imon.uz
4.49K subscribers
9.2K photos
1.54K videos
22 files
19.6K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#Ривоят

САХОВАТНИ ҚАРАНГ...
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Бир киши масжидда ухлади. Уйғонгач, чўнтагидан ­ҳамёнини излади. Тополмай, «ўғирлашибди» деган фикрга борди. Масжидда намоз ўқиётган Жаъфари Содиқни кўриб, унга маҳкам ёпишиб олди.
– Ҳамёнимни ўғирлабсан, чунки бу ерда сендан бошқа ҳеч ким йўқ эди, сен олгансан...
– Ҳамёнингда қанча пул бор эди.
– Минг динор олтин танга.
Жаъфар уйига бориб, унга минг динор келтириб берди. Пулни олган одам шундан кейин дўстларининг олдига борди. Улар «Ҳамёнингни ҳазиллашиб биз олган эдик», дейишди. «Ўғрини тутган» киши масжидда ўзига минг динор берган одамнинг Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг авлодларидан эканини билиб олди. Пулни қайтариб бермоқчи бўлганида Жаъфари Содиқ уни олмади ва шундай деди:
– Биз мулкимиздан бир нарсани ажратиб берсак, уни асло қайтариб олмаймиз.

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан

«imon.uz» каналига уланиш
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•


imon.uz 👉 | @imonuz
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН !

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Азизлар!‌‎ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг олти жилдлик «Тафсири Ҳилол» китобининг навбатдаги қайта нашридан ўз нархида олишни хохловчилар қуйидаги дўконга мурожаат қилишингиз мумкин.
👇👇👇
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

Каналга уланиш:
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
Мурожаат учун телефон:

+998911887967
+998905164900
+998995544458
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

Каналга уланиш:
imon.uz 👉 | @imonuz
Манзил: Жиззах шаҳар, Мустақиллик кўчаси 3 уй
Мўлжал: Эски туникачилар кўчасига етмасдан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

Каналга уланиш:
imon.uz 👉 | @imonuz
#Кун_хадиси
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Абдуллоҳ ибн Шиххир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борсам, у зот «Алҳакумут такосуру» сурасини ўқиётган эканлар. Шунда у зот: «Одам боласи молим, молим, дейди. Эй одам боласи, молингдан еб тугатганинг ва кийиб эскитганинг ҳамда садақа қилиб сарф этганинг ўзингникидир (қолгани эса бошқаларникидир)», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

«imon.uz» каналига уланиш
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
​​#Кун_хадиси
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қўйлар орасига иккита оч бўри қўйиб юборилса қандай фасод қилса, кишининг мол-дунё ва шараф-иззатга бўлган ҳирси динига ундан ҳам кўпроқ фасод қилувчидир»,
дедилар.
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан, саҳиҳ ҳадис дедилар.

«imon.uz» каналига уланиш
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
@imonuz_kanal #Ҳикмат
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Ёстиқ устида йиғлама! У ҳеч нарсани ўзгартира олмайди!
Тургин-да, жойнамозинг устида йиғла! Аллоҳ қийинчиликдан кейин осонлик ато қилади!
Али каррамаллоҳу важҳаҳу.

«imon.uz» каналига уланиш
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
@imonuz_kanal #Ривоят

ҲАҚ ЙЎЛНИНГ МАШАҚҚАТИ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилади-лар: «Набий алайҳиссалом Байтуллоҳда намоз ўқиётган эдилар. Мушрикларнинг раҳбари Абу Жаҳл ва унинг шери-клари Каъбанинг атрофида ўтиришарди. Бир кун олдин туя сўйилган эди. Шунда Абу Жаҳл шерикларига: «Қай би-рингиз туянинг ичак-чавоғини келтириб, сажда қилаётга-нида Муҳаммаднинг устига ташлай оласиз?» деди. Шунда қавмнинг энг бадбахти туриб, Набий алайҳиссалом сажда қилаётганларида устиларига ҳалигини ағдарди. Сўнг муш-риклар у зотни масхара қилиб кулишди. Мен ҳаммасини кўриб турардим. Агар қодир бўлганимда, Набий алайҳис-саломнинг устиларидан ичак-чавоқларни олиб ташлар-дим. У зот ҳамон саждада эдилар, чунки бошларини кўтара олмасдилар.

Кимдир бўлган воқеани у зотнинг қизлари Фотимага етказибди. У ҳали ёшгина қизча эди. Келиб, ҳалиги нарсаларни Расулуллоҳнинг елкаларидан олиб ташлади ва мушрикларни қарғади. У зот алайҳиссалом намозларини тугатганларидан кейин овозларини кўтариб шундай дуоибад қилдилар: «Аллоҳим, Қурайшни Ўзингга ҳавола қилдим!» Шунда мушриклар Расулуллоҳнинг дуоларини эшитиб, бирдан кулгидан тўхташди. У зотнинг дуоларидан қўрқиб кетишган эди. Сарвари олам дуода давом этдилар: «Аллоҳим, мана бу Абу Жаҳл, Утба, Шайба, Валид ибн Утба, Уқба ва Умайя ибн Халафлар Сенга ҳавола!». Муҳаммадни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, Набий алайҳиссалом дуоибад қилганларнинг ҳаммаси Бадр жангида ўлдирилганини кўрдим».

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан

«imon.uz» каналига уланиш
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Бугун пайшанба,
ҳафтанинг тўртинчи куни.
Милодий сана: 2018 йил
август ойининг 23-куни
Ҳижрий сана: 1439 йил.
зул-хиджа ойининг
12-куни

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
#КУН_ОЯТИ

وَلْيَخْشَ ٱلَّذِينَ لَوْ تَرَكُوا۟ مِنْ خَلْفِهِمْ ذُرِّيَّةً ضِعَٰفًا خَافُوا۟ عَلَيْهِمْ فَلْيَتَّقُوا۟ ٱللَّهَ وَلْيَقُولُوا۟ قَوْلًا سَدِيدًا

(Нисо сураси, 8-оят)

Ўзлари заифҳол зурриётларини ортдан қолдиришдан қандай қўрқсалар, (бошқалар ҳақида ҳам) шундай қўрқсинлар. Бас, Аллоҳдан қўрқсинлар ва тўғри сўз айтсинлар.

(Отаси ўлиб етим қолган болаларни оталиққа олган одам ўша етим болаларнинг ўрнига ўз болаларини қўйиб тасаввур қилсин. Гўё унинг ўзи вафот этиб, ортида зафиҳол болалари қолганини ўйлаганда қандай қўрқса, қўлидаги етим болаларга ҳам шундай назар билан қарасин, деган маъно чиқади. Бунда етимларни оталиққа олган кишида оталик меҳрини қўзиш билан етимларга бўлган раҳм-шафқатини зиёда қилинмоқда.)
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Нисо сураси 9-оят
imon.uz
#КУН_ОЯТИ

Нисо сураси, 9-оят.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇


https://t.iss.one/imonuz
#ИМТИҲОН
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Сочларим толасича дўстларим бор, деб фахрланма.
• Мусибатлар пайтида тақирбош эканинг маълум бўлади.

©️ Ғолиб Сафо
•┈•┈•┈•❁imonuz❁
•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
​​#ҲИДОЯТ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
• Молик ибн Дийнор роҳимаҳуллоҳ Басра кўчаларидан бирида, йўл четида оғзидан хамр томчилаб турган, маст ҳолида: «Аллоҳ! Аллоҳ!» деб ётган одамни кўрибдилар.
• Тезда бир идишда сув олиб келиб, Аллоҳнинг исмини пок оғизда зикр қилсин, дея унинг оғзини ювиб қўйибдилар.
• Ўша тунда туш кўрибдилар. Тушларида:
- Бизнинг ҳурматимиз учун унинг оғзини покладинг, сенинг ҳурматингдан биз унинг қалбини покладик!-, деган нидони эшитибдилар.
• Эрталаб бомдодда масжидга борсалар ҳалиги одам икки кўзи жиққа ёш сафда ўтирганмиш.
• Олдига яқинлашиб:
- Сизга нима бўлди?!-, деб сўрабдилар.
• Шунда у:
- Қалбимни поклаган Зот кечқурун сизга ҳолимдан хабар бердику?!-, дебди.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ДУО

Буюк дуо.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу дуони кўп айтар эдилар.

يَا مُقَلِّبَ القُلُوبِ ثَبِّت قَلْبِي عَلَى دِينِكَ

«Йаа муқоллибал қулууби саббит қолбий ъалаа дийника»

♻️ Маноси: «Эй қалбларни ўзгартирувчи Зот! Қалбимни Ўзингни динингда мустаҳкам қилгин».

♻️ Пайғамбаримиз кўп айтдими демак ниҳоятда муҳим бўлган дуо экан. Сиз ҳам кўп айтинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
​ИХЛОС СУРАСИДАГИ САВОБЛАР!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁
•┈•┈•┈•┈•

( قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ )
Қул ҳуваллоҳу аҳад (Айт: У Аллоҳ ягонадир) - 100 та савоб.

( اللَّهُ الصَّمَدُ )
Аллоҳуссомад (Аллоҳ Соиаддир)- 70 та савоб

( لَمْ يَلِدْ وَلَمْ يُولَدْ )
Лам ялид ва лам ювлад (туғмаган ва туғилмаган)- 120 та савоб.

( وَلَمْ يَكُن لَّهُ كُفُوًا أَحَدٌ )
Валам якуллаҳу куфуван аҳад (Ва Унга ҳеч ким тенг бўлмаган) - 150 та савоб.

Аллоҳнинг фазли билан бир неча сонияларда 440 та савобга эга бўлдингиз...

Қандай дейсизми?

Абдуллоҳ (р.а) дан ривоят қилинади: Набий ﷺ: «Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, унга бир савоб бўлур..  Ҳар бир савоб эса ўн мислига кўпайтирилур. Алиф лаам мийм бир ҳарф демайман. Лекин алиф бир ҳарф. Лаам бир ҳарф. Мийм бир ҳарф...» , дедилар»...

(Термизий ривояти)
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈
•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Бугун жума,
ҳафтанинг бешинчи куни.
Милодий сана: 2018 йил
август ойининг 24-куни
Ҳижрий сана: 1439 йил.
зул-хиджа ойининг
13-куни

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
#КУН_ОЯТИ

إِنَّ ٱلَّذِينَ يَأْكُلُونَ أَمْوَٰلَ ٱلْيَتَٰمَىٰ ظُلْمًا إِنَّمَا يَأْكُلُونَ فِى بُطُونِهِمْ نَارًا وَسَيَصْلَوْنَ سَعِيرًا

(Нисо сураси, 10-оят.)

Албатта, етимларнинг молини зулм ила еганлар, қоринларида оловни еган бўладилар. Ва, шубҳасиз, дўзахга кирадилар.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ТИЛИНГИЗ АЛЛОҲНИНГ ЗИКРИ БИЛАН ҲЎЛ БЎЛИБ ТУРСИН!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
• Абдуллоҳ ибн Юср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Икки аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига (савол) сўрагани келдилар. Улардан бири: “Эй Аллоҳнинг Расули! Қайси инсон яхши?” деди.
“Умри узун бўлиб, амали яхши бўлгани” дедилар.
Бошқаси: “Эй Аллоҳнинг Расули! Мен учун Ислом шариати кўпайиб кетди. Менга ўзим маҳкам ушлайдиган нарсанинг хабарини беринг” деди.
“Тилинг Аллоҳнинг зикридан ҳўл бўлиб турсин” дедилар”.

(Термизий ривояти)
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲИКМАТИ

Садақа улашинг.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Жуда оз бўлса ҳам, кунига садақа қилишни одат қил. Чунки садақа:
• Аллоҳнинг ғазабини ўчиради;
• касалликка даво бўлади;
• мол-мулкингни поклайди;
• Қиёмат куни сенга соя бўлади;
• вафотингдан кейин ҳам ажр-савобингни кўпайтириб туради.

Шайх Муҳаммад Арийфий
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈


imon.uz 👉 | @imonuz
Фазилатли Жума тонги барчамизга ҳайрли ва барокатли бўлсин! Аллоҳ оқибатимизни ҳайрли ва иймонимизни саломат қилсин!
Жума айёми муборак бўлсин!!!
————————————————
Расулуллоҳ ﷺ ни кўрганмисиз!

-Расулуллоҳ ﷺ энг чиройлик юзлик ва энг гўзал хулқлик эдилар. (Муттафақун алайҳ).

- Ўта узун ҳам эмас, паст ҳам эмасдилар. (Муттафақун алайҳ)

- Ўрта бўйлик эдилар. (Бухорий).

- Икки елкаларининг ораси кенг эди. (Бухорий).

- Сақоллари мўл эди, қизғишга яқинроқ, сочлари қулоқларининг юмшоқларигача тушиб турарди. (Бухорий).

- Бошлари каттароқ, икки кафтлари ва қадамлари йўғон эди. (Бухорий).

Юзлари қуёш-ой мисоли эди, (юзлари) доирасимон эди. (Муслим).

- Хурсанд бўлсалар юзлари нурланарди. (Муттафақун алайҳ).

Юзлари малоҳатлик оқ эди. (Муслим).

У киши ﷺ га қарасангиз "икки кўзи қора кўз"- дердингиз, ўзи қора кўз эмасдилар. (Термизий).

- Оиша онамиз айтадилар: "Кулишлари фақат табассум эди". (Бухорий).

- Расулуллоҳ ﷺ кулмас эдилар, фақат табассум қилардилар. (Термизий).

"Расулуллоҳ ﷺ дан кўпроқ табассум қилган биронтасини кўрмадим"- дейди, Абдуллоҳ ибн Ҳорис розиаллоҳу анҳу. (Термизий).


https://t.iss.one/imonuz