imon.uz
4.66K subscribers
9.14K photos
1.54K videos
22 files
19.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#Савол
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📩 Савол: касаллиги қайталаниб қолиш хавфи бўлса, рўза тутмаса бўладими?

💬 Жавоб: мусулмон, моҳир, ҳозиқ табиб маслаҳат берса, рўзасани кечиктириб, қазосини тутиши лозим бўлади. Касали зиёда бўлиши ё чўзилиб кетиши хавфи бўлса ҳам шундай (яъни рўзани очса бўлади). Бунда зиммасига қазо вожиб бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ЎМИ_ФАТВОСИ

Рўзага доир фатволар
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
-ФАТВО

 Рўзадорлиги эсида йўқ киши бирор овқат еб қўйса ё ичимлик, ёки дори ичиб қўйса, ёхуд жинсий алоқа қилиб қўйса, рўзаси очилмайди. Аммо, шу ишлардан бирортасини қасддан қилса, рўзаси очилади. Кейин у ҳар бир куннинг қазоси билан бирга каффорат сифатида муттасил равишда 60 кун рўза тутиб беради ёки 60 нафар оч киши (мискин) қорнини тўйғазади. Рўзадор аёлини жинсий алоқага мажбурлаган бўлса, ўзи 60 кун каффорат, аёли бир кун қазо рўзасини тутади. Аёли розилик берган бўлса, у ҳам 60 кун каффорат рўзасини тутади.

 «Оламгирия», «Ҳидоя».

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
-ФАТВО

Ғизо учун ейиладиган ёки дори сифатида истеъмол қилинадиган нарсаларни ғизо ва дори нияти билан қасддан истеъмол қилса, ҳам қазо, ҳам каффорат вожиб бўлади. Аммо, мазкур нарсаларни бошқа ният, мақсадда истеъмол қилса, кунига – кун қазо рўзасини тутади. Лекин, каффорат лозим эмас. Ҳайвон гўшти ёки ёғини хомича еса ҳам, рўза очилади.

«Оламгирия», «Хизонатул-муфтин
». 
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Live stream started
#ONLINE
#LIVE

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Жиззах вилояти вакиллигининг интернет тармоқи орқали ONLINE тарзда хатми Қуръон қиладиган қориларни кузатинг

7-КУН

"ҚЎШЧИНОР" жоме масжидида таровеҳ намози бошланди АХРОРОВ ИСМОИЛХЎЖА қори хатмга ўтмоқдалар


#LIVE👉https://www.facebook.com/imonuz/videos/517658049257212/
Live stream finished (1 hour)
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#РАМАЗОН_ТАҚВИМИ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Тошкентдан бошқа вилоят шаҳарлар вақтлар фарқи
билан ёпадилар

19-aпрель душанба
Тошкент вақти билан
Оғиз ёпиш  ва очиш вақти:
(04:11 --- 19:12)

Рўзанинг нияти:
(Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун.)

ёки арабча:

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.


Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг! Каналга уланиш қуйидагини босинг
👇👇👇
 
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
#КУН_ОЯТИ

قُل لِّمَن مَّا فِى ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ قُل لِّلَّهِ كَتَبَ عَلَىٰ نَفْسِهِ ٱلرَّحْمَةَ لَيَجْمَعَنَّكُمْ إِلَىٰ يَوْمِ ٱلْقِيَٰمَةِ لَا رَيْبَ فِيهِ ٱلَّذِينَ خَسِرُوٓا۟ أَنفُسَهُمْ فَهُمْ لَا يُؤْمِنُونَ

(Анъом сураси, 12-оят.)

Сен: «Осмонлар ва ердаги нарсалар кимники?» деб айт! «Аллоҳники», деб айт! У Ўзига Ўзи раҳматни ёзиб қўйган. Сизларни бўлишида шубҳа йўқ қиёмат куни албатта жамлайдир. Ўзига ўзи зиён келтирувчиларгина, ўшаларгина иймон келтирмаслар.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ислом ҳаққи ҳурмати бирор нарса сўралса, уни бериб юборардилар. Батаҳқиқ ҳузурларига бир киши келганида, икки тоғ орасини тўлдирадиган даражада қўй бериб юбордилар. У киши қавми ҳузурига қайтиб: «Эй қавм, мусулмон бўлинглар. Чунки Муҳаммад алайҳиссалом камбағал бўлиб қолишдан қўрқмаган киши каби саҳоват қилар эканлар», деди. Анас розияллоҳу анҳу: «Киши мол-дунё умидида мусулмон бўлар эди-да, озгина фурсатдан кейин у кишига дунё ва ундаги нарсалардан ҳам ислом маҳбуброқ бўлиб қолар эди», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Солиҳлар_гулшани

«Мукофотни эрта олиб қўймадикмикан?»

Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳуга таом келтиришган эди, кўзига ёш олиб,
«Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу шаҳид бўлди. У мендан яхшироқ эди, бироқ кафанликка бир парча матодан бошқа нарса топилмади.
Ҳамза розияллоҳу анҳу шаҳид бўлди. У ҳам мендан яхшироқ эди, лекин бир парча мато билангина кафанланди. Биз мукофотимизни шу дунёнинг ўзида олиб қўймадикмикан деб қўрқаман»,
деди ва йиғлаб юборди.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ҲОЗИР ЖАВОБ БОЛАКАЙ

Домла Ҳиндистоний ҳикоя қиладилар:
«Қабристоннинг ёнида бойнинг боласи билан камбағалнинг фарзанди тупроқ ўйнаб ўтиришган экан. Иккаласининг ҳам отаси ўлиб, шу ерга дафн этилган экан. Бойнинг боласи дебди:
— Отангнинг қабрини қара, 1-2 та тошдан бошқа нарсаси йўқ. Менинг отамни қабрини қарагин. Устига мармарлар қўйилган.
Камбағалнинг боласи жавоб берибди:
— Сенинг отанг бу мустаҳкам жойлардан тургунча, менинг отам жаннатга кириб бўлади.»
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ОЧЛИК ФАЗИЛАТИ

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

«Боязид Бистомий раҳматуллоҳи алайҳ бир куни очликнинг фазилатларини баён қилаётган эдилар.
Шунда, бир киши:
«Ҳазрат! Очликнинг ҳам бирор фазилатлари борми?»,
деди.
Боязид Бистомий раҳматуллоҳи алайҳ:
«Ҳа, агар Фиръавнга очлик етганда эди, у ҳолда у ҳеч қачон худолик даъвосини қилмаган бўлар эди. Фиръавн қорни доим тўқ юрганлиги сабабли, худолик даъвосини қилган эди», дедилар.

Қачонки, қорин тўқ бўлса, у ҳолда банда ўз ҳаддини унутади. Аллоҳ таоло биз ожиз бандаларига ўз ҳаддимиз ва мавқеимизни ёдга солишлик учун Рамазон рўзаларини фарз қилди. Токи, бизга бироз очлик ҳам етсин ва чанқоқлик ҳам етсин. Шунда биз икки маҳал овқатланишлари мушкул бўлган, ғариб, бечора мискинларнинг оғир ҳолатларини ҳис қиламиз. Демак, рўзада жуда кўп ҳикматлар бор. Машааллоҳ».

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ.
(“Баркатэ Рамазан” китобидан)

Абдулқаййум Комил таржимаси.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:
«Маййитга уч нарса – моли, аҳли ва амали эргашиб боради. Сўнг иккитаси қайтиб кетиб, биттаси қолади. Аҳли ва моли қайтади, амали қолади»
(Бухорий, Муслим ва Термизий ривояти).

Қабрга кираркансиз, ҳол тили билан сизга шундоқ хитоб қилинади:

Ер бағрини тилиб, ўйдилар,
Қабр ясаб, сени қўйдилар.
Ҳисоб учун турганинг онда
Асқотмагай сенга ҳеч банда.

htts://t.iss.one/imonuz
Рамазон ойида содир бўладиган баъзи хатолар

1. Шомдан олдин ижобат бўладиган фурсатда дуони тарк қилиш.
2. Шом азонини эшитганда қайтармай туриш.
3. Токи азон тугагунича оғизни очмай туриш.
4. Шом намозидан кейинги равотиб суннатни тарк қилиш.
5. Таровеҳ намозини имом билан бирга охиригача ўқимаслик.
6. Таровеҳни биринчи кечасида ўқимасдан бошқа ишга машғул бўлиш.
7. Фақат Рамазонда намоз ўқиш.
8. Овқат ва ичимликда исрофга йўл қўйиш.
9. Хатми қуръонни тафаккур билан эшитишдан ғафлатда қолиш.
10. Ифторга машғул бўлиб, шомни уйда ўқиш.
11. Шом билан хуфтон орасидаги вақтни беҳуда ўтказиш.
12. Саҳарликни тарк қилиш. (Чунки ҳадисда: Саҳарлик қилинглар, саҳарликда барака бор, деб айтилган).
13. Саҳарликда дуо ижобат пайтини зое қилиш.
14. Ёш болаларни рўза тутишга қизиқтирмаслик.
15. Ғийбат, чақимчилик, ёлғон ва алдов каби баъзи ҳаром нарсалардан тийилмаслик.
16. Ҳайитга кийиниш баҳонаси билан рамазоннинг энг охирги фазилатли кунларини бозорда ўтказиб юбориш.
17. Сериал ва филмлар томоша қилиш билан фазилатли кунни ўтказиб юбориш.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг

imon.uz 👉 | @imonuz
ТАРОВЕҲ НАМОЗИ

 Баъзи рўзадорлар таровеҳ намозини ўқишмайди ёки ундан баъзисини ўқишади холос. Ваҳоланки Рамазонда таровеҳда қоим бўлган кишининг савоби улкан ҳисобланади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Рамазонда иймон билан, савоб умидида қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади", деганлар.
Имом Бухорий ривояти.
Ушбу таровеҳ намозини Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг халифалари адо қилишган. У, бандани Роббисига яқин қилиб, бандага Аллоҳнинг мағфирати ва муҳаббатини келтириб чиқарадиган сабаблардандир. Таровеҳни ўқимасдан тарк қилиш (савобдан) маҳрумлик деб эътибор қилинади.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ЎМИ_ФАТВОСИ

РЎЗАГА БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАР

▪️- Саҳарлик вақтида тонг отгунича ейиш, ичиш жоиз. Агар тонг ёришишни бошласа ейиш, ичишни тўхтатади.

▪️- Агар ҳали тонг ёришгани йўқ деган гумон билан бирор нарса еса ёки ичсаю, тонг ёришган бўлса, рўзси дуруст бўлмайди, бу кунни рўзасини кейин қазо қилиб беради, лекин ўша куни қуёш ботгунича емайди ва ичмайди. Каффарот лозим эмас.
Шунингдек рўзадор киши қуёш ботди деган гумон билан ифторлик қилсаю қуёш ботмаган бўлса, рўзсаи бузилади. Ҳайитдан кейин бу кунни рўзасини қазо қилиб тутади. Каффарот лозим эмас.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ONLINE
#LIVE

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Жиззах вилояти вакиллигининг интернет тармоқи орқали ONLINE тарзда хатми Қуръон қиладиган қориларни кузатинг

8-КУН

"ҚЎШЧИНОР" жоме масжидида таровеҳ намози бошланди АХРОРОВ ИСМОИЛХЎЖА қори хатмга ўтмоқдалар

#LIVE👉https://www.facebook.com/imonuz/videos/490304662007323/
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#РЎЗА

РЎЗАГА БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАР

Бир кишига кечаси бехуштлик етса, ўша кечани яъни келгуси кунни рўзасини қазо қилмайди, ундан кейинги кунларнинг қазоларини тутади. Лекин бехушт бўлган кечасини рўзасини тутишни яъни келгуси кунни рўза тутишни ният қилмган бўлса қазо қилади. Ёки ният қилган бўлсаю дори ичирилиб, дори ҳалқумидан ўтган бўлса қазо қилади.

Агар бир кишига Рамазоннинг ҳаммасида бехуштлик етса Рамазонни ҳаммасини қазо қилади, қазоси ундан соқит бўлмайди. Агар Рамазонни ҳаммасида жиннилик етса угаи қазо тутиши лозим эмас. Агар Рамазонни баъзи кунлари жиннилик етса, ўша кунларини қазосини қазо қиади. Қолган яъни жиннилик етмаган кунларини рўзасини ўз вақтида тутиши лозим бўлади.
•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ОЯТИ

"...Роббингга қуёш чиқишидан олдин ва ботишидан олдин тасбиҳ ва ҳамд айт. Шунингдек, кечанинг бир қисмида ва кундузнинг атрофида ҳам тасбиҳ айт..."
(Тоҳа сураси, 130-оят.)

Эй Муҳаммад, кофир ва мушрикларнинг нохуш гап-сўзларига, сўкишларига, иғво-бўҳтонларига сабр қил. Доимо Роббингга тасбиҳу ҳамд айт. Қуёш чиқишидан олдин ҳам, қуёш ботишидан олдин ҳам Роббингга тасбиҳ ва ҳамд айт. Кечанинг бир қисмида ҳам Роббингга тасбиҳ айт, кундузнинг атрофида ҳам. Намоз ўқи. Албатта, рози бўласан. Роббинг ҳам сендан рози бўлади.

https://t.iss.one/imomuz