imon.uz
4.44K subscribers
9.35K photos
1.57K videos
22 files
19.7K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#КУН_ОЯТИ

Албатта, имон келтирган кишилар ўртасида ёмон гаплар ёйилишини истайдиган кимсалар учун дунёда ҳам, охиратда ҳам аламли азоб бордир. (Ҳамма нарсани) Аллоҳ билур, сизлар эса билмассиз.

(Нур сураси 19 оят.)

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам огоҳлантириб: “Инсон қорнидан ёмонроқ идишни тўлдирмайди, одам боласига белни қоим қиладиган кичик луқма кифоядир. Бас, қориннинг учдан бири таом, бири сув ва қолгани нафас учундир”, деб айтганлар.

Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривояти

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ЧЕКСИЗ МУҲАББАТ

Ибн Касир роҳматуллоҳи алайҳнинг "ал-Бидая ван-Ниҳая" асарларида қуйидаги ривоят келтирилган: Мушриклар асирга тушган Зайд ибн Дасина розияллоҳу анҳуни ўлдириш учун ҳарамдан ташқарига олиб чиқдилар. Шунда Абу Суфён ибн Ҳарб у зотдан: эй Зайд сендан Аллоҳ номи билан сўрайман ҳозир сенинг ўрнинга Муҳаммад бўлиб биз уни ўлдиришимизни , сен эса уйингда бўлиб қолишни хоҳлайсанми, деди. У зотнинг жавоблари шундай бўлди: "Аллоҳга қасам ичиб айтаманки, Муҳаммад алайҳиссалом ҳозир ўз ўринларида бўлиб у зотга азият берадиган бир тикан қадалиши эвазига ҳам уйимда ўтирган бўлишимни истамайман"!

Шунда Абу Суфён: Муҳаммаднинг саҳобалари уни яхши кўрганларидек, бирор инсоннинг бировни яхши кўрганини учратмаганман, деган.

Ҳа, Муҳаммад алайҳиссалом ана шундай яхши кўрилишга ҳақли зотдирлар.

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муаллими_соний

27-дарс: ض ҳарфи
Шайх Алижон қори ҳафизаҳуллоҳ

1-27 бўлган дарслар

Youtube | Facebook |

https://t.iss.one/imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳий_тарбия №27

Ужб нима? Олимнинг ужби қандай бўлади?

MubashshirAhmad саҳифасидан

https://t.iss.one/imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳий_тарбия №28

Риё ва ужб каби иллатлар ширк. Улардан қутилиш фарзи айн.

MubashshirAhmad саҳифасидан

https://t.iss.one/imonuz
ЖАННАТДА КИМЛАРГА УЙ ҚУРИЛАДИ?

Зуҳо намозини адо этувчиларга:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Кимки ўн икки ракат зуҳо намозини ўқиса, Аллоҳ таоло унга жаннатда бир уй барпо қилади”

(Имом Термизий, Имом Ибн Можа, Имом Байҳақий ривояти).

Масжид қурувчиларга:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
“Ким Аллоҳ розилигини истаб масжид бино қилса, Аллоҳ унинг учун жаннатда бир уй барпо этади”

(Имом Аҳмад, Баззор ривояти).

“Ихлос” сурасини ўқувчиларга:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни ўн маротаба ўқиса жаннатда у киши учун бир қаср бино қилинади”, дедилар

(Имом Доримий ривояти).

Таровеҳ намозини адо этувчиларга:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кимки таровеҳ намозини адо этса, Аллоҳ таоло жаннатда унга нурдан уй барпо этади”, дедилар.

Сабр қилувчиларга:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Агар бир инсоннинг ёш боласи вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарига айтади: “Бандамнинг гўдагини жонини олдингларми?” Улар: “Ҳа”, деб жавоб берадилар. “Унинг қалбининг мевасини қабз қилдингларми?” деб сўрайди. Улар: “Ҳа”, деб жавоб берадилар. “Бандам нима деди?”, деб сўрайди. Улар: “У Сенга ҳамд айтди ва албатта, биз Аллоҳнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз Унинг ҳузурига қайтгувчилармиз,- деди”, деб жавоб берадилар. Шунда Аллоҳ таоло фаришталарига: “Бандам учун жаннатда бир уй барпо этинглар ва уни “ҳамд” уйи деб атанглар!” деб буюради”, дедилар.

Хушфеълларга:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Мен хушфеъл инсонга жаннатнинг энг юқорисидан уй берилишига кафилман
” , дедилар

(Имом Абу Довуд ривояти).

Яқинларингизга ҳам улашинг!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Кўнгли ярим инсонларга кўмак кўрсатилди.

Карантин даврида Ш.Рашидов туман Қангли жоме масжиди имом-хатиби ташаббуси билан ҳомийларни жалб қилиб кам таъминланган ва моддий имконияти чекланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатилди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Forwarded from imon.uz (™️🇺🇿)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кино

«Умар ибн Хаттоб» сериали (28-қисм)

Манба: MilliyTV

Дустларингизга ҳам улашинг:

Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
#Ҳикматли_дунё

БАҲОНА БЎЛОЛМАЙДИ

Одамлар йўлда кетаётса, бир чумоли қаршисида турган тоғнинг тошларини елкасига ортиб, четга чиқараётган эмиш. Ундан нега бундай қилаётганини сўрашибди...
- Тоғнинг нариги томонида онам бор. Онамнинг олдига бориб-келишим учун тоғнинг ўртасини ёриб, ўзимга йўл қиляпман, - дебди.
Одамлар:
- Бу сенинг қўлингдан келмайди-ку, - дейишса,
- Қўлимдан келмаслик баҳона бўлолмайди, - деган экан...

Мақсадлар сари дадил қадам босмас эканмиз, ҳар қандай оддий нарсалар ҳам қўлдан келмайди.
Исталса ва изланса ҳар қандай мақсадга йўл бор, дангаса инсонларгина баҳоналар туфайли ўзларини тўхтатишади.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
88-savol
Fatvo hay'ati
ХЎРОЗ ФАРИШТАНИ КЎРАДИМИ?
#дуо

88-CАВОЛ
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Бугун 28-апрель
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
сешанба

Рамазон ойининг 5-куни
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи билан очадилар

Тошкент вақти билан
оғиз очиш вақти
(19:17)

Ифторлик (оғиз очиш) дуоси
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли зунуби я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту. ***


Яъни:Ё Аллоҳ! Сенга иймон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечирувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
Tasadduq yo Rasululloh - Sidratul muntaho
@mp3muslim
#СИЙРАТ №22
Тасаддуқ ё
Росулаллоҳ

"Сидратул мунтаҳо"

🗣 Нуриддин Холиқназаров 

https://t.iss.one/imonuz
Tasadduq yo Rasululloh - Rasululloh (s.a.v) keladur
@mp3muslim
#СИЙРАТ №23
Тасаддуқ ё
Росулаллоҳ

"Расулуллоҳ (с.а.в) келадур"

🗣 Нуриддин Холиқназаров 

https://t.iss.one/imonuz
#ONLINE
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Жиззах вилояти вакиллиги интернет тармоқи орқали ONLINE тарзда хатми Қуръон қиладиган қорилар

#LIVE👇
1) Саидазимов Абдулҳамид қори Зомин тумани ”Маърифатли” жоме масжиди
➡️ https://www.facebook.com/imonuz/videos/880703659061876/

#LIVE👇
2) Маматмуродов Йўлчи қори Жиззах шахар "Раваллиқ" жоме масжид
➡️ https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=842851572894519&id=116159006738098

#LIVE👇
3) Атабоев Иззатулло қори Ш.Рашидов тумани "Имом Аъзам" жоме масжиди
➡️ https://www.facebook.com/Izzattulo/videos/233538411072152/

https://t.iss.one/imonuz
#Намоз_вақтлари
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
29-апрель Ўзбекистон учун намоз вақтлари!

Тонг 03:57
Қуёш 05:23
Пешин 12:20
Аср 17:15
Шом 19:18
Ҳуфтон 20:44

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи билан (дақиқалари)

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

Масжидларимиздаги намоз вақтларидан фарқ қилар экан деб чалғиманг! Юқорида кўрсатилганлар намознинг кириш вақтлари ҳисобланади. Оқшомингиз хайрли бўлсин азизлар! 

#РАМАЗОН_ТАҚВИМИ
Тошкентдан бошқа вилоят шаҳарлар вақтлар фарқи
билан ёпадилар

29-апрель чоршанба
Тошкент вақти билан
Оғиз ёпиш  ва очиш вақти:
(03:56 --- 19:18)

Рўзанинг нияти:
(Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун.)

ёки арабча:

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.


Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг! Каналга уланиш қуйидагини босинг
👇👇👇
 
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
#РЎЗА

РЎЗАГА БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАР

15) Осмон булут ёки тутун ёки чанг бўлган вақтида битта адолатли шахс мен Рамазон ойини кўрдим, деб хабар қилса унинг гапи қабул қилинади. У шахс эркак бўлси ёки аёл бўлсин барибирдир. Шарти шуки адолатли шахс бўлиши керак.

16) Ҳайитнинг ойи борасида осмон булутли ёки чанг ёки тутун бўлса битта кишининг гувоҳлиги қабул қилинмайди. Иккита адолатли эркак киши ёки битта адолатли эркак ва иккита адолатли аёл бўлиши керак.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ОЯТИ

Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган нарсаларнинг ҳалол ва покларини тановул қилингиз ва ўзларингиз имон келтирган Аллоҳдан қўрқингиз!

(Моида сураси 88-оят)

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
​​Қалбни қотишдан ва мухрланишдан сақлайдиган 14 та сабаб

1. Аллоҳ таолога қалбни ислоҳ қилишини сўраб дуо қилиш.

2. Аллоҳнинг Каломини ҳар куни бир саҳифадан бўлса ҳам тадаббур билан ўқиш.

3. Солиҳлар билан бирга ўтириш, уларнинг суҳбатини лозим тутиш.

4. Ўлимни, унинг аччиғини эсга олиш.

5. Жаннат ва ундаги неъматларни, дўзах ва ундаги азобларни эслаш.

6. Ҳар хафта қабрларни зиёрат қилиб туриш.

7. Беморларни тез-тез кўргани бориб туриш.

8. Гуноҳларнинг кабирасидан ҳам, сағирасидан ҳам четланиш.

9. Нафл ибодатларни кўп-кўп қилиб бориш.

10. Мубоҳларга шўнғишдан эҳтиёт бўлиш. Масалан, кўп кулиш, кўп ейиш, кўп ичиш, кўп гапириш ва ҳоказо.

11. Уламоларнинг таъсирли мавъизаларини тез-тез эшитиб туриш.

12. Аллоҳнинг зикрини кўпайтириш.

13. Аллоҳнинг яратган нарсалари ҳақида, хусусан, осмонлар ва ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қилиш.

14. Холи қолиб, нафсни тафтиш қилиш, гуноҳларга йиғлаш ва тавба қилиш.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz