#албатта_ўқинг
Лашкар
"Аллоҳга қасамки, ишонмайсиз! Аллоҳнинг номи билан қасам ичиб айтаманки, бу касаллик ҳақида ўқиб, эшитиб туриб Аллоҳнинг қуйидаги оятини ўқиб қолдим. Баданим титраб кетди:
"Роббингнинг лашкарларини Ундан бошқа ҳеч ким билмайди".
Демак, кўзга кўринмайдиган бир махлуқ Маккада, каъба атрофида намоз ўқилишини тўхтатиб қўя олиши мумкин экан.
У махлуқ Америкага ҳам етиб бориши мумкин экан.
Ҳеч кимдан қўрқмайдиган золимларни кўзга кўринмайдиган лашкар қўрқитиши мумкин экан.
У бутун дунёга етиб бориши мумкин экан.
Мумкин экан...
Аммо Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг бебаҳо гаплари бор:
"Касаллик юқиши йўқ, қушлардан шумланиш йўқ...".
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам юқишни рад қилаяпдилар. Аммо юқаяпди, бир кишидан бошқасига ўтаяпди вирус.
Ундай бўлса бу касаллик билан юқоридаги ҳадисни қандай мувофиқлаштирамиз?
Маъно шуки, Аллоҳ изн берса юқади. Сен Аллоҳ билан алоқада экансан, барча иш қўлида ва измида бўлган зот билан алоқа қилаяпсан. Бу кўзга кўринмайдиган махлуқнинг жилови Унинг қўлида. У бу вирусни сендан буриб юборишга қодир. Ундан сени ҳимоя қилишга қодир.
Бу вирус атрофида кўп гапирилди, кўплаб таҳлиллар қилинди. Барчасининг хулосаси қуйидагича:
"Қанчалар кучли бўлма, қанчалар закий бўлма, қанчалар бой бўлма, қанчалар устун бўлма сен Аллоҳнинг чангалидасан! Бир лаҳзада мезонлар ўзгаради, насибалар ўзгаради. Шунинг учун бугуннинг насиҳати:
Мақсадсиз ва зарур бўлмаган ҳаракатлардан узоқ бўлайлик. Озроқ муддат ўзгалар билан кўришишдан сақланайлик, қучоқлашишдан эҳтиёт бўлайлик. Аллоҳ ҳофиз. Аммо сабабларни гўё улар барча нарсадек муҳофаза қилишимиз лозим. Аллоҳга эса гўё сабаблар ҳеч нарсадек таваккул қилишимиз лозим".
Муҳаммад Ротиб Наблусий
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz

ОНАНГИЗ АСРАНГ!!!
#Албатта_ўқинг
Oнангиз ёнида бир зум ўтириб,
Меҳрли кўзларга бир тўйиб қаранг,
Дунё ишларини бир четга суриб,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!
Ҳаётдан кетганда қадри билинар,
Томоққа ҳаттоки сув ҳам илинар,
Пушаймон бўларсиз, бағир тилинар,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!
Қалбини ғам алам қамраб олмасин,
Йўлингизни кутиб кўзи толмасин,
Кексайган кўнглида армон қолмасин,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!
Онасин ҳолидан хабарсиз киши.
Мазмунсиздир умри, баҳору қиши,
Ҳеч қачон тугамас бу дунё иши,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!
Оналар пойида бўлса гар жаннат,
Не учун онага қилмайсиз хизмат,
Онадан айрилмоқ энг оғир қисмат,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!
Биз учун ҳадисдур айтган ҳар сўзи,
Дунёда онадай зот борми ўзи,
Фақат қувонч билан ёшлансин кўзи,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#Албатта_ўқинг
Oнангиз ёнида бир зум ўтириб,
Меҳрли кўзларга бир тўйиб қаранг,
Дунё ишларини бир четга суриб,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!
Ҳаётдан кетганда қадри билинар,
Томоққа ҳаттоки сув ҳам илинар,
Пушаймон бўларсиз, бағир тилинар,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!
Қалбини ғам алам қамраб олмасин,
Йўлингизни кутиб кўзи толмасин,
Кексайган кўнглида армон қолмасин,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!
Онасин ҳолидан хабарсиз киши.
Мазмунсиздир умри, баҳору қиши,
Ҳеч қачон тугамас бу дунё иши,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!
Оналар пойида бўлса гар жаннат,
Не учун онага қилмайсиз хизмат,
Онадан айрилмоқ энг оғир қисмат,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!
Биз учун ҳадисдур айтган ҳар сўзи,
Дунёда онадай зот борми ўзи,
Фақат қувонч билан ёшлансин кўзи,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
👍5😢1