imon.uz
4.45K subscribers
9.32K photos
1.56K videos
22 files
19.7K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#Долзарб

МУСИБАТГА САБР
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Бир куни Авс қабиласидан бир неча киши халифанинг ҳузурига келди. Улар орасида кўзи кўр бир кимса ҳам бўлиб, халифа ундан:
- Кўзингга не бўлди? - деб сўради.
- Эй мўминлар амири, - деди ҳалиги киши, - менинг мол-дунёим, аёлим ва бола-чақаларим кўп эди. Қабиланинг энг бойи эдим. Мол-дунё ва аҳли аёлимни олиб, қавмим яшайдиган жойдан четроқдаги бир водийга бордим. Ўша ерда яшамоқчи эдим. Аммо даҳшатли сел келиб, бор нарсамни оқизиб кетди. Биргина туям ва эндигина туғилган чақалоғим омон қолди, холос. Туя ҳам қоча бошлади. Боламни ерга қўйиб, туяни тутмоқчи бўлдим. Узоқ кетмаган эдим, бола чинқиргандек бўлди. Қарасам, чақалоқнинг бошини бўри ғажиётган экан. Уни қутқариш амримаҳол эди. Туянинг изидан кетдим, энди етиб борганимда юзимга бир тепди. Афтим қонга беланди, кўр бўлиб қолдим. Хуллас, бир кечада хотин, бола-чақасиз қолдим, мол-дунёим сувга оқди, кўзим кўр бўлди. Аммо барча мусибатларга сабр қиляпман, Аллоҳдан савоб умидидаман.

''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ДОЛЗАРБ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Мени «Ҳозиргина онлайн эдинг, менга жавоб  ёзмадинг!» деган гап ажаблантиради.

... «ОНЛАЙН» ...
Бу ибора одамларнинг бир - бирларига ишончларини сўнишига сабаб бўлмоқда.
Нимага биз узрли сабаб қидирмаймиз?
Эҳтимол вақтим тиғиздир.
Банддирман.
Ёки қайсидир яқиним билан гаплашаётгандирман.
Ухлаб ётган, телефонимни болаларим ўйнаётгандир.
Адашиб тармоққа киргандир.
Балки, ким биландир қизғин баҳс олиб бораётгандирман.

  «Онлайн» эканлигим, бу сизни кутиб ўтирибман дегани эмас!
  «Онлайн» эканлигим, контактимда фақат сиз борсиз, дегани эмас!
  «Онлайн» эканлигим сизни кўриб туриб, кўрмасликка оляпман дегани эмас!

Яна бошқа ибора «last seen» (охирги бор кирган, кўринган)
Сиз нимадир юборсангиз, мен уни очиб қарамасам, «Қачон кирибди?» деб дарров титманг.
Билмайсизку, эҳтимол кирган бўлсам ҳам кўришга улгурмагандирман.
Кўнглингизни тозаланг. Узр қидиринг. Бошқалар билан ўзаро риштангизни заиф санаб, шайтоннинг васвасаларига учманг.

Айнан «ОНЛАЙН» сабаб қанчадан - қанча қалбларга дарз етди, алоқалар узилди, кўнгиллар бир - биридан узоқлашди.

Бас «Чиройли гумон қилинг!» шунинг ўзи кифоя!
Azimov Nurulloh
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz