imon.uz
4.41K subscribers
9.22K photos
1.55K videos
22 files
19.6K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#ДОЛЗАРБ

ЭЪТИБОРЛИ БЎЛАЙЛИК
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
✖️ «Салом» эмас,
«Ассалому алайкум»

✖️ «Раҳмат» эмас,
«Жазакаллaҳу хойрон»

✖️«Ажойиб! Зўр!» эмас,
«МашаАллоҳ»

✖️ «Окей» ёки «яхши» эмас,
«ИншаАллоҳ»

✖️ «Тузук, яхшиман» ўрнига
«Алҳамдулиллаҳ»

✖️ «Вау, вой» ўрнига
«Субҳаналлоҳ»

✖️ "Давай" урнига
"Аллоҳга омонат"

Сўзларини ишлатишга одатланайлик.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Долзарб

ЙЎҚОЛГАН ШАХС ҲАҚИДА
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
У изсиз ғойиб бўлган одам бўлиб, ўзи ҳақида тирик ҳисобланади.
Яқинлари иложи борича излаб, қаердалигини, ўлик-тиригини билиб бўлмаган шахс йўқолган ҳисобланади. Бу шахс ўзига оид ҳукмларда тирик саналади. Шунга биноан,
Унинг хотини никоҳланмайди, моли тақсимланмайди ва ижараси бузилмайди.
Қози унинг ҳақини олиб, молини сақлайдиган одам тайин қилади. Бузилиб қолиши хавфи бор нарсасини сотади ва боласига, ота-онасига ва аҳли аёлига нафақа беради.
Йўқолган шахс ўзидан бошқанинг ҳақида ўликдир. У ўзидан бошқадан мерос олмайди. Яъни унинг ўз мерос қоддирувчисининг молидан бўлган ҳақи тўқсон йилга музлатиб қўйилади. Агар у тирик бўлса, ўша нарсани олади.
Тўқсон йилдан кейин унинг ўлгани ҳақида ҳукм қилинади. Муддат тўлган куни аёли вафот иддасини бошлайди ва моли ўша пайтда унинг меросига ҳақдорлар орасида тақсимланади.
Бунда йўқолган кишининг туғилганига тўқсон йил тўлиши кўзда тутилган.
Ундан бошқанинг моли ҳақида йўқолган кунидан бошлаб ўлган ҳисобланади. Бас, унинг учун музлатилган мол ўша кундан бошқа киши ўлганда меросини оладиганларга қайтарилади.

''Кифоя'' китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Долзарб
Кореага эрга тегиб кетаётган қизлар!

#Савол
Ассалому Алейкум устозлар! Мана бир неча кун олдин Интернет оркали Корея давлатига эрга тегиш келиб, ана уша ердагир Гайриддин, Буддист умуман Аллохни динига карши Корейц миллат одамларга турмушга чикиш учун "Резюме Интервью" бераётган Узбек кизларини жуда куп видео лари таркалди! Базилари Узбек йигитлари ёкмаслиги, корейц йигитларини мехрибонлигини эшитгани учун айнан уларга эрга тейишни хохлашини айтишган. Хаттоки бир неча киз бир эмас 2 талаб акаси борлигинихам айтиб отди!!! Бу накадар айанчли холат?? Булар умуман Динда тарбия олмаган шекил? Буларни Отаси, Ака-укаси Даюс ку энди? Таклиф: Устозлар Жума марузаларида шу мавзуни Имомларга юклатинглар илтимос!!! Айнан Жума марузаларидан сунг одамлада ижобий узгариш кураяпмиз. Жумага келмасахам эртаси куни Маруза огиз-дан огизга кучканда хабар топар ИншаАллох.

Жавоб:
Ва алайкум ассалом! Эътирозингиз ўринли. Таклифингиз ҳам тўғри. Инобатга олинади. Буни имомлар нафақат жума мавъизаларида, балки бошқа маросим-маракаларда ҳам айтишади.

ЎМИ фатво ҳайъати.
@imonuz
#Оила
​​#Долзарб
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Шайтон тўшак устига чўп ташлаб қўяди

Абу Умомадан ривоят қилинади:
«Шайтон бирортангизнинг тўшагига уни аҳли тўшаб, тайёрлаб қўйганидан кейин келади ва унга чўпми, тошми ёки бирор нарсани унинг аҳлидан аччиғини чиқариш учун ташлаб қўяди.
Агар ўша нарсани топса, аҳлидан ғазабланмасин. Чунки бу шайтоннинг ишидир».

Шарҳ: Бир кишининг аёли, бола-чақаси, хизматчилари ўтириш учун тўшакларни тайёрлаб қўйган бўлса, шайтон унинг устига бирон нарса ташлаб қўяр экан. Чунки унинг мақсади уй аҳлини ўша киши билан жанжаллаштириб қўйишдир. Бирортангиз ўшандай халақит берадиган нарсани кўриб қолса, аччиқланмасин, аҳлидан ғазабланмасин, чунки бу шайтоннинг ишидир.
Кўриб турибмизки, оиланинг аҳиллиги, иноқлигини сақлаш учун улуғ бир одоб жорий қилинган экан. Аҳли аёл оила раҳбарининг ҳурмати учун ўтирадиган жой тайёрлаб қўйса, лекин шайтон туфайли кимнингдир эсидан чиқибми, ёш болалар ўйнаб келиб ташлаб кетибми, ўша жойда бирор кўнгилсиз нарса топилиб қолса, дарров бақириб-чақириб, жанжал кўтармасдан, хизматда турган ҳеч бир айбсиз кишиларга дашном бермасдан, балки сабр билан, буни шайтондан деб билиб, унинг васвасасига учмай, ундан устун келиш лозим экан.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

«Одоблар хазинаси» китобидан
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Эри_билан_тенгма_тенг_гап_талашиб
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
#долзарб

Эри билан тенгма-тенг гап талашиб, беҳурмат қилган аёллар ҳақида

Манба: меҳроб.уз
Каналга уланиш учун !👇👇
https://t.iss.one/imonuz
#Оила
​​#Долзарб
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Шайтон тўшак устига чўп ташлаб қўяди

Абу Умомадан ривоят қилинади:
«Шайтон бирортангизнинг тўшагига уни аҳли тўшаб, тайёрлаб қўйганидан кейин келади ва унга чўпми, тошми ёки бирор нарсани унинг аҳлидан аччиғини чиқариш учун ташлаб қўяди.
Агар ўша нарсани топса, аҳлидан ғазабланмасин. Чунки бу шайтоннинг ишидир».

Шарҳ: Бир кишининг аёли, бола-чақаси, хизматчилари ўтириш учун тўшакларни тайёрлаб қўйган бўлса, шайтон унинг устига бирон нарса ташлаб қўяр экан. Чунки унинг мақсади уй аҳлини ўша киши билан жанжаллаштириб қўйишдир. Бирортангиз ўшандай халақит берадиган нарсани кўриб қолса, аччиқланмасин, аҳлидан ғазабланмасин, чунки бу шайтоннинг ишидир.
Кўриб турибмизки, оиланинг аҳиллиги, иноқлигини сақлаш учун улуғ бир одоб жорий қилинган экан. Аҳли аёл оила раҳбарининг ҳурмати учун ўтирадиган жой тайёрлаб қўйса, лекин шайтон туфайли кимнингдир эсидан чиқибми, ёш болалар ўйнаб келиб ташлаб кетибми, ўша жойда бирор кўнгилсиз нарса топилиб қолса, дарров бақириб-чақириб, жанжал кўтармасдан, хизматда турган ҳеч бир айбсиз кишиларга дашном бермасдан, балки сабр билан, буни шайтондан деб билиб, унинг васвасасига учмай, ундан устун келиш лозим экан.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

«Одоблар хазинаси» китобидан
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ДОЛЗАРБ

ЭЪТИБОРЛИ БЎЛАЙЛИК

✖️ «Салом» эмас,
«Ассалому алайкум»

✖️ «Раҳмат» эмас,
«Жазакаллaҳу хойрон»

✖️«Ажойиб! Зўр!» эмас,
«МашаАллоҳ»

✖️ «Окей» ёки «яхши» эмас,
«ИншаАллоҳ»

✖️ «Тузук, яхшиман» ўрнига
«Алҳамдулиллаҳ»

✖️ «Вау, вой» ўрнига
«Субҳаналлоҳ»

✖️ "Давай" урнига
"Аллоҳга омонат"

Сўзларини ишлатишга одатланайлик.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Оила
​​#Долзарб

Шайтон тўшак устига чўп ташлаб қўяди

Абу Умомадан ривоят қилинади:
«Шайтон бирортангизнинг тўшагига уни аҳли тўшаб, тайёрлаб қўйганидан кейин келади ва унга чўпми, тошми ёки бирор нарсани унинг аҳлидан аччиғини чиқариш учун ташлаб қўяди.
Агар ўша нарсани топса, аҳлидан ғазабланмасин. Чунки бу шайтоннинг ишидир».

Шарҳ: Бир кишининг аёли, бола-чақаси, хизматчилари ўтириш учун тўшакларни тайёрлаб қўйган бўлса, шайтон унинг устига бирон нарса ташлаб қўяр экан. Чунки унинг мақсади уй аҳлини ўша киши билан жанжаллаштириб қўйишдир. Бирортангиз ўшандай халақит берадиган нарсани кўриб қолса, аччиқланмасин, аҳлидан ғазабланмасин, чунки бу шайтоннинг ишидир.
Кўриб турибмизки, оиланинг аҳиллиги, иноқлигини сақлаш учун улуғ бир одоб жорий қилинган экан. Аҳли аёл оила раҳбарининг ҳурмати учун ўтирадиган жой тайёрлаб қўйса, лекин шайтон туфайли кимнингдир эсидан чиқибми, ёш болалар ўйнаб келиб ташлаб кетибми, ўша жойда бирор кўнгилсиз нарса топилиб қолса, дарров бақириб-чақириб, жанжал кўтармасдан, хизматда турган ҳеч бир айбсиз кишиларга дашном бермасдан, балки сабр билан, буни шайтондан деб билиб, унинг васвасасига учмай, ундан устун келиш лозим экан.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

«Одоблар хазинаси» китобидан
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ДОЛЗАРБ

Аёлни уриш ҳақида

Қуръони Каримда эрига бош кўтарган аёлни тартибга чақириш борасидаги кўрсатмаларда уриш тури ҳам бор. Аёлни уриш, баъзилар ўйлаганидек, кўкартириб, аъзоларни синдириб, майиб қилиб, қонатиб уриш ёки тепиш эмас! Асло ундай эмас!

Уламоларимиз бу уришни мисвок билан ёки бармоқ билан аёлнинг биқинига туртиш, деб тушунтирганлар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай де­ганлар: “Сизларнинг яхшиларингиз ўз аҳлига (оила­сига) ях­шилик қиладиганидир. Мен аҳли оиламга яхшилик қи­лиш­да сизларнинг яхшироғингизман”. Имом Термизий ривояти.

Унда аёлини хумордан чиққунича, чарчаб қолгунича, қўллари оғригунича урадиган кимсалар қандай инсонлар экан?!

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан олдин "Аёлларга яхши муносабатда бўлинглар!" деган маънодаги гапни кўп таъкидлаганлари ҳам эр аёлига юмшоқ муносабатда бўлиши, ҳалимлик, оғир-вазминлик билан иш тутиши лозимлигини англатади.

Аллоҳ таоло бизни Ўзининг ҳукмларига, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оилавий мавзулардаги кўрсатмаларига амал қилиб боришимизни насиб этсин!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Долзарб_тарқатинг

ТАЪНА ТОШИ...

Олимларининг устидан кулаётган умматни кўрсам, яҳудларни эслайман. Яҳудийлар ҳам ўзларига келган пайғамбарларни инкор қилар, ўлдириб бўлишгач, оҳ, оҳ, у қандай яхши эди-я, деб надомат қилар, янги келган расулни яна шу кўйга солардилар.

Бу уммат илғорларининг айбини очиш, имкон қадар уларни обрўсизлантириш оқибатида шиалик вужудга келган бўлса, кичик доирадаги ҳурматсизликлар ҳам ўша жирканч оқимнинг белгиларидандир.

Эй охирзамон болалари, дин хизматидаги одамнинг айбини билсангиз ҳам яширишга урининг! Яхшилик йўли билан ўзига айтинг! Омма олдида шармисор қилишликка шошилманг! Унга отилган тош замирида динга отилган таъна тоши ҳам турганлигини унутманг!

Муҳаммад Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Долзарб

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга ўхшашга уринган эркакларни ва эркакларга ўхшашга уринган аёлларни лаънатладилар".
Тобароний ривояти.
Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ шундай деган эканлар: "Эркак кишига кумуш узук жоизлигига иттифоқ қилинган. Шундан бошқа нарсалар – кумушдан безалган билакузук, тирсакдан юқорига тақиладиган билакузук ва шода тақиш эркакларга ҳаром эканини жумҳур уламолар таъкидлаган, чунки бунда ўзини аёлларга ўхшатиш бор бўлиб, бу эса ҳаром ишдир.

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ДОЛЗАРБ

ЭЪТИБОРЛИ БЎЛАЙЛИК

✖️ «Салом» эмас,
«Ассалому алайкум»

✖️ «Раҳмат» эмас,
«Жазакаллaҳу хойрон»

✖️«Ажойиб! Зўр!» эмас,
«МашаАллоҳ»

✖️ «Окей» ёки «яхши» эмас,
«ИншаАллоҳ»

✖️ «Тузук, яхшиман» ўрнига
«Алҳамдулиллаҳ»

✖️ «Вау, вой» ўрнига
«Субҳаналлоҳ»

✖️ "Давай" урнига
"Аллоҳга омонат"

Сўзларини ишлатишга одатланайлик.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Долзарб

Сўзлашаётганимизда гапларимизга диққат қилайлик, ахир биз Имом Бухорий авлодимиз.

- Бўлди, Ок – демайлик
+ ИншаАллоҳ! – деб айтайлик.

- Вааауув даҳшат, қойил! – деманг,
+ Субҳаналлоҳ! – деб айтайлик.

- Супер, гап йўқ! – деманг,
+ МашаАллоҳ! – деб айтайлик.

- Чўткиман, зўрман! – деманг,
+ Алҳамдулиллаҳ! – деб айтайлик.

- Спасибочки, раҳмат – деманг,
+ Раҳмат, Жазакуммулоҳ хойр (Аллоҳ мукофатласин) – деб айтайлик.

- А давай, пока! Бай-бай – деманг,
+ Аллоҳнинг паноҳида бўлинг, кўришгунча – деб айтайлик.

- Салом, қалайсан? – деманг,
+ Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ (Сизга соғлик саломатлик, омонлик, Аллоҳнинг раҳмати ва барокоти бўлсин!) – деб айтайлик.

Ҳар биримизни гап сўзларимиздан ким эканимиз ва ҳаракатларимиз кўринмайдиган хулқимизни ошкор қилиб қўйяди ва биринчи хунук оҳанг одамни дилини хира қилади.
Қиёмат кунида ҳар бир сўз учун ҳисоб – китоб қилинамиз.

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
‼️#Долзарб_мавзу‼️

Душанба – оғир кун...ми?

“Душанба – оғир кун”. Кўпчилик хорижий мамлакатларда оммалашган, ҳатто халқимиз орасида ҳам ҳазил аралаш кўп бор такрорланадиган бу гапнинг бирор асоси борми? Динимизда бу масалага қандай қаралади?

Айрим Ғарб давлатларида оғир кун деб хуш кўрилмайдиган душанбанинг динимиздаги ўрни, аҳамияти катта. Пайғамбаримиз (а.с.) ҳаётларидаги кўпгина ажойиб воқеалар айнан шу куни рўй берган.

Илм-фан шиддат билан илдамлагани сари одамлар, айниқса, ривожланган мамлакатлар аҳолисининг эҳтиёжлари шунга монанд ўсиб бориши табиий. Уни қондириш эса роботдай ишлашни талаб этади. Бундай тинимсиз меҳнат қилишнинг, ҳолдан тойдирувчи югур-югурларнинг биринчи куни бўлгани учун ҳам душанбани унча ёқтиришмас, балки...

Биз мусулмонлар эса табиатдаги мавжуд ҳамма нарсага Аллоҳ таолонинг санъат асари деб қарайдиган, яралмишларни Яратувчи туфайли яхши кўрадиган маданият эгасимиз. Шу жиҳатдан бутун борлиқ биз учун ҳикмат ва эзгулик манбаидир. Бироқ халқимиз орасида баъзи нарсалар бахтсизлик ва кулфат келтириши ҳақидаги хурофотлар бирмунча ёйилгани ҳам ҳақиқат. Ана шу хурофотларнинг қора занжирига баъзи миллатдошларимиз душанбадан шумланишни ҳам қўшиб олишган.

Динимизда ўз меҳнати билан кун кўриш, оила аҳлини ҳалол луқма билан таъминлаш вожиблиги ҳақида кўплаб ояти карима ва ҳадиси шарифлар бор. Ҳатто шу мақсад билан ҳаракат қилиш улуғ ибодат саналади. Душанба куни эса ана шу қутлуғ ибодатнинг биринчи кунидир.

Душанба кунининг фазилатлари

Оламларга раҳмат этиб юборилган Пайғамбаримиз (а.с.) душанба куни дунёга келганлар. Бу ҳақда: “У кун (душанба) мен туғилган ва пайғамбар қилиб юборилган кундир”, деганлар (Имом Муслим).

У зотнинг пайғамбар бўлишларидан бироз олдин Каъба таъмирланганида Ҳажарул асвад (қора тош)ни ўрнига қўйиб, қабилаларидаги муқаррар низонинг олдини олган кунлари ҳам душанба эди (Муҳаммад Ҳамидуллоҳ, “Ҳижрий тақвим ва унинг тарихи”). Бу жиҳатдан душанба биз учун ҳам муаммоларимизни ҳал қиладиган ва эзгулик элчиси бўладиган кун.

Пайғамбаримиз (а.с.): “Қуръони карим менга душанба куни нозил қилинди”, деганлар (Имом Термизий). Биз ҳам душанба кунига зиммамиздаги масъулиятнинг аҳамиятини ёдга соладиган хайриҳох дўст деб қарашимиз мумкин.

Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг вафот этган кунлари ҳам душанба эди (Имом Бухорий). Шундай экан, душанба инсонларнинг энг афзали (а.с.)га салавот юборадиган, тиловатларимиз савобини бағишлайдиган фурсат бўлиши мумкин эмасми?

Душанба сафар, тижорат ва ризқ ахтариладиган кундир. Зеро, Аллоҳнинг расули (с.а.в.): “Душанба сафар ва тижорат кунидир”, деб марҳамат қилганлар. Саҳобалар бунинг сабабини сўрашганида: “Чунки ўша куни Шуайб (а.с.) тижорат қилиш ва ризқ топиш учун сафарга чиққанлар”, деб жавоб берганлар (Ибн Можа). Демак, душанбани ҳалол ризқ умидида ишга шўнғиш билан суннатга эргашиб, савоб олиш кунига айлантириш ўзимизга боғлиқ.

Душанбада бандалар кечирилади. Пайғамбаримиз (а.с.) марҳамат қилганлар: «Жаннат эшиклари душанба ва пайшанба кунлари очилади. Аллоҳ таолога ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳар бир банда мағфират қилинади. Фақат биродари билан ораларида душманлик бўлган кимсалар мустасно! (Улар ҳақида:) “Шу иккиси ярашиб олгунича муҳлат беринг”, дейилади» (Имом Муслим).

Душанба – амаллар тақдим қилинадиган кун. Пайғамба­римиз (а.с.): “Амаллар ҳар душанба ва пайшанба Аллоҳга кўрсатилади”, деганлар (Имом Муслим). Демак, душанбани муносиб тақдирлаш куни деса ҳам бўлади.

Душанба рўза кунидир. Ойша (р.а.) онамиз хабар беришича: “Расулуллоҳ (с.а.в.) душанба ва пайшанба кунги рўзаларни муштоқ бўлиб кутардилар” (Имом Термизий). Пайғамбар (а.с.)-нинг ўзлари ҳам: “Бандаларнинг амаллари душанба ва пайшанба кунлари Аллоҳ таолога рўбарў қилинади. Мен амалларимнинг Аллоҳ таолога рўзадор ҳолимда рўбарў қилинишини яхши кўраман”, деганлар (Имом Термизий).

Нўъмон Абдулмажид тайёрлади.
Дўстларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Долзарб
Сўзлашаётганимизда гапларимизга диққат қилайлик, ахир биз Имом Бухорий авлодимиз.

- Бўлди, Ок – демайлик
+ ИншаАллоҳ! – деб айтайлик.

- Вааауув даҳшат, қойил! – деманг,
+ Субҳаналлоҳ! – деб айтайлик.

- Супер, гап йўқ! – деманг,
+ МашаАллоҳ! – деб айтайлик.

- Чўткиман, зўрман! – деманг,
+ Алҳамдулиллаҳ! – деб айтайлик.

- Спасибочки, раҳмат – деманг,
+ Раҳмат, Жазакуммулоҳ хойр (Аллоҳ мукофатласин) – деб айтайлик.

- А давай, пока! Бай-бай – деманг,
+ Аллоҳнинг паноҳида бўлинг, кўришгунча – деб айтайлик.

- Салом, қалайсан? – деманг,
+ Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ (Сизга соғлик саломатлик, омонлик, Аллоҳнинг раҳмати ва барокоти бўлсин!) – деб айтайлик.

Ҳар биримизни гап сўзларимиздан ким эканимиз ва ҳаракатларимиз кўринмайдиган хулқимизни ошкор қилиб қўйяди ва биринчи хунук оҳанг одамни дилини хира қилади.
Қиёмат кунида ҳар бир сўз учун ҳисоб – китоб қилинамиз.

Каналга аъзо бўлинг:👇
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб #Видеолавҳа

⁉️ Хаворижлар даъвоси

🎙 Доктор Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳаж Ал-Ҳанафий ҳафизаҳуллоҳ

Улашинг: @jizzaxhanafiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

Телефон орқали Қуръон эшитиш мумкинми?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази жавоби

👇👇
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб_мавзу

▪️Долзарб мавзу: Мусулмонни кофир дейиш улкан гуноҳ

▫️Муҳаммад Айюб Фахриддинов,
ТИИ Модуль таълим тизими талабаси, Тўрақўрғон тумани "Абдулваҳҳоб қори" жоме масжиди имом-хатиби

Дўстларингизга
ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
#Долзарб
#Қурбонлик
ҚУРБОНЛИК ГЎШТИ

Масала:
Кўпчилик, хусусан, ака-укалар шерик бўлиб қурбонлик қилганда гўштини чамалаб тақсимлашади. Бундай тақсимот судхўрлик бўлиб қолиш жиҳатидан жоиз эмас. Шунинг учун гўшт аниқ, килолаб тортилгандан кейин ҳар ким ўзининг ҳиссасидан хоҳлаганидек фойдаланади. Истаса ҳадя этсин, истаса ўзи истеъмол қилсин.

Масала: Бир неча киши гўштни тақсим қилишларидан олдин барча шерикларининг ихтиёри билан кимларгадир гўштни садақа қилишни ихтиёр қилишлари жоиз. Қолганини эса ўз ҳиссаларига кўра тақсимлаб олаверишади. Лекин шериклардан биронтаси назр қилган бўлса, гўштини нисоб эгаси бўлган кишиларга ҳадя қилиши жоиз эмас. Чунки назр қурбонликнинг гўштини нисоб эгаларига едирилмайди.

Масала: Ҳалол ҳайвонларнинг етти аъзосини ейиш мумкин эмас:
1. Оқадиган қон;
2. Эркак ва урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси;
3. Эркак ҳайвоннинг мояги;
4. Сийдик қопи;
5. Орқа жинсий аъзоси;
6. Ғудда (безлар);
7. Ўт пуфак.

Масала: «Канзуд-дақоиқ» ва «Мароқил фалоҳ» китобларида ҳаром мағиз, яъни умуртқа суяк ичидаги оқ сут каби суюқликни истеъмол қилиш жоиз эмас, дейилган.

Масала: Баъзилар қурбонлик қилингандан кейин ортган гўштни сотиб юборади. Бундай қилиш мумкин эмас. Сотиб юборилган қурбонлик гўштининг пулини фақир мискинларга садақа қилиш вожиб бўлади.

Масала: Қассобнинг хизмат ҳақи сўйилган қурбонлик гўштидан берилмайди.

Масала: Баъзи кишилар гўшти арзон тушар экан, деб қурбонлик қилувчиларга шерик бўлишади. Агар шерикларидан биронтасининг нияти арзон гўшт бўлса, барча шерикларнинг қурбонлиги дуруст бўлмайди.

Масала: Қассобнинг хизмат ҳақини қурбонликнинг гўшти, териси ёки калла-почаси билан адо этиш жоиз эмас. Шундай қилинган тақдирда ўша нарсаларнинг қийматича садақа бериш вожиб бўлади. Лекин қассобнинг ҳақини алоҳида бериб, уларни ҳам қўшиб юборилса зарари йўқ. Бунинг эвазига қассобнинг хизмат ҳақини қамайтирмаслик лозим.

Масала: Қассоблик дуруст касб ҳисобланиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам замоналарида ҳам қассоблар бўлган. Баъзи саҳобалар қассобчилик билан шуғилланишган.

Савол: Етти ёки ундан кам қурбонлик қилувчиларнинг бири қурбонликнинг қазосини ният қилса, шерикларининг қурбонлиги дуруст бўладими?
Жавоб: Шерикларнинг қурбонлиги дуруст, аммо қазо ниятидаги кишиники нафл бўлиб қолади. Қурбонликнинг қазоси адо бўлмайди. Эвазига ўртача бир қўйнинг қийматини садака қилиш талаб этилади.
Савол: Туя ёки мол сўяётган киши бир ҳиссасини ақиқадан деб ният қилса, дуруст бўладими?
Жавоб: Етти ҳиссадан бирини ақиқадан деб ният қилишда ҳеч бир зарар йўқ.

"Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!