Бухорода табиий офат талофотлари бартараф этилмоқда
Куни кеча 27 апрель куни республикамиз ҳудудига кириб келган кучли шамол Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида аҳоли ҳаёти, инфратузилма тармоқлари ва қишлоқ хўжалиги экинларига зарар етказди.Айниқса, Бухоро вилоятида кўп қаватли уй-жойлар, аҳоли хонадонлари, нотурар бинолар ҳамда маданий мерос объектларига жиддий талофотлар етказилгани аниқланган.Бундан ташқари, вилоят бўйича 42400 дона дарахт синиши қайд қилинган.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ https://t.iss.one/imonuz

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиеёвнинг Олот тумани марказида маҳаллий аҳоли вакиллари, фаоллар билан учрашувдаги сўзлари
Бу бир синов. Қўлимда ҳамма маълумот бор, лекин сизларнинг кайфиятларингизни кўтариш учун ўзим келдим. Қанча маблағ керак бўлса, шунча маблағ берамиз.
Худога шукур, Худо асради. Ўйлаб келаяпман, кундузи бўлганда нима бўларди? Кўп одамни йўқотиб қўярдик. Одамлар саросимига тушиб қоларди. Кечаси одамлар ичкарида бўлгани асраб қолди.
Тошкентда туриб гапиришим мумкин эди, лекин келиб кўриш, сизларнинг кўзларингизга қараб гапириш мутлақо бошқача. Битта маҳалла ҳам, битта кўчаям, битта хонадонам мен учун азиз, мукаррам, мана шундай халқимни қутқариш ҳам фарз, ҳам қарз.
Ҳеч хавотир олманглар. Беш кунда эмас, уч кунда қилдира оламан. Лекин халқ карантинда. Бир балони деб иккинчи балони олиб келмайлик. Шунинг учун кўпи билан 10 кун. Уйининг олдига шиферини ҳам, тахтасини ҳам олиб бориб берамиз. Илойим, ҳамма бало шу билан кетган бўлсин.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️20-Майга қадар Ўзбекистон коронавирусдан 100 фоиз халос бўлади, олимлар шундай деди.
Яна 20 кун сабр қилайлик, ҳаммаси ортда қолади, Инша Аллоҳ. Худо хохласа Рамазон Хайит намозларини масжидларда жамоат бўлиб намоз ўқиш насиб қилсин
Хушхабарни барчага улашинг👇👇
☪ https://telegram.me/imonuz

#ТАҲЗИР
1. Яланғоч авратга қараш кабира гуноҳлардан ҳисобланади.
2. Яланғоч зинокорларнинг амалларини филм орқали кўриш хорлик ва заифлик келтириб чиқаради.
3. Бундай фаҳш филмларни кўраверган кишида солиҳлик нури ўчиб боради.
4. Яланғоч авратга қарайвериш кўзнинг нурини кесади, зеҳнни ўлдиради. Бундай филмларни доимий кўриб юрган инсонлар муҳим ишларни эсидан чиқарадиган, ақлини тўғри ишлата олмайдиган бўлиб ҳатто оқибатда нима дейишини ҳам англай олмайдиган даражага тушиб қолади.
5. Зино оғир гуноҳлардан бўлиб, уни тамоша қилган инсон Аллоҳнинг раҳмат назаридан маҳрум бўлади.
6. Доимо шу суратларни кўрадиганлар зеҳнида ўша расмлар ўрнашиб қолади ва бу эса ўша инсонларни ҳар доим зинога мойил қилиб туради.
7. Бундай инсонлар ўзининг ҳалол жуфтидан совий бошлайди, натижада оила ришталарига дарз кетади.
8. Фоҳишаларга қараб ўтириш вақт исрофи бўлиб, бундан ҳеч қандай фойдали илм ҳосил бўлмайди.
9. Ҳаромга қараб лаззат истаган кишилар ҳалолдан лаззатланмай қолиш дарди билан уқубатланади. Бу эса Аллоҳнинг ғазабига учраган демакдир.
10. Бундай разил гуноҳлар учун тавба қилиш вожибдир, бўлмаса Аллоҳ таоло бу каби гуноҳларнинг интиқомини жуда оғир шаклда олади. Аллоҳ ўта қувватли интиқом соҳибидир.
11. Сиз бу каби манзарага маҳлиё бўлиб турганингизда сизга энг яқин инсонингизнинг ўлим хабари келиб қолишини хоҳламайсиз, шундай экан ушбу манзара устида ўзингиз ўлиб қолишиндан, энг хунук хотимада ҳаётингиз тугашидан қўрқмайсизми?
12. Бу каби гуноҳ ишларни Аллоҳ учун тарк қилсангиз У Зот унинг эвазига сиз истагандан кўра ҳам ажойиброқ мукофотлар беришини билмайсизми?
13. Роббимиз ўта меҳрибон Зотдир. Агар зинокорларнинг яланғоч авратларига қарашдан тийилмаган бўлсангиз ва У Зот сизни жазоламаётган бўлса, кўзингизни очинг! Зеро сизга тавба муҳлати берилмоқда экан. Интиқом тўсатдан келганида тавбага улгуриш имкони қолмайди.
14. Аллоҳ таоло ҳеч нарсадан бандасининг тавбасидан хурсанд бўлгани каби хурсанд бўлмайди.
15. Агар иффатингизни сақласангиз, номусингизни ўйласангиз тавба қилинг, шунда Аллоҳ таоло сизни бу каби разолатдан Ўзи беҳожат қилиб қўяди.
16. Оз муддатлик ҳаром роҳат кўп йиллик азоб-уқубатга мубтало қилиши мумкин.
17. Зинокорлар дунёнинг ўзида ё ўзлари, ё қизлари, ёки опа сингиллари ва ёҳуд аёллари орқали ҳар бир зино амали учун эваз тўлайдилар.
18. Охиратдаги ҳисоб эса ўта оғир ва жиддийдир!
19. Бугун эришиш осон бўлган бу каби разил амаллардан қутилиш учун Аллоҳнинг муроқабасини ҳис этиш, саҳобалар ҳаётини ўрганиб, солиҳлар сийратидан ўрнак олиш, ўта қадрли умр неъматини телефон ёки билгисайёр қаршисида беҳуда ва гуноҳ учун сарфлашдан ҳаё қилиш, атрофимиздаги ҳақиқий тақво соҳибларига эргашиш лозим!
20. Ҳар куни соатлаб гуноҳ устида ўтиришдан тавба қилинса, унинг ўрнига ушбу қадрли вақтни фойдали ишга сарфланса қандай натижага эришиш мумкин, ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?!
• Масалан:
- ҳар куни Қуръони каримдан беш қатор ёд олинса, беш йилда Қуръони каримни тўлиғича ёдлаш мумкин. Кунлик беш қатор ёдлашга узоғи билан олтмиш дақиқа вақт етади.
• Икки дунё саодатига эришиш имкони бор экан, бу фурсатни хорлик ва разолатга сарфлаш нақадар аянчли ва ачинарли?! Шундай эмасми?!
• Аллоҳим! Бизларнинг назарларимизни ҳалолимизда қил!
• Аллоҳим! Каломингга, байтингга, уламоларнинг солиҳ юзларига назар солиш билан кўзларимизни ҳаромдан беҳожат эт!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz

Халқаро диний эркинлик бўйича АҚШ комиссияси ҳам Ўзбекистонни «алоҳида хавотирга молик давлатлар» рўйхатидан чиқарди
Халқаро диний эркинлик бўйича АҚШ комиссияси (USCIRF) Ўзбекистонни «алоҳида хавотирга молик давлатлар» рўйхатидан чиқарди. Комиссия 28 апрель куни эълон қилган ҳисоботида АҚШ Давлат департаментига Ўзбекистонни «махсус кузатувдаги давлатлар» рўйхатига ўтказишни тавсия этган.Комиссия ҳисоботида Ўзбекистон 2019 йил давомида диний соҳада амалга оширган ўзгаришлар эътироф этилиб, айниқса «Жаслиқ» қамоқхонасининг ёпилгани алоҳида таъкидлаб ўтилган.

#Ривоят
ИХЛОС САБАБЛИ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Ҳасан ибн Алидан ривоят қилинади: «Одамлар Аллоҳга ширк келтириб, бир дарахтга сиғинишар эди. Бир киши ўша дарахтнинг олдига келиб:
– Бу дарахтни албатта кесиб ташлайман, – деди.
У Аллоҳ розилиги учун ғазабга миниб, дарахтни кесишга киришди. Шайтон унга инсон суратида кўринди ва ундан:
– Нима хоҳлайсан? – деб сўради. Бояги киши:
– Аллоҳга ширк келтирилиб сиғинилаётган мана бу да-рахтни кесиб ташлашни истайман, – деди. Шунда шайтон:
– Ахир ўзинг унга сиғинмаяпсан-ку, бошқаларнинг унга сиғинганининг сенга зарари ҳам йўқ-ку! – деди.
– Мен уни барибир кесиб ташлайман, – деди ҳалиги киши. Шунда шайтон унга:
– Сенга бу ишдан кўра яхшироқ нарсани айтайми? Да-рахтни кесмай қолдирсанг, ҳар куни эрталаб ёстиғинг тагида икки динордан пул топасан, – деди. Ўша одам:
– Менга бунча пулни ким беради? – деб сўради. Шайтон:
– Мен бераман, – деди.
Бояги киши уйига қайтди ва эрталаб ёстиғи тагидан икки динор пулни топди. Кейинги куни эрталаб эса пул йўқ. У дарахтни кесиш учун ғазаб билан ўрнидан турди. Энди шайтон унга ўз қиёфасида кўриниб:
– Нима хоҳлайсан? – деди. У киши айтди:
– Одамлар сиғинаётган бир дарахтни кесиб ташла-моқчиман.
Шайтон унга:
– Ёлғон айтасан, энди уни кесиб ташлай олмайсан.
У киши дарахтни кесишга киришди. Шунда шайтон уни кўтариб, ерга бир урди ва бўға бошлади. Кишининг ўлишига сал қолди. Сўнгар шайтон ундан:
– Менинг кимлигимни билишни хоҳлайсанми? – деб сўради. Унга ўзининг шайтон эканини айтди ва:
– Биринчи марта Аллоҳ учун ғазаб қилганингда сени тўхтатиб қолиш имконига эга эмасдим. Сени икки динор билан алдадим ва дарахни кесишдан воз кечдинг. Эртасига икки динордан маҳрум бўлганингда, энди пул дардида ғазабга кирдинг. Мана энди мен сенга ҳукмимни ўтказаман, – деди».
"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан

Имом-хатиблар хайрли ишларга бош бўлмоқда
Карантин даврида Ш.Рашидов туман Қангли жоме масжиди имом-хатиби ташаббуси билан ҳомийларни жалб қилиб кам таъминланган ва моддий имконияти чекланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатилди.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ https://t.iss.one/imonuz
Карантин даврида Ш.Рашидов туман Қангли жоме масжиди имом-хатиби ташаббуси билан ҳомийларни жалб қилиб кам таъминланган ва моддий имконияти чекланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатилди.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ https://t.iss.one/imonuz
Гуноҳларни ювувчи айрим осон ибодатлар:
•Ушбу ҳадиси шариф билан ювинг:
"Ер юзида кимда-ким "ла илаҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар, ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ" дер экан, унинг барча гуноҳларига каффорат бўлиб кетади, гарчи гуноҳлари денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".
•Овқатдан сўнг ювинг:
"Кимда-ким таом еганидан сўнг "алҳамду лиллаҳиллазий атъамани ҳазат тоъаама ва разақанийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувва" (мендан ҳеч куч-қувват бўлмасдан ушбу таомни менга едириб ризқ бериб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин) деса, ўтган гуноҳлари кечирилади".
•Кийим кийиш асносида ювинг:
Кимда-ким киятуриб "алҳамду лиллаҳиллазий касааний ҳазас савба ва разақанийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувва" (мендан ҳеч куч-қувват бўлмасдан ушбу кийимни менга кийдириб ризқ бериб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин) деса, ўтган гуноҳлари кечирилади".
•Ҳар кунингизда ювинг:
"Кимда-ким бир кунда юз бор "субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи" деса, унинг барча гуноҳлари каффорат қилинади, гарчи денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".
•Ҳар намоз ортидан ювинг:
"Кимда-ким ҳар намоз ортидан 33 марта "субҳаналлоҳ", 33 марта "алҳамдулиллаҳ", 33 марта "аллоҳу акбар" деса, бу 99 та, юзинчисида "ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, ва ҳува ала кулли шайъин қодийр" деса,
унинг барча гуноҳлари каффорат қилинади, гарчи денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".
Юқорида келган дуоларнинг барчаси саҳиҳ ҳадисларда келган. Бундан ташқари пайғамбар алайҳиссалом бошқа кўпгина дуоларни, гуноҳларни тўкувчи зикрларни ўргатиб кетганлар.
Бизга эса фақат бунга ихлос билан амал қилиб, чин қалбдан айтиб юриш қолди.
Парвардигор барчамизни тилидан Аллоҳ зикри аримайдиган бандаларидан қилсин,
👉Яқинларингизга улашинг

Forwarded from imon.uz (™️🇺🇿)
#ДУО
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир пайтида мана бу дуони ўқирдилар:
«Аллоҳумма, ҳаваалайнаа ва лаа 'алайнаа».
Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, бу ёмғир атрофимизга ёғсин, устимизга ёғмасин» («Саҳиҳи Бухорий», «Саҳиҳи Муслим»).
☪https://t.iss.one/imonuz

Бугун 29-апрель
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
чоршанба
Рамазон ойининг 6-куни
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи билан очадилар
Тошкент вақти билан
оғиз очиш вақти
⏰ (19:18)
Ифторлик (оғиз очиш) дуоси
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли зунуби я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту. ***
Яъни:Ё Аллоҳ! Сенга иймон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечирувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

Tasadduq yo Rasululloh - Namoz farz bo'lishi
@mp3muslim
#СИЙРАТ №24
Тасаддуқ ё
Росулаллоҳ
"Намоз фарз бўлиши"
🗣 Нуриддин Холиқназаров
☪ https://t.iss.one/imonuz
Тасаддуқ ё
Росулаллоҳ
"Намоз фарз бўлиши"
🗣 Нуриддин Холиқназаров
☪ https://t.iss.one/imonuz
#ONLINE
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Жиззах вилояти вакиллиги интернет тармоқи орқали ONLINE тарзда хатми Қуръон қиладиган қорилар
#LIVE👇
1) Саидазимов Абдулҳамид қори Зомин тумани ”Маърифатли” жоме масжиди
➡️
#LIVE👇
2) Маматмуродов Йўлчи қори Жиззах шахар "Раваллиқ" жоме масжид
➡️ https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1111320869231271&id=116159006738098
#LIVE👇
3) Атабоев Иззатулло қори Ш.Рашидов тумани "Имом Аъзам" жоме масжиди
➡️ https://www.facebook.com/Izzattulo/videos/320111605619552/
☪ https://t.iss.one/

Facebook Watch
Имоми Аъзам жоме масжиди
Имоми Аъзам жоме масжиди was live.
#ДУО
Биз инсонлар касаллик ҳамда қазои қадар
қаршисида ожизмиз. Модомики ўзимизга фойда
келтириб, зарарни дафъ қилишга қурбимиз етмас экан, қуйидаги дуони ўқишимиз керак:
«Аллоҳумма, инний
аъуузу бика мин заволи ниъматика ва таҳаввули
ъаафиятика ва фаж‘ати ниқматика ва жамийъи
сухтик»
(Аллоҳим, берган неъматинг завол бўлишидан,
берган офиятинг ўзгариб кетишдан, тўсатдан келувчи
ўчингдан ва жамики ғазабингдан паноҳ тилайман)
Имом Муслим ривояти.

#Намоз_вақтлари
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
30-апрель Ўзбекистон учун намоз вақтлари!
⏰ Тонг 03:56
⏰ Қуёш 05:22
⏰ Пешин 12:20
⏰ Аср 17:16
⏰ Шом 19:19
⏰ Ҳуфтон 20:46
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи билан (дақиқалари)
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
Масжидларимиздаги намоз вақтларидан фарқ қилар экан деб чалғиманг! Юқорида кўрсатилганлар намознинг кириш вақтлари ҳисобланади. Оқшомингиз хайрли бўлсин азизлар!
#РАМАЗОН_ТАҚВИМИ
Тошкентдан бошқа вилоят шаҳарлар вақтлар фарқи
билан ёпадилар
30-апрель пайшанба
Тошкент вақти билан
Оғиз ёпиш ва очиш вақти:
⏰ (03:55 --- 19:19)
Рўзанинг нияти:
(Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун.)
ёки арабча:
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.
Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг! Каналга уланиш қуйидагини босинг
👇👇👇

#РЎЗА
РЎЗАГА БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАР
17- Гуноҳга муртакиб, шариъат ҳукмларига беэътибор шахс (масалан намоз ўқимайдиган, рўза тутмайдиган ёки ёлғон гапирадиган) бўлса, унинг диёнатлор борасидаги гапи қабул қилинмайди. Агарчи улар кўпчиллик бўлсалар ҳам ёки гапимиз тўғри деб қасам ичсалар ҳам.
18- Одамлар орасидаги баъзи гапларга қараб рўза тутилмйди, балки рўза ойни кўриш билан тутилади. Агар ой кўринса рўза тутилади, кўринмаса тутилмайди.

#КУН_ОЯТИ
"Аллоҳга яхши қарз берадиган киши борми?! Бас, У зот унга бир неча марта кўпайтириб қайтарадир ва унга карамли ажр бордир".
(Ҳадид сураси, 11-оят.)
Тафсир
Аллоҳ таоло Ўз дини йўлида сарфланадиган молу мулкни унга берилган «яхши қарз»га, яъни, орага судхўрлик ва бошқа ғаразлар қўшилмаган қарзга ўхшатмоқда. Бунда эҳсон, инфоқ қилишга катта тарғиб бордир. Чунки қарзни муҳтожлар олади, Аллоҳ эса ҳеч нарсага муҳтожлиги йўқ, балки барчанинг Унга муҳтожлиги бор зотдир.
Янги кун муборак!

#КУН_ҲАДИСИ
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Бир аёл икки қизи билан ҳузуримга нарса сўраб келди. Ҳузуримда бир дона хурмодан бошқа нарса топа олмади. Унга ўшани берган эдим, уни икки қизига бўлиб берди, ўзи ундан емади. Сўнг туриб, чиқиб кетди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кирган эдилар, буни у зотга хабар бердим. Шунда у зот: «Кимки мана шу каби қиз фарзанд билан имтиҳон қилинса (синалса), у қиз фарзандларини чиройли парвариш этса, унинг учун жаҳаннамдан парда бўлади», дедилар».
Муттафақун алайҳ.