садақа олишнинг ҳаром бўлиши мол нисобга етиши боғлиқ бўлади. Фақатгина закот фарз бўлиш масаласида нисобига етган мол ўсувчи бўлиши шарт. Қолганларида ўсувчи мол бўлиши шарт эмас.

3) Бир кишининг қарзи бўлса-ю, шу билан бирга пули, савдо моллари ва чорва ҳайвонлари бўлиб, уларнинг ҳар бири алоҳида нисобга етган бўлса, унинг қарзи қай турдаги молидан адо этилади?
Аввал пулидан, агар етмаса, савдо моллари ҳам қўшилади, у ҳам етмаса, сўнг чорва моллари ҳам қўшилиб қарзини узади. Қанча моли қарзига кетса, қолганидан закот чиқаради. Агар ҳамма моли қарзига кетиб қолса, закот чиқармайди.

4) Тилланинг нисоби ва ундан вожиб бўлган миқдор қанча?
Тилланинг нисоби 85 граммга тўғри келади. Ундан озига закот йўқдир. Ундан қирқдан бири закотга берилади.

5) Кумушнинг нисоби қанча?
Кумушнинг нисоби 200 дирҳам бўлиб, ҳозирги вақтда 595 граммга граммга тўғри келади.

6) Қандай кўринишдаги тилла ва кумушдан закот берилади?
Тилла ва кумуш танга бўладими ёки руда ҳолда бўладими, ёки ишлов берилган бўладими, ёки тақинчоқ бўладими, ёки идиш бўладими, қандай бўлишидан қатъий назар, агар нисобга етган бўлса, ундан закот берилади.

7) Агар тилладан идиш ёки тақинчоқ ясалган бўлса, унинг нисобини чиқаришда вазни эътиборга олинадими ёки қийматими?
Аввало, тилло идиш, тилло тақинчоқ ва шу кабиларда закот вожиб бўлишига барча уламолар иттифоқ қилишган. Уларнинг вазнидан ёки қийматидан беришда икки хил фикр бор. Баъзи уламолар вазнидан берилади дейишган. Аммо замондош уламоларимиздан баъзилари қийматидан берилади, чунки булар санъат асари сифатида баҳоси яна ҳам ортган бўлади дейишган. Аёлларнинг тақинчоқларига келсак, ҳанафий мазҳабида закот вожиб бўлади ва унинг вазнидан берилади.

8) Ёқут, олмос, марварид ва жавоҳирларга ўхшаш қимматбаҳо тошлардан закот бериладими?
Улардан закот берилмайди. Гарчи улар тақинчоқ бўлса ҳам. Чунки тошларда закот йўқ. Лекин улар тижорат мақсадида сақланиб турилган бўлса, закот берилади.

9) Пуллардан закот бериладими?
Ҳа, берилади, чунки ҳозир тилла ва кумуш пуллар муомаладан чиқиб, оддий пуллар тилла ва кумуш танга ҳукмидадир. Улар чақа пул бўладими, қоғоз пул бўладими ёки чек, акциялар ёки пластик карталардаги пуллар бўладими, нисобига етиб, бир йил айланса, буларнинг барчасидан закот вожиб бўлади.

10) Пулларнинг нисоби қандай бўлади?
Пулларнинг нисоби тиллага нисбатан ҳисобланади. Пуллар 85 гр тилла қийматига етиб бир йил айланганда закот бериш вожиб бўлади.

11) Тижорат молларига нималар киради ва уларнинг нисоби қандай ҳисобланади?
Тижорат моллари тижорат учун тайёрлаб қўйилган матолар, кўчмас мулк, ҳайвонлар, товарлар, буюмлар ва бошқа моддий нарсалардир. Уларнинг нисоби ҳам мол нисоби каби бўлиб, тилланинг ҳисобидан нисоби чиқарилади.

12) Савдо молларидан қачон закот берилади?
Тижорат ниятида олиб қўйилган барча товар ва кўчмас мулкларнинг қиймати 85 гр тилла қийматига етганидан сўнг бир йил ўтса, молнинг ўзидан ёки қийматидан закот бериш фарз бўлади. Чунки маҳсулотнинг ўзидан ёки қийматидан закот бериш вожиб. Шунинг учун закот берувчи иккисидан бирини танлайди. Агар қийматидан закот чиқарадиган бўлса, закот берадиган кундаги қийматидан закот чиқаради.

13) Савдо молларидан қанча закот берилади?
Молнинг қирқдан бирини закотга чиқаради.

14) Савдо молларининг тури ва жинслари ҳар хил бўлса, нима қилинади?
Савдо молларининг тури ва жинси ҳар хил бўлса ҳам барчасини қўшиб, ҳаммасидан биргаликда закот чиқарилади.

"Ҳанафий фиқҳидан савол-жавоблар" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
👍2
#ЗАКОТ_КИТОБИ (1)
Биринчи фасл. Закотнинг таърифи, закотнинг фойдалари, закотнинг ҳукми ва зиммасига закот фарз бўлган кишилар ва закотнинг шартлари ҳақида.

1) Закотнинг таърифи нима?
Закот луғатда покланиш ва ўсиш деган маънони англатади.
Шаръий истилоҳда эса: Аллоҳ розилиги учун махсус молдан, махсус қисмини, махсус шахс учун мулк қилиб бериш.
Аллоҳ розилиги учун бериш:
Аллоҳ таборака ва таолога бўйсунган ҳолда унинг розилигини истаб адо қилиш. Камбағалдан бирор хизматни ёки мукофотни ёки одамларнинг мақтовини кутмаслик.
Махсус Мол: нисобга етган мол.
Махсус қисм: Аллоҳ сизнинг зиммангизга фарз қилган миқдор. Яъни молнинг қирқдан бири.
Махсус шахс: закот олишга ҳақли бўлган шахслардир. Уларни Аллоҳ таоло ўз китобида тайин қилган.
Мулк қилиб бериш: эгадор қилишдир. Яъни молни ўзингиздан чиқариб, бошқани эгадор қилиб, унга топширишингиздир. Камбағалларни зиёфатга чақириб, уларга едирган таомингиз закотга ўтмайди. Чунки у мулк қилиб бериш ҳисобланмайди.

2) Закотнинг қандай фойдалари бор?
1. Закотни адо этиш бошқа фарз ва вожиб ибодатлар каби бандадан ўзининг зиммасидаги Аллоҳнинг мажбуриятини соқит қилади. Закот берганнинг моли ўсади. Чунки закоти адо қилинган молга Аллоҳ барака беради ва Аллоҳ таоло томонидан бўладиган савобга сабаб бўлади.
2. Закот кишининг молини поклайди. Чунки Нисобига етган молнинг ичидаги қирқдан бир қисми камбағалларнинг ҳақи бўлиб, мо лининг закотини бермаган киши камбағалларнинг ҳаққини еган бўлади. Закот бериш билан молдаги ўзганинг ҳақи чиқиб кетади ва мол пок бўлади.
3. Закот кишини бахиллик ва очкўзликдан поклайди. Молга ошиқча боғланиш ва муҳаббат қўйишдан тияди. Кишини молни исрофсиз сарфлашга ва сахийликка одатлантиради.
4. Закот бой ва камбағалнинг орасини боғлайди ва камбағалдан йўқчиллик оғриғини кетказади. Закот мискинлар ва қийинчилик ва мусибатга учраган кишиларга ёрдам бўлади.
5. Закот қалбга сокинлик беради. Барча жамият аъзоларига хотиржамлик бағишлайди. Ҳасад, гина-кудурат ва ғазабни кетказади.

3) Закотнинг ҳукми нима?
Закот фарзи айндир. Аллоҳ таоло:
«Намозни тўкис адо этинглар, закот беринглар ва Расулга итоат этинглар. Шоядки, раҳм қилинсангиз», деган (Нур сураси, 56-оят).

4) Закот кимларга фарз бўлади?
Закот ўсувчи, нисобга етганига бир йил тўлган молга тўлиқ эга бўлган мусулмон, ҳур (озод), балоғатга етган, ақлли кишининг зиммасига фарз бўлади.

5) Закотнинг фарз бўлиш сабаби нима?
Мол-мулкка эга бўлиш. Мол-мулк шаръий нисоб (закот миқдори)га етганда закот фарз бўлади. Чунки закот мол-мулк неъматининг шукри учун фарз бўлган ибодатдир.

6) Закот қандай ибодат?
Закот молиявий ибодат, яъни мол билан адо қилинадиган ибодат.

7) Закотнинг вожиб бўлиш шартлари нималар?
Закотнинг вожиб бўлиш шартлари иккига бўлинади: закот берувчига тегишли шартлар ва закот бериладиган молга тегишли шартлар.

8) Закот берувчининг қандай шартлари бор?
Закот берувчи учун қуйидаги шартлар бўлиши керак:

Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/+vJGwYpQGrmwzNWMy
👍3
#ЗАКОТ_КИТОБИ (2)
9) Закот вожиб бўлиши учун молда нималар шарт?
Закот вожиб бўлиши учун молда қуйидаги шартлар бўлиши лозим:

1) Мол закот бериш вожиб бўлган моллар туридан бўлиши шарт.
Мисол учун, тилла, кумуш, барча навдаги пуллар ва тижорат моллари, яъни савдога тайёрлаб қўйилган моллар ва кўчмас мулклар, йилнинг кўпроқ қисмида яйловда боқиладиган чорва ҳайвонлари, экин маҳсулотлари, кон ва топилма бойликлари.

2. Мол шаръий нисобга етган бўлиши шарт.
Тилланинг нисоби саксон беш грамм. Савдо моллари тилла қийматига нисбатан ҳисобланади.

3. Молга тўлиқ эгалик бўлиши шарт.
Мол эгаси молига эга бўлиб, ундан манфаатланишга қодир бўлмоғи шарт. Ҳали қўлига олмаган ёки ҳисоб рақамига ўтмаган молига закот вожиб бўлмайди.

Мисол учун, қўлига олмаган меросдаги ҳақидан закот бермайди. Аёл ҳам ҳали қўлига олмаган ёки насия маҳридан закот бермайди. Гаровга қўйилган молдан закот берилмайди. Гаровга қўйган кишига ҳам, гаровга олган кишига ҳам закот фарз бўлмайди. Гаровга қўйган киши тасарруф қилишга қодир бўлмагани учун закот беролмаса, гаровга олган киши ўзининг аслий мулки бўлмагани учун закот бермайди. Қарзга берилган молнинг закоти эса қарз берган кишининг зиммасидадир. Чунки молнинг ҳақиқий эгаси қарз берувчидир.
Молга эга бўлиш иккига турга бўлинади:
Тўлиқ эга бўлиш: Киши ўз молини хоҳлаган пайтида тасарруф қилиш имкони бўлса, тўлиқ эга бўлиш дейилади. Бу молдан закот беради.

Тўлиқсиз эга бўлиш: Бунинг ўзи ҳам икки турли бўлади:
а) Бир кишининг моли бор-у, лекин бир катта майдонга кўмилиб, қаерга кўмилгани номаълум ёки йўқолган, денгизга тушиб кетган, тортиб олинган, мусодара қилинган, бир киши қарзга олиб, инкор қилган ва мол эгасининг қўлида хат-ҳужжати ва гувоҳи бўлмаган моллар. Ушбу моллар эгасининг қўлида эмас. Бу турдаги молларни қўлига олиб ишлатишга қодир бўлганидан кейин закот беради. Қўлида бўлмаган йилларнинг закотини бермайди.
б) Қўлида бошқа бир кишининг моли бор. Уни қарзга олган бўладими ёки омонатга олган бўладими, унинг қўлида бўлса ҳам, унинг моли ҳисобланмайди. Бу молдан закот бермайди. Чунки бу молга у вақтинчалик оманатдор сифатида эга.

4. Мол ҳожати аслиядан ортиқ бўлиши шарт.
Ҳожати аслия деб инсон ишлатадиган ва доимий равишда эҳтиёжи тушиб турадиган нарсалар, тураржой, рўзғор буюмлари, миниладиган уловлар, ҳунармандларнинг дастгоҳлари, илм китоблари ва нарсаларга айтилади. Бундай моллардан закот берилмайди ва закот молига қўшиб ҳисобланмайди ҳам.
Ҳунармандлар ишлатадиган нарсалар икки турли бўлади:
Биринчиси:
ишлатилганда маҳсулотда шу каби асари сақланиб қоладиган нарсалар. Мисол учун бўёқчининг бўёқлари. Бўёқ билан кийим ёки бирор нарса бўялганда, ўша маҳсулотда бўёқ асари сақланиб қолади ва маҳсулотнинг таннархи ошади. Шунинг учун олиб қўйилган бўёқларнинг қиймати нисобга етиб бир йил ўтса, улардан закот бериш фарз бўлади. Чунки у савдо молига ўхшайди. Бугунги кунда ишлаб чиқариш соҳаларида бунга ўхшаш маҳсулотлардан кенг фойдаланилади.

Иккинчиси: ишлатилган тақдирда ҳам маҳсулотда асари сақланиб қолмайдиган ва маҳсулотнинг қийматига таъсир қилмайдиган нарсалар. Мисол учун, кир ювувчининг совун ва кукун (парашок)ларидан закот берилмайди. Чунки бу нарсаларнинг ишлатилиши билан маҳсулотда унинг асари сақланиб қолмайди ва маҳсулотнинг таннархи ошмайди.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌐imon.uz 🎬 YouTube |🚀| Telegram |🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2