imon.uz
4.37K subscribers
9.31K photos
1.56K videos
22 files
19.7K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
ФОСИҚЛИККА ОИД ҲУКМЛАР

1. Фосиқлик ҳаром. Ундан наҳйи қилинган, яъни у Ислом динида буткул тақиқланган. Фосиқ шахс гуноҳкор бўлади, фисқига қараб жазога тортилади ва таъзир берилади.
2. Ҳанбалий мазҳаби бўйича, фосиқ имом бўлиб намозга ўтиши мумкин эмас.
3. Фосиқ ҳадис ривоят қилиш ҳаққига эга эмас.
4. Фосиқнинг гувоҳлиги қабул қилинмайди.
5. Фосиқнинг фатвоси қабул қилинмайди.
6. Фосиқ кимса болани ўз қарамоғига олиши мумкин эмас.
7. Фосиқ кимса шофеъий ва ҳанбалий мазҳаблари бўйича, никоҳда валий бўла олмайди.
8. Фосиқни фисқи учун ўзига яқин олиб бўлмайди.
9. Фосиқни ғийбат қилиш жоиздир.
10. Фосиқнинг тавбаси, агар барча шартларни юзага чиқарса, қабул бўлади.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ХОТИНИНИНГ АЙБИНИ БЕРКИТГАН ЭР

Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ таоло охиратда унинг айбини беркитади”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).

Солиҳлардан бир киши аёлини талоқ қилмоқчи бўлибди. “Аёлингда қандай айб бор?” – дейишибди. У: “Ақлли киши ўз аёлининг айбини фош қилмас”, дебди. Уни талоқ қилганидан кейин: “Аёлингда қандай айб бор эди?” дейишибди. У: “Энди у менга бегона, бировнинг аёли билан ишим йўқ”, дебди.
Бир солиҳ кишининг рафиқаси ҳадеб азият бераверадиган аёл экан. Солиҳ киши аёлининг азиятларига сабр қилар, ҳидоят сўраб дуо қиларкан. Аёлининг азиятларига қилган сабри туфайли, кеч кирганда уйида бир нур тараларкан. Аёли вафот этгач, ўша нур ҳам йўқолиб қолибди. Қўшнилари: “Нега уйингиздаги нур йўқолиб қолди?” деб сўрашибди. Шунда у киши: “Нур аёлимнинг яхшилиги сабабли тараларди”, деб хотинининг айбларини беркитибди. Қўшнилари аёлининг каромати туфайли уйда нур таралар экан, деб ўйлашибди...
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Солиҳлар_гулшани

Шундай бир кун келиб, у сизларнинг устингиздан кулиши мумкин... (Имом Бухорийнинг илм талабида юрт кезганлари)

Муҳаммад ибн Абу Ҳотим Бухорий айтганлар: «Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоилдан эшитдим: “Ҳаж қилдим. Акам онамни олиб қайтдилар. Мен ҳадис илми талабида қолдим. 18 ёшга етганимда “Қазоё ас-саҳобати ват-тобеъин ва ақовийлуҳум” (Саҳобалар ва тобеъинларнинг фатволари ва айтган сўзлари) китобини ёза бошладим. Бу Убайдуллоҳ ибн Мусо даврларида эди.
“Ат-Тарих” китобини ҳам ўша пайтда ойдин кечаларда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари ёнида ёздим. Ушбу китобимга кирган ҳар бир шахснинг ўз қиссаси бор. Лекин китобнинг чўзилиб кетишини хоҳламаганим учун уларни ёзмадим.
Марвда фақиҳларнинг мажлисларига борардим. Ёш эдим. Учрашганимда уларга салом беришдан уялардим. Ўша дарсларни тартибга солувчи бир киши мендан: “Бугун қанча ёздинг?” – деб сўради. Мен: “Иккита”, – дедим. Бу билан иккита ҳадисни назарда тутгандим. Ҳозир бўлганлар кулишди. Шунда шайхлари: “Кулманглар, шундай бир кун келиб, у сизларнинг устингиздан кулиши мумкин”, – деб айтдилар».
Абу Ҳотим имом Бухорийнинг қуйидаги сўзларини эшитганликларини айтганлар: «Мен Ҳумайдийнинг ҳузурларига кирдим. 18 ёшда эдим. У киши ким биландир бир ҳадис устида тортишаётган эканлар. Мени кўргач: “Ана бизнинг орамизни очадиган киши келдилар”, ̶ дедилар. Ҳар иккалалари ҳадисларини ва фикрларини менга айтиб бердилар. Ҳумайдийнинг фойдаларига ҳукм чиқардим. У кишига хилоф қилган одам агар ўз фикрида қолган ҳолатда ўлса, кофир бўлиб кетарди».

"Машҳур даҳолар сийрати" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Бугун 30-апрель
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
пайшанба

Рамазон ойининг 7-куни
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи билан очадилар

Тошкент вақти билан
оғиз очиш вақти
(19:19)

Ифторлик (оғиз очиш) дуоси
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли зунуби я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту. ***


Яъни:Ё Аллоҳ! Сенга иймон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечирувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
Tasadduq yo Rasululloh-Ali roziyallohu anhuning jasorati
@mp3muslim
#СИЙРАТ №26
Тасаддуқ ё
Росулаллоҳ

"Али розияллоҳу анҳунинг жасорати"

🗣 Нуриддин Холиқназаров 

https://t.iss.one/imonuz
Tasadduq yo Rasululloh-Rasululloh s.a.v ning g'ordagi sheriklari
@mp3muslim
#СИЙРАТ №27
Тасаддуқ ё
Росулаллоҳ

"Тасаддуқ ё Росулаллоҳ"

🗣 Нуриддин Холиқназаров 

https://t.iss.one/imonuz
#ONLINE
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Жиззах вилояти вакиллиги интернет тармоқи орқали ONLINE тарзда хатми Қуръон қиладиган қорилар

#LIVE👇
1) Саидазимов Абдулҳамид қори Зомин тумани ”Маърифатли” жоме масжиди
➡️ https://www.facebook.com/imonuz/videos/621869951759136/

#LIVE👇
2) Маматмуродов Йўлчи қори Жиззах шахар "Раваллиқ" жоме масжид
➡️ https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=909082802854878&id=116159006738098

#LIVE👇
3) Атабоев Иззатулло қори Ш.Рашидов тумани "Имом Аъзам" жоме масжиди
➡️ https://www.facebook.com/Izzattulo/videos/940585389730064/

https://t.iss.one/
#қисқа_савол_жавоблар

📩CАВОЛ: Таровиҳ намозини ёлғиз ўқисам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, таровиҳ намозини жамоат билан ўқиган афзал, лекин жамоат топилмаганда ёлғиз ўқиш ҳам мумкин. Таровиҳ дуруст бўлиши учун жамоат шарт қилинмаган. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @imonuz
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#РАМАЗОН_ТАҚВИМИ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Тошкентдан бошқа вилоят шаҳарлар вақтлар фарқи
билан ёпадилар

1-май жума
Тошкент вақти билан
Оғиз ёпиш  ва очиш вақти:
(03:53 --- 19:20)

Рўзанинг нияти:
(Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун.)

ёки арабча:

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.


Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг! Каналга уланиш қуйидагини босинг
👇👇👇
 
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
#РЎЗА

РЎЗАГА БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАР

19- Осмонда булут каби нарсалар бўлмаса Рамазон рўзаси учун ҳам, ҳайит учун ҳам ёлғонга келишиб олишини имкони йўқ миқдордаги кўп кишиларнинг ойни кўрганликлари билан ҳукм собит бўлади. Бундай ҳолатда икки ёки тўрт киши кифоя қилмайди.

20- Агар шаҳарда ой кўрилганлиги ҳақида хабар тарқалсаю, яхшилиб суриштирилиб ўрганилганда ким тамонидан кўрилганлиги малум бўлмаса бу гапга эътибор қилинмайди.
•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ОЯТИ

(У) етти осмонни қатма-қат қилиб яратган зотдир. (Эй, инсон!) Раҳмоннинг яратишида бирор тафовутни (нуқсонни) кўрмайсан. Бас, кўзингни яна (самога) қайтаргин-чи, (унда) бирор ёриқни кўрармикансан?

Каналимизга қўшилинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам огоҳлантириб: “Инсон қорнидан ёмонроқ идишни тўлдирмайди, одам боласига белни қоим қиладиган кичик луқма кифоядир. Бас, қориннинг учдан бири таом, бири сув ва қолгани нафас учундир”, деб айтганлар.

Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривояти

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ДУНЁ ҒАМ ЧЕКИШГА АРЗИМАС

«Эй Одам фарзанди! Ким дунё сабабли хафалик билан тонг орттирса, Аллоҳдан фақат узоқлашибди. Унга дунёда қийинчилик, охиратда фақат машаққат бўлади. Аллоҳ таоло у кишининг қалбига ҳеч қачон тугамайдиган ғам солиб қўяди. Шундай машғулотга банд қиладики, ундан асло бўшай олмайди. Камбағаллик бериб қўядики, ҳеч бойликка етиша олмайди. Орзулар бериб қўядики, доимо ўша орзулар билан банд бўлиб қолади.
Эй Одам фарзанди! Ҳар куни ўзинг билмаган ҳолда умрингдан қисқартирасан. Ҳар куни ризқингни келтиришади, сен эса ҳамд айтмайсан. На озига қаноат қиласан, на кўпига тўясан.
Эй Одам фарзанди! Бирор кун йўқки, ҳузуримдан сенга ризқинг бориб турмаган бўлсин! Бирор кеча йўқки, фаришталар сен томондан бир бузуқ амални олиб келмаган бўлсин. Ризқимни еб, Менга осийлик қиласан. Ҳолбуки, сен Менга дуо қилиб (сўраганингда) дуоларингни ижобат этаман. Яхшилигим сенга тушгувчидир, ёмонлигинг Менга етгувчи. Бас, Мен сенга қанчалар яхши Хожаман! Сен Менга қанчалар ёмон бандасан! Сенинг кетма-кет содир этган ёмон, шармандали ишларингни ёпаман. Мен сендан ҳаё қиламан, сен эса Мендан ҳаё қилмайсан. Мендан бошқасини эслайсан-у, Мени унутасан. Одамлардан қўрқасан-у, Мендан хотиржам юрасан. Одамларнинг нафратидан ҳайиқиб, Менинг ғазабимдан (гўё) омонлик топгансан».

Қирқ ҳадиси қудсий. Имом Ғаззолий

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Муаллими_соний

30-дарс: мадд табиий
Шайх Алижон қори ҳафизаҳуллоҳ

1-30 бўлган дарслар

Youtube | Facebook |

https://t.iss.one/imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳий_тарбия №31

Ёмонликни билмаган уни қилиб қўяди. Мурид ким?

MubashshirAhmad саҳифасидан

https://t.iss.one/imonuz
#РИВОЯТ

САХОВАТДА ГАП КЎП

Воқид ибн Муҳаммад Воқидий бундай дейди: «Отам-нинг айтишича, зиммасидаги қарзи кўпайиб, тоқат қилиб бўлмайдиган даражага етганида ўз арзи-ҳолини бир ва-раққа битиб, халифа Маъмуннинг ҳузурига чиққан экан. Халифа аризани ўқиб кўриб, орқа тарафига бундай деб ёзиб қўйибди: «Сенда саховат ва ҳаё хислатлари жамлан-ган. Саховатинг қўлингдаги бор нарсанинг кетишига сабаб бўлди. Ҳаё эса аҳволингни бизга маълум қилишдан тўсди. Сенга юз минг дирҳам беришларини буюрдим. Агар сенинг хусусингда фикрим тўғри бўлса, бундан кейин ҳам қўлинг янада очиқ бўлаверсин. Агар адашган бўлсам, у ҳолда сенга ўз сўзингни эслатиб қўйишга ижозат бер! Ёдингдами, отам Ҳорун ар-Рашиднинг саройида қозилик мансабида турганингда менга Анас ибн Моликдан бир ҳадисни айтиб берган эдинг. Ўша ҳадисда айтилишича, Пайғамбар алайҳиссалом Зубайр ибн Аввомга бундай деганлар: «Эй Зубайр, билки, барча бандалар ризқларининг калити Аршда бўлиб, Аллоҳ таоло ҳар бир бандага қилган харажатига қараб ризқ беради. Кўп харажат қилганга кўп беради, оз харажат қилганга кам беради». Яна ўзинг мендан кўра яхшироқ билувчисан». Шунда отам: «Аллоҳга қасамки, халифанинг мен билан ҳадис музокара қилиши унинг менга юз минг дирҳам ҳадя қилишидан яхшироқдир», деган эканлар».

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ҚАРОР

• Касаллик насибангдир, даво излаш эса сенинг қароринг!
• Уйланиш насибангдир, талоқ эса сенинг қароринг!
• Ҳаётингдаги шахслар насибангдир, уларни ҳаётингда асраб қолишинг эса сенинг қароринг!
• Фарзанд насибангдир, унинг тарбияси эса сенинг қароринг!
• Ота-она насибангдир, уларнинг розилигини олиш сенинг қароринг!
• Демак насибаларингдан эмас айнан қарорларингдан жавобгар бўласан!
• Шуни унутма!

©️ Ғолиб Сафо
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Кун_ҳикояси

Инсон нега бақиради?

Ислом олимларидан бири талабалари билан бирга қаёққадир кетаётган эди. Йўл бўйидаги уйларнинг биридан эр-хотиннинг бақир-чақир қилаётгани эшитилди. Устоз талабаларига юзланиб:
– Одамлар нега бир-бирига ғазаб билан қичқиради?.. – деб сўради.
Талабалардан бири:
– Одам жаҳли чиққанда бақиради-да, – деди.
Шунда у муборак зот:
– Аммо жаҳлимизни чиқарган инсон шундоққина пешонамизда турган чоқда унга нега бақириб гапирамиз? Унга айтмоқчи бўлган гапларимизни пастроқ овозда айтишимиз ва сўзлашга катта куч сарфлашимиз мумкин бўла туриб нега бўғзимизни йиртадиган даражада катта куч сарфлаб бақирамиз? – деб яна сўради.
Талабаларидан сас чиқмагач, ўзи тушунтира бошлади:
– Икки инсон бир-биридан ғазаблангани заҳоти уларнинг қалблари бир-биридан узоқлашади. Шундан кейин улар узоқ масофадан бир-бирига овози эшитилсин учун бақиришга мажбур бўладилар. Уларнинг ғазаби қанчалик кучайса, ўртадаги масофа ҳам шунча узоқлашиб бораверади ва улар янада қаттиқроқ бақириб гапиришга мажбур бўладилар.
Хўп, икки инсон бир-бирини севса-чи, унда нима бўлади? Улар бақириш ўрнига мулойим оҳангда гаплашади. Чунки қалблари бир-бирига жуда ҳам яқиндир ёки орадаги масофанинг ўзи ҳам йўқдир.
Хўш, икки инсон бир-бирини жуда ҳам қаттиқ севса нима бўлади? У ҳолда уларга сўзлашишнинг кераги йўқ. Шунчаки шивирлашади, холос. Негаки, уларнинг қалби бир-бирига янада яқинлашгандир. Бора-бора уларнинг шивирлашига ҳам эҳтиёж қолмайди, бир-бирига қараб қўйсалар бас, шунинг ўзи етарли бўлади. Икки инсоннинг бир-бирига бўлган ҳақиқий севгисининг изҳори ана шудир.
Яна бир оздан сўнг талабаларига қарата бундай деди:
– Шундай экан, бирор сабаб билан баҳслашиб қолсангиз, қалбларингизнинг орасига масофа киришига йўл қўйманг. Орангизга масофа олиб кирадиган сўзлардан узоқ бўлинг, йўқса, сизларни узоқлаштириб юборади у.

Демишларки…

“Cабзавотчи бақирур, сарроф бақирмас,

Эскичи бақирур, антиқачи бақирмас...”

Фикри қийматли бўлган бақирмайди, бақирган ўйламайди, ўйламаган ғавғо қилади.

Сасимизни эмас, сўзимизни юксалтирайлик.

Раббим бизни гўзал сўзли, ҳикматли ва назокатли бандаларидан айласин, иншоаллоҳ!

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Сирдарёдаги “Сардоба” сув омборидан сув чиқиши оқибатларини бартараф этишни тилаб дуо қилинди

Бугун, 1 май куни эрталаб Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг деворида сув чиқиши юзага келган. Натижада Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.Қайд этиш жоизки, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда сув омборининг атрофидаги қатор аҳоли яшаш пунктлари Мирзаобод туманига эвакуация қилинди. Ушбу воқеа жойига тегишли ташкилотлар раҳбарлари етиб бориб, фавқулодда вазият оқибатларини бартараф етиш бўйича ишларни бошлаб юборилган.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz