Яхши амал жаннатга йўлак,
Савобларнинг совғаси бўлак.
Чин юракдан билдирай тилак,
Қурбон Ҳайит бўлсин муборак!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A

ҚУРБОНЛИКНИНГ ҲИКМАТИ ВА ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА
Ҳақдан келди буюк фармон, жонни қурбон қилгин дея,
Ҳалилуллоҳ бўлди тайёр, сўймоқликга юзта туя,
Йўқ!!! -Ишора бўлди яна, қалб гавҳаринг сўйгин дея,
Иброҳимга (А.С) кўз кўрмаган, буюк синов келмадиму?
Аршу курси титраб кетди, Малоиклар йиғлаб кетди,
Сўймоқ учун жон фарзандин, Ҳалил олиб тоққа кетди,
Қобил фарзанд лаббай дея, азиз жонин фидо этди,
Эй Мўъминлар! -ибрат олинг, тақво шундай бўлмайдиму?
Қалб сирини билган АЛЛОҲ, қабул қилди эҳсонини,
Эҳсон эмас жону дилдан, лаббай деган тақвосини,
Қўйни берди жон ўрнига, хурсанд қилди бандасини,
Бу қулларни олам ичра, АЛЛОҲ азиз қилмадиму?
Бу ҳикматдан ибрат олган, мўминларни азиз қилсин,
Эҳсон қилган ҳар бандани, АЛЛОҲ Ўзи ғамин есин,
Ийд Қурбон айёмида, ҳар бандага имкон берсин,
Имкони бор эй мўъминлар, фурсат келди олмайдиму?
Жиззах шаҳар "Имом Бухорий"
жомеъ масжиди, имом ноиби
Ҳалилов Умиджон Абдулҳаким хожи ўғли.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz

РAСУЛУЛЛОҲ С.А.ВАСАЛЛАМДАН
ФАҚИРЛАРГА ХУШ ҲАБАР
Бисмиллаҳдан бошладим, сизлар учун бир ҳикмат,
Фақирларга башорат, оқл учун бир ибрат.
Ийд Қурбон келганда, Росулуллоҳ чоғланди,
Сўймоқ учун икки қўйнинг, оёқлари боғланди.
Оқибатин билмасдан, аҳли нодон сўзлари,
Керакмиди шу ишлар? Фақир бўлса Ўзлари,
Ҳаловат йўқ тоатда, бизлар дунё ғамида,
Ҳавотирда Мустафо, айтинг кимнинг ғамида.
Кўзни очинг мўъминлар, ҳикматдур ҳар ишлари,
Ўзларин ўйламаслар, умматдур ташвишлари.
Фақирларга ҳушхабар, ҳавас қилар бойлар ҳам,
Йиғлаб ҳавас қилгайдур, юзлаб қўй сўйганлар ҳам.
Асли баён шундадир, Муборак қўллар билан,
Сўйдилар икки қўйни, ихлос муҳаббат билан.
Сўнгра дуо қилдилар: -Хожамсанку ягона,
Битта қўйни ўзимдан, қабул айла Роббана.
Яна дуо қилдилар, Ҳақга нола қилдилар,
Уммат учун чекиб ғам, қалбни вола қилдилар.
Дуо қилар тўкиб ёш, эшитган қилмас бардош,
Кимлар учун қайғурди, англагин эй! Бағритош.
-Қиёмат тонг отгунча, эҳсоним бўлса мақбул,
Барча фақир номидан, бағишладим эт қабул.
Дуо кетди Росулдан, Охир замон бўлгунча,
Навмид бўлманг фақирлар, имкон сўранг ўлгунча.
Мен ҳам фақир ва мискин, лекин қалбим юмшамас,
Тоатларим кўз кўзга, ибодатга ўхшамас.
Я Роббана насиб қил, Ҳабибинг эҳсонидан,
Сўраб ҳаё қиларман, дуойим нуқсонидан.
Раҳматингни чеки йўқ, менда зарра гумон йўқ,
Хос умматин қилмоқга, Сендан бошқа умид йўқ.
Жиззах шаҳар "Имом Бухорий"
жомеъ масжиди, имом ноиби
Ҳалилов Умиджон Абдулҳаким хожи ўғли

Forwarded from Fitrat.uz
Қурбон ҳайити намоз вақтлари
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hk_Sz2VEIgdGA

Жиззах вилояти "ҚЎШЧИНОР" жоме масжидида Қурбон ҳайити намози Байрамимиз муборак бўлсин!

Поздравляем с праздником КУРБАН ХАИТ!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A
ТОШ ОТИШ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Минога келгач, тош отиш бошланади. Ҳайитнинг биринчи куни етти дона тош отилади. Тошни Муздалифадан ё бошқа исталган жойдан териб олиш мумкин. Отиладиган тошнинг ҳажми нўхатдек бўлади. Тош олдин отилган бўлмаслиги керак. Тош отиш Иброҳим алайҳиссаломдан қолган бўлиб, у зот ўғлини қурбонлик қилишга, сўйишга олиб кетаётганида шайтон иғво қилмоқчи бўлган, шунда у зот уни тош отиб ҳайдаганлар.
Ҳайитнинг биринчи куни Жамратул ақобада тош отилади. Бу жой Жамратул кубро, Жамратул ухро деб ҳам аталади. Тош ақобадан беш газ узоқликдан туриб, бармоқларнинг учи билан отилади. Ҳар бир тош «Аллоҳу акбар» деб такбир айиб отилади. Отилган тош махсус жойга тушмаса, қайтадан отиш вожиб бўлади. Ҳожи биринчи тошни отган заҳоти талбия айтишни тўхтатади.
Тош отишнинг вақти субҳи содиқдан бошлаб кейинги куннинг субҳигачадир.
Тош отиб бўлган заҳоти у ердан кетиш керак бўлади.
Тошлар шу кундан бошлаб кейинги куннинг субҳигача отилмаса, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Тошларни кечаси отиш макруҳдир, аммо аёллар, кексалар ва беморларнинг кечаси отгани афзал. Ҳозирги кунда тош отиладиган жой икки қаватли бўлиб, қайси биридан туриб отса ҳам бўлаверади.
Бирор узрли сабаб туфайли ўзи тош ота олмаган кишиларнинг тошини бошқа ҳожилар ҳам отиши мумкин, лекин ўша одам аввал ўзиникини отган бўлиши шарт.
Тошлар отилгач, ифрод ҳажни ният қилганлар сочини олдиради. Лекин қурбонлик қилмоқчи бўлса, аввал қурбонликни сўйиб, кейин соч олдирилади. Қирон ва таматтуъ ҳажини ният қилганлар шундай қилиши шарт.
Шундан сўнг аёлига яқинлик қилишдан бошқа эҳромда ман қилинган ишларнинг барчаси ҳалол бўлади.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz

Ташриқ ва қурбонлик кунлари
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
«Ташриқ кунлари» луғатда «офтобда қуритиш кунлари» деган маънони билдиради. Истилоҳда Қурбон ҳайитидан кейинги уч кун «ташриқ кунлари» саналади. Илгари ўша кунлари ҳожилар Минода туриб, қурбонликлари сўйилганидан кейин гўштини қуёшга қўйиб қуритиш билан машғул бўлишган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ташриқ кунлари рўза тутишдан қайтарганлар.
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
«Аллоҳни саноқли кунларда эсланг. Бас, ким икки кундан кейин шошилиб, кетиб қолса, унга гуноҳ йўқ. Ким кечикиб қолса, унга ҳам гуноҳ йўқ. Бу – тақво қилувчилар учун. Аллоҳга тақво қилинглар ва билингларки, албатта сиз Унга тўпланурсиз» (Бақара сураси, 203-оят).
Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло «ташриқ кунлари»да Ўзини кўп зикр қилишга ҳукм қилмоқда. Ташриқ кунлари намоздан кейин ташриқ такбирини айтиш вожибдир.
Демак, юқоридаги ояти каримадан бешта ҳукм билинади:
1. Ташриқ кунлари Аллоҳнинг зикри билан банд бўлиш;
2. Ташриқ кунлари Минода туриш;
3. Қурбонлик кунидан кейинги ўн биринчи ва ўн иккинчи кунлар тошини отиш вожиб;
4. Ўн учинчи куннинг тошини отиш эса афзал ва яхши;
5. Аллоҳ таолодан хавфда туришни ихтиёр қилиш лозим ва зарурийдир.
Ташриқ кунлари зул-ҳижжанинг ўн биринчи кунидан бошлаб ўн учинчи куннинг қуёши ботгуничадир. Қурбонлик кунлари эса, ўнинчи кундан бошлаб ўн иккинчи кунгачадир. Демак, иккиси тўрт кундир. Ушбу кунлардан ўнинчиси кун қурбонликка хос кундир. Ўн учинчи кун эса ташриққа хосдир. Иккисининг орасидаги икки кун қурбонлик билан ташриқ орасида муштаракдир. «Наҳр»нинг маъноси қурбонлик қилишдир. «Ташриқ»нинг маъноси эса, гўштни қуритишдир.
Ташриқ такбирининг лафзлари қуйидагилардир:
«Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар валиллаҳил ҳамд».
Ташриқ такбири тўққизинчи зул-ҳижжа кунининг бомдод намозидан ўн учинчи куннинг асригача ҳар фарз намоздан кейин эркакларга баланд овозда, аёлларга эса паст овозда бир марта айтиш вожибдир, яъни 23 та намозда ташриқ такбирини айтиш вожибдир. Ҳайит намози билан 24 та намоз бўлади. Жамоат билан ўқиладиган намозларда имом ташриқ такбирини айтишни эсдан чиқариб қўйса, муқтадийлар имомнинг ёдига солишлари керак бўлади.
Ташриқ такбири ҳожи, муқим, мусофир, ёлғиз намоз ўқувчи, жамоат билан намоз ўқувчи, аёлларга, шаҳарликларга, қишлоқликларга ва ҳожи бўлмаганларга вожибдир, яъни барчага баравар вожибдир.
Қурбонлик кунлари ўнинчи зул-ҳижжадан ўн иккинчи зул-ҳижжагача, яъни уч кундир. Ушбу уч кундан аввалги кунда Жамраи Ақабага тош отиш вожибдир. Соч олдириш, қурбонлик қилиш ва тавофи зиёратни ушбу уч куннинг охирги кунигача кечиктириш мумкин. Агар охирги кун ўтиб кетса, ушбу уч ишдан бирортаси боқий қолмайди ва жаримаси учун қурбонлик қилиш лозим бўлади.
Қypбoнлик қиблaгa қapaтилиб:«Биcмиллaҳи, вaллoҳy aкбap. Aллoҳyммa ҳазa минкa вa лaкa» дeб сўйилади.
Қуpбoнлик cўйиш Aллoҳ таолонинг aмpигa бинoaн қoн чиқариш бўлиб, бy ибoдaт фидoкopликкa тaйёpлaниш paмзидиp. Энди эҳром мaн қилгaн ҳaммa нapcaлap вa ишлap жoиз бўлaди. Фaқaт aёлигa яқинлик қилиш мyмкин бўлмaйди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
(Мўминнинг умр сафари китобидан)

#КУН_ҲАДИСИ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каъб ибн Иёз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
«Ҳар бир умматнинг фитнаси бордир. Менинг умматимнинг фитнаси мол-дунёдир»,
деганларини эшитдим.
Имом Термизий ривоятлари. Термизий ҳасан, саҳиҳ дедилар..
«imon.uz» каналига уланиш

#Ривоят
ҲУЖЖАТНИНГ КУЧИ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Хаворижлардан (тўғри йўлдаги мусулмонлардан ажраб чиққанлардан) бир нечаси масжидда ўтирган имом Абу Ҳанифанинг олдига қилич яланғочлаб кириб:
– Эй Абу Ҳанифа, сендан икки масала сўраймиз: жавоб бер-санг бердинг, акс ҳолда сени ўлдирамиз, – дейишди. Имом Аъзам:
– Қиличларингизни қинига солинглар, кўзим тушиб қолса, хаёлим бўлинади, – деди. Улар бунга жавобан шунд-ай дейишди:
– Қанақасига қинига соларканмиз, ахир биз буни бўй-нингга уриш билан савоб умид қиляпмиз-ку!
Имом Абу Ҳанифа шундай деди:
– Ундай бўлса, сўрайверинглар.
– Ташқарида иккита жаноза турибди: бири ароқхўр, маст ҳолда ўлган. Иккинчиси зинодан ҳомиладор бўлган аёлники, у туғиш пайтида тавба қилмай ўлган. Улар мўминми ё кофирми?
Имом Аъзам улардан сўради:
– Улар қайси тоифадан, яҳудийларданми?
– Йўқ!
– Насороларданми?
– Йўқ!
– Мажусийларданми?
– Йўқ!
– Бўлмаса, улар кимлардан?
– Мусулмонлардан...
– Мана, саволга ўзингиз жавоб бердингиз.
– Хўп, энди иккинчи масалага келсак: улар жаннатда бўлишадими ёки дўзахда? – сўрашди хаворижлар.
Имом Абу Ҳанифа шундай жавоб берди:
– Мен булар тўғрисида Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг булардан ҳам ёмон киши ҳақида айтган сўзларини келти-раман: «Ким менга эргашса, у мендандир. Ким менга осий-итоатсиз бўлса, Сен албатта кечирувчи, раҳмли Зотдир-сан!» Яна сизларга Ийсо алайҳиссаломнинг сўзларини кел-тираман: «Агар уларни азобласанг, улар Сенинг ожиз бан-даларинг. Агар уларни мағфират қилсанг, Сен албатта қудрат ва ҳикмат эгасисан!»
Бу жавоблардан кейин хаворижлар бошларини эгиб чиқиб кетишди.
"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан

Forwarded from Daryo | Расмий канал
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табригини йўллади.
Батафсил — https://dy.uz/18ktj
Батафсил — https://dy.uz/18ktj
#КУН_ОЯТИ
وَإِذَا حَضَرَ ٱلْقِسْمَةَ أُو۟لُوا۟ ٱلْقُرْبَىٰ وَٱلْيَتَٰمَىٰ وَٱلْمَسَٰكِينُ فَٱرْزُقُوهُم مِّنْهُ وَقُولُوا۟ لَهُمْ قَوْلًا مَّعْرُوفًا
(Нисо сураси, 8-оят)
Агар тақсимлашга қариндошлар, етимлар ва мискинлар ҳозир бўлсалар, уларни у(мерос)дан ризқлантиринглар ҳамда уларга яхши гаплар айтинглар.
(«Тақсимлаш»–меросни бўлиш учун ҳақдорлар йиғилган мажлисдир. Демак, мерос тақсимлаш мажлисида ҳақдорлардан бошқа қариндошлар ҳам, шунингдек, етимлар, камбағал-мискинлар ҳам ҳозир бўлишлари мумкин. Xақдорлар меросдан насибаларини олишса-ю, қолганларга ҳеч нарса тегмай қолса, ўксишлари, кўнгиллари синиши эҳтимоли бор. Шундай ноқулай ҳолатни ўртадан кўтариш учун, оятнинг ҳукмига кўра, меросхўрлар бирор нарсани ажратиб, ҳалиги кишиларга бериб, уларни ҳам севинтиришлари лозим.)