#Эслатма
Ҳар бир мусулмон уч хил туғёнга кетишдан ҳазир бўлсин!
Бу туғёнга олиб борувчи сўзлар «мен», «меники», «ўзимники» сўзларидир. Ушбу уч калима сабабли Иблис, Фиръавн ва Қорунларга бало келган.
Иблис: «Мен ундан (инсондан) яхшиман. Мени оловдан яратгансан, уни эса лойдан яратгансан», деган (Сод сураси, 76-оят).
Фиръавн: «Эй қавмим! Миср мулки ва мана бу остимдан оқиб турган анҳорлар меники эмасми?!» деган
(Зухруф сураси, 51-оят).
Қорун: «У менга ўзимдаги илм туфайлигина берилган», деган (Қасас сураси, 78-оят).
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz

Мен ёшлик чоғимда отам билан яшардим, мен отамсиз яшашлик, у кишидан айрилишга ҳеч бардош беролмасам керак деб ўйлардим.
Отам вафот этди. Ака-укаларим билан яшадим, улардан айрилмасам керак деб ўйлардим бироқ, уларнинг ҳар бири турмуш қуриб, ўз оиласи билан ҳаёт кечира бошладилар, мен ҳам уйландим, ўғил-қиз фарзандлар кўрдим, фарзандларимдан айрилмасам керак деб ўйлардим. Лекин, улар ҳам, ҳаммаси турмуш қуришди, ўз оиласини бино қилиб, ҳар бири ўз йўлига кетди.
Шу онда билдим-ки, инсон билан фақатгина Раббиси қоларкан. Барча ришталар узилиб фақатгина оламларнинг Раббиси билан бўлган ришта боқий қолишини англаб етдим.
Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Отам вафот этди. Ака-укаларим билан яшадим, улардан айрилмасам керак деб ўйлардим бироқ, уларнинг ҳар бири турмуш қуриб, ўз оиласи билан ҳаёт кечира бошладилар, мен ҳам уйландим, ўғил-қиз фарзандлар кўрдим, фарзандларимдан айрилмасам керак деб ўйлардим. Лекин, улар ҳам, ҳаммаси турмуш қуришди, ўз оиласини бино қилиб, ҳар бири ўз йўлига кетди.
Шу онда билдим-ки, инсон билан фақатгина Раббиси қоларкан. Барча ришталар узилиб фақатгина оламларнинг Раббиси билан бўлган ришта боқий қолишини англаб етдим.
Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТУЙҒУ
Шайх Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Қизимни озроқ ловия ва гуручни бир мис патнисга солиб устига бақлажон, бодринг ва бир-иккита ўрик ташлаб чиқиб кетаётганини кўрдим. Ундан:
- Кимга элтаяпсан?- деб сўрадим.
У:
- Қоровулга, бувим айтдилар, деди.
Мен:
- Буёққа кел, дедим. Қизим келди. Унга:
- Бир-иккита ликопча олиб кел. Ҳар бир таомни алоҳида ликобчага сол. Патнисни тартибга сол. Бир қадаҳда сув, қошиқ ва санчқи қўй, дедим.
У айтганимдай қилиб патнисни қоровулга бериб келди. Қайтишда менинг олдимга келиб сўради:
- Нега ундай қилдингиз?
Мен дедим:
- Чунки таом бериш мол билан садақа қилишдир. Тартиб эса туйғу билан садақа қилишдир. Биринчиси қоринни тўлдирса, иккинчиси қалбни тўлдиради.
Биринчисидан қоровул ўзини биздан ортган таомга муҳтож тиланчидай ҳис қилади.
Иккинчисидан эса ўзини яқин дўст, азиз меҳмонимиз ҳис қилади.
Мол бериш билан руҳ бериш ўртасида катта фарқ бор. Ана шу иккинчиси Аллоҳнинг наздида ҳам, фақирнинг наздида ҳам буюкроқдир.
Шунинг учун яхшилигингизни олийжаноблик ва муҳаббатга ўранг, сарфлаш ва хорлашга эмас.
Абдулқодир Полвонов

Қиёмат куни фақирлик ва бойлик тортилмайди. Аксинча, фақирликка қанча сабр қилингани ва бойликка қанча шукр этилгани тортилади. Ҳисоб-китоб шундай қилинади. Гап жуда ҳам фақир ва жуда ҳам бой бўлишда эмас.
Яҳё ибн Муъоз Розий роҳимаҳуллоҳ.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Яҳё ибн Муъоз Розий роҳимаҳуллоҳ.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ИЙМОННИНГ ҲАҚИҚАТИ
Эй одам боласи, сен ўзингда бор айб билан одамларни айблар экансан, токи ўзингни ўша айбдан тузатмагунингча иймоннинг ҳақиқатини ҳаргиз топа олмассан. Агар айбингни ҳақиқатда тузата олсанг, албатта яна бошқа айбингни ҳам кўра оласан. Шунда сен ўзинг билан ўзинг машғул бўлиб қоласан. Ана шундоғ бўлмоғинг Аллоҳ таолога маҳбуброқдир.
Ҳасан Басрий
"Ҳикматлар чашмаси"дан

#Кун_ҳадиси
Муғийра ибн Шуъбанинг котиби Варрод ривоят қилади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам миш-миш тарқатмоқни, эзмалик қилмоқни, мол-дунёни исроф этмоқни, очкўзлик қилмоқни, оналарга итоатсизлик этмоқни ва қизларни тириклайин кўмиб ташламоқни (Исломдан аввал арабларда шундай одат бўлган) ман қилганлар».
(Имом Бухорий ривоятлари)
"Расулуллоҳ қайтарганлар" Аҳмад Муҳаммад

Ҳар қандай вазиятда ҳам Аллоҳнинг буйруғига итоат қилинг. Шайтон сизни фақирлик билан қўрқитмоқчи бўлади, унга алданиб қолманг. Барча нарса Аллоҳнинг мулкидир. Истаганига беради. Унга итоатингизни изҳор қилсангиз бас.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Қуръондаги энг катта умидбахш оят ушбу – «Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўяди. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур»дир», деган эканлар.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Қуръондаги энг катта умидбахш оят ушбу – «Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўяди. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур»дир», деган эканлар.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ФОСИҚ ҲАҚИДА ҒИЙБАТ ЙЎҚ
Фосиқ сўзи луғатда қобиқни тешиб чиқиш маъносини англатади.
Шаръий истилоҳда эса, Аллоҳ таолонинг тоатидан чиқиб, маъсиятларни яширмай очиқ-ойдин беҳижолат қиладиган одамга фосиқ, дейилади.
Оиша розияллоҳу анхрдан ривоят қилинади: “Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига киришга изн сўради. Бас, у зот: “Унга изн беринглар. У ўз уруғининг қандоқ ҳам ёмон биродари ёки уруғининг қандоқ ҳам ёмон ўғли”, дедилар. У кирганда эса, унга мулойим гап айтдилар. Мен: “Эй Аллоҳнинг Расули! Айтган гапингизни айтдингизу кейин унга мулойим гапирдингиз?” дедим. “Эй Оиша! Одамларнинг ёмони одамлар унинг фаҳшидан қўрқиб тарк қилганларидир”, дедилар”.
Тўртовлари ривоят қилишган.
Шарҳ: Уламоларимизнинг таъкидлашларича, ушбу ҳадиси шарифда номи зикр қилинмай, у ҳақда сўз кетаётган одамнинг исми Махрама ибн Навфал бўлган. Мазкур шахс мунофиқ ва фосиқ одамлардан бўлган. Шунинг учун ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у ҳакда ўзига эшитдирмасдан мазаммат сўзини айтганлар.
У зот бу билан унинг ёмонлигини бошқаларга билдириб, уларни ундан эҳтиёт бўлишлари чорасини кўрганлар.
Ушбу ҳадиси шарифдан ёмон одамлар билан уларнинг шарридан сақланиш мақсадида муроса учун мулойим сўзлаш мумкинлиги келиб чиқади.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади: ”Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фалончи, фалончиларни динимиздан бирор нарсани билади, деб, ўйламайман", дедилар”.
Бухорий ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда зикри келган икки киши ҳам мунофиқлардан бўлганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларни улардан огоҳлантириш учун шу гапларни айтганлар.
Айниқса, диний масалада бундоқ маълумотларни одамларга айтиб қўймоқ зарурдир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Мужоҳирдан бошқа умматимнинг ҳаммаси авф қилингандир. Бир кишининг кечаси бир ишни қилиб, тонг отганда, Аллоҳ уни сатр қилган бўлса ҳам, эй фалончи, кечаси ундоқ қилдим, бундоқ қилдим, демоғидир. Батаҳқиқ, у Аллоҳ уни сатр қилган ҳолида ётган эди. Тонг отганда у ўзидан Аллоҳнинг сатрини очади”, дедилар”.
Икки шайх ривоят қилишган.
Шарҳ: “Мужоҳир” луғатда жаҳр сўзидан олинган бўлиб, ошкора қилувчи маъносини билдиради.
Шаръий истилоҳда эса, гуноҳни ошкора ва уялмасдан қилувчи одамга айтилади. Ушбу ҳадиси шарифдаги таърифга қараганда, ўзи қилган гуноҳни одамларга мақтаниб юради.
Демак, гуноҳни ошкора қилган, ўзидан содир бўлган гуноҳларини гапириб юрадиган мужоҳирларнинг гуноҳи авф бўлмас экан. Ана шундоқ мужоҳирларнинг айбини гапириш ғийбат ҳисобланмас экан.
“Ҳадис ва Ҳаёт, 34-жуз” китобидан.

Жиззах вилояти Зомин туманидаги "Боймоқли" масжиди тўлиқ кайта таъмирланиб фойдаланишга топширилди.
Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Жиззах вилояти бош имом хатиби Меҳмонали домла Жабборов ташриф буюриб, масжидни очиб бердилар. Очилиш тадбирига Зомин тумани бош имом-хатиби Аброр домла Алимов ва Лутфулла домла ва бошка ахли илмлар иштирок этдилар.
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ https://t.iss.one/imonuz

Анасдан (р.a.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.a.в.) «Вафот этган киши билан қабристонга уч нарса бирга боради. Улар: аҳли, мол-дунёси ва амали. Лекин иккови, яъни аҳли ва моли қайтиб келиб, биттаси, яъни амали бирга қолади», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги "Ислом нури" масжиди тўлиқ кайта қурилиб фойдаланишга топширилди
Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси "Қуръони карим ва тажвид" бўлими бошлиғи Шайх Алижон қори Хайдаров, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлим бошлиғи Камолов Музаффар домла, ЎМИ мухтасиблик бўлими бошлиғи И.Зухриддинов ва Жиззах вилояти бош имом хатиби Меҳмонали домла Жабборов ташриф буюрдилар..
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ https://t.iss.one/imonuz
Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси "Қуръони карим ва тажвид" бўлими бошлиғи Шайх Алижон қори Хайдаров, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлим бошлиғи Камолов Музаффар домла, ЎМИ мухтасиблик бўлими бошлиғи И.Зухриддинов ва Жиззах вилояти бош имом хатиби Меҳмонали домла Жабборов ташриф буюрдилар..
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ https://t.iss.one/imonuz
МЎМИН ҲИММАТИ
"Ҳиммати - дунё, амали - хатолар бўлган кимса ҳолига вой бўлсин.
Эртага не қилар экан?
Экканингиз миқдорида ҳосил йиғиб оласиз".
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу.
Бор ҳиммати мол дунё тўплаш бўлиб, куну - тун хатолар денгизига шўнғиб ётган кимса ҳоли жудаям ёмон.
Тўсатдан ўлим келса, тавбасиз, хайр эҳсонсиз ва садақаларсиз вафот қилиб, охиратдаги аҳволи ўта ёмон бўлади.
Дунёга дунё топиш учун эмас, охиратни обод қиладиган эзгу амаллар қилишга келтирилганмиз.
Нени эксак, ўшани ўрамиз.
Яхши амаллар қилганнинг ҳам, ёмон амаллар қилганнинг ҳам умри ўтаётгани аниқ.
Ҳиммат - охиратдир!

Баъзи аёллар "Бугун боламга қараб, бошқа ҳеч қандай иш қилмадим" деб ҳафа бўлишади.
Аслида эса биз аёлларнинг энг катта вазифамиздир бола тарбияси. Кун бўйи уй тозалаб, овқат пишириб, болага вақт ажратмаган бўлсак, ана ўшанда ҳафа бўлишга арзийди.
Чунки биз уммат учун жон куйдирувчи, бу йўлда ўзини фидо қилувчи, Роббига муҳаббатли, охир замон фитналарига алданмайдиган, иймони мустаҳкам, иффатли ўғил-қизларни тарбия қилишимиз даркор.
Бунинг учун эса ҳар куни болаларимиз учун вақт ажратишимиз керак. Улар биз вақт ажратмасак ҳам катта бўлиб қолаверишади. Аммо биз онгли болаларни етиштиришимиз зарур.
Тунчироқ
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Аслида эса биз аёлларнинг энг катта вазифамиздир бола тарбияси. Кун бўйи уй тозалаб, овқат пишириб, болага вақт ажратмаган бўлсак, ана ўшанда ҳафа бўлишга арзийди.
Чунки биз уммат учун жон куйдирувчи, бу йўлда ўзини фидо қилувчи, Роббига муҳаббатли, охир замон фитналарига алданмайдиган, иймони мустаҳкам, иффатли ўғил-қизларни тарбия қилишимиз даркор.
Бунинг учун эса ҳар куни болаларимиз учун вақт ажратишимиз керак. Улар биз вақт ажратмасак ҳам катта бўлиб қолаверишади. Аммо биз онгли болаларни етиштиришимиз зарур.
Тунчироқ
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Бир луқмага бир луқма!
Бир аёл ёлғиз ўғли билан яшар эди. Фарзанд баъзи сабабларга кўра сафарга жўнаб кетди. Аёл уйда ёлғиз қолди. Кунларнинг бирида аёл одатдагидек таомланиш учун дастурхонга ўтирди.
Аёл фақир эди. Шу сабабли дастурхонда бир бурда нон ва сарёғга ўхшаш нарса бор эди. Танаввул қилишни бошлади.
Тасодифан эшик таққилаб, бир одам садақа сўраб келди. Аёл танаввул қилиш учун оғзига солмоқчи бўлган нонни дархол қайтарди ва сўровчига бериб юборди. Ўша кеча оч холатда тонг оттирди.
Вақтлар ўтиб, фарзанд сафардан келди. Одатдагидек фарзанд сафар таъсуротларини онасига айта бошлади.
Сафар мобайнида уни жуда ҳам таъсирлантирган бир воқеъани онасига қуйидагича сўзлаб берди: “Йўлда кетаётган эдим. Олдимдан бир шер чиқиб қолди. Бир ўзим қолиб кетгандим. Ундан қочишга ҳаракат қилдим. Аммо, қоча олмадим ва шер тагида қолиб кетдим. У бошимни ғажишга шайланиб турган эди. Умидимни узгандим.
Тасодифан оппоқ кийим кийган бир киши олдимда пайдо бўлди ва мени шер чангалидан халос қилди. Халос қилгач, менга қарата: “Бир луқмага бир луқма!”, - деди. Мен унинг бу сўзидан нимани мақсад қилганини англамадим”.
Аёл воқеъани эшитар экан, ушбу воқеъа қачон содир бўлганини сўради. Фарзанд воқеъа содир бўлган вақтни айтди. Маълум бўлдики, бу воқеъа аёл танаввул қилиш учун хозирлаган таомини оғзига солиш арафасида турганида бир сўровчи келиб қолди. Аёл ушбу таомни танаввул қилмасдан сўровчига бериб юборган вақтда содир бўлган эди.
Аллоҳ таоло аёлнинг холис садақаси сабабли фарзандини шер оғзидан халос қилди.
Хулоса: Баъзан биз арзимас, деб ўйлаган садақа, эхсонимиз яқинларимизнинг ҳаётни сақлаб қолишга сабаб бўлиши мумкин!
Шайх Али Тантовий

Қалб тозалиги намоз биландир..
Аллоҳ таоло шундай дейди:
«Аҳли-оилангизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам (намоз ўқишда) чидамли бўлинг!..». (Тоҳа сураси, 132-оят).
«Албатта намоз бузуқлик ва ёмонликдан тўсур…»
(Анкабут сураси, 45-оят).
«Албатта намоз мўминларга (вақти) тайинланган фарз бўлди..».
(Нисо сураси, 103-оят)
«Эй мўминлар, сабр қилиш ва намоз ўқиш билан (Мендан) мадад сўранглар..!» (Бақара сураси, 153-оят).
Рўзи маҳшар ки жон гудоз бувад
Аввали пурсиш аз намоз бувад.
Қиёмат куни Аллоҳ бандадан сўроқ савол қилиши аввал намоздандир!!!
Бас шундоқ экан намозга бепарво, лоқайд бўлмайлик.

КИМ БИЛАН ОШНА БЎЛИШНИ БИЛАСИЗМИ?
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадилар:
- Қандай одам билан ошна бўлган яхши?
Ул зот жавоб бердилар:
- Кўриниши Аллоҳни эслатган; айтган сўзи илмингизни оширган; қилган иши охиратни ёдга солган одам билан.
Имом Суютий. “Ал-жоме ус-сағир”